islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Интиқ кутилган Қуръон мусобақасининг республика босқичи бошланди

Бугун, 21 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланди.  Мусобақа бошлангунга қадар институтимиз аъзолари бино ташқарисида ва ичкарисида хизматга шай бўлиб турдилар. Дастлаб, анаънага кўра Ҳусан қори Абдулмажидхон Қуръон тиловат қилди. Сўнг муфтий Усмонхон Алимов иштирокчиларни муборакбод этиб, тадбирни очиб берди. Давлат мадҳияси янграгач, Тиловат йўналиши баҳсларига старт берилди. Маълумот учун, 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади. Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун барча ҳудудлардаги бош масжидлар ва йирик мажмуаларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилиб аҳолимиз учун қулай шароит яратилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичига институтимиз талабалари ҳам иштирок этмоқдалар. Мусобақа жараёнлари институтнинг @islaminstitutuz телеграм каналида фотолавҳалар шаклида ёритиб борилмоқда. 504

Маъҳад ва мадрасалар фаолиятини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинади

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришларни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури Фармоннинг 1-иловасида келтирилган. Дастурнинг иккинчи, «Диний-маърифий соҳада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш» бандининг 5-устунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб қўйилган. 2018 йил июнь ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. 346

Хорижда диний таълим олмоқчимисиз? Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинади

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришларни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури Фармоннинг 1-иловасида келтирилган. Дастурнинг биринчи, «Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш» бандининг 3-устунида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солувчи Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш» вазифаси белгилаб қўйилган. 2018 йил июнь ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. 355

“Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказиш тўғрисида эълон

Жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 1-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади. Танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар 2018 йилнинг 20-25 апрель кунлари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларида рўйхатга олинади. Танловнинг биринчи босқичи 2018 йилнинг 1-5 май кунлари давомида вилоятлар кесимида ўтказилади. Танловда иштирок этиш шартлари қуйидагича: Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Танлов учта шартдан иборат бўлади: – Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш; – берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларини баён қилиш); – ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш. Танловнинг республика босқичини ўтказиш вақти қўшимча эълон қилинади. 385

Малайзиялик қори Устаз Азрай Абдул Ҳақ Кувайтдаги 9-Халқаро Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди

Кувайтда жорий йилнинг 10-18 апрель кунлари ўтказилган 9-Халқаро Қуръон тиловати мусобақаси ғолиблари маълум қилинди. Малайзиялик қори Устаз Азрай Абдул Ҳақ мусобақанинг тиловат йўналишида ғолиб деб топилди. “Тhemalaymailonline” нашри хабарига кўра, Азрай Қуръон тиловати бўйича 96 балл тўплаб 75 мамлакатдан келган даъвогарлар ичида ғолибликни қўлга киритган. Малайзия вакилига мукофот пули ва диплом топширилган. “Москва, Туркия ва Эрондаги Қуръон мусобақаларида иштирок этганим бу гал Қуръон тиловатимни анча яхшилашимда катта тажриба бўлди”, – деди малайзиялик Устоз Азрай Абдул Ҳақ. Қувайтдаги Қуръон мусобақасида Эрон вакили Меҳди Ғуломажот иккинчи, марокашлик қори учинчи ўринни эгаллаган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Тошкент ислом институти талабаси 3-курс талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди ҳамда “Ҳазрати Имом” масжиди имом ноиби Исмоил қори Қурбоновлар иштирок этган эдилар. 340
1 604 605 606 607 608 676