islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

МАШАҚҚАТ ОРТИДА ЕНГИЛЛИК БОР

«Аллоҳ чивин, балки ундан ҳам “юқори” нарсалар ҳақида зарбулмасал айтишдан уялмайди» (Бақара сураси, 26 оят) Миттигина, кўзга кўринмас махлуқнинг бутун оламни қамраб олиб, ҳаммани уйда қолишга мажбур этиши… Дунё аталмиш катта карвонни тўхтатиб қўйиши… Бутун бошли мегаполис шаҳарлар, катта-катта майдонларнинг бўшаб қолиши… Бундай ҳолатни биз-ку: эллик ёшнинг нари-берисидаги кишилар, ҳатто юз билан юзлашган боболаримиз ҳам, момоларимиз ҳам эслай олишмайди. Ҳақиқий мўмин ҳар қандай вазиятдан унумли фойдаланишни билиши керак. Ҳар қандай инқироз, ҳар бир фалокат Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан содир бўлишини чуқур англаб етмоғимиз лозим. Бежиз “Ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдандир” деган ақида имон рукнига киритилган эмас. Шарҳ сурасининг 6-оятида: «Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир», дейилади. Бу тин олиш натижасида Ер курраси ҳавоси анча тозаланди. Ер шари бирров “нафас олди”. Денгизлар нисбатан тозаланди. Вирус орқали Аллоҳ таоло инсониятга “Тўхта!” деб амр қилди. Ваҳоланки, кунига 16–20 соатлаб елиб-югураётганлар қанча эди орамизда. Бу тўхташ, тин олиш бани башарни бир муддат ўйлашга, фикрлашга мажбур қилди. Кўз олдига ўлимни келтириб кўришига фурсат ҳозирлади. Пул билан сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар ҳам борлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Ҳолбуки, умримизни, вақтимизни пулдан кўра пастроқ санаб сарфлаётганимизнинг фарқига бордик. Коронавирус сабаб кўпчилигимиз моддий-молиявий манфаатлар кўзимизни кўр қилиб қўйган бир даврда оиламиз борлиги ва улар билан биргаликда вақт ўтказишимиз муҳим аҳамиятга эга эканлигини очиқ-ойдин тушуниб етдик. Аҳли оиламиз ва фарзандларимиздан масъул эканимизни, уларнинг тарбияси қанчалик муҳим, бу тарбияда ота-онанинг ўрни беқиёслигини англадик. Ошна-оғайни, дўсту ёронлар билан йиғилиб, гап-гаштак, чойхонаю сўрилар… Ҳаммаси бўм-бўш ҳозир. Одамлар бир-бирини бағрига босиш у ёқда турсин, ҳатто қўл бериб сўрашолмай қолди. Икки метр масофада туриб, ниқоб остидан гаплашмоқда. Пулимиз бўлса ҳам баъзи хоҳишларимизга эришолмай қолдик. Еган-ичганларимизга ҳаром, шубҳа аралашганми-йўқми деб ўйламайдиганларимиз ҳам, ҳар луқмамизни алоҳида назорат қила бошладик. Демак, нима содир бўлса бўлсин, бизнинг вазифамиз ҳеч тараддудга, ҳеч ваҳимага тушмасдан ўз вазифамизни адо қилиш экан. Чунки имонимиз комилки, содир бўладиган ҳар бир жараён Аллоҳнинг изни биландир. Зеро, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат бошланса ҳам қўлингдаги ниҳолни экиб қўйгин!” деганлар. Бу бир фурсат, бу бир имконият. Маънавий камчиликларимизни тўғрилаш имконияти, амалларимизни сарҳисоб қилиш фурсати. Амал дафтаримизни қўлимиздан олинишидан олдин, Аллоҳга етказилишидан аввал тафтиш қилиб олиш имтиёзидир бу… Маънавий, руҳий, онг ва шуурда, ақлий уйғониш даври бу. Мана, қанақа баҳоласак бўлади вазиятни! Қанчалаб инсонлар пешонасини саждага қўйишга фурсат тополмаётган эди. Битта сура ёдлаш учун вақт йўқ эди. Қазо намозларини ўқишга, таҳажжудга, зикр қилишга-чи?! Мана бизга имконият, мана вақт. Дунёвий илмларнинг аҳамияти ҳам ҳеч булардан кам эмас, албатта. Бугун мактабда ўқимаган, дарсда эътибор бермаган илмларимизни уйда фарзандларимиз билан ўқиб, ўрганишга мажбур бўляпмиз. Ҳурмат-эҳтиромини вақтида жойига қўймаган устоз-мураббийларнинг ҳолига ўзимиз тушдик. Буларни бажаришимиз учун Раббимиз бизни бир муддат ташқи дунёдан узиб, иҳоталаб қўйди. Масжидларимизнинг ёпилишига ўзимиз сабабчимиз. Аллоҳнинг уйига бориб ҳам ўнгланмадик. Ҳазрат Али розиаллоҳу анҳудан сўрашди: “Бошимизга келаётган балолар имтиҳонми ёки жазоми?” У Зот жавоб бердилар: “Агар бу бало сизни Аллоҳга яқинлаштирса, имтиҳондир! Агар Аллоҳдан узоқлаштирса, жазодир!”. Динимизда мусибатнинг зоҳирий ва ҳақиқий сабаблари бор. Бугунги кунда зоҳирий сабаби коронавирус. У ҳолда ҳақиқий сабаби нима? Тақдири илоҳий не боис бизга бундай ҳукм қилди? Қиссадан ҳисса: узоқ тарихда Фиръавнга битта ҳашарот билан ҳадди билдирилган....

Қалбни ислоҳ қилиш фурсати

Табиатнинг мўъжизавий ва фуснкор фасли бўлмиш гўзал баҳор мусаффо ҳаво билан тўйинди. Аммо бу галги навбаҳор нафақат она табиат уйғониши билан, балки бутун инсоният тафаккури, ҳаёт тарзи кўз ўнгимизда янгиланиши билан ҳам тарихий тарзда кечмоқда. Коронавирус кириб келиши муносабати билан юртимизнинг кескин ва таъсирчан чоралар кўрилди, барча ҳудудларида кечаю кундуз дезинфекция ишлари олиб борилмоқда, автомобиллар ҳаракати тўхтатилди, касаллик юқишининг бош омили бўлган инсонлар ўртасидаги бевосита мулоқотлар чекланмоқда. Албатта, кўпчиликка бундай тақиқ ва чекловлар манзур бўлмаслиги аниқ. Лекин бу биринчи навбатда уларнинг, оила аъзоларининг, атрофдагиларнинг сиҳат-саломатлиги ва хавфсизлиги учун эканлигини чуқур англаб етмоқлари даркор. Ҳар ёмонда бир яхши, деганларидек, карантин вақтида сайёрамиз иқлими ва табиатида мисли кўрилмаган ўзгаришлар ҳам кузатилаётгани эътиборга молик. АҚШнинг NASA агентлиги тарқатган хабарларга кўра, давлатлараро ва мамлакатлар ичида ҳаво ва ер транспорти алоқалари, автомобил ва темир йўл қатнови кескин камайиши оқибатида, атмосферага чиқарилаётган ис газлари миқдори сезиларли даражада камайган. Натижада атмосферанинг кейинги 30-40 йил ичида «яраланган» озон қатлами тикланаётгани кузатилмоқда. Қуёшдан Ер  сайёрасигача авваллари етиб кела олмаётган шифобахш, микроб ва вирусларни йўқ қилиб юборадиган ултрабинафша нурлар яна Ер сиртига қадар етиб кела бошлади. Айрим экспертлар бу жараённи ижобий баҳолаб, яқин бир ой ичида барча хавфли микроблар ва вируслар ҳалок бўлишига умид боғлашаяпти. Олимларнинг мазкур кузатувлари хулосалари нечоғлиқ тўғрилигини, албатта, вақт кўрсатади. Аммо шу кунларда биргина пойтахтимиз мисолида оладиган бўлсак, кўчалар полиэтилен идишларию, турли кўринишдаги чиқиндилардан, автомобилларнинг адоқсиз шовқинларию ёнилғи ёқишларидан чиқадиган зарарли моддалардан, одамларнинг талотўпларидан, кечаси билан ўйин-кулгу тинмайдиган, эҳтиросу тийиқсизликларни тарғиб этадиган тунги клублар карахтлигидан дам олгандай гўё. Башарият ўзи туганмас ҳою ҳаваси, кундалик эҳтиёжлари, нафси билан коинотнинг номаълум манзиллари сари ўз бағрига солиб бизни олиб кетаётган Она сайёрамизни қайсар ва қулоқсиз бола каби қийнаб қўйган эканмиз. Ернинг танасига игнадай санчиб, унинг қаъридаги қанчадан-қанча  табиий ресурсларни ва қимматбаҳо бойликларни очил дастурхон билиб, пала-партиш фойландик, лекин эвазига бўш турган жойда биргина дарахт экишни ҳам хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Қудратли атом қуролларию баллистик ракеталарни бизни кўтариб турган беминнат замин устию остида портлатиб, кучимизга маҳлиё бўлиб қувондик. Тириклик бахт этиб турган ўрмонларни кесдик-ёқдик, миллионлаб йиллар ёнимизда табиий ҳамроҳ бўлиб келган ҳайвонотни ўлдириб лаззат топдик, денгизу уммонлар тубидаги жамики жонзотни еб юбормакка тутиндик. Бир гуруҳ кўзи тўймас, бойлигу ҳашамларга ўч «аристократлар» бутун башариятни қашшоқлаштириш ҳисобидан давлатининг чегаларини йўқотиб қўя бошлади. Шу маънодаки, карантин қандайдир чегара-тўсиқ эмас. Уйдан кўчага чиқа олмай, чуқур мулоҳаза қилишга тўғри келиб қолганида, бу қилмишларимиз оқибатларини қайта идроклай бошладикми?! Коронавирус шунчаки дард эмас. Инсониятнинг ички руҳий мувозанати, хотиржамлик посангиси тенглашмагунча йўқолиб кетмайдиган дардга ўхшайди. Ҳаёт тарзимиз йўсинини ўзгартириш даври келди. Шукрки, синовли ушбу кунларда унутилаёзган ўзаро меҳр-муҳаббат, хайру саховат каби муқаддас туйғулар қайта тикланаёнганига гувоҳ бўляпмиз. Пок иймонли ва чинакам ватанпарвар юртдошларимиз бугунги кунда боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож якка-ёлғизлар, бева-бечораларга, саломатлигини тиклашга қурби келаётган ночор оилаларга, чет давлатларда қолиб кетган ишсиз ҳамюртларимизга, хайру эҳсон қилишаётгани ҳар қанча таҳсинга сазовордир. Сўнгги йилларда анчайин қадрсизланган ва мўрт бўлиб қолган оилавий ришталар — эр-хотиннинг ўзаро меҳр-муҳаббати, ота-онага эҳтиром, фарзандларга эътибор каби улуғ фазилатлар мустаҳкамлана бошлади. Уларнинг барчаси бу кунларни тўкин дастурхон атрофида жамулжам ва болажонлар китоблар билан дўсту ошно тутинишмоқда. Тожли вируснинг ҳар қандай ҳужуми тафаккури кенг, ўзлигини англаган элларнинг...

“Эл бошига иш тушса, ботирлари синалар”

Кичик сарлавҳа сифатида келтирилган бу мақолни бугун ҳеч иккиланмай тиббиёт ходимлари ва тегишли мутасадди соҳалар вакиллари ҳамда имом-хатибларимизга қарата айтишимиз мумкин. Чунки улар кунни тунга, тунни тонгга улаб, шу юртнинг ҳар бир фуқароси соғлиғи учун қайғуришмоқда. Улар – бугунги кун ҚАҲРАМОНЛАРИдир! Бугун бутун дунё бир бўлиб мудҳиш иллат – коронавирусга қарши курашмоқда. Афсуски, COVID-19 инфекцияси юртимизда ҳам тарқалиб, одамларнинг тинчини бузди. Ўттиз тўрт миллиондан зиёд аҳоли муҳтарам Юртбошимиз атрофида жипслашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда бу ўлатни енгишга киришди. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин ҳолати эълон қилинганидан кейин имио-хатибларимиз ҳам халқ орасида бўлиб, имконият даражасида эҳтиёжманд фуқароларга кўмаклашиб, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаётганини кўриб беихтиёр тўлқинланиб кетасан киши. Айниқса, ўз маблағлари ҳисобидан тиббиёт ниқоблари, зарур дори-дармонларни аҳолининг муҳтож қатламларига етказиб бериш асносида уларга хавотирга тушмасликни, бу бир синов эканини, албатта, бундай кунлар тез орада ортда қолишини тушунтиришмоқда. Бу жараённинг бевосита ичида юриб хаёлимга ҳазрат Алишер Навоий бобомизнинг “Футувват – барча қилмакдир, демак йўқ”деган сўзлари келди. Дарҳақиқат, муқаддас динимизнинг ҳам асл моҳияти шу – Ҳақ ризолиги учун халққа хизмат қилиш. Бундай хайрли ишлардан, табиийки, одамларимиз хурсанд бўлишмоқда.Имомларимизга: “Шунча хайрли ишлар қилибсиз, инсонлар ташаккур айтишяпти”, десангиз, улар: “Савоб иш қилиб, мақтаниш тўғри келмайди”; “Халқ ичидамиз”; “Зиммамиздаги вазифани бажаряпмиз, холос” каби жавобларни беришяпти. Аксарият имомларимиз амалга оширган эзгу ишларини ҳисобот тарзида беришга ҳам хижолат бўлишмоқда. Шундай фидойи инсонлар бор экан, биз ҳеч қачон енгилмаймиз! Шундай фарзандларни тарбиялаган ота-оналарига МИНГ РАҲМАТ! Ҳеч шубҳасиз, бундай инсонларни, яъни ўнг қўли билан берган садақасини чап қўли сезмайдиган кишиларни Қиёмат куни асло соя бўлмаган пайтда Аллоҳ таоло Аршининг соясига олади. Бу ҳақда Имом Бухорий бобомиз ривоят қилганлар. Вирус тарқалганидан кейин ҳар куни ойнаи жаҳон орқали карантин пайтида нималарга риоя қилиш зарурлиги ҳақида ижтимоий роликлар эфирга узатиляпти. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари орқали ҳам турли хабарлар тарқатиляпти. Хўш, бундай вазиятда мўмин-мусулмон киши қандай йўл тутиши керак? Инфекция тарқалибди, карантин пайти фалон сайт ундай дебди, писмадони бундай тавсияларни тарқатяпти, деб ҳар қандай маълумотга ишониб, ҳар қандай тавсияга риоя қилавериши керакми? Бу ҳақда динимиз кўрсатмалари қандай? “Итоат ҳам – ибодатдир” Исломда мусулмонлар ўз раҳбарларига, айни ҳозирги ҳолатда ҳар бир киши табиб-шифокорлар кўрсатмаларига ҳам қатъий риоя этишлари зарур ва шарт! Ушбу касалликнинг олдини олиш бўйича шифокорлар қандай йўл-йўриқ ва тавсиялар беришса, уларга амал қилишимиз лозим. Зеро, ояти каримада: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!” –деб марҳамат қилинади (Нисо сураси 59 оят). Динимизда итоат бежиз ибодат даражасига кўтарилмаган. Чунончи, шоир айтганидек: “Ибодат не? Яратганга итоат ҳам – ибодатдир, Ҳақиқий бандалик бирлан садоқат ҳам – ибодатдир”. Исломда покликка шунчалик эътибор қаратиладики, у ибодат даражасига, ҳатто имон (!) даражасига олиб чиқилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Поклик – имоннинг ярмидир”, – дедилар. Бошқа бир ҳадиси шарифларида: “Аллоҳ таоло– покдир ва покликни яхши кўради”, – дейилган. Бугун ҳар қадамда ана шу ҳадисларнинг амалдаги инъикосини кўраётгандекмиз. Аслида, халқимиз қадимдан покликни жуда қадрлаб келган. Бобо-бувиларимиз, ота-оналаримизнинг тозалик ҳақидаги панду насиҳатлари шууримизга шу қадар сингиб кетганки, бу амаллар ҳаётимизнинг мазмунига айланиб улгурган. Олтинга тенг бу панду ўгитларни бугун фарзандларимизнинг, набираю абираларимизнинг қулоғига қуйишимиз керак. Вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга эътибор қаратишимиз даркор! Юртимиздаги ҳар бир мўмин-мусулмон ортиқча ваҳимага берилиб, саросимага тушмасдан, динимизга ҳам, қонун-қоидаларимизга ҳам, миллий қадриятларимизга ҳам, шарқона одоб-ахлоқимизга ҳам тўғри келмайдиган ҳаракатлар қилмасдан, балки уни ўрнига ўзимизга ҳам, оила аъзоларимизга...

Мусулмон киши миш-мишларга ишонмайди

Шу кунларда барчанинг оғзида коронавирус ҳақидаги гап-сўзлар айланиб юрибди. Одамларни кузатсак, уларда асосан икки ҳил ҳолатни кўрамиз. Бир қисм кишиларнинг тили зикрда, қўли дуода. Улар Аллоҳ таолодан юртимиз ва бутун дунёни бу мусибатдан аритишини, беморларга тезроқ шифо беришини сўрамоқда. Яна бир тоифа кишилар эса турли миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқатиб, одамлар орасида безовталик юзага келишига сабаб бўлмоқда. Миш-миш тарқатиш – динимизда гуноҳи кабира ҳисобланади. Нега бундай? Сабаби у орқали ришталар узилади, уйлар бузилади, ёмонликлар урчийди, одамлар орасида хавф-хатар, қўрқинч юзага келади. Уламолар миш-миш тарқатиш – ҳасадчи душман тўқийдиган, фосиқ-мунофиқ тез илиб оладиган, мағрур жоҳил тарқатиб юрадиган қабиҳ иш ҳисобланади. Миш-мишлар тарқатгувчи – фосиқдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Демак, тўғри келган хабарни олиб келган киши фосиқ ҳисобланар экан. Хабарни эшитган киши унга ишониб кетавермасдан, аввал яхшилаб текшириб кўриши керак экан. Ўйламай гапирадиган киши дўзахга тушади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир банда оқибатини ўйламай Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган бир сўзни айтади-да, ўша билан даражасини кўтаради. Яна бир банда бепарво Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган бир сўзни айтади-да ўша билан уни жаҳаннамга ташлайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ҳадис шарҳловчилари миш-миш тарқатувчи кишиларни ҳам мана шу ваъид ичига киради, бу ишлари билан Аллоҳнинг қаҳрига учраб, борар жойлари жаҳаннам бўлади, дейдилар. Аллоҳ таоло бошимизга соя солиб турган коронавирус касаллигини тез кунларда кўтариб, офият берсин. Мирзамақсуд АЛИМОВ, Андижон вилояти бош имом-хатиби 711

Шавкат Мирзиёев «япон феномени» ҳақида гапирди

«Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз. Айрим давлатларда юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, аҳолиси зич, қўшнилари билан савдо алоқалари ўта ривожланган бўлишига қарамасдан, Япония вируснинг кенг тарқалашига йўл қўймади. Мутахассислар “япон феномени”ни улардаги ўзига хос саломлашиш, шахсий масофани сақлаш, тез-тез кийим алмаштириш, юз-қўлни ювиш, тўла ювиниш, тўғри овқатланиш, фаол турмуш тарзи ва спорт каби 13 та қоида ва урф-одатлар сақланиб қолгани билан асосламоқдалар. Бу эса бизда ҳам азал-азалдан мавжуд – қўлини кўксига қўйиб саломлашиш, уйга меҳмон келганда қўлга сув қуйиш, жамоат жойларида масофани ушлаш, мева-сабзавотларни кўп истеъмол қилиш каби урфларимизни янада мустаҳкамлашни тақозо этади. Шунингдек, жамоат жойларида, маҳалла ва хонадонларда дезинфекция ишларини мунтазам давом этти 1 192
1 96 97 98 99 100 234