Дунёнинг икки юзга яқин давлатларини қамраб олган бу коронавирус касаллиги бизнинг ҳам юртимиздан четлаб ўтмади. Юртимизда бу касаллик аниқланган илк кунлариданоқ, касаллик омма халқ орасида тарқалишлигини олдини олиш чоралари кўрилди. Давлат миқёсида ушбу касаллик билан касалланганлар учун алоҳида шифохоналар қуриш, тиббиёт ходимларини ҳизматларини қўллаб қувватлаш каби қатор ишлар амалга ошириляпти. Бу касаллик шу даражада чегара билмас ва тез суратда кўпаювчи дард эканки, ҳатто илм фан тараққий этган давримизда ҳам касаллик олдида инсон ожиз эканлиги намоён бўлмоқда. Мутахассислар бу касалликдан қутилиш йўлларидан бири инсонларга аралашмасдан ёлғизда бўлиш эканлигини такидлашмоқда. Шунинг учун ҳам бугун “Уйда қолинг! ” шиори бутун дунё шиорига айланди. Бу шиор ҳудди Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларидан олинган каби эшитилади. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: “Агар бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар ўзингиз турган жойга вабо келса, у ердан қочиб чиқиб кетманглар!”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим) ривоят қилган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги ҳадиси шарифларини теран англаган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам Шомга волий бўлганларида инсонларга хутба қилиб: «Эй инсонлар, вабо ҳудди алангаланиб турган олов кабидир ва сизлар эса, унинг ўтинисизлар шундай экан, тарқалинглар, тоғларнинг тепаларига чиқиб кетинглар вабодан сақланасизлар. Вабо олови эса ўзидан ўзи ўчади» дедилар. Инсонлар эшитишлари билан ижобат қилдилар ва ҳаммалари омон қолдилар, Аллоҳ таоло бу балони улардан аритди. Кўриниб турибдики, инсон уйида қолиб заруратсиз ташқарига чиқмаслиги бу шариатимизнинг ҳам талаби экан. Шариат талабини бажармаслик эса хато ва гуноҳдир. Минг афсуски баъзи фуқароларимиз ўзини ҳамда ўзгаларни ҳам хатарга қўйиб бу талабларга совуққонлик билан қарамоқдалар. Ҳолбуки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” деб хитоб қилган. (“Бақара” сураси, 195-оят). Кӯриниб турибдики, айни пайтда шариатимиз талаби ҳам давлатимиз талаби ҳам уйда ўтириш ва заруратсиз ташқарига чиқмасликдир. Бу талабларни бажариш ибодатдир. Сабаби бу талабда Аллоҳ таоло ва унинг Росули ҳамда ишбоши яъни, раҳбарларга бўйсуниш бор. Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг». (Нисо / 59). Пандемия шаклини олган бу ёв билан курашиш учун фақат ва фақат уйда қолиш экани ҳозир барчага маълум. Аммо, бу оддий ҳақиқатни тушунмаётган ёки тушунишни истамаётган инсонлар ҳам борлиги афсусланарли ҳолдир. Машиналар оқимини камайтириш мақсадида қӯлланаётган чораларни бузиш ҳолатлари, ниқобсиз жамоат жойларида юришлик ва уйдан зерикканидан бемақсад кӯчада юрганларга айтар сӯзимиз: «Вабо тарқаган пайтда уйда ӯтиришлик айни шариатимиз талаби. Уйда ӯтириш билан биз нафақат ӯзимизни балки, оила аъзоларимиз, яқинларимизни хавфдан ҳимоя қилган бӯламиз. Акс ҳолда жамиятга зарар қилувчи инсонга айланамиз. Ақл билан иш юритиш имкониятидамиз. Уйда ўтириш мобайнида Аллоҳ таолога дуо ва илтижолар қилиш, фарзанд ва набираларимизнинг таълим –тарбияларига эътибор бериш, вақтдан фойдаланган ҳолда кўп китоб мутолаа қилишимиз мақсадга мувофиқдир». Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолодан бу балони биздан аритишини, касаллик билан фаол курашаётган мутасаддилар ҳамда тиббиёт ходимларига куч-қувват, сиҳат-саломатлик беришини, халқимизга эса офият сӯраймиз. Зиёуддин МИРСОДИҚОВ, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Бўта бува” жоме масжиди имом хатиби 751
Тарихга назар ташласак, кўп нарсага гувоҳ бўламиз. Қайси жамиятда бузғунчилик авж олган бўлса, қайси тузум босар-тусарини билмай қолган бўлса, албатта, уларнинг бошига қаттиқ синов тушган, фалокат исканжасида довдираган, бало ёғилиб, ҳаётларига нуқта қўйилган. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми у зотга иймон келтирмади. Ораларида бирор солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўйишди. Бора-бора ҳайкаллар бут-санамларга айланди. Уларни илоҳ даражасига кўтариб, эътиқод билан ибодат қила бошлашди. Улардан ёрдам сўрашди, сиғинишди, сажда қилишди. Уларга атаб жонлиқ сўйишди, ибодатхона ва уйлар қуришди.. Аллоҳ таоло бу қавмга тўфон балосини юборди. Тўфон бир зумда даҳшатли тус олиб, кофирларни битта қўймай ҳалок қилди, барини ер тишлатди. Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларида ҳам одамлар батамом бутга сиғиниб, Аллоҳни унутиб қўйишди. Унинг буйруқларига бўйсунишмади, илоҳий амрни калака қилишди, пайғамбарнинг устидан кулишди. Иш ҳатто Иброҳим алайҳиссаломни оловга ташлашгача борди… Аллоҳ уларнинг устига азоб юборди, Намруд бошлиқ кофирларни битта қўймай қириб ташлади. Лут алайҳиссалом қавмини хўп ва кўп даъват қилди. Улар дунёдаги энг ёмон гуноҳлардан бирига мубтало бўлишган эди. Яъни баччабозлик билан шуғулланишарди. Жинсий бузуқликка муккасидан кетишганди. Улар на ўзларидан, на бошқалардан уялишарди. Лут алайҳиссаломнинг даъватлари заррача таъсир қилмади. Аксинча, туғёнга кетган қавм ўз пайғамбарини истеҳзо қилиб, устидан кулди… Аллоҳ бу нобакор қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Қавмнинг кўзи кўр бўлиб қолди, уйларидан чиқолмай, бир-бирини кўролмай, гангираб, саросимага тушди. Бу ҳам етмагандек, Аллоҳнинг амри ила фаришталар улар яшаб турган заминнинг остини устига айлантириб қўйишди. Садум диёри бутун аҳолиси ва бор-буди билан ер остига кўмилди. Ҳуд алайҳиссалом қавмини динга даъват қилди. Улар: “Бу ҳаётда биздан ҳам кучли одам борми?” деб гердайишди, кибрга кетишди, бошқаларни заррача менсимай қўйди. Пайғамбарни ҳақорат қилди, эсипастликда айблади. Беш кунлик дунё матоҳига берилиб, бор топганини иншоотларга сарфлашди. Натижада Аллоҳни унутишди, охиратни эсдан чиқаришди, турли ёмонликларга қўл уришди, бошқаларга зулм ўтказишди… Аллоҳ уларнинг устига азоб юборди. Од қавми қаттиқ иссиқликка дучор бўлди. Ёмғир ёғмай, қурғоқчилик ва иссиқнинг таъсиридан ҳаво лов-лов ёнарди. Бирдан тепада булут пайдо бўлди, қаттиқ шамол турди, барча нарсани остин-устун қилиб ташлади, уйлар илма-тешик бўлди. Солиҳ алайҳиссалом қавмини ҳидоятга чақирди. Улар эса бунга шак-шубҳа билан қарадилар. Самуд қавми дунё матоҳлари ила манманлик қилди. Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари бўлмиш туяни сўйиб ташладилар. Солиҳ алайҳиссаломни ўлдирмоқчи ҳам бўлдилар. Аллоҳ уларни турли услубдаги шиддатли азоблар билан ҳалок қилди. Даҳшатли, кучли овоз тутиб, қулоқларини кар қилди, устларига тош парчалари ёғилди. Шиддатли зилзила олди ва жойларида мук бўлиб қолдилар. Куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учрашди. Мусо алайҳиссалом қавмини ҳидоятга даъват қилди. Улар иймон келтиришдан бош тортди. Шунда Аллоҳ таоло фиръавн ва унинг қавмини қаҳатчилик – очарчилик йиллари билан сиқувга олди. Шунда ҳам улар ўз ишларидан қайтмагач, Аллоҳ таоло уларга бошқа уқубатларни ҳам кетма-кет нозил қилди. Устларига тўфон, чигирткалар, каналар, бақалар ва қип-қизил қон ёғдирди. Фиръавн ва унинг лашкарини битта қолдирмай сувга ғарқ қилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ҳа, Аллоҳ таоло бирор қавмга ҳеч қандай сабабсиз мусибат юбормайди. Бандаларни бекордан-бекорга зарар ва балога гирифтор қилавермайди. Аввало, бандаларнинг ўзлари шунга лойиқдир. Бундан яна бир мақсад, уларни тавба-тазарру қилишга чорлашдир. Инсон фароғатда яшаса, ҳар томонлама тўқ бўлса, бирор кам-кўсти бўлмаса, Аллоҳнинг берган неъматларини унутиб қўяр экан. Ҳатто Аллоҳни ҳам эсдан чиқариб, ғулувга кетиб қолар экан. Бошига мусибат...
Инсон зоти туғилишидан бошлаб меҳр ва эътиборга муҳтож қилиб яратилган. Айниқса, ҳозиргидек машаққат ва мусибатлар пайтида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ тўғри йўл кўрсатувчи инсонларнинг кўмаги ва далдасига эҳтиёж сезади. Кимдир ота-онасининг тасаллисига, яна кимдир эса устозларининг панд-насиҳатларига суянади. Кимнингдир эса суянувчи инсони йўқ… Лекин ҳафа бўлишга ҳеч ҳам ўрин йўқ, чунки бизларга ота-онамиздан ҳам, жамики махлуқотлардан ҳам шафқатли бўлган бир инсон бор. У киши Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган, токи умрларининг охиригача “Умматим, Умматим” дея гуноҳларимизнинг мағфират қилинишини Роббиларидан ёлвориб сўраган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот асҳоблари билан бирга ўтирганда: “Биродарларимни соғиндим”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?”, – дейишганда: “Сизлар менинг асҳобларимдирсиз, менинг биродарларим мендан кейин келиб, мени кўрмай туриб иймон келтирган умматларимдир”, – дея жавоб бердилар. Демак, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ҳозирда яшаётган умматларини ҳам саҳобаларини севгандек севадилар, саҳобалари ҳақида қайғурганлари каби биз ҳақимизда ҳам қайғурадилар. Агарда биз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатлансак, уларнинг суннати мутоҳҳараларига эргашсак, бу дунёда У зотни доим ёнимизда бўлган ҳолда топамиз, охиратда эса иншааллоҳ улар билан бирга бўламиз. Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан асҳобларига кўрсатган меҳрибонликлари акс этган баъзи лавҳаларни келтирамиз. Расулуллоҳнинг асҳобларини ҳимоя қилишлари ва уларнинг устидан истеҳзо қилинганда қаршиликлари: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу арок дарахтининг шохларини тўплаётган эдилар. У кишининг оёқлари ингичка бўлиб, шамолда очилиб қолди. Шунда саҳобалар кулиб юборишди. Расулуллоҳ: ”Нега куляпсизлар?”, – дедилар. Саҳобалар: ”Оёқларининг ингичкалигидан”, – деб айтишди. Расулуллоҳ эса: ”Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, унинг оёқлари мезонда Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ келади”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг илм олишларига ҳарисликлари: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Ҳажжатул Вадоъда шундай дедилар: “Мендан амалларингизни ўрганинглар, албатта мен бундан кейин яна ҳаж қиламанми ёки йўқми билмайман”. Яхши ва ёмон кунларда Расулуллоҳнинг асҳоблари билан бирга бўлишлари: Саҳл ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ мусулмонларнинг заифлари ёнига келиб уларни зиёрат қилар, касалларини бориб кўрар, жанозаларида қатнашар эдилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг қайғусига шерик бўлишлари ва улар ҳақида қайғуришлари: Қурра ибн Иёс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ўтирсалар улар билан бирга саҳобалар ҳам ўтиришар, уларнинг орасида бир киши ҳам бўлиб, у кишининг кичик ўғилчаси орқасидан келса, ёнига ўтқазиб қўяр эди. Унинг ўғилчаси вафот этиб, маҳзунлик уни қуршаб олгани учун ҳалқага қатнашмай қўйди. Расулуллоҳ уни қидирдилар ва: “Фалончи қаерда?”, – деб сўрадилар. Саҳобалар: “Сиз кўрган ўғилчаси вафот этди”, – деб айтишди. Расулуллоҳ у кишини учратиб қолдилар ва ўғли ҳақида сўрадилар ва у кишини юпатгач, шундай дедилар: “Эй фалончи, қайси бири сен учун афзал, ўғлинг билан умр бўйи роҳатланишингми, ёки эртага жаннат эшикларидан бирининг ёнига борганингда ўғлингни сендан олдин жаннатга кириб, эшикни очиб турган ҳолатида топишингми?” У киши: “Эй Расулуллоҳ, албатта, ўғлимнинг мендан ўзиб кетиб, жаннат эшигини мен учун очиши менга суюклироқдир”, – деди. Шунда Расулуллоҳ: “ Албата, бу нарса сенда бўлади”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, фақатгина унга хосми, ёки барчамизгами?” – деб сўрашди. Расулуллоҳ: “Барчангизга”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳоблари ва уларнинг фарзандларини дуо қилишлари: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Хандаққа чиққан пайтларида муҳожир ва ансорлар совуқ тонгда қазишаётган эди. Улардаги чарчоқ ва очликни кўриб, “Аллоҳим, охират ҳаётидан бошқа ҳаёт...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вал ақибату лил муттақийн, вас солату вас саламу ала росулиҳи Муҳаммадин ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаиъйн! Ислом таълимотида сиҳат саломатликнинг улуғ неъмат эканлиги ва унинг қадрига етиш лозимлиги алоҳида таъкидланган. Ер юзидаги жамики мавжудот учун сиҳат саломатликнинг ўрни муҳим. Жумладан, инсонлар саодатли ҳаёт кечириш ва кўзлаган мақсадларини амалга оширмоқлиги учун бу неъматнинг аҳамияти катта. Акс ҳолда ҳаёт мазмуни йўқолади ва дунёнинг ҳеч қандай лаззати ва жозибаси татимайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар ғанимат билишлари лозим бўлган неъматлар сирасида сиҳат саломатликни зикр қилиб ўтганлар. Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: إِغْتَنِمْ خمَسًا قَبْلَ خَمْسٍ: شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ وَغِنَاكَ قَبْلَ فَقْرِكَ وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوْتِكَ (رواه البيهقي والحاكم) “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил: кексалигингдан аввал ёшлигингни, бетоблигингдан аввал саломатлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бир ишга машғул бўлиб қолишингдан аввал бўш вақтингни ва ўлиминг келмасидан аввал ҳаётлик вақтингни”.[1] Саломатлик улкан неъмат бўлгани боис бутун дунёда одамлар соғликларини муҳофаза қилиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилиб, кўп маблағлар сарфлашади. Баъзи инсонлар эса, касал бўлмасдан туриб уни олдини олиш чораларини кўришади. Бу эса касал бўлиб кўп маблағ сарф қилгандан кўра самарали ва яхшироқдир. Маълумки ислом дини, аввал бошидан токи охиригача инсониятга фақат ва фақат яхшилик келтиради. Чунки бизни йўқдан бор қилган Зот, инсонга нима фойдалигу, нималар зарарли экани ҳақида бизларни огоҳ этган! Шунинг учун ҳам ислом дини, барча замон ва маконларга салоҳиятли бўлган илоҳий таълимотдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ(14) “Яратган зот билмасмиди? У сирларни билувчи ва баридан хабардордир!”[2] Аллоҳ таоло, инсонга имтиҳон майдони қилган бу дунёда бошқа синовлар қатори турли хасталикларни ҳам яратган. Бандаларига тўғри йўлни кўрсатиб, уларни ризқлантирган Зот, улар касал бўлганларида шифо бергувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِينِ (78)وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ (79) وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ(80) “У мени яратган, мени ҳидоят қиладиган ҳам Ўзидир. Мени едириб-ичирадиган ҳам Ўзидир. Беморлигимда шифо берадиган ҳам Ўзидир”.[3] Ояти каримада яратиш сифатини Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Дарҳақиқат, коинотдаги барча махлуқотларни Аллоҳ таоло яратган. Кеча ва кундуз, йил фаслларининг алмашиниши, аъзоларимизнинг бир бирига мутаносиблиги, буларнинг барча-барчаси, ёлғиз яратувчи томонидан эканига далолат қилади. 79-оятда эса, ризқни Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Маълумки, осмон билан ер орасида, денгиз билан ер остида қанча қанча миллиардлаб жонзотлар бор. Кеча оқшом мана шу миллиардлаб жонзотларнинг барчаси: “Эртага нима еймиз?” демасдан хотиржам уйқуга кетганлар. Мана бугун янги тонг отди! Улар худди кечагидек кунларини давом эттиришмоқда. Уларнинг инсонларга ўхшаб егулик маҳсулотларни ғамлаб қўядиган музлатгичлари ҳам, сандиқда пуллари ҳам ёки овқат сотиб оладиган дўконлари ҳам йўқ. Шундай бўлсада, улар хотиржам уйқуга кетишмоқда, акс ҳолда улар ухламас эдилар. Аммо уларда асосий нарса бор, у ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг ризқига қаноат ва хотиржамликдир. Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, барчамиз биладиган ва имон келтирган “ризқ ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, Аллоҳдан”, деган ақидамизга қай даражада мустаҳкам ёки заиф эканимиз шу кеча-ю, кундузда билиниб қолди. Дунёнинг барча давлатларида тарқаган СОVID-19 Коронавирус пандемияси муносабати билан диёримизда карантин ҳолати эълон қилиниши баробарида, баъзи юртдошларимиз ўзларини бироз йўқотиб қўйдилар. Ҳукумат томонидан қанчалар огоҳлантирилмасин, ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатликка чақирилмасин, ватандошларимиздан...