Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида “Усмон мусҳафи”нинг ажойиб китоб-альбоми сақланмоқда. ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (ИРСИКА) томонидан тақдим этилган ушбу китоб Тошкентда сақланаётган “Усмон мусҳафи” сингари Қуръони қаримнинг қадим нусхаси асосида тайёрланган. Мазкур китоб-альбомни тайёрлашда Туркиядаги “Тўпқопи” саройи музейида сақланаётган қадимги мусҳаф нусхаси асос қилиб олинган. “Тўпқопи мусҳафи” номи билан аталадиган ушбу нусха бугунги кунда дунё бўйича мавжуд “Усмон мусҳаф”ларининг энг қадимгиларидан биридир. Кийик терисига ёзилган мусҳаф музейда 44/32 рақам остида сақланади ва 408 варақдан иборат[1]. Мусҳафнинг тарихи ҳақидаги дастлабки маълумотларни унинг аввалига қўшилган варақдан олишимиз мумкин. Унда мусҳаф Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида ёзилгани ва йиллар давомида Миср пойтахти Қоҳирада сақлангани, 1226 ҳижрий санада (1881 йил) Миср ҳокими Муҳаммад Али Пошо Усмонли турклар империяси султони Султон Маҳмуд II га ҳадя тариқасида юборгани қайд этилган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, 1226 ҳижрий йилнинг 20 Жумодул аввал ойида (1811 йил, 12 июнь) ёзилган ушбу бир бетлик маълумот шу даврларда бизнинг диёрда истеъмолда бўлган туркий тилга жуда ҳам яқин ва ўқиганимизда қийинчиликсиз тушуна оламиз. Жумладан, саҳифада қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: “Ҳазрат Муҳаммад алайҳи афзалут таҳийёт ваттаслим афандим ҳазратларининг саҳобаи чори арконилари, унвон ва шонлари, халифаи солис, жомиъул Қуръон Усмон ибн Аффон номи ила маъруфи жаҳон ва маълуми замину осмон, кони ҳаё, маъдани ҳилм, котиби ваҳйи само ҳазрат Зиннурайн розияллоҳу анҳу зоти шарифларининг муборак хомаи ва фасоҳати жомалари ила имло буюрил(г)он. ….муддати мадийда ва синийни адида хазинаи Қоираи Мисрда макнун ва маҳфуздур”. Бу бизга шундай кичик хулоса бериши мумкинки, икки аср олдин Турк султонлиги ва Мовароуннаҳр халқлари тили бир бирига жуда яқин бўлган ёки бўлмаса бу ёзув котиби асли бизнинг диёрдан бўлиб, мусҳафи шариф аввалига ўз она тилида мазкур маълумотни ёзиб қолдирган. Мусҳаф бўйича олиб борилган тадқиқотлар китоб-альбомнинг аввалида батафсил келтирилган. Турк тадқиқотчилари мазкур маълумот ва умуман мусҳаф устида изланиш олиб бориб, нусханинг илк “Усмон мусҳафи” билан боғлиқлиги ҳақида қуйидагиларни айтганлар: Маълумки, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврида ёзилган мусҳафларга ҳеч қандай нуқта ва белгилар қўйилмаган. Бу иш бироз кейин, Қуръонни тўғри ўқишга кишилар, хусусан, араб бўлмаган мусулмонлар қийнала бошлагач, Абул Асвад Дуалий[2] томонидан қўйилиб бошланган ва бу жараён янги мусҳафлар устида олиб борилган. “Тўпқопи мусҳафи”га эътибор қаратилса, нуқталарга ишора қилувчи қия чизиқлар ва қора нуқталар, ҳаракатларни билдирадиган қизил нуқталар қўйилганига гувоҳ бўламиз. Яна тўпқопи мусҳафида оятлар тугаган жойларда, ҳар бешта, ҳар ўнта, ҳар юзта оятдан кейин махсус белгилар қўйилган. Шу ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб, тадқиқотчилар бу мусҳаф Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг давридан анча кейин, мусҳафларга белгилар қўйиш бошланган даврда, тахминан биринчи ёки иккинчи ҳижрий асрда ёзилган деган хулосага келганлар[3]. Лекин унинг Муҳаммад Али Пошо томонидан Султон Маҳмуд II га юборилгани ҳақиқатлигини таъкидлаганлар[4]. Китоб аввалида “Усмон мусҳафи” ва араб ёзуви тарихига оид кўплаб қимматли маълумотлар берилган. Бугунги кундаги мавжуд мусҳафлардаги айрим фарқ қилувчи жиҳатлар сабаби очиқланган. Улар қиёсий ўрганилган. Асар муқаддимасида ушбу тадқиқотдан мақсад каломи шарифнинг қадимги нусхалари билан танишиш имкониятини мусулмон оламига тақдим этиш ва шунинг билан бирга 14 асрдан бери Қуръоннинг бирорта ҳам ҳарфи ўзгармаганини, Аллоҳ ўзининг “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз”[5], деган ваъдасини амалга ошириб келаётганини дунё оммаси...
Шу кунларда интернет тармоқларида “Янги Ўзбекистоннинг янги имомлари қандай бўлиши керак?” номли мақола эълон қилинди. Дастлаб ушбу мавзунинг ёритилишида юртимиздаги ўзгаришларга жонкуярлик борга ўхшайди. Лекин теранроқ мутолаа қилувчи муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, муаллиф республикадаги сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги намоён бўлади. Аввал, ушбу мавзуга қўл урган муаллифнинг иш тажрибаси, маълумоти, салоҳияти ва диний соҳадан қанчалик хабардор экани билан қизиқдик. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Деҳли университетида, АҚШнинг Шимолий Каролина университетида таълим олган. Хориждаги ташкилотларда фаолият олиб борган. “ВВС”, “Озодлик” дастурларида ҳам чиқишлар қилган. Энди бир ўйлаб кўринг? Сўнгги йиллардаги янгиланишларни ҳис этмаган, аксар умрини чет элда ўтказган ва бугунги кунда кечаётган жараёнларни ич-ичидан билмаган инсон қандай қилиб, юртнинг бугуни ҳақида холис фикр айтиши мумкин. Таъкидлаш зарурки, диний соҳа ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир кишининг ўз соҳаси бор. Ўша соҳа доирасида хизмат қилса, аввало ўзига фойдали бўлади. Қолаверса бошқалар учун ҳам керакли мутахассис бўлади. Аммо, ўз доирасидан чиқса, аввало ўзига, қолаверса атрофидагиларга нохолис маълумот билан зарар етказади. Шу ўринда соҳадан бехабар муаллифга қуйидагиларни билдириб қўйишни лозим топдик: Биринчи, мақолада “Бугунги мадрасалар дунёвий илмларни бера олмайди”, дея иддао қилинган. Айтиш мумкинки, юртимиздаги диний таълим муассасаларида диний фанлар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий ва табиий фанлар ҳам ўқитилиб келинади. Жумладан, Ўзбекистон тарихи, фуқаролик жамияти, математика, информатика ва ахборот технологиялари, география, педагогика, психология, мантиқ, оила психологияси, ҳуқуқшунослик, фалсафа, иқтисодиёт каби фанлар ўқув дастурига киритилган. Иккинчи, муаллиф яна “Қани эди улар бу илмларни хориждаги нуфузли олий ўқув юртларида ўқиса…” деган гапни ёзишдан аввал имомлар фаолиятига доир хабарларни кўздан кечирса яхши бўлар эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ал-Азҳар университети томонидан имзоланган ҳужжатга асосан масжидларда меҳнат қилаётган имомлар Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади. Имомларга ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатга асосан диний таълим муассасалари талабалари ҳам ал-Азҳар университетида таҳсил олишлари назарда тутилган. Учинчи, диёримиздаги масжидлар имом-хатиблари томонидан АҚШ, Россия, МДҲ, Шарқий Осиё ва қўшни мамлакатлардан келган таклифлар асосида ушбу минтақалардаги маҳаллий аҳоли ҳамда меҳнат мигрантларининг диний-маърифий эҳтиёжларини таъминлаш ва соф Ислом маърифатини тарқатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўринадики, имом-хатибларимиз ушбу ҳудудлардаги мўмин-мусулмонларнинг илм-маърифатларини янада ошириш учун жуда ҳам зарурдир. Тўртинчи, биргина 2019 йил давомида имом-хатиблар томонидан 61 мингдан зиёд маърифий тадбир ўтказилгани, телевидениеда 1500 та, радиода 600 та, матбуотда 1000 та, Интернетда 17500 та чиқиш қилинганги бу борада нақадар самарали ишлар бажарилгани, натижа эса имом-хатиблар фаолияти жамият билан чамбарчас боғлиқ эканини яққол ифода этади. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида 3000 нафар ушбу соҳа вакилининг билим ва кўникмалари оширилгани соҳадаги ўзгаришлар замон талабларига мос ҳолда кетаётганини билдиради. Бешинчидан, аксар уламолар ва имом-домлалар юртимиз ҳамда хориждаги нуфузли олий даргоҳларни тамомлаганларини алоҳида қайд этиш керак. Масалан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Термирхон ўғли ҳазратлари Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида, биринчи ўринбосар Ҳомиджон Ишматбеков Саудия Арабистонидаги Мадина ислом университетини таҳсил олганлар. Яна бир ўринбосар Иброҳимжон Иномов Россия Федерациясидаги Омск давлат университетининг Юридик факультетини тугатган. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби...
Ислом дини жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришни ҳамиша диққат марказига қўйгандир. У ўзининг бу олий мақсад йўлида халқ орасидаги барча жабҳадаги иллат ва камчиликларнинг олдига қатъий тўсиқлар қўйган. У ҳар қандай ишни жорий қилишда ўзининг ҳикматли йўли – бир иллатдан қайтарса, унинг муқобилида бир неча тўғри ва савобли амалларни таклиф этиш услубини қўллайди. Зеро, инсон табиати ҳамиша қайтариққа дуч келаверишни хушламайди. Шунинг учун қайси бир йўл ёки таълимотда буйруқдан қайтариқ кўп бўлса, унинг эртанги куни таназзулдан бошқа нарса бўлган эмас. Ислом динида қайтарилган иллатлардан бири корупциядир. Бу сўзнинг араб тилидаги луғавий шакли “فساد”, “رشوة” бўлади. Бу сўзлар коррупция маъносига қўшимча равишда бузилиш, низом-тартиб бузилиши ва айниш каби маъноларни ҳам англатади. Коррупциянинг истилоҳий маъноси “Ҳақли бўлмаган ҳолда бирор нарса ёки ишни ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш”дан иборатдир. Маълумки, ҳар бир атаманинг луғавий ва истилоҳий мазмуни орасида ўзаро боғлиқлик бўлади. Дарҳақиқат, бу сўзларнинг луғавий ва истилоҳий маъноларида ўзаро боғлиқлик мужассам: у шундан иборатки, бу ишга фақат ва фақат фитрати-соғлом инсоний табиати бузилган, табиатида айниш-эврилиш пайдо бўлган кишиларгина қўл урадилар!.. Афсуски, баъзи пасткаш кимсалар бу разил ишнинг номини “ўзбекчилик” деб атаб, ўзининг бу беписанд таъбири билан бутун Ўзбек миллати номига ўчмас доғ тушираётганини, наҳотки англамаётирлар?! Бу иллатнинг боиси нафси бадини қондириш учун “самимий таниш-билиш ва ака-укачилик”ка қўл уришдан ўзга нарса эмаслиги ҳаммага маълум… бу нарса ҳар қачон адолат мезони оёғига болта урган, жамиятда тенгсизлик урчишига асосий қўштирноқ ичидаги “омил” бўлгани сир эмас. Таниш-билишчиликка Исломнинг муносабати қандай? Бу саволга жавобни саҳобалар ҳаётида бўлиб ўтган айнан шунга ўхшаш воқеага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муносабатларидан билиб оламиз: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Қурайш қабиласини бани Махзум уруғидан ўғирлик қилиб қўйган бир аёл (Фотима бинт Абул Асад) нинг жазоланиш масаласи ташвишга солиб қўйди. Улар (ўзаро маслаҳатлашиб): “Бу борада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ким гаплашиб кўради?”, дедилар ва “Буни фақат ва фақат бир киши – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг суюкли (набирасидек суюкли) кишиси Усома ибн Зайд журъат қилиши мумкин, деган хулосага келдилар. Сўнг Усома бу борада у зотга сўз очмоқчи бўлган эди, у зот “Эй Усома, Аллоҳнинг ҳад (аниқ жазо тайинлаган ўрин)ларидан бирида орага туш(иб, у жазони бекор қилишга урин)моқчимисан?!”, дея дарғазаб бўлиб, ўринларидан турдилар ва (барча саҳобалар қаршисида), хутба қилиб: “Сизлардан олдинги умматлар (бани Исроил – яҳудий миллати)нинг ҳалокатига сабаб бўлган нарса (иллат) шу эдики, уларнинг орасидан бирор обрўли киши ўғирлик қилса, уни тек қўйишар(жазога тортмас), мабодо, заиф-бечораҳол киши ўғирлик қилиб қўйса, унга муқаррар жазони қўллар эдилар. (Яъни, айнан шу адолатсизлик, таниш-билишчилик ва коррупционерликка берилишлари ўз бошларига уларни дунё саҳнасидан йўқ қилувчи илоҳий жазо-ҳалокатга гирифтор қилган!). Аллоҳга қасамки, (мен ҳаргиз бундай адолатсизликка йўл қўймагайман. Яъни ана у ўғирлик қилиб, сизлар уни ҳимоя қилмоқчи бўлаётганингиз – Абул Асаднинг қизи Фотима эмас, фаразан), агар Муҳаммаднинг қизи (ўз жигарим, суюклигим) Фотима ўғирлик қилса, сўзсиз, унинг қўлини ҳам кесаман(яъни агар мен сизнинг таклифингизга кўра, адолатсизликка йўл қўйсам, Аллоҳнинг улкан жазосига мубтало бўлишдан қўрқаман. Шунинг учун мен ўз яқинимнинг бу дунёдаги ҳимояси учун ҳам адолатсизликка қўл урмагайман. Зеро, киши яқинига ёрдам бериш учун ноҳақликка қўл урса, ўша яқин кишиси ҳам уни Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг жазосидан қутқара...
Усул уламолари якдил тўхтамга келган ушбу қоида ва қўлланмаларга лафзларни далолат қилишида, улар омм, мутлақ, муштарак бўлса қандай ифода беришида, қандай лафзларни таъвил қилиш мумкин, қандайларида мумкин эмаслигида, асосий эътибор ҳукмдаги лафзнинг омм бўлиши, сабабнинг хослигида эмаслиги, боғловчи ва боғланмишни қайси ўринда қай маънода қўлланиши, буйруқ феъли вожибни тақозо қилишида ва бундан бошқа шаръий матнларни тўғри фаҳмлашда риоя қилинади. Қуйида ушбу усулий-луғавий қоидалардан баъзи мисоллар билан танишиб чиқамиз. Араб тилидаги калималар маънога далолат қилиши жиҳатидан тўрт қисмга: хос, ом, муштарак ва муаввалларга бўлинади. Машҳур аллома Абул Баракот Насафий ўзининг “Манорул-анвор” асарида хосни таърифлаб, шундай деган: أَمَّا الْخَاصُّ: فَكُلُّ لَفْظٍ وُضِعَ لِمَعْنىً مَعْلُومٍ عَلَى الإِنْفِرَادِ ، وَهُوَ إِمَّا أَنْ يَكُونَ خُصُوصَ الْجِنْسِ ، أَوْخُصُوصَ النَّوْعِ ، أَوْخُصُوصَ العَيْنِ ؛ كَإِنْسَانٍ وَرَجُلٍ وَزَيْدٍ . “Хос – ёлғиз, маълум маъно учун қўйилган барча лафздир. У “Инсон”, “Эркак киши”, “Зайд” (мисолларидек) хос жинсга ё навга ёки муайян нарсага далолат қилади”. Уламолар иттифоқига биноан, хос лафз ўзи қайси маъно учун луғатга киритилган бўлса, модомики, ўша лафзни бошқа бир маънога буриш, ундан бошқа бир маънони ирода қилиш маъносига далил бўлмаса ўша ягона маънонинг ҳақийқатини қатъий ифода этади. Бу борада имом Насафий шундай дейди: وَحُكْمُهُ: أَنْ يَتَنَاوَلَ الْمَخْصُوصَ قَطْعاً ، وَلاَ يَحْتَمِلُ البَيَانَ لِكَوْنِهِ بيِّناً “Хоснинг ҳукми: хосланмишни қатъий ўз ичига олиши ва ўзи ойдин бўлгани сабабли баёни тафсирни эҳтимол қилмайди” . Масалан: Аллоҳ таоло Қуръони каримда қасам ичиб, уни бузиб қўйган киши адо этиши лозим бўлган каффоротни баён қилиб, ўн кишини тўйдириши ёки кийим-бош олиб бериши ёки битта қул озод қилиши лозимлигини айтган ва бунинг давомида: فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ «…кимки топа олмаса уч кун рўза тутишдир», – деган («Моида» сураси, 89-оят). Ушбу ояти каримадаги «саласату» лафзи хосдир. Мана шу лафз қатъий ва очиқ-ойдин «учта» деган маънони билдиради. У учни ифода қилиш учун луғатга киритилган ва бошқа ҳеч қандай маъно бериши мумкин эмас. Хоснинг ҳукмидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, хабари воҳид ва қиёс зонний далил бўлгани сабабли далолат қилган маъносига хос каби амал қилишни вожиб қилмайди. Агар хабари воҳид ёки қиёсдан олинган ҳукм Қуръондаги хосдан келиб чиққан ҳукмга қарама-қарши чиқса, бу пайтда иккаласига амал қилиш имкони бўлса, амал қилинади. Агар мумкин бўлмаса, хоснинг ўзига амал қилиниб, хабари воҳид ва қиёс тарк қилинади. Чунки хос қатъий ҳукмни, хабари воҳид ва қиёс бўлса, зонний ҳукмни ифодалайди. وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ “Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч қуруъ муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар…” . Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра ушбу ояти каримдаги “قُرُوءٍ” лафзидан ҳайз ирода қилинсагина, хос далолат қилган маънога амал қилиш мумкин бўлади. Чунки, “ثلاثة” лафзи, ўзи далолат қилган ягона маънода қўлланган бўлиб, “учта жуздан таркиб топган саноқ”, яъни “уч” ни ифодалайди. Агар “قُرُوءٍ” лафзидан Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ирода қилганидек, покликлар ирода қилинса хос далолат қилган маъно (яъни уч)га амал қилишнинг имкони бўлмай қолади. Чунки суннатга мувофиқ талоқ қилиш хотин киши ҳайздан пок бўлган вақтида амалга оширилади. Агар ҳайздан пок бўлган вақтида талоқ қилинса, бу вақт кейинги икки поклик вақти билан бирга эътиборга олинса, идда, покликнинг ярми (яъни талоқ воқеъ бўлган поклик) ва ундан кейинги комил икки покликдан иборат бўлиб қолади. Бунга эса, “уч поклик...
Маълумки, Қуръони карим оятлари араб тилида нозил бўлган бўлиб, 10 дан ортиқ оятда бу борада алоҳида урғу берилган. Жумладан Қуръони каримнинг Иброҳим сурасида шундай дейилади: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ “Қайси миллатга уларга бизнинг ҳукмларимизни яхши баён қилиб берсин, деб пайғамбар юборсак ўша миллат тилида сўзлашганини юбордик”. Шу каби Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари араб тилидадир. Чунки соф араб қабилаларидан бўлганлар. Ушбу икки манба – Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан чиқадиган ҳукмларни тўғри тушуниш учун араб тили қоидаларига, араб луғатларининг маънога якка ёки жумла ҳолида далолат қилиш йўл-йўриқларига риоя этиш лозим. Бунда, айниқса, шаръий илмлар ҳамда фатво бериш соҳалари бўйича шуғулланувчилар учун муҳим экани аввалдан таъкидлаб келинган. Машҳур саҳоба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Қуръонни ёд олишни таълим олганингиз каби уни тил қоидаларини ҳам ўрганинглар”, деган. Машҳур араб тилшунос олимларидан Ибн Фарис эса: “Араб тилини билишлик Қуръон, суннат ва фатво ишларига алоқаси бўлган ҳар бир кишига вожибдир. Зеро улардан бирортаси араб тилидан беҳожат эмас”, деган. Саҳобалар ва тобеинлар динда турли фирқаларга бўлиниш ва диндан чиқиб кетишнинг асосий сабабларидан бири араб тили қоидаларини пухта билмаслик оқибатида Қуръони карим ва суннати набавийяни нотўғри тушунилганини таъкидлаб ўтганлар. Машҳур тобеинлардан Ибн Шиҳоб Зуҳрий: “Одамлар араб тилини билмаганлари сабабли Қуръонни кўп оятларини нотўғри тафсир қилиб, адашмоқдалар”, – деган. Абу Айюб Сахтиёний эса: “Ироқдагиларнинг аксари араб тилини оз билганликлари сабабли зиндиқ бўлдилар”, – деган. Шунинг учун ҳам Ислом уламолари араб тили луғат қоидалари ҳамда ундаги сўзлар ва ибораларнинг тузилиш услубларини чуқур ўрганиб, бир қанча қоидаларни ишлаб чиқдилар. Айнан ушбу луғавий ва усулий қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина шаръий манбалардан ташкил топган ҳукмлар тўғри фаҳмланади. Шунингдек, ушбу қоидалардан Қуръон ва ҳадислардаги махфий маъноларни аниқлашда, оятлар ва ҳадислар ўртасидаги сиртдан қараганда маълум бўладиган зиддиятни кўтаришда, мумкин бўлганларини таъвил қилишда ва улардан ҳукмлар чиқаришга боғлиқ бўлган бундан бошқа тартибларга риоя этишда фойдаланилади. Ушбу қоида ва қўлланмаларнинг асоси тил уламолари ишлаб чиққан қоидалардан ташкил топган бўлиб, улар ҳеч қандай диний тусга, маънога эга эмас. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Турсунов 485