Фараз қилайлик, кўчада бир инсондан «Нонни қаердан оласиз?» деб сўрайлик, у бизга «Анави дўкондан» деб кўрсатади. Дўконга кириб қарасак, бир ёки бир нечта сотувчи ишлаётган бўлади ва улардан биридан: «Нонни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, у бизга «Нонвой хонадан» деб жавоб беради. Нонвой хонага борсак, у ерда бир неча нонвойлар ишлаётганини, баъзилар хамр қориётгани, баъзилари эса нон ёпаётганини кўрамиз, ва улардан: «Бу нонни ёпиш учун унни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар: «Ун заводидан оламиз» деб жавоб беришади. Энди ун заводида эса биз ўнлаб ишчи, муҳандислар шу унни тайёрлаш устида ишлаётганини кўрамиз, ундан ташқари бу заводни ишлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуналарни харид қилиб, олиб келган инсонлар ва яна уларни ўрнатганлар, аввало бу заводни қурганларнинг, завод ишга тушишида ва ишлаб туришида ҳар бирини алоҳида ўрни бўлади, албатта, буларнинг барчасини бир кишини ўзи уддалай олмаслиги аниқ. Ун тайёрлайдиган ускунларничи, уларни ихтиро қилиш, ясашда ўнлаб олим ва муҳандислар бош қотириб ихтиро қилишган, у ускуналар тўғри ишлашини таъмирлаганлар. Биз эса йўлимизда давом этиб, улардан: «Бу унни тайёлаш учун буғдойни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар бизга: «Деҳқонларимиз етиштириб берганлар» деб жавоб беришади. Далага бориб қарасак, ўнлаб, балки юзлаб деҳқонлар, тракторчилар, сув назорат қилувчилар ҳаммаси бир мақсадда – нон ёпиш учун буғдой етиштириш мақсадида бир тану бир жон бўлиб ишлаётганларини кўрамиз. Улардан олдин санаган муҳандис, нонвой, сотувчиларнинг ҳаммаси эса ана ўша нонни халқнинг қўлига етказишда ҳаракат қилишади. Энди тасаввур қилиб кўрайлик, бир дона нон халқни қўлига етиб келгунига қадар неча инсон ўз ҳиссасини қўшмоқда, жуда кўп инсон, лекин мақсади нечта? Мақсадлари эса бир – нонни халққа етказиш. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда бизга хитоб қилиб: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» – дея амр қилади. (Моида сураси 2 – оят). Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло биздан яхшиликни кўпайтиришнни, ёмонликни эса йўқ қилишни хоҳлайди. Модомики биз яхшилик йўлида ҳамкорлик қилар эканмиз, бу ишни бир киши ўзи уддалай олмаслигини юқоридаги қиссадан шундоқ кўриниб турибди. Ҳаммамиз динимиз, юртимиз равнақида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур, зеро доно халқимиз бекорга «Айрилганни айиқ, бўлингани бўри ер» деб айтмаган. Қолаверса, тарқоқ ҳолда бўладиган бўлса, бу жамиятимиз ҳеч қачон ривожланмайди, юксакка қараб парвоз қилмайди. Агар ҳаммамиз ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлаб, сўнг оиламиз, қўни-қўши, маҳаллада давом эттирмаймиз экан, оқибати яхши бўлмайди, буни «сенга тегмаяпманми, мен билан ишинг бўлмасин» қабилида яшаб келаётган жамиятлар мисолида кўришимиз мумкин, қолаверса ота-боболаримиз доим бир-бирларидан хабар олиб, кўмаклашиб турганлар. Яқин тарихимиз, чамаси 20-25 йиллар олдин ҳам маҳалла оқсоқоллари жанжал бўлган хонадонларга кириб, бемалол тинчитиб чиқиб кета олар эди, ҳамма уларни гапларига қулоқ солар эди, улар билан тортишганларга эса маҳалладагилар совуқ муносабатда бўлар эдилар, ҳозирчи? Шу даражага етдики, инсонлар оқсоқолларни гапини умуман олмай қўйдилар, хоҳлаганини қиладилар, ҳатто «Мени ишимга аралашишга нима ҳаққиз бор?!» деб ҳам қўйишади. Демак, биз миллийлигимиздан қанчалик узоқлашдик? Албатта, биз буларни ислоҳ қилишимиз керак, бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин, мўминнинг ойнасидир» деганлар (Имом Табароний ривояти), бошқа бир ҳадисда эса: «Албатта, сизлардан бирингиз биродарининг ойнасидир, агар унда азиятни кўра, ундан олиб ташласин» дедилар (Имом Термизий ривояти). Юқоридаги гаплар ояти кариманинг биринчи қисми ҳақида айтилди, иккинчи қисми ҳақида эса ҳозирги кунда...
Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам тишларини тозалаш учун мисвокдан фойдаланганлар ва умматларига ҳам шуни тавсия қилганлар. “Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим” (Имом Молик ва Имом Бухорий ривояти). Мисвок арок деган бутанинг учи юмшатилган новдалари бўлиб тишни тозалаш баробарида оғизнинг ҳидини ҳам олар экан. Демак, мусулмонларга Саодат асридаёқ тишни тозалаб юриш одат бўлган. Орадан кўп асрлар ўтганидан кейин француз императори Наполеон Бонапарт (1769-1821) отнинг ёлидан ясалган тиш чўткасидан фойдаланган. Оғиз гигиенаси катта тарихга эга. Археологик қазишмалар натижасида шундай хулосага келинди. Бундай қазишмалар чоғида тиш тозалагичнинг турли воситалалари топилди. Киев Русида ҳам мисвок қолдиқлари топилгани мисвоклар ушбу мамлакатга мусулмонлар таъсирида келтирилган деган фикрга асос бўлади. Тиш чўткасини расман ишлаб чиқишни эса 1780 Англия фуқароси Вильям Аддис (ингл. William Addis) бошлаган. Ўша йили исёнга қўшилиб қолган Аддис турмага ташланади ва турмада ўтириб тиш чўткаси ясайди. Бунинг учун у суякдан қатор тешиклар очиб, очилган тешиклардан бошнинг орқа қисмидаги сочларни ўтказади ва уларни елим билан маҳкамлайди. Озодликка чиққанидан кейин у тиш чўткаси ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Аддис асос солган Wisdom Toothbrushes, фирмаси ҳали ҳам фаолият кўрсатмоқда. Уммон ортида эса тиш чўткаси ишлаб чиқариш учун америкалик ишбилармон Водсворф (ингл. H.N.Wadsworth) 1850 йилда патент олган. Бироқ уни оммавий равишда ишлаб чиқариш 1885 йилга келиб бошланган. Ўша тиш чўткаларининг дастаси суякдан, чўтканинг ўзи эса сибирь тўнғизининг жўнидан бўлган. У расво материал бўлган: чўтка тезда қуримаган, бунинг устига, табиий чўтканинг ичида, таг қисмида микроблар тўпланиб кўпайишига ғоятда ўнғай бўлган яна бир қатлам пахмоқ қил бўлган. 1938 йилнинг 24 февралида Oral-B компанияси тишни тозалайдиган толаси нейлондан бўлган тиш чўткаси ишлаб чиқаради. Биринчи электр чўткаси Broxodentни эса 1959 йилда Squibb Pharmaceutical компанияси таклиф қилди. 2003 йилнинг январида ўтказилган сўровда америкаликлар тиш чўткасини инсоният қилган ихтироларнинг биринчи рақамлиси деб айтдилар. Улар машинасиз, компьютерсиз, мобиль телефонсиз, микротўлқинли ўчоқсиз яшай олмагани каби тиш чўткасисиз ҳам мутлақо яшай олмаслигини эътироф этган. Бундан аён бўладики, энг буюк ихтиро сифатида тан олинган тиш чўткасини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиро қилган эканлар. Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади (muslim.uz) 507
Миллатимиз қуёши – ҳазрат Навоий инсон умрини тўрт фаслга бўлиб назмий асарларига тўрт фаслга мос равишда тартиб бергани замирида буюк ҳақиқат борлиги барчага аён. Улар: болалик – баҳор, ёшлик – ёз, ўрта ёш – куз, кексалик – қиш. Ана шу даврийликни инсон зоти умрининг ҳар йили давомида ҳам яшашига эътибор қилганмисиз? Масалан, ҳозир куз фасли. Келинг, шу фаслнинг кириб келишини хотирлаб кўрамиз: офтобнинг чароғон нурлари камаяди ва куйдирувчи тафти секин-аста сўниклашади… Кўп ойлар кўк юзида кўринмаган булутлар суруви қайдандир пайдо бўлиб, баъзида бир неча кунлаб қуёш юзини тўсиб қўяди. Айнан шу кезларда кўплаб инсонлар кайфияти маҳзунлашади. Ҳатто, табиатан қувноқ, шалдир-шулдир одамларнинг ҳам аллақандай мунгли туйғулар оғушида, ўйчан бўлиб қолгани кўзга ташланади. Қизиғи, ўша туйғунинг нима эканини уларнинг ўзлари ҳам тушунтириб бера олмайди. Аслида уларнинг бирор дарди ва жони сиқиладиган иши йўқ. Фақат вақт оқиб бораётир; инсонни қонини гупиртирган, жойида тек тура олмайдиган даражада ғайрат-шижоат, завқу шавқ ато этган фасллар ортда қолаётир… Демак, бу ўйчанликнинг асл сабаби назмга, насрга, кўй-қўшиқларга мавзу бўлган, буюк шоирларимиздан бирининг таъбири билан айтганда, донишманд куз – хазон (ҳазин) фаслидир. Табиатдаги яшиллик қандай сўлишни, сарғайишни бошласа, инсон ҳам бир куни айни шундай сўлиб, сарғаяди. Ҳозир биз яшаётган куз фасли эса ана ўша томонга қараб ташланаётган қадамлардандир. Унинг ортидан қилич қайраб келаётган қиш фасли эса гумонасини ичида тарбия қилган, каттартирган она раҳмига ҳамда инсон қайта тириладиган кун қийматга қадар ичида қоладиган қабр ҳаётига ўхшайди. Ва ниҳоят баҳор! Туғилишнинг бошланиши… тупроқни ёриб чиққан чечаклар ер юзига жилмайиб, атрофга масрур боқадиган, шоду хуррамлик улашадиган, муаттар ҳидлар таратадиган беғубор фасл. Раббимизнинг қудратини тафаккур этмоқ учун энг ажойиб вақтлардан бири. Шип-шийдам, ўлик тупроқ қандай қилиб бирданига тирилади. Инсоннинг ҳам туғилиши бўлган баҳор, навқирон кучга тўлган ёзи, ҳаётининг сўнгги дамлари бўлган кузи, ниҳоят бу дунё ҳаётининг охири – охиратнинг остонас и бўлган қиши бор. Бинобарин, ҳар баҳорда ер юзининг тирилиши қиёматда инсонларнинг қайта тирилишига ўхшаши бир неча оятларда ифода этилган. Хусусан: “Яна унинг оятларидан, ерни қақраган ҳолда кўришингдир. Бас, Биз унинг устидан сув туширсак, у қимирлар ва ўсар. Уни тирилтирган Зот, албатта, ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. Албатта, У зот ҳар нарсага қодирдир”, деб марҳамат қилинади (Фуссилат сурасининг 34-ояти). Инсон ҳаёт кечирар экан, ҳар йили ана шу оятнинг тасдиғини ўз тимсолида кўради. Кимдир фасллар алмашувини одатий табиат ҳодисаси деб ҳисоблайди. Аммо ҳар бир ишга ҳикмат назари билан боқувчи мўминнинг яшнаган уруғни кўрганда иймони ортади. Она раҳмига тушган уруғ қандай қилиб гўзал бир чақалоқ ўлароқ бу дунёга кўзларини очса, айни шаклда бу дунёдаги ҳаётини яшаган борлиқ янги бир бошланғич учун тупроқ бағрига кўмилади. Мевалари ғуж-ғуж бўлган дарахтларнинг мевалари тугаб, барглари сўлмоқни, сарғаймоқни бошлайди. Хушбўй ҳидли гулларнинг япроқлари тўкилади, тириклиги битади. Бу ҳол инсонни ҳазинликка ундайди. Шу туйғу уни қоплаб олади. Ўзини кучсиз ва ҳорғин ҳис қилади. кўк юзидан томган ҳар ёмғир томчиси кўзидан оққан ёшга ўхшайди. Осмоннинг ойдинлиги ўз ўрнини қора булутларга бўшатганда қалбининг завқи ҳам ўрнини сассизликка бўшатади. Бошқа тарафдан, ёзнинг узун кунларида тиним билмай ишлаган инсон учун энди ўтириб дам олмоқ замони… Қисқарган кунлар, узайишни бошлаган кечалар, инсон учун бир роҳатланиш, ҳордиқ чиқариш даври экан, кишининг жони нега сиқилсин… Аллоҳни севган, унга етишмоқ талабида...
Қуръони каримда мўминлар ўзаро бир-бирларига дўсту биродар экани баён қилиниб, «Албатта, мўминлaр динда ўзаро биродардирлар…» дейилган (Ҳужурот сураси, 10-оят). Ислом дини инсонларни бир-бири билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган, яъни у жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим. Агар бу дўстлик Аллоҳ учун бўлса, у яна ҳам мустаҳкам бўлади, чунки Аллоҳ розилиги учун бўлган дўстликка ҳеч қандай дунёвий ғараз аралашмайди. Бошқача қилиб айтганда, дунёвий ишлар юзасидан сен-менга бориб қолган тақдирда ҳам, уларнинг дўстлигига путур етмайди. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳеч қандай соя бўлмайдиган қиёмат кунида етти тоифа инсонларга Ўзининг Арши соясидан жой беради. Улардан бири Аллоҳнинг розилиги учун дўстлашган инсонлардир», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Аллоҳ йўлида дўстлашган инсонлар учун охиратда нурдан минбарлар барпо қилинади. Уларни кўриб, ҳатто пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, аҳли солиҳ кишилар билан ошно бўлган инсон ҳеч қачон панд емайди. Бундай кишилар билан дўстлашиш нафақат дунёда, балки охиратда ҳам фойда бериши Қуръони каримда баён қилинган (Зухруф сураси, 67-оят). Шунингдек, бетавфиқ, нодон инсонлар билан дўстлашиш дунёда шармандалик, охиратда эса ҳасрату надомат келтириши ҳам очиқ-равшан баён этилган (Фурқон сураси, 27, 29-оятлар). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Киши ўз биродарининг динида бўлади», деган бўлсалар, бошқа бир ҳадисда: «Сен ўзинг дўстлашаётган одамнинг хулқ-атвори, унинг қандай одам эканига эътибор бергин», деб марҳамат қилганлар. Халқимизда ҳам «Сен менга дўстинг кимлигини айт, шунда мен сенга қандай одам эканингни айтаман», деган бир гап бор. Дарвоқе, бирор инсонга баҳо беришда унинг ёру биродарлари қандай одамлар эканига қаралади. Агар улар дину диёнатли кишилар бўлса, ўзгалар наздида унинг ҳақида ҳам шундай фикр пайдо бўлади. Борди-ю, ошнолари Худо бехабар, бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган, муттаҳам кимсалар бўлса, уларнинг касофати уриб биродари ҳам ёмонотлиқ бўлиши табиий. Шундай экан, мусулмон киши дунё ва охирати учун манфаатли бўлган инсонлар билан ошно бўлишга эътибор бермоғи лозим. Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 638
Энг кўп кўзимиз тушадиган ҳашаротлардан бири чумолидир. Ана шу ҳашаротнинг ҳаёт кечириш тарзига диққат қилсак, кўп ажойиботларга дуч келамиз. Чумоли – уйқу нима, тиним нима билмайдиган меҳнаткаш жонзот. Унинг инсонларга фойдали жиҳати шундаки, кўп хонали уя қилгани боис дарахтлар ва ўсимликларнинг илдизлари атрофи бирмунча очилиб у ерга кислород кириши яхшиланади. Бу эса ўсимликлар ривожига ижобий таъсир қилади. Чумолилар ақлли жонзот ҳам саналади. Улар уясига ташиб олган арпа-буғдой бошоқларини иккига бўлиб қўяди. Шундай қилса, дон нам тортиб кўклаб кетмаслигини билади. Шунга ақли етганига ҳайрон қолаётган одам уларнинг кашнич уруғини тўртга бўлиб қўйишини, агар бу уруғ иккига бўлинса ҳам кўклаб кетиши мумкинлигини эшитса, ҳайрати янада ошади. Негаки, кашнич донининг икки бўлакка ажратиб қўйилса ҳам кўклаб кетишини унча-мунча деҳқон ҳам билмайди. Чумолиларнинг қатъий интизомини кўрганда эса ҳайратдан ёқа ушлаб қолишимиз тайин. Чумоли тўдаларида мустаҳкам иш низоми мавжуд ва ҳар бир чумоли ўз зиммасига юкланган вазифани росмана фидокорлик билан бажаради. Биз чумолиларни кўрганда ҳаммасини бир хил деб ўйлаймиз. Лекин улар бажарадиган вазифалар турли-туман бўлади. Масалан, тўдадаги бир қисм чумолиларнинг вазифаси уянинг эшигида қоровуллик қилмоқдир. Эшикбон чумолиларнинг бошининг катталиги уянинг оғзи билан бир ўлчамда бўлади. Уя оғзига махсус мўлжалланган бу бош структураси унинг уяга ўзининг киришига ҳам, бошқаларнинг киришига ҳам тўсқинлик қилади. Эшикбонлар кун узоғи ҳеч қимирламасдан уянинг оғзида қаққайиб туради. Бу чумолилар уяга фақат ўз тўдасидан бўлган чумолиларни киритади, бошқаларни уя оғзига йўлатмайди. Шунинг учун бирор хатар туғилса, душманга биринчи бўлиб дучлашадиганлар – эшикбон чумолилар бўлади. Чумолиларнинг бир қисми эса тадқиқотчи чумолилардир. Улар уядан чиқиб атрофни айланиб егулик ахтаради. Бирор егулик манбасини топгани заҳоти қорнини мумкин қадар овқатга туйдиради ва бошқа чумолиларга хабар бериш учун жадаллик билан уяга қайтади. Қайтиб келаётганда ҳар-ҳар ерга қорнини ишқалаб кимёвий белги қўйиб келади. Уяга қайтар-қайтмас ҳамма чумолига хабар бериб, уларнинг орқасидан юришини айтади. Шу тариқа тадқиқотчи чумоли қолган чумолиларни белги қўйиб келган йўлидан юриб ўзи топган озуқага манбаига бошлаб боради. Чумолиларнинг антеннага ўхшаган аъзолари таъм билиш, ҳид сезиш, намлик ва кимёвий моддаларни фарқлаш вазифасини бажаради. Чумолилар ана шу антенналар ёрдамида бошқа чумолилар тўдаси қолдирган кимёвий ишоратни англайди ва улар билан мулоқотга киришади. Аллоҳ таоло чумолиларга егулик ташийдиган, уя қурадиган ва уяларини ҳимоя қиладиган, жуда кучли жағ ато қилган. Агар инсоннинг жағи чумолиникидек бақувват бўлганида тишлари билан бемалол юк машинасини судрай олар эди. Чумолининг олдинги жағлари бажарадиган ишларига ихтисослашган. Барг кесувчи чумолининг олдинги жағлари қайчи каби кескин қиррали; жангчи чумолиларни эса ўткир бўлиб, душманнинг бошини қимирлатмайдиган даражада кучлидир. Баъзиларининг жағлари эса аррага ёки тегирмон тошига ўхшайди. Айрим чумоли турларининг оғзида бошқа чумолиларни кўчириш ёки личинкалар ҳосил қилиш учун моддаларни сақлайдиган митти чўнтаги ҳам бўлади. Чумолилар ниҳоятда фидокор ва топганини баҳам кўришни севадиган сахий ҳашаротлардир. Мабодо, бир тўдадан икки чумоли дучлашиб қолса, улардан бири оч ва чанқаган бўлса; иккинчисининг оғзида чайналган ёки ярим ҳазм бўлган егулик бўлса, эҳтиёжи бўлган чумоли егулик талабида бўлади. Овқати бор чумоли ҳеч қачон уни рад этмайди ва ўзидаги егуликни у билан баҳам кўради. Чумолилар личинкаларини ўзларининг озиқ-овқатлари билан боқадилар. Ҳатто аксаран ўзларига бошқаларни меҳмон қилганидан кам егулик айиради. Чумоли тўдасидаги бир қисм чумолининг вазифаси эса уяни ҳимоя қилмоқдир. Бу вазифага махсус тайёрланган чумолилар уяларини ҳимоя...