islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Донишманд халқимиз бу синовни Хақ таолонинг раҳмати ила енгиб ўтади

Мамлакатимиз аҳли оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бу коронавирус деган касаллик жаҳоннинг 190 дан зиёд давлатига кириб борди, 21 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу хасталикка чалинганлар сони Ўзбекистонда ҳам ўсиб бормоқда. Ушбу вируснинг янада тарқалиб кетмаслиги учун давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида қатъий чоралар кўрилмоқда. Куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймасликка барча куч ва воситалар сафарбар қилиш алоҳида таъкидланди. Юртбошимиз бугунги оғир дамларда шифокорларнинг машаққатли меҳнатларини эътироф этиб: – Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди. Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим, дея таъкидладилар. Азал-азалдан халқимиз тиббиёт ходимларини қадрлаб келган. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг бугунги ҳар бир куни қаҳрамонлик бўлиб, Ҳақ таолонинг даргоҳида улуғ ажру савобларга ноил бўлади, инша Аллоҳ. Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Мана шундай фидойиликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда. Шу боис, шифокорларимиз аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир. Президентимиз томонларидан “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида молиявий рағбатлантириш жорий этилиши айни муддао бўлди. Шу ўринда мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан билдирилаётган ижобий фикрлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофот эканини алоҳида қайд этиш зарур. Ислом динида киши ўзи эгаллаган касбининг моҳир билимдони бўлиши, фидойилик билан ёндошиши юксак улуғланади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирортангиз бирор ишни қилганда уни пухта қилишини яхши кўради”, деганлар (Абу Яъло ривояти, «Мажмаъу-з-завоид»; Суютий, «Ал-жомеъ ас-сағир»). Бугунги мураккаб даврда имом-хатиблар бутун дунёга таҳдид бўлаётган пандемияга қарши курашаётган матонатли шифокорларнинг меҳнатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилмоқдалар. Шунингдек, туну кун беморлар муолажаси билан банд бўлган ҳатто уйига ҳам келолмаётган тиббиёт ходимларининг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзоларидан ҳол-аҳвол сўраб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳадяларни туҳфа қилмоқдалар. Шунга кўра, бугунги кунги шифокорлар ўз ишларини мукаммал равишда амалга ошираётганлари таҳсинга лойиқдир. Бинобарин, бундай касб эгаларига улкан ажру савоблар ҳам ёзилади. Қуръони каримда: “Ким яхшилик қилса, унга ундан кўра яхшироқ (мукофот) бўлур”, дея хушхабар қилинган (“Намл” сураси, 89-оят). Карантин талабларига бефарқ бўлманг! Айрим кишилар қонун-қоидаларга риоя қилиш ўрнига ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, эпидемия қоидаларини бузмоқда. Ички ишлар вазирлиги хабарга кўра, ўтган бир кун давомида карантин қоидаларига амал қилмаган жами – 980 та ҳолат аниқланган. Давлатимиз раҳбари ҳам ушбу йиғилишда куюнчаклик билан қуйидагиларни таъкидладилар: “Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади. Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта...

МИСР БОШ ИМОМИ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИДАН МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, профессор Рустам Собирович Қосимов номига Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб жаноблари томонидан йўлланган миннатдорлик мактуби қабул қилинди. Унда жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги тарихий конференциянинг юқори савияда ўтказилгани эътироф этилгани ҳолда меҳмонларга кўрсатилган самимийлик ва илтифот учун чин қалбдан миннатдорлик билдирилган. Ушбу конференциянинг катта муваффақиятларга эришгани ва унинг натижасида муҳим хулосалар ҳамда қимматли тавсиялар қабул қилингани алоҳида таъкидланган. Эътиборлиси, мазкур анжуман буюк Имом ал-Мотуридийнинг инсонларни мулоқот маданиятига чақирувчи мўътадиллик қарашлари ва фикр-мулоҳазаларини дунёга ёйиш, барчага ҳурмат билан қараш, халқлар ўртасида биродарлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириш қадриятларини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳонда тинчлик маданиятини тарғиб этишда катта из қолдиргани юксак баҳоланган. Шунингдек, анжуман доирасидаги мулоқотларда келишилганидек, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий мавзуида талабалар ва тадқиқотчилар ўртасида мусобақалар ўтказиш, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, аз-Замаҳшарий ҳамда юртимизнинг бошқа буюк алломалари ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда доимий ҳамкорлик қилишга умид билдирилган. АҲМАД АТ-ТАЙЙИБ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИ Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 774

Бошга келган синовни Яратганнинг раҳмати ила енгамиз

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов 678

Мўмин-мусулмонлар карантин талабларига амал қилмоқлари лозим!

Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов 703
1 422 423 424 425 426 732