Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори билан биргаликда Олий маъҳад қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти билан танишди...- ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтига Сурхондарё вилоятида жойлашган Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шукурулло Умаров ташриф буюриб, сурхондарёлик ва қашқадарёлик талабалар билан учрашди...- ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва балоғат фани ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талаба қизлар ўртасида “Араб тили – жаннат тили” шиори остида араб тили мусобақаси ўтказилди. 1-4 курс талабаларидан ташкил топган “Фотима Самарқандия”, “Робия ал-Адавия”, “Хадича бинт Абдуссалом”, “Фотима уммул Бухорий" номли жамоалар мусобақалашдилар...- ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси Маҳкамова Озода
Тошкент ислом институтида “Январь – “Араб тили ва балоғат фан ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Китоб – севимли дўст” шиори остида китобхонлик викторинасини ўтказилган эди. Натижада энг юқори балл олган тўртта китобхон талаба ноутбук, планшет ҳамда телефон совғалар билан тақдирланди. Шу билан бирга кафедра томонидан викторинада иштирок этган барча талабалар тақдирландилар...- ТИИ Матубот хизмати
Тошкент ислом институтида «Тиллар» кафедраси томонидан барча курс талабалари ўртасида «Араб тили – жаҳон тили» шиори остида араб тили мусобақаси ўтказилди.