islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Эрондаги Қуръон мусобақаси бошланди: юртимиз қорилари ҳали баҳсларни бошламадилар

Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель куни юртимиз қори ва қориялари 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига жўнаб кетган эдилар. 20-26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 84 давлатидан келган иштирокчилар қатнашади. Ушбу халқаро мусобақада институтимиз 4-курс талабаси Туйғун Иброҳим тиловат йўналиши бўйича иштирок этади.   Мусобақа меҳмонларига барча шароитлар яратилган бўлиб, Лаҳел халқаро меҳмонхонасидан жой олган иштирокчилар учун мусобақадан ташқари вақтларда тадбирлар режаси бўйича диққатга сазовор жойларга ташрифлар амалга оширилмоқда. Бугун баҳсларларга старт берилган бўлиб, юртимиз қорилар ҳали мусобақада чиқиш қилганлари йўқ. Эслатиб ўтамиз, Аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Хадичаи Кубро” ислом билим юрти талабаси Юсуфий Роқия ҳифз йўналиши бўйича қатнашади. Шунингдек, Ислом билим юртлари қори талабалари ўртасида ўтказиладиган 2-халқаро мусобақада Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Атовуллаев Абдураҳмон иштирок этса, қориларнинг кўзи ожизлар халқаро 3-Қуръони карим мусобақасида “Имом Фахриддин ар-Розий”  ўрта махсус ислом билим юрти ходими Бегов Бекзод қатнашади. 340

“Диншунослик” фани бўйича “Республика фан олимпиадаси”га чиқиш учун саралаш босқичи ўтказилди

Билим инсонни саодатга етаклайди. Зеро энг мусаффо ва нурли ҳаётга олиб борувчи йўл – илм йўлидир. Шундай экан, ёшларни илмга қизиқтиришда ва унга тарғиб қилишда Ислом таълимотига тенг келадиган тарғиботчи йўқ десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки ислом динида биринчи фарз бўлган амал бу – илм олиш ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг аввал нозил қилган сўзи ҳам “Ўқи” деган хитоб эди. Қолаверса, ислом умматининг биринчи муаллими, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Илмни Чинда (Хитойда) бўлса ҳам ўрганинглар” деб умматини илмга чорлаганлар.  Юртимизда ҳар доим илмга чанқоқ халқимиз томонидан “Билимлар беллашуви” деб этироф этиладиган анъана мавжуд. Республикамиздаги турли олий ва ўрта махсус билим юртлари ўртасида “Республика фан олимпиадаси” ўтказилади. Бунда келажак соҳиблари бўлмиш ёш талабалар ўзларининг илмий салоҳиятларини намоён қиладилар. Бу каби тадбирлар албатта ёшларимизни илмга қизиқтиради. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 апрель кунги №301 рақамли “2018 йилда Олий таълим муассасалари талабалари Республика фан олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам жорий йилнинг 20 апрель куни Институт талабалари ўртасида “Диншунослик” фани бўйича “Республика фан олимпиадаси” нинг  биринчи босқичига саралаш мусабақаси ўтказилди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов 469

Яқин кунларда Қуръон ўрганиш курслари иш бошлайди

Аввалроқ “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган эди. Фармонга кўра, 2018 йил апрель ойидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “Араб тили” курслари очилган эди. 369

Умавийлар давлатида деҳқончилик ва зироатчиликни ривожланиши

Умавийлар давлати катта экин майдонларига эга бўлган. Шунинг учун ҳам унумсиз ва унумли, шу қатори бошқа ерларга ишлов беришга ниҳоятда эътибор қаратди. Бу ишни ариқлар қазиш ва дарёларни ўзанидан буриш, тўғонлар қуриш билан амалга оширди. Мисол учун Ироқ волийси Муовия розияллоҳу анҳуга тегишли водийни сувини қуритиб, экин майдонига айлантирди. Майдони кенглиги учун ҳаражати беш миллион дирҳамдан ошиб кетди[1]. Бу ерлар авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтмасди. Ерга ишлов бериш ва ўзлаштиришга сарф-харажат асосан ҳукмдорнинг ёнидан бўларди, баъзан халқнинг ҳисобидан олинарди[2]. Бу борада қоидалар ҳам ишлаб чиқарилди[3]. Айниқса волийлар экин ерларни кўпайтиришга ниҳоятда эътибор бердилар. Масалан, Зиёд ибн Абиҳ ерларни обод қилиш учун кўплаб канал ва ариқлар қаздирган, уларнинг баъзиларини ўзи ва қизларининг номлари билан атаган[4]. Одатда халққа 60 ё 100 жариб[5]ерни икки йилга берилар, агар яхши фойдаланмаса олиб қўйиларди[6]. Кейинчалик суғориш тизими пухта муҳандислик йўли билан ишлаб чиқилди, натижада экин майдонларига ортиқ даражада сув босиб кетмасди[7]. Ҳатто умавий оиласидан бўлган Язид ибн Муовиянинг муҳандисликдан яхши хабардорлиги ва Ғута[8]да канал қаздириб, номини бергани учун лақаби “Муҳандис” эди. Яна ислоҳотлардан бири Зиёд ибн Абиҳ Куфага сув тошиб кетишини олдини олиш, сувни тўплаш мақсадида қўрғон ва кўприк қурди. Бундан олдин сув тошиб Куфани вайрон қилар эди. Бу ҳам жамият ривожи учун қилинган ишлардан бири. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]  Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир Болазарий. Футуҳу булдон. Битаҳқиқи Салоҳ Мунжид. – Қоҳира. – Б . 291. [2]Аҳмад ибн Абдуллоҳ. Ал-ҳаяту иқтисодия вал ижтимоия. – Қоҳира: Дор ал-Маъориф, 1989. – Б 335. [3]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. –Мадина: Умм ал- Қуро. 2012. – Б 178. [4] Аҳмад ибн Абу Яқуб ибн Жаъфар ибн Ваҳб ибн Возиҳ Яқубий.Муъжамул булдон. – Боғдод. 1964. Ж 1. – Б 435. ва Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий.. Магистирлик ишидан. – Мадина: Умм ал- Қуро, 2012.–Б. 180. [5] Бир жариб =  2217,60 м (ўртача 4800 қадам) А.Сайидаҳмедов. Ўлчов бирликлари. – Т.: Мовороуннаҳр, 2009 . –Б. 6. [6]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. –Мадина: Умм ал- Қуро, 2012. – Б 190.191. [7]Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Сайф. – Байрут:Дор ас-Салом, 1983. – Б 151 [8]Ал-Ғута; Дамашқ шаҳри атрофидаги водий. 439

Яна бир нуфузли мусобақа: институтимиз талабаси Иброҳим қори Эронга жўнаб кетди

19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан 19-26 апрель кунлари ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун юртимиз қори ва қориялари Теҳрон шаҳрига жўнаб кетишди. Мазкур халқаро мусобақа “Бир китоб – бир уммат”  шиори остида ўтказилади. Унда дунёнинг 84 давлатидан келган иштирокчилар қатнашади. Иштирокчиларни 7 нафар хорижлик, 8 нафар эрон вакилларидан иборат ҳакамлар баҳолашади. Ушбу халқаро мусобақада институтимиз 4-курс талабаси Туйғун Иброҳим тиловат йўналиши бўйича иштирок этади. Аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Хадичаи Кубро” ислом билим юрти талабаси Юсуфий Роқия ҳифз йўналиши бўйича қатнашади. Шунингдек, Ислом билим юртлари қори талабалари ўртасида ўтказиладиган 2-халқаро мусобақада Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Атовуллаев Абдураҳмон иштирок этса, қориларнинг кўзи ожизлар халқаро 3-Қуръони карим мусобақасида “Имом Фахриддин ар-Розий”  ўрта махсус ислом билим юрти ходими Бегов Бекзод қатнашади. Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ниҳоясига етадиган Кувайтда ўтказилган 9-халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди иштирок этган эди. 410
1 605 606 607 608 609 676