islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Фарзанд тарбияси

Бўлимлар

Ширинсухан фарзанд жаннатийдир

Жамиятда шундай инсонлар борки, дунёга келтириб тарбиялаган ота-онаси билан қўпол муносабатда бўлади. Дилини оғритади, кўнглини қолдиради, ҳолидан хабар олмайди. Ота-онаси устидан бошқаларга шикоят қилиб нолиб юради. Ўшалар ҳам мусулмон… Ислом ота-онанинг мавқеини жуда юқори қўяди. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бир қанча ўринларда ота-онага яхшилик қилишга буюрган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг биринчи кимга яхшилик қилиш лозимлиги тўғрисида савол сўраган саҳобага Ул зот 3 марта “онангга”, кейин “отангга” деб жавоб берганлар. Халқимизда “Ота рози – Худо рози” деган мақол бор. Шу ҳам аслида ҳадисдан олинган. Биласизми, ота-она билан мулоқот қилганда ширинсуханлик қилишнинг ўзи мўминни жаннатга етишига сабаб бўлар экан. Муҳаддислар султони имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Адаб ал-муфрад” асарида келтирган бир ҳадисга эътиборингизни тортсам: حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ ، قَالَ : حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ ، قَالَ : حَدَّثَنَا زِيَادُ بْنُ مِخْرَاقٍ ، قَالَ : حَدَّثَنِي طَيْسَلَةُ بْنُ مَيَّاسٍ ، قَالَ : “ كُنْتُ مَعَ النَّجَدَاتِ ، فَأَصَبْتُ ذُنُوبًا لا أَرَاهَا إِلا مِنَ الْكَبَائِرِ ، فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لابْنِ عُمَرَ ، قَالَ : مَا هِيَ ؟ قُلْتُ : كَذَا وَكَذَا ، قَالَ : لَيْسَتْ هَذِهِ مِنَ الْكَبَائِرِ ، هُنَّ تِسْعٌ : الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ ، وَقَتْلُ نَسَمَةٍ ، وَالْفِرَارُ مِنَ الزَّحْفِ ، وَقَذْفُ الْمُحْصَنَةِ ، وَأَكْلُ الرِّبَا ، وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ ، وَإِلْحَادٌ فِي الْمَسْجِدِ ، وَالَّذِي يَسْتَسْخِرُ ، وَبُكَاءُ الْوَالِدَيْنِ مِنَ الْعُقُوقِ ، قَالَ لِي ابْنُ عُمَرَ : أَتَفْرَقُ النَّارَ ، وَتُحِبُّ أَنْ تَدْخُلَ الْجَنَّةَ ؟ قُلْتُ : إِي وَاللَّهِ ، قَالَ : أَحَيٌّ وَالِدُكَ ؟ قُلْتُ : عِنْدِي أُمِّي ، قَالَ : فَوَاللَّهِ لَوْ أَلَنْتَ لَهَا الْكَلامَ ، وَأَطْعَمْتَهَا الطَّعَامَ ، لَتَدْخُلَنَّ الْجَنَّةَ مَا اجْتَنَبْتَ الْكَبَائِرَ Тайсала ибн Маййос айтади: “Мен ҳарбий сафарда аскарлар билан эдим. Иложсиз бир қанча гуноҳларга қўл уриб қўйдим. Ўзимча ўша гуноҳларни ҳаммаси кабира гуноҳлар деб ўйлаб, ичимдан эзилардим. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга ичимни кемираётган бу ғашликни гапириб бердим. У киши: ўша гуноҳларинг нима ўзи? – деб сўради. Мен: фалон-фалон ишлар, дедим. У киши эса: булар гуноҳи кабира эмас. Гуноҳи кабиралар тўққизтадир, деб қуйидагиларни санаб берди: 1. Аллоҳга ширк келтирмоқ; 2. Бегуноҳ одамни ноҳақ ўлдирмоқ; 3. Шаръий жиҳоддан орқа қилиб қочиб қолмоқ; 4. Покиза аёлларни зинога нисбат бериб ҳақоратламоқ; 5. Судхўрлик; 6. Етимнинг молини емоқ; 7. Масжидда диндан чиқмоқ; 8. Бошқаларни масхара қилмоқ; 9. Ота-онасининг дилини оғритиб, оқ бўлиб уларни йиғлатмоқ. Кейин сўзида давом этди: -Сен жаҳаннамни ёмон кўрасанми? Жаннатга киришни истайсанми? – Мен: Аллоҳга қасам, албатта дедим. – Отанг тирикми?—деди. – Менинг онам ҳаёт дедим. У киши шунда: “Аллоҳга қасам, агар онангга ширинсуханлик билан яхши гапирсанг ва таомини едирсанг албатта жаннатга кирасан. Шарти шуки, юқорида айтилган кабиралардан сақлансанг…”—деди. Хулоса шуки, инсон ҳаётида гуноҳ қилмай иложи йўқ. Бандамиз, албатта осийлик қиламиз. Лекин, кабира гуноҳлардан нафсимизни тийиб, ота-онамиз билан муносабатларимизни ислом таълимотига мослай олсак Раббимиз албатта жаннат билан сийлар экан. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби Авазбек МЎМИНОВ 189

Пайғамбаримизнинг болаларга бўлган севгилари

Ёшларимиз ва фарзандларимиз бизнинг келажагимиз, суянчиғимиз, кўз қорачиғимиз, зурриёдимиз ҳамда наслимиз давомчилари ҳисобланишади. Айниқса, фарзандларимизга бўлган эътибор келжагимизга бўлган эътибор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни яхши кўришимиз, кези келганда эркалатишимиз, таълим-тарбияси билан шуғулланишимиз бизнинг ота-оналик бурчимиз десак ўринли бўлади.  Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёш болаларга бўлган муносабатлари, намунали муомалалари билан бир оз танишиб чиқсак фойдадан холи бўлмайди, деган умиддамиз, зеро Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرً “(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқод ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир”, (Аҳзоб, 21-оят) деб марҳамат қилмоқда. Ояти карима бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишимизни  тавсия қилмоқда. Бу хусусда пайғамбарларнинг охиргиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти ҳар жабҳада бизга намуна бўлганидек болаларни яхши кўриш, эркалатиш борасида ҳам бизга намуна бўлдилар. Ҳаммамизга маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз набиралари бўлган Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳума)ларни орқаларига кўтариб эркалатганлар. Улар У зотнинг бошларига ҳам чиққанларида тегмасликка буюрганлар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз набираси Ҳасан розияллоҳу анҳуни қучоқлаб, эркалатиб турганларида ёнида Акра ибн Ҳабис бор эди. У киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули менинг ўнта болам бор, лекин уларнинг биттасини ҳам эркалатиб ўпмадим”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайрат билан унга қараб: “Раҳм-шафқат килмаганга раҳм-шафқат қилинмайди”, деб фарзандларга раҳм-шафқат ва севгидан узоқ бўлган болалар инсоний марҳаматдан узоқ бўлишини айтдилар. (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир жамоа У зотдан: “Сизлар фарзандларингизга раҳм-шафқат қилиб, эркалатиб ўпасизларми”, деб сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа” деб жавоб бердилар. Улар: “Аллоҳга қасамки, биз фарзандларимизга раҳм-шафқат ва уларни эркалатиб ўпмаймиз”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сизнинг қалбингиздан раҳм-шафқат туйғусини чиқариб ташлаган бўлса, мен нима қила оламан”, дедилар. (Имом Муслим ривояти) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғига олган фарзанди Усома бин Зайд айтадилар: “Аллоҳнинг элчиси мени бир тиззаларига, Ҳасан розияллоҳу анҳуни иккинчи тиззаларига чиқариб: “Аллоҳим буларга раҳмат ва бахт эҳсон қилгин, мен буларга яхшилик ва хурсандчилик тилайман”, дер эдилар. Пайғамбаримизнинг болалар билан боладек ўйнаганликларини Абу Ҳурайра шундай ривоят қилади: Икки қулоғим эшитди, икки кўзим кўрди, Аллоҳнинг элчиси Ҳасан ва Хусайнни икки қўлидан ушлаганди. Унинг оёғи ўзларининг оёғини устида эди. Чиқ чиқ деб айтарди, бола оёқларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларигача кўтариб борди. Кейин болани ўпиб, “Эй Аллоҳим буни яхши кўр, мен ҳам яхши кўрдим” дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Бундан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга меҳр мурувватли эдилар, ҳаётларида намуна сифатида кўрсатиб бердилар. Юқоридаги ҳадислар инсон боласи ўз фарзандига меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлиши кераклигини англатмоқда. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда:  الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا “Мол мулк, бола чақа бу дунёнинг зийнатидир” (Қаҳф, 46-оят). Бошқа ояти каримада эса: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ  “Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг”, (Таҳрим, 6-оят) деб марҳамат қиларкан, гўё эй инсон боласи, сенга берилган неъматларни қадрини бил ва мажбуриятларингни бажар, деб айтмоқда. Фарзанд  бир неъматдир. Аввало, фарзандлар ота-она ва яқинларига Аллоҳ таоло томонидан  берилган омонатдирлар. Омонатга вафо қилиш эса фарзандни...

Ёшларнинг илмга муҳаббати

Илм нури ила бутун борлиқларни яратган Аллоҳга ҳамд-у сано. Илмни ёшликнинг чироғи ва умрнинг маёғи, охиратда эса саодатли ҳисоб ва Аллоҳ севган мақомни насиб эттиришини Ўз суннатларида баён этиб, илм олишга ёшликдан интилмоқни тавсия этган, уммати ғамида ўтган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар. Илмга ташналик набавий кўрсатмадир. Юртимиз қадимдан буюк алломалар юртидир. Бугунга келиб яна шу буюкликка интилган ҳолда ёш авлоднинг илм-у маърифатига эътибор кучайди. Буни шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари назорат қилиб, таълим масканлари ва у ердаги тарбиянинг нечоғлик сифат ва мукаммаллигига эътибор берилишидан ҳам билса бўлади. Илм ёшликнинг зийнатидир. Ёш ўсиб келаётган авлоднинг илм-у маърифатга аҳамият бериши эса миллат келажагининг буюк эканлиги белгисидир. Илм маърифатни эгаллаш учун ёшликдан интилмоқ зарур. Бу билан бирга эса яна бир неча омиллар борки боланинг илми мукаммал бўлишини таъминлайди. 1. Аввало илми олувчининг илмга ва китобга муҳаббати. Бу жуда муҳим омил ва айни пайтда эса асосий омил ҳамдир. Бу муҳаббатни бола ўз уйидан ота-онасидан ва сўнгра мактабдаги устозларига ҳавас қилиб қалбида пайдо қилади. Энг асосийси Аллоҳ боланинг қалбига илмга муҳаббатни солиб қўйган бўлади-ю, баъзан ота-оналар сабаб бу қалбдаги орзулигича қолаверади. Ёшликда олинган илмнинг фойдаси ҳақида эса бир неча пир маъно ҳикматлар борки, уларнинг ичида “Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақшдир” деб айтилгани ҳаммасини қамраб олади. 2. Ота-онанинг ҳиммати, уларнинг болага берадиган рағбати ва эътибори. Олимларнинг оталари доим ҳам олим бўлавермайди. Уларнинг ота-онасидаги ихлос ва илмга муҳаббат, онасининг меҳри ва отасининг ҳиммати уларни олим қилади. Чунки оналарнинг ибодат ва мустаҳкам иймон ила фарзандини парвариш қилиши, отанинг ҳалол касб қилиб оиласини таъминлаши оқибатида фарзандлар олим ва илм аҳли бўлади. Ота-она фарзанди илмий бирор поғонани босиб ўтиб натижага эришганида албатта рағбатлантириб турмоғи зарур. Бу рағбат моддий бўлишидан кўра, маънавий бўлмоғи ёшгина толиби илмга жуда муҳим ҳисобланади. 3. Илм олувчининг одоби, илмга ва уламоларга ҳурмати. Бу ҳам илмнинг юқиши ва ўқувчининг қалбига илмнинг ўрнашиб, амалларига кўчишига сабаб бўлувчи асосий омиллардандир. Чунки илмга ҳурмат толиби илмнинг илм дунёсидаги насибасини давомли ва икки дунёда ажрли қилади. Олимларимиздан келган ҳикматли сўзлардан бирида айтилишича: “Ким олимлар ва илмга хурматсизлик қилса, унинг зурриётларидан илм аҳли чиқиши қийин” дейишган. Шунинг учун ҳам инсон олим бўлиши, ёки илм олувчи бўлиши, ёки илм аҳлига хизмат қилиб ихлос билан уларни севувчи бўлмоғи лозим. Аммо асло илм ва илм аҳлини ёмон кўрувчи бўлмаслиги керак. 4. Илм олиш учун толиби илм кечаларни бир қисмида бедор бўлиб илмини такрор қилмоғи керак. Ёшликдан илмга муҳаббат қўйган қалб эгаси илм олиш вақтларига эътибор қаратади. Нафсини тергаб, бўш вақтини зое қилмайди. Агар ёш толиби илм ҳар вақтини тартибли олиб борса, тунлардаги сакинатни ўтказиб юбормайди. 5. Илм олишда кибр-у ҳавони йўқотишга уриниш. Илм олишни бошлаганда баъзан кибр ва нафснинг мени кучайиб, толиби илм ўзини инсонларнинг энг афзали менман ёки мен биламан деган фикрлар билан қалбини кирлаб қўяди. Шунинг учун ҳам устоз ва ота-онанинг илм олувчини доимо амаллари ва фикрларини кузатиб бориб, ундаги кибрга етакловчи иллатларни тузатиб турмоқлари жуда муҳимдир. Буюк султон бўлган Фотиҳ Султон Меҳметхон болалик чоғларида устозига қулоқ солмай дарсларда кўп беэътиборлик қилар эди. Устози уни жим ўтиришга чақирса, бўлажак султон “Мен подшохнинг ўғлиман ҳеч нарса қилолмайсан” деб устозини жаҳлини чиқарар экан. Аммо бир куни устоз бу воқеани султоннинг отасига айтганда, ҳайратланарли иш бўлган. Султоннинг отаси дарс жараёнига бостириб кирганида, устоз дарсга беруҳсат кирдинг, дея, Подшохга тарсаки туширган. Буни кузатиб турган бўлажак султон шундан сўнг устозига ҳурматсизлик қилмаган. Бу аслида устоз ва подшох ўтасида уюштирилиб, султонни кибрини синдириш учун қилинган иш эди. Демак, толиби илмнинг кибри ва нафсини синдириб, яхши тарбия топиши учун устоз ва ота ҳамкорлиги жуда ҳам муҳимдир. Шундай экан, толиб илм ҳардам ўзини устози назоратида тутиб, ҳар қандай иллат ва...

Тадқиқот: Телевизор бола тарбиясига қандай таъсир қилади?

بِسمِ ٱللهِ ٱلرَّحْمٰنِ ٱلرَّحِيـمِ Оламларни тарбиячиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг Расули ва аҳли байтларига саловот-у саломлар бўлсин! Ҳаммамизга маълумки, ХХI асрда дунёнинг икки чеккасидаги одам 1 сония ичида бир-бири билан маълумот алмаша олади, гаплашади ва ҳатто бир бирини кўриб тура олади. 100 йил олдин бу ҳақида тасаввур қилиш мўъжиза туйилар эди. Ҳозирда эса инсоният бунга кўникиб ҳам қолди, оддий бир ҳолатга ўхшаб қолди гўё. Ушбу воситалар орасида интернет ва телевизор инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Аввал телевизор ихтиро қилинганини ҳисобга олсак, телевизорнинг инсоният тарбиясига таъсири беқиёс бўлди. Айниқса ёш болаларнинг оппоқ қоғоздек онгини шакллантириш, уни бошқариш учун қулай воситага айланди. Ҳозирда кўплаб кўрсатувлар борки, улар сабаб болажонлар чет тилларини тез ва осон ўрганишлари, дунё ва атроф-муҳит ҳақида қизиқарли тарзда тушунча ҳосил қилишлари мумкин. Булар албатта болажонларнинг ақлий тарбияси учун фойдали омил ҳисобланади. Аммо, худди пичоқ каби, телевизор ҳам тўғри фойдаланилмаса, қаттиқ “жароҳат” етказиши мумкин. Шундай экан, биз болаларимизга телевизордаги ҳар қандай кўрсатувни кўрсатишимиз тўғри бўлармикан?! Ўз боласининг телевизор тагидан кетмай ўтиришига рози бўлган ота-оналар болаларининг тарбиясини ҳам телевизорга топшириб қўйган бўлишади. Яхшилаб мулоҳаза қилинса, бугунги кунда болалар учун чиқарилаётган кўрсатувлар, мультфильмлар ва бадиий фильмлар бундан 20 йил аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Ахлоқий бузуқ ҳолатларнинг очиқдан-очиқ болалар учун тайёрланган мультфильмда кўрсатилиши, танаси очиқ аёллар, бузғунчи ва зўравон одамларни болаларга кўрсатишдан нима наф? Бу болажонларнинг жинсий ва ҳиссий тарбиясини бузади-ку..! Зўравонлик ва шаҳвоният шайтоннинг икки қуроли, чунки бу иккови киши руҳиятига жуда қаттиқ таъсир қилади ва бу иккиси орқали у қалбни осон қорайтира олади. Статистик маълумотларга кўра, АҚШда “Р” белгили, яъни 17 ёшдан кичиклар кўриши таъқиқланган фильмларнинг 80% , тақиқланган видео ўйинларининг 70% ҳамда беҳаё сўзлари бор мусиқаларнинг 100% 17 ёшдан кичик бўлган болаларга сотилмоқда. Биз эса шундай фильм ва мультфильмларни тўғридан-тўғри ўзбек тилига ўгириб болаларимизга тақдим қилмоқдамиз. АҚШ бўйича ўртача болалар 18 ёшга етгунча, 200 000 та зўравонлик ҳолатларини ва 16 000 та қотиллик ҳолатларини кўриб улгуришади. Бунинг руҳиятга қандай таъсир қилаётганини бир ўйлаб кўринг. Образли қилиб айтганда, болаларимизнинг онги зўравон қилиб дастурланмоқда. Медиада намойиш қилинаётган зўравонликлар ёш болаларга, айниқса 8 ёшдан кичикларига янада зарарли, чунки улар тасаввурий олам билан ҳақиқийсини осон ажратаверишмайди. Америка Педиатрия Бирлашмаси огоҳлантиради: 3 ёшдан кичик болалар ҳозирги кунда ҳеч бир телевизор кўрсатувларини кўрмасликлари керак. Бу бир неча йил олдин берилган қарор. Унинг таъсирини билганлари учун бирлашма шу қарорга келган. Яна бошқа олимларнинг фикрларига кўра, болалар мияси ривожланаётган вақтда ҳеч қандай телевизор кўрсатувларини кўрмасликлари керак экан. “Илмий Америка” журнали келтирган далилларга кўра, телевизор қуйи даражадаги наркоманиядир. Одамлар унга ўрганиб қолади. Болалар ҳам унга қаттиқ ўрганади. Телевизорга бўлган боғланиш ҳам болада аста-секин кўпайиб боради ва қаттиқ эътибор қилинмаса, болалар телевизорсиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган даражага келиб қолади. Кўпларимиз ўз ишимизни битириб олиш учун ҳам болаларимизни телевизор билан чалғитмоқчи бўламиз. Билмаймизки, болани биз эмас, энди унинг қадрдон телевизори тарбиялаётган бўлади. АҚШда ҳар куни телевизор кўриш учун 5 соату 11 дақиқа сарфланар экан! Қора танли америкаликлар 7 соату 12 дақиқа, оқ танлилар 5 соату 2 дақиқа, испанлар 4 соату 35 дақиқа, чунки улар меъёридан ортиқ ишлашади; осиёликлар 3 соатдан сал кўпроқ. Чунки уларнинг қаттиққўл оналари болаларига телевизор кўришга рухсат беришмайди....

Ҳурматли ота-оналар, эътибор беринг…

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Ахир, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди-ку. Қуйидаги тавсияларга эътибор бериш ва амал қилиш мақсадга мувофиқ: – ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзандининг қўлига яхши китоб тутолмайди; – болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинг­лаши, саволларига эринмай жавоб бериши керак. Бундай йўл боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда фикрини ифодалаш шижоатини шакллантиради; – муносабатлар икки томонлама бўлсин.  Шундай йўл тутинг, у сизга  яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди. Ҳазрат Али: “Фарзанд билан етти ёшгача ўйна ва унга фикри қабул қилингани ҳамда инобатга олинганини билдириб қўй, бу услубнинг яхши самараси кўп”, деганлар. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди; – фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этиши зарур; – бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оила муаммоларини беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш ва масъулият юклаб, сўнгра натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади; – ота-она уйдаги нарса-буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши ва бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин; – боланинг истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафсининг хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак; – ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги ҳамда дунёқарашига эътибор қилиши зарур; – болалар ёшлигидан бир-бирига гина-адоватли бўлмаслиги учун барчаларига бирдек муносабат кўрсатиш муҳим. Кўпинча йўл қўйиладиган хатолар: – ота-онанинг болага: “лапашанг”, “аҳмоқ”, “одобсиз” сингари нохуш сўзлар билан мурожаат қилиши. Хато, камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишидадир; – уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд хато иш қилганида танбеҳ бериш ва тергаш учун уни уриш-сўкишдан кўра, яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик, қовоқ уйиш,­ дакки бериш самарали бўлади; – нотўғри рағбатлан­тириш. Ота-она ўн ёшга тўлмаган болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришувини ҳам уқтиришсин; – болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти ва дунёқарашининг пасту баландига қараб йўналтириш лозим. Бир-бирига солиштириш билан уларнинг ораси бузилиши мумкин; – ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қар­ғашга тушади. Бу одатнинг оқибати жуда ёмон; – ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди. – фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради; – ёқтирмаган нарсасини совға қилиш; – ёлғон гапириш: одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, у ҳам шунга одатланади. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Исломхон  УБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади 298
1 22 23 24 25 26