Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва: “Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар. Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди. Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда). Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди. Зайнаб розияллоҳу анҳо унга: “Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром) Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди. Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди. Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди. Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“. Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув) Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“. Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади. Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат) Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат) Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди. Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид) Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди. Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди. Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди. Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди. Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди. Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди. Уни қайнотаси асирга олдилар. Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик) Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар. “Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо) Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат). Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси) Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва:...
Жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова томонидан “Китобхонлик куни” муносабати билан талаба – қизлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш мақсадида “Китобхонлик – маънавий эҳтиёж” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. И.Акмалова хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислохотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, институт Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, яқинда нашр этилган “Адабиёт христоматияси” билан талаба-қизларни таништирди. Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда халқимизга диний-маърифий билим бериб, ҳуқуқий саводхонликни ошириб, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва тажрибаларини ошириб боришда салмоқли фаолият кўрсатиб келаётган “Ҳидоят” ҳамда “Муминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталарига талаба қизларни мақолалар ёзишга тарғиб қилди. Тадбир сўнгида куратор С.Валиева сўзга чиқиб, талаба-қизларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба-қизлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, институтда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишлалилигига чақириб қолди. Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова 441
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати билан “Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!” деб номланган сийрат тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг устозу ходималари, талаба қизлар, шунингдек, институтнинг фахрий устозлари ва меҳмонлар иштирок этди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очилди. Сўнгра талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, байрам дастури билан таништирди. Тадбир мусобақа тарзида ташкил қилинди. Биринчи босқич таништирув шарти, иккинчи босқич Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган монологлар ижроси, тезкор савол-жавоблар билан мусобақа жуда қизғин давом этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам савол жавобларда иштирок этиб, муносиб ҳадяларни қўлга киритишди. Айниқса, бешинчи шартдаги саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Сийрат ойи муносабати билан Ислом Институтининг “Oliymahad.uz” сайтида “Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам – гўзал хулқ соҳиби” номли танлов ғолиблари ҳамда “Ноябрь ойи – Сийрат ва Ислом тарихи” фан ойлиги муносабати билан амалиётчилар томонидан ташкил қилинган талаба қизлар ўртасидаги уч босқичли сийрат мусобақаси ғолибалари раҳбарият томонидан тақдирландилар. Тадбир давомида талаба қизлар томонидан ижро этилган салавотлар барчанинг қалбига сурур бағишлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова 343
Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин! Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзандингизнинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар. Мусулмонларда келин танлашда унинг солиҳа, диндор, яхши хулқли бўлиши асосий мезон саналади. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аёл тўрт нарсаси: моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини танла, омон бўлгур», деганлар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий). Албатта, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу тавсияларида улкан ҳақиқат мавжуд. Зеро, молдорлик, яхши бир насабга эга бўлиш ва ҳусндорлик инсонни ҳовлиқтиради, бошқалардан ўзини устун қўйишга олиб боради. Бундан ташқари, ушбу жиҳатларнинг баъзилари ўткинчи бўлиб, уларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан сусаяди. Диндорлик эса, инсонни инсонийликка ундовчи омил бўлиши билан бирга, доимий ажралмас сифатдир. Шунинг учун ҳам яна бир ҳадисларида: «Ким хотиннинг молу жамоли учун уйланса, унинг молу жамолидан маҳрум бўлади ва ким аёлнинг дини учун уйланса, Аллоҳ таоло у кишига унинг молу жамолини ҳам насиб қилади», дейилган. Келин танлашда яна унинг туғишга лаёқатли, соғлом бўлишига эътибор бериш лозим. Чунки уйланишдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Инсониятнинг кўпайиши, наслининг бардавомлиги қиёматгача давом этадиган илоҳий ирода ва муҳим жараёндир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат куни ўтган умматларга нисбатан умматимнинг кўплиги билан фахрланаман», деб марҳамат қилганлар. Маъқал ибн Ясордан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдиларига яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким). Бироқ ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, оталар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг учун фарзанд тарбияси фақат онанинг вазифасидек туюлиб қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра, фарзандлар тарбиясида ота-она бирдек масъулдир. Балки ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти). Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшаш...