islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Яқин кунларда Қуръон ўрганиш курслари иш бошлайди

Аввалроқ “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган эди. Фармонга кўра, 2018 йил апрель ойидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “Араб тили” курслари очилган эди. 331

Умавийлар давлатида деҳқончилик ва зироатчиликни ривожланиши

Умавийлар давлати катта экин майдонларига эга бўлган. Шунинг учун ҳам унумсиз ва унумли, шу қатори бошқа ерларга ишлов беришга ниҳоятда эътибор қаратди. Бу ишни ариқлар қазиш ва дарёларни ўзанидан буриш, тўғонлар қуриш билан амалга оширди. Мисол учун Ироқ волийси Муовия розияллоҳу анҳуга тегишли водийни сувини қуритиб, экин майдонига айлантирди. Майдони кенглиги учун ҳаражати беш миллион дирҳамдан ошиб кетди[1]. Бу ерлар авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтмасди. Ерга ишлов бериш ва ўзлаштиришга сарф-харажат асосан ҳукмдорнинг ёнидан бўларди, баъзан халқнинг ҳисобидан олинарди[2]. Бу борада қоидалар ҳам ишлаб чиқарилди[3]. Айниқса волийлар экин ерларни кўпайтиришга ниҳоятда эътибор бердилар. Масалан, Зиёд ибн Абиҳ ерларни обод қилиш учун кўплаб канал ва ариқлар қаздирган, уларнинг баъзиларини ўзи ва қизларининг номлари билан атаган[4]. Одатда халққа 60 ё 100 жариб[5]ерни икки йилга берилар, агар яхши фойдаланмаса олиб қўйиларди[6]. Кейинчалик суғориш тизими пухта муҳандислик йўли билан ишлаб чиқилди, натижада экин майдонларига ортиқ даражада сув босиб кетмасди[7]. Ҳатто умавий оиласидан бўлган Язид ибн Муовиянинг муҳандисликдан яхши хабардорлиги ва Ғута[8]да канал қаздириб, номини бергани учун лақаби “Муҳандис” эди. Яна ислоҳотлардан бири Зиёд ибн Абиҳ Куфага сув тошиб кетишини олдини олиш, сувни тўплаш мақсадида қўрғон ва кўприк қурди. Бундан олдин сув тошиб Куфани вайрон қилар эди. Бу ҳам жамият ривожи учун қилинган ишлардан бири. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]  Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир Болазарий. Футуҳу булдон. Битаҳқиқи Салоҳ Мунжид. – Қоҳира. – Б . 291. [2]Аҳмад ибн Абдуллоҳ. Ал-ҳаяту иқтисодия вал ижтимоия. – Қоҳира: Дор ал-Маъориф, 1989. – Б 335. [3]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. –Мадина: Умм ал- Қуро. 2012. – Б 178. [4] Аҳмад ибн Абу Яқуб ибн Жаъфар ибн Ваҳб ибн Возиҳ Яқубий.Муъжамул булдон. – Боғдод. 1964. Ж 1. – Б 435. ва Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий.. Магистирлик ишидан. – Мадина: Умм ал- Қуро, 2012.–Б. 180. [5] Бир жариб =  2217,60 м (ўртача 4800 қадам) А.Сайидаҳмедов. Ўлчов бирликлари. – Т.: Мовороуннаҳр, 2009 . –Б. 6. [6]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. –Мадина: Умм ал- Қуро, 2012. – Б 190.191. [7]Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Сайф. – Байрут:Дор ас-Салом, 1983. – Б 151 [8]Ал-Ғута; Дамашқ шаҳри атрофидаги водий. 406

Яна бир нуфузли мусобақа: институтимиз талабаси Иброҳим қори Эронга жўнаб кетди

19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан 19-26 апрель кунлари ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун юртимиз қори ва қориялари Теҳрон шаҳрига жўнаб кетишди. Мазкур халқаро мусобақа “Бир китоб – бир уммат”  шиори остида ўтказилади. Унда дунёнинг 84 давлатидан келган иштирокчилар қатнашади. Иштирокчиларни 7 нафар хорижлик, 8 нафар эрон вакилларидан иборат ҳакамлар баҳолашади. Ушбу халқаро мусобақада институтимиз 4-курс талабаси Туйғун Иброҳим тиловат йўналиши бўйича иштирок этади. Аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Хадичаи Кубро” ислом билим юрти талабаси Юсуфий Роқия ҳифз йўналиши бўйича қатнашади. Шунингдек, Ислом билим юртлари қори талабалари ўртасида ўтказиладиган 2-халқаро мусобақада Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Атовуллаев Абдураҳмон иштирок этса, қориларнинг кўзи ожизлар халқаро 3-Қуръони карим мусобақасида “Имом Фахриддин ар-Розий”  ўрта махсус ислом билим юрти ходими Бегов Бекзод қатнашади. Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ниҳоясига етадиган Кувайтда ўтказилган 9-халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди иштирок этган эди. 355

Шайх Фолиҳ ас-Суғаййир:“Олий маъҳад талабаларининг араб тилида равон сўзлаши мени хурсанд қилди”

Жорий йилнинг 18 апрель куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган “Имом Термизий илмий меросининг Ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” номли илмий семинарда иштирок этган Риёздаги Имом Муҳаммад ибн Саъуд номидаги Ислом университети Ҳадис фани устози Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Суғаййир, “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ходими Муҳаммад Холид ва бўлим мудири Муртазо Сайдумаров Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов,  кафедра ўқитувчилари С.Масайитов, М.Сайдалиев, М.Джангиров, У.Мустанов, Ф.Хомидов, Б.Азамов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев, Мониторинг бўлими бошлиғи М.Насриев, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, Ахборот-ресурс маркази мудири К.Маҳкамов ҳамда 1-3 курс талабалари иштирок этдилар. Суҳбатни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонларга институт раҳбарияти номидан самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра, институт фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида сўзни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Масайитовга берди. С.Масайитов Тошкент ислом институтининг ўқув фаолияти, диний фанларнинг ўқитилиш тартиби ва талабаларнинг дарсларга бўлган муносабати ҳақида меҳмонларга батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, ҳадис илми бўйича дарсликлар “Сунан Термизий”, “Маониул-осор” каби асарлар ўқитилётганини таъкидлаб ўтди. Суҳбат жараёнида 3-Д гуруҳ талабаси Ҳ.Нурбоев Араб тилида меҳмонларни мазкур зиёратлари билан табриклаб, ташаккур изҳор этди. У “Мажлис аш-Шуро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Суғаййирдан ҳадис китобларни ўқишдаги тартиб ҳақида сўради. У аввало, бу талабанинг Араб тилида равон гапирганидан ҳурсандлигини таъкидлаб, саволига: “Кўп олимлар биринчи бўлиб “Сунани Термизий” китобини ўқитишдан бошлашади, бу ерда ҳам ўтилаётган дарсликлар орасида бу китобнинг борлиги ҳам талабаларнинг аждодларга муносиб авлод бўлаётгаликларидан далолат беради” – дейди  Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Суғаййир. Илмий савол-жавоб шаклида ўтган давра суҳбати барчада илиқ таасурот қолдирди. Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ва “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази” ҳамкорлигида илмий семенар бўлиб ўтган эди. 263

“Илмнинг аввали ниятдир”

Мусулмон инсоннинг ибодатга айланмайдиган амали йўқ, унинг шахсий, оилавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, адабий ва бошқа амаллари барчаси, агар қалбидаги ниятини тўғри қила олса, ибодат бўлиши мумкин. Ният амалнинг руҳи ҳисобланади. Машҳур уламолар шогирдларига энг аввало ниятингни тўғрила, уни холис Аллоҳ учун қил, деб эслатишлари ҳам бежиз эмас. Чунки ботин тўғри бўлса, зоҳир ҳам тўғри бўлади. Ботини ҳам, зоҳири ҳам тўғри бўлган амал эса, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Аллоҳнинг розилиги сабабли икки дунё саодатига эришилади. Жорий йилнинг 16 апрел куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Илмнинг аввали ниятдир” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатга “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулҳамидов Файзуллоҳ домла ташриф буюрди. Домла талаба қизларга амаллар ниятга боғлиқлиги ҳақида маъруза қилди. Ҳар бир ишнинг оқибати ниятга боғлиқ бўлади. Қайси бир амални бошламоқчи бўлган банда аввало  бевосита ниятни қалбдан, гўзал тарзда қилса тўғри бўлади. Банда ниятини холис қилиш билан мубоҳ ишлари учун ҳам савобга ноил бўладилар. Нияти гўзал инсон ҳар бир ибодатини чин ихлос билан қилади. Чунки ихлоссиз қилинган ибодатнинг оддий ишдан фарқи қолмаслигини устоз суҳбат давомида таъкидлади. Бу борада ворид бўлган бир неча оят ва ҳадислардан мисоллар келтирди. Суҳбат қизиқарли, долзарб ва манфаатга бой бўлди. 286
1 603 604 605 606 607 674