islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Одоб инсон зийнати

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 2 183

Халқаро саммит бошланиш арафасида

Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур халқаро нуфузли тадбирга жуда катта тайёргарлик кўрилган. Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан 350 нафардан ортиқ таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари келган. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда. 716

Мулоқот – тараққиёт омили

Талаба қизлар билан доимий мулоқот қилиш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг янги тизими ва самарали усулларини жорий этиш ислоҳотларимизнинг бош мезонига айланмоқда. Ушбу механизм талабалар ва раҳбарият орасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида, талаба қизларимизнинг ҳам ҳуқуқий онги янада ортиб, мулоқот ва мурожаат қилиш маданияти кескин ортганлиги ҳар қадамда намоён бўлмоқда. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда барча курсларнинг талаба қизлари  иштирокида, ТИИ ректори У.Ғафуров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Тиллар кафедраси вакиллари иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур мулоқотда талаба қизлар  ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бир неча саволларни тақдим қилдилар ва етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 739

Катта Лангар Қуръони реставрация қилинмоқда

Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ҳисобланган Катта Лангар Қуръони франциялик мутахассислар томонидан реставрация қилинмоқда. Катта Лангар Қуръони Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида узоқ вақт сақлангани боис шундай ном олган бўлиб, Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф қўлёзмаларидан бири саналади. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси шафеълигида мазкур қўлёзма саҳифаларини реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнга Франциянинг Лувр музейи реставратор мутахассислари жалб қилинган. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакили, реставрация лойиҳаси куратори Шаҳноза Ишматованинг маълумот беришича, реставрация ишлари уч босқичда олиб борилиши режалаштирилган. 6-12 ноябрь кунлари тиклаш ишларининг биринчи босқичи якунланди. Кейинги йилнинг февраль ойидан реставрация давом эттирилади, сентябрь ойидаги учинчи босқич ишларидан сўнг жараён якунланади. «Ҳозиргача 5та саҳифа муваффақиятли тарзда тўлиқ реставрация қилинди, улар ҳозир босмада сақланмоқда», ─ дейди лойиҳа куратори. Реставрация жараёнини олиб бораётган мутахассислар Kun.uz билан суҳбатда қўлёзманинг ҳолати ҳақида гапириб берди. «Катта Лангар Қуръонининг [Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида сақланаётган қисми] 12та бирлаштирилган саҳифа ва битта алоҳида ─ жами 13та саҳифадан иборат. Саҳифалар XIX асрда муқоваланган. Қуръоннинг ўзи эса VIII асрда битилган деб ҳисобланади. Саҳифалар пергаментдан тайёрланган. Бу маҳсулот бузоқ терисидан тайёрланган. Ёзувларни тушириш учун қаламдан фойдаланилган. Стандарт сиёҳ (iron gall ink) қўлланилган. Ёзувлар устидан қўшимчалар киритилган. Сўзлар талаффузи аниқроқ бўлиши учун қизил сиёҳ билан белгилар қўйиб чиқилган. Пергаментлар мустаҳкам сақланиши учун боғлаб чиқилган, бироқ улар саҳифаларга қараганда чидамсизроқ. Шунинг учун биз саҳифаларни бирлаштириб турган боғламни ечдик», – дейди Лувр музейи реставратор мутахассиси Аурель Стрери. Франциялик реставратор Аксель Дело қўлёзмани тиклаш жараёнига тўхталди. «Катта Лангар Қуръонини тадқиқ қилгандан сўнг уни тиклаш ишлари бошланди. Ишни ҳар бир саҳифанинг сиёҳини қуритишдан бошладик. Аввал ёпиштирилган қоғозларни, зарарланган қисмларга ямалган бўлакларни кўчириб олдик. Сўнг қоғозларга дам берилди. Улар жуда ҳам қуруқ бўлиб қолган, эгилувчанлигини йўқотган эди. Бу эса ҳужжат билан ишлашда хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун қоғозни юмшатиш мақсадида кедр мойидан фойдаландик. Сўнг саҳифалар босмага қўйилди. Босма учун япон қоғози парчаларидан фойдаланилди. Чунки бу қоғоз яхши толадан таркиб топган ва чидамли. Ёзув учун қоғоз юзасига жуда яхши сингадиган махсус сиёҳ ишлатилди. Йўқолган жойларни тиклаш учун корейс қоғози қўлланилди», – дейди мутахассис. Катта Лангар Қуръонининг Ўзбекистонга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Илмий тадқиқотлар хулосасига асосан, қўлёзманинг битилиши VIII асрнинг охирги чорагида – араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. Тахминларга кўра, Катта Лангар Қуръонининг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Ҳозиргача уларнинг фақатгина 97таси сақланиб қолган. Қолган қисмининг тақдири номаълум. Саҳифаларнинг 81таси Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади, бу ерга ўтган асрнинг 30-йиллари охирларида келтирилган. Қўлёзма қандай қилиб Россияга бориб қолгани аниқ эмас. Ўзбекистонда мавжуд 16та саҳифанинг биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида, иккитаси Бухорода (Бухоро вилоят кутубхонаси ва Бухоро давлат музей қўриқхонасида) сақланмоқда. Нодир қўлёзманинг 13та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идораси кутубхонасида муҳофаза қилинади. Манба: Kun.uz 686

Пайғамбаримизга муҳаббат иймондандир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Муҳаббат» сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. У кишининг сўзу амалларини бошқаради, тасарруфларини ҳаракатлантиради. Инсон муҳаббатсиз яшай олмайди, кимларнидир севиб, нималаргадир меҳр қўйиб яшайди. Ислом дини ушбу туйғуни ҳам тўғри ўзанда бўлишини талаб қилади. Аллоҳга бўлган чин иймон У Зотга нисбатан муҳаббатнинг ҳосиласидир. Айни пайтда бу иймон ва муҳаббат Аллоҳнинг элчисини ‒ пайғамбарини севишни тақозо этади. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш иймоннинг бир қисми ҳисобланади. Муҳаббатсиз кишининг иймони ва саодати тугал бўлмайди. Шунинг учун Ислом уммати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳар бир мусулмон учун фарз эканига ижмоъ-иттифоқ қилган. Буюк бобомиз имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ шоҳ асари «Ал-жомеъус-саҳиҳ» тўпламидаги «Иймон» китобининг 8-бобини «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир» деб номлаб, унда қуйидаги икки ҳадиси шарифни келтиради: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот (Аллоҳ)га қасамки, сизлардан ҳеч ким комил мўмин бўла олмайди, то мен унга отасию боласидан маҳбуброқ (севимлироқ) бўлмагунимча», дедилар». Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ҳеч ким комил мўмин бўлолмайди, токи мен унга отаси, боласи ва барча одамлардан маҳбуброқ бўлмагунимча», дедилар». Демак, мусулмон киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни барчадан кўра кўпроқ севмагунча комил иймонга эриша олмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қуруқ даъво ёки юзаки гаплар билан эмас, балки чин қалбдан бўлиши ва амалда акс этиши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қуйидаги амалларни тақозо этади: – у зотни яхши кўриш, севиш, суйиш; – у зотга кўнгил қўйиш, мойил бўлиш, муштоқ бўлиш, ошиқ бўлиш; – у зотни соғиниш, эслаш ва унутмаслик; – у зотга интилиш ва рағбат қилиш; – у зотни ҳаммадан устун қўйиш ва афзал кўриш; – у зот яхши кўрган нарсани яхши кўриш, ёмон кўрган нарсани ёмон кўриш; – у зотга эргашиш, итоат этиш, суннатларига амал қилиш, у зотнинг таълимотларига мувофиқ тарзда ҳаёт кечириш; – у зотга ёрдам бериш, суннатларини, шариатларини ҳимоя қилиш; – у зотни энг олий намуна деб билиш, у зотдан ўрнак олиш; – у зотга кўп салавоту саломлар айтиш; – у зотга хилоф иш қилишдан қўрқиш; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат банда учун дунё-ю охират саодати гаровидир. У зотга муҳаббат дўзахдан нажот ва жаннатга кириш учун сабабдир. У зотга муҳаббат Аллоҳнинг муҳаббатига ва жаннатига йўлдир. Бир аъробий киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қиёмат қачон бўлади?» деб сўради. У зот: «Қиёматга нима тайёрладинг?» деб сўрадилар. У: «Аллоҳ ва Расулига муҳаббатни!» деб жавоб беради. Шунда у зот: «Сен муҳаббат қилганинг билан бирга бўласан», дедилар. Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Биз мусулмон бўлишдан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сен муҳаббат қилганинг билан бирга бўласан», деган гапларидан хурсанд бўлганимизчалик хурсанд бўлмаганмиз. Мен Аллоҳни, Расулини, Абу Бакрни, Умарни яхши кўраман. Гарчи уларчалик амал қила олмаган бўлсам-да, (муҳаббатим туфайли) улар билан бирга бўлишни умид қиламан» (Бухорий ва Муслим ривояти). Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Сиз менга ўзимдан ҳам, аҳли-оиламдан ҳам, бола-чақаларимдан ҳам севимлироқсиз....
1 469 470 471 472 473 732