islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Аёллар

Бўлимлар

АЛЛОҲНИНГ САЛОМИНИ ОЛГАН АЁЛ

Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилият даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди.  Умму Қосим деб куняланган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саҳоватли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган. Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп тилга олардилар ва бошқа оналаримиздан афзал билардилар. Ҳаттоки Оиша онамиз шундай дегандилар: ما غرت من امراءة ما غرت من خديجة Расулуллоҳ Хадижани кўп эслагани туфайли, Ул зотни бирорта хотиндан Хадижадан рашк қилиб қизғонганимдек қизғонмаганман. (Бухорий) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз ҳаётлик чоғида бошқа аёлга уйланмаганлар. Кейинги оналаримиз билан Ул зоти шарифанинг вафотидан кейин турмуш қилганлар. Сердавлат, ишбилармон аёл эди. Расулуллоҳга молиявий жиҳатдан кўп ёрдам қиларди. Расулуллоҳ Хадижа онамизнинг савдо ишларини юритар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали Хадижа онамиз учун жаннатдан бир қаср барпо қилганлик башоратини етказган. (Бухорий ва Муслим) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча марта: “Эй Хадижа, сенга Жаброил салом айтди” баъзида эса “Сенга Аллоҳ салом йўллади”—деганлар. (Бухорий) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аёлларининг саййидаси марям, Фотима, Хадижа ва Фиръавннинг хотини Осиёдир”—деб марҳамат қилганлар. (Ибн Абдулбар) Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп хотирлар эдилар. Ҳар доим ёдга олганда Хадижа онамизни мақтар, ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилардилар. Бир куни Оиша онамиз рашки келиб: “Аллоҳ сизга ўша кампир ўрнига ёш аёлларни бердику?!”—деб юборади. Шунда Расулуллоҳнинг ғазаблари келади. Қилмишидан афсусланган Оиша онамиз “Эй Раббим, Хадижани қайтиб ёмонлик ила эсламайман” деб онт ичадилар. Расулуллоҳ: Эй Оиша, одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонган, одамлар мендан юз ўгирганда у менга жой берган, у менга бола туғиб берган сизлар эмас—деб Хадижа онамизнинг фазлини эслатиб қўядилар. Ҳижратдан 3 йил, Абу Толибнинг вафотидан эса 45 кун олдин, 65 ёшида Рамазон ойида, Исломда ҳали намоз фарз бўлмай туриб вафот этган. Ҳажун номли ерга дафн этилган.   Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   338

Фотима Самарқандия

  БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга салавотлар бўлсин! Ҳимояга муҳтож бўлмаган муҳташам Ислом тарихидаги аёллар барча жабҳада, хусусан, илмий савияда ҳам эркаклардан кам бўлишмаган. Муслима оналаримизнинг илм майдонларидаги жасоратларини кўрган инсофли кишилар уларга қойил қолмасдан иложлари йўқ. • Ислом аёли Хадижаи Кубро! Ислом умматининг илк намоёндаси! Илк ваҳий нозил бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари титраб, қалблари ҳаяжондан энтикиб уйга келганларида энг биринчи тасаллини берган муҳтарама зот! Пайғамбаримизнинг фарзандларига, шу билан бирга, барча мўминларга она бўлиш шарафига эришган зот! Мусулмонларнинг оғир кунларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма‑ён турган зот! • Вафот этган йиллари «Хафалик йили» номи билан аталди. • Ислом аёли Ойшаи Сиддиқа! Ислом умматининг маъсума онаси. Пайғамбар мадрасаси толибаси… Пайғамбар дунёни тарк этгач, умматнинг тенги йўқ устози, мударрисаси… Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилишда аксар эркак саҳобаларни  ортда қолдирган пешқадам!… Ислом аёли Фотимаи Заҳро! Ислом аёли Умму Салама! Ислом аёли Биби хоним… Ислом аёли Моҳларойим – Нодирабегим… Ислом аёли Жаҳон отин Увайсий… Фотимаи Самарқандия… Жарҳ ва таъдил уламолари ҳадис ровийлари орасида ёлғончи, тўқима ҳадис тарқатувчилар фақат эркаклардир, аёл ровийлардан ҳеч ким ёлғончи бўлмаган, дейишади! Во ажабо…! Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанида ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриши учун бўлажак келин Қуръони каримни тўла ёд олган бўлишини шарт қилиб қўяди. Шунда Галин деган жойнинг ўзидан етти юз йигирма нафар Қуръон ҳофизи қизлар чиқди. Кейин султон иккинчи шарт қўйишга мажбур бўлди: бўлажак завжаси Имом Моликнинг «Муватто»сини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади: Қуртубанинг ўзидан беш юз нафар қиз ҳам Қуръонни, ҳам «Муватто»ни ёд билиши маълум бўлди… Бу ҳодисалар эртак эмас!! Агар биз муслима оналаримизнинг шарафли ҳаётларини ўрганиб, уларни баён қилмоқчи бўлсак, қирқ туяга ортгулик китоблар тасниф қилишимизга тўғри келади! Бугунги аёлларимиз ибрат олишлари учун эса, албатта, биз ўз Исломимиз тарихидан намуналарни тақдим қилиб туришимиз зарур. Шу ўринда юртимизда туғилиб ўсган, илм, адаб, тақво ва ибодатда бутун оламга донғи кетган оналаримиздан бирлари Фотима Самарқандия ҳақларида сўз юритсак. Шояд, ўша оналаримиздан ибрат олсак, уларнинг манҳажларига муҳаббат қўйсак! Фотима Самарқандия: Ҳанафий фиқҳининг машҳур матнларидан бўлган «Туҳфатул Фуқаҳо» китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизлари Фотима замонасининг кўзга кўринган олималаридан эди. Оталари таълиф қилган ушбу фиқҳий асарни ёддан биларди. Фотиманинг довриғи оламга тарқаб, ҳатто Араб диёрлари киборларидан, Румлик мусулмон амирлардан унга совчилар кела бошлади. Илмда тенги топилмагани учун казо‑казо совчилар қуруқ қайтишди. Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Ал Фавоидул Баҳийя» номли китобларида Фотимаи Самарқандияни таърифлаб: «Фотима аллома фақиҳа зот бўлган. Фиқҳни отасидан ўрганган, унинг «Туҳфа»сини ёддан билган!» деган! Шу билан бирга, Фотима хаттотлик соҳасида ҳам замонасининг етукларидан эди. Унинг хати бошқаларнинг хатидан ажраб турар, ҳаттотлар Фотиманинг хатини танир, унга юксак баҳо беришар эди. Ўша даврларда Алоуддин Самарқандийга турли масалалар келса, унинг фатвосини қизлари Фотимадан ҳам алоҳида сўраб олар ва шу фатво остига ўз муҳрлари билан қўшиб Фотиманинг ҳам муҳри босилишини истардилар! Фотима ҳар бир фатво остига ўзининг ўта гўзал хати билан таълиқ ёзар ва муҳрини босарди! Самарқанддан бирорта фатво ушбу ота‑қизнинг муҳрисиз чиқмас эди! «Туҳфа»сини шарҳлаганди, қизини никоҳлаб берди: Алоуддин Самарқандийнинг илм халқаси бўлиб, унда бир қанча кишилар таълим оларди. Улар орасида ўзининг ғайрати,...

Жаннатда изларин қолдирган аёл

“Жаннатга  кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам,  олдимда  Румайсо турибди”-дедилар  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам. Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳизматни шараф билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳо. Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи  билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган. Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳизматлари учун берадилар  ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан ҳизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: -“Аллоҳим Анаснинг молига, болаларига, ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга барака бергин”-  деб дуо қилганлар. Абу Толҳа ҳали мусулмон бўлмай Умму Сулайм розияллоҳу анҳуга совчи қўяди.  Аммо Умму Сулайм розияллоҳу анҳо унга: –  Албатта мен сенга турмушга чиқардим аммо, сен мусулмон эмассанда эй Абу Толҳа, – дейдилар. Шундан сўнг Абу Толҳа эй Румайсо бу не ҳол? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю  сен қаёқда дейди.  Умму Сулайм розияллоҳу анҳу эса: – Менга олтин-кумушлар керак эмас. Сен на эшитадиган, на кўрадиган, фалон қабиланинг қули бўлган дурадгор ясаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсангчи! Агар сен Исломни қабул этсанг, мен оладиган маҳрим шу бўлади. Мен сенинг олтин-у кумушларингдан кечаман, – дейдилар. Шу он Абу Толҳа ўзидан уялди, Аллоҳ қалбига Исломни тарихга ибрат, уммматга ўрнак қиларли ҳолда жойлаб қўйдики, бу ерда Умму Сулаймнинг шижоатини  эслаб ибратланаверамиз. Чунки Абу Толҳа аслзода, бой ва қавмининг олий насаб кишиларидан эди. Агар у истаса қавми унга қизларини беришга рози бўлар эди. Садоқатда ва сабрда ҳам бир ўрнак эди Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти. Абу Толҳа билан ўғил кўрган эдилар. Аммо бу гўдак бир кун ҳасталаниб қолди. Шу кунларда эса Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ғазотга кетишлари керак эди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳу уни қалбини ҳотиржам қилиб ғазотга жўнатди. Аммо фарзандлари  Абу  Толҳа қайтган кеча вафот этди. Келган онидаёқ фарзандининг ҳолини сўраган Абу Толҳа розияллоҳу анҳуга: – У  ухлади, дуо қиламанки шояд уйқуси роҳатли бўлса, – дедилар Умму Сулайм розияллоҳу анҳо. Бу сабр ва матонатни, уммат  аёлларининг мумтоз этиладиган ажиб ҳилқатини очиб берган аёлни ҳамон тарих соғинса ажаб эмас. Ҳа Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ўша кеча жуфти чарчаб келганини билар, унга ҳизматни азадан афзал кўрган, ундан дуо олишни кечиктирмаган аёл эдилар. Шу кечанинг тонги отганда Абу Толҳа розияллоҳу анҳуни уйғотар эканлар: –  Эй Абу Толҳа, туринг ҳаммани жанозага чақиринг, омонат эгасига қайтарилди. Аллоҳ бизга ўғилни омонат берган эди. Энди ўша омонатни қайтариб олди… Бу гаплар уммат аёлларига ибрат ўлароқ тарихда қолгандир. Сабрда ажиб бир намуна, иймонда собит, жуфтининг ҳизматига ошиққан аёл. Айни шу вақтда эса жони оғриб дунёга келтиргани,  юрагининг парчаси жасадига кўрпа ёпиб эрининг чарчоғини чиқарган аёлдир Умму Сулайм розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бежиз уни...

Мусулмон ва Европа аёли: қиёс ва таҳлил

Милодий 586-йил… Европа конгресси аъзолари “Аёл инсонми?” деган мавзуда баҳс юритиш учун тўпландилар. Узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг “Аёл – инсон, лекин у эркак кишининг хизматини қилиш учун яратилган”, деган қарор қабул қилдилар. Бу қарор жорий этилганига кўп бўлмасидан, қумтепаликларию сувсиз чўллардан ташкил топган Арабистон яриморолидаги бир кичик шаҳарда Аллоҳнинг сўнгги элчиси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баланд овозда ўзининг бутун оламларни ларзага солувчи ушбу гапларини айтдилар: “Аёллар – эркакларнинг туғишганларидир. Сизлар Жаннатга киришни истамайсизларми? Ана ўша сиз истаётган Жаннат – оналар оёғи остидадир ва ҳар бир аёл онадир!!” Милодий VII аср… Рим конгресси аъзолари аёлларнинг қадр-қиммати борасида бўлиб ўтган баҳсларидан сўнг ушбу қарорни қабул қилдилар: “Аёл – тирик мавжудот, лекин унинг қалби ҳам, жони ҳам йўқ”. Конгрессдаги баъзи кишилар аёлни бамисоли улкан ифлослик, деб таърифлаган бўлса, баъзилари ҳатто улар ҳеч қачон кулмаслиги, гапирмаслиги керак деб, аёллар оғизларини беркитиш кераклигини (!) таклиф қилдилар. Бу вақтда дашту биёбонлардан чиқиб, бутун Осиёни ларзага солган, Европа томон зафарли жанглар олиб бориб, Буюк Андалус давлатини бунёд қилган мусулмонларнинг ўз аёлларига қилган гўзал муносабатларини кўрган барча европалик аёллар борки, Андалус аёллари ўрнида бўлишларини орзу қилар эдилар. Чунки муслималарда…ҲУҚУҚ ва ҲУРМАТ бор эди! Бу ерда минтақанинг ёки ҳудуднинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Негаки, Араб диёрининг ўзида ҳам Ислом келмасидан аввал аёлларга бўлган муносабат ҳайвонларга кўрсатиладиган муносабатдан ҳам ёмон эди. Аёл учун мулк, сўз эркинлиги, илм олиш ҳуқуқи у ёқда турсин, ҳатто яшаш ҳуқуқи ҳам йўқ эди. Қавмининг маломатидан қўрқувчи эркаклар аёли қизалоқ туғадиган бўлса, тириклай ерга кўмар эдилар. Неча-неча қизалоқларнинг нолаларини тилсиз ер ўз бағрида яширар эди. Эри вафот этган аёл эри ўлиб, ўзи тирик қолгани учун тақдирга ҳамиша лаънатлар ёғдирар эди. Чунки бева аёл ёки қул қилиб сотилар, ёки эрининг бошқа аёлдан бўлган хотини ёки бошқа қариндошига хотин бўлишга мажбур бўлар эди. Аёлнинг яшаши у учун энг катта бахт деб ҳисоблайдиган мушриклар унга вафот этган яқинидан қолган мулкдан мерос тегиши кераклигини ўйлаб ҳам кўрмас эдилар. Аммо Аллоҳ Ўзининг то Қиёматга қадар давом этувч шариати билан Муҳаммад (соллаллоҳу лайҳи васаллам)ни пайғамбар этиб юборгач, ҳуррият ва бахт шамоли аёл-қизлар кўксигада етиб борди. Энди улар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзоси, эрки ва мулки ўз қўлида бўлган шахс деб эътироф этилдилар. Бундан кўринадики, аёлга ҳуқуқини бериш, уни эҳтиром этиш, бирор ҳудудга оид ёки бирор халққа хос одат эмас, у ИСЛОМдир! Фақатгина Аллоҳнинг динидагина аёллар барча соҳаларда, ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ўз ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муслима аёлга тижорат ва саноат ишлари билан шуғулланишга рухсат бердилар, илм олишга буюрдилар, унга Аллоҳ тарафидан берилган мерос олиш, нафақа олиш, ажрим талаб қилиш, маҳр олиш каби ҳуқуқларни ўргатдилар, уни ҳуқуқлари топталишидан, хорлашдан қайтардилар. Бир аёл У зотнинг ҳузурларига келиб, ўзининг савдода қиладиган бир иши бўйича фатво сўрайди. У бирор молни сотиб олишда савдолашиб, ўзи белгилаган нархга етганида сотиб оларди, бирор нарсани сотишда ҳам шундай иш қилар эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у аёлни савдолашмай ўзи белгилаган нархда сотишдан қайтардилар. Европада Инжилда келтирилган Одам (алайҳиссалом)нинг Жаннатдан қувилиши борасидаги ривоят кенг тарқалиб, бунинг оқибатида “Инсонлар Одамнинг чап қовурғасидан яратилган Момо Ҳавонинг хатоси оқибатида Жаннатдан Ерга туширилдилар. У маън қилинган мевани еди ва Одамни ҳам бунга чорлади, аёллар ана ўша хатокор Ҳавонинг авлодларидир. Улар ҳамиша эркаклардан қуйида, ахлоқ жиҳатдан заиф бўлиб қоладилар”, деган тасаввур шаклланган эди. Ҳатто ривоятларга ишланган суратларда Момо Ҳавонинг боши...

Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён

Умму Ҳабиба Рамла розияллоҳу анҳонинг отасининг исми: Абу Суфён Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманофдир. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг онасининг исми: Софийя бинти Абул Осс ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманофдир. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ҳижратдан ўттиз беш йил олдин (мелодий олти юз саксон тўққизинчи йили) Маккаи мукаррамада туғилганлар. У Қурайш қабиласининг сардори, Макка шаҳрининг бошлиғи, ўша даврда мусулмонларнинг ашаддий душмани (кейинчалик исломни қабул қилиб саҳоба бўлган), Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам энг катта ғанимларидан бўлган Абу Суфённинг қизи эди. Унинг қавми Бани Абди Шамснинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавми Бани Ҳошимга адовати кучли эди. Бу қавм Ислом даъватига ҳамда даъват соҳибига доимо тўсқинлик қилар эди. Абу Суфён Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Парвардигори томонидан олиб келган бу муборак Ислом даъватини тўсишга бор кучи, имконияти билан қаршилик қилди-ю, лекин бу уринишида муваффақиятга эришмай, ҳасрату надомат ила умидини узди. Бу вақтда Макка аҳлидан кўпгина кишилар ва аёллар Исломни қабул қилишган, ҳаттоки Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ҳам Ислом ҳидоятини топган эди. У ўз отасидан қўрқиб, бу азиз динини сақлаш учун эри Убайдуллоҳ ибн Жаҳш билан Ҳабашистонга кетган эди. Ҳабашистонда Аллоҳ таоло унинг эрини залолатга мубтало қилиб, у (баъзи ривоятга кўра) Ислом динидан чиқиб, насроний динини қабул қилди. Буни билган Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дархол ўз эридан воз кечди. Аёл эрининг турли йўллар ила яна қайта ярашишга қилган ҳаракатларини рад қилиб, ўз дини бўлмиш Исломда собит, мустаҳкам турди. Ўзи ёлғиз қолгач, у бегона юрт Ҳабашистонда кўпгина қийинчилик, кўрқинчларга дучор бўлди. Барча қийинчилик, оғир шароитларга сабру матонат ила чидади. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Қурайшнинг сардори, каттаси ва ботири ҳисобланган отасининг таъқибидан ва шунингдек, одамларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қайтариб, доим унга қарши гиж-гижловчи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг энг ашаддий душмани бўлган онаси Ҳинднинг ғазабидан қўрқувда эди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо, шунингдек, ўз қавми ва қариндошлари нафратидан ва уларга кулги бўлишдан ҳам қўрқар эди. Чунки арабларда душмани унинг бахтсизлигидан кулиши энг катта ор ҳисобланарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга мактуб йўллаб, Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳони ўзларига жуфти ҳалол қилиб олишга ёрдамини сўрадилар. Нажоший бу хушхабарни Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳога етказганида, у хурсандлигидан кўкка учаёзди. Кўнгли кўтарилиб, дарз кетган қалби яралари тузалди. Уни шодлик қамраб олди. Унинг қанчалик хурсанд бўлгани Аллоҳ таологагина аён эди. Нажоший Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳога иззат-икром кўрсатиб, унга кўп меҳрибонлик ва яхшиликлар қилди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан унга маҳр қилиб тўрт юз динор ва бошқа нафис ҳадялар тақдим этди. Ва уни Шураҳбил ибн Ҳасна билан биргаликда иззат-икромини жойига қўйиб, Мадинаи Мунавварага — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кузатиб қўйди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Мадинаи Мунавварага келгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Ҳижратнинг олтинчи ёки етгинчи санасида эри вафот этганидан сўнг уйландилар. Ўша вақтда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг ёшлари ўттиз олтида эди. Бу муборак турмушнинг никоҳини ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқидилар. Аллоҳ таоло Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо туфайли қуйдаги оятни нозил қилган: عَسَى اللَّهُ أَنْ يَجْعَلَ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ الَّذِينَ عَادَيْتُمْ مِنْهُمْ مَوَدَّةً وَاللَّهُ قَدِيرٌ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ Эҳтимол, Аллоҳ сизлар билан сизлар душман тутиб...
1 4 5 6 7 8 9