Бугун Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида 21-24 апрель кунлари бўлиб ўтган эркаклар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди. Аввал хабар берганмиздек, институтимиз 3-курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлиб, Президент совғаси – Ласетти автомобили билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими ниҳоясига етгач, Президент совғаси – Ласетти автомобили Йўлдошбек қорининг устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида Тошкент ислом институтига олиб келинди. Маъҳад ховлисида ғолибни кутиб олиш учун раҳбарият, устозлар ва талабалар ҳозир бўлишди. Йиғилганлар Йўлдошбек қори ва падари бузрукворларини бағирларига босиб муборакбод этдилар ва беихтиёр қўллар дуога кўтарилди. Барчага Қуръони карим нури ва барокати насиб бўлишини ва халқимизни Каламуллоҳ зиёсидан баҳра қилган мусобақа ташаббускорлари, ташкилотчилари ва иштирокчилари ҳақига қалбдан дуолар қилинди ва ғолиб бўлган Йўлдошбек қорининг кейинги ишларига ҳам баракалар тиланди. 444
2018 йил 23 апрель куни Тошкент ислом институтига Миср араб Республикасидан “Ал-Азҳар” университети Ақийда ва фалсафа кафедраси мудири устоз аллома Тоҳа Дассуқий Ҳубайший ва Миср диёридаги энг кўзга кўринган Ҳанафий мазҳаби олими Шайх Жамалуддин Ҳашим ташриф буюрдилар. Уларга Ҳусайн Абдулмажид ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларни Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев кутиб олди. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев меҳмонларга институт ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Ўз навбатида, Доктор Тоҳо Дасуқий Ҳубайший ташрифидан мақсадни баён қилар экан, жумладан Имом Бухорий, Термизий, Имом Мотуридий каби буюк алломаларнинг юрти, хусусан Бухоро шаҳрида бўлгани, айниқса Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилганидан беҳад хурсанд эканини айтиб ўтди. Шунингдек, талабаларга Бухорийнинг авлодлари эканларини зинҳор унитмасликни, у зот билан бир замин фарзанди бўлишнинг ўз қиёматгача фахр ва ифтихор учун етарли эканини тўлқинланиб гапирди ҳамда муносиб меросхўр бўлиш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни батафсил баён қилди. Суҳбат асносида талабалар фиқҳ, ақоид фанларидан ўзларини қизиқтирган саволларига муҳтарам устозлар Тоҳа Дассуқий ва Шайх Жамалуддин Ҳашим тарафидан қониқарли жавобларни олдилар. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев 546