islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Макка ва Бакка: орасида қандай фарқ бор?

Нима учун Қуръони карим оятида “Макка” сўзи ўрнига “Бакка” сўзи қўлланган? Бу икки сўз орасида фарқ борми? Бакка - Қуръони Каримнинг 3-сураси Оли Имрон 96-оятида зикр қилинган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Халқ дарди

Аббосийлар халифаси Муқтадий (1056-1094)нинг вазири Абу Шужоъга бир бева аёлнинг тўртта очу наҳор боласи борлиги ва улар муҳтож эканлиги хақида хабар беришди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Moturidiy maktabining rivojlanish tarixi

Moturid — Samarqand yaqinidagi qishloqlardan birining nomi. U hozirda buzilgan shaklda Matrit deya ataladi. Aslida esa, manbalarda aytilishicha, qishloqning nomi arabcha «Mo turid?» so`zidan olingan. Ma’nosi «Nima demoqchisan?»dir. Aytishlaricha, Shayx Abu Mansur kalom ilmiga ruju qilgan paytlarida shogirdlari ko`payib ketgan va ular o`zaro bahs qilganlarida bir-birlariga arab tilida ko`pincha «Mo turid?» deb murojaat qilganlar. Shu so`z ko`pchilik qulog`iga tez-tez chalinavergach, Shayx shogirdlarini moturidiylar, qishloq nomini esa Moturid deb atay boshlaganlar (Zarnujiy. «Ta’lim al-muta’allim» sharhi)...- Toshkent islom instituti talabasi Abdusattoriy Abdulloh

Halollik

Jazoirlik jurnalist Hadicha bint Qino aytadi: "Amerika Qoʻshma Shtatlariga borganimda baʼzi narsalar kerak boʻlib supermarketga kirdim. Olgan narsalarimni hisoblatish uchun kutib turganimda bir muslima ayol katta bir qutini sudrab kirib keldi. Yukning ogʻirligidan ayolning charchagani shundoq koʻrinib turardi.  Aftidan qutidagi narsa somon yanchiydigan uskuna edi. Ayol hisobchining oldiga borib dedi...- Toshkent islom instituti talabasi Isroilov Muhammad

Қози Иёс ва бир хоин воқеаси

Уммавий халифаларнинг саккизинчиси Умар ибн Абдул Азиз раҳматуллоҳи алайҳ Иёс ибн Муовия раҳматуллоҳи алайҳни Басрага қози этиб таъйинламоқчи бўлганида, дастлаб у киши хоҳламаган. Қози бўлмаслик учун турли баҳоналарни қилиб кўрган. Халифа ҳам ўта фаросатли зот бўлгани учун юртимга адолатли, ҳақдан тоймайдиган кишини қози қилмасам, кўнглим хотиржам бўлмайди деб, сўзида қаттиқ туриб олиб, охири уни қози этиб таъйинлаган. Ҳа, ҳақиқатда Халифа ҳазратлари адашмаган экан. Халқ у киши танлаган қозидан мамнун эди...- Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Баҳодир Баҳромжон ўғли
1 110 111 112 113 114 734