islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Миср Араб Республикасида ўтказиладиган 27- халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш  бўйича  Миср Араб Республикасининг Қоҳира  шаҳрида  27- халқаро   Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур  мусобақа  машҳур  Қуръон ҳофизларини  Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади. Мазкурм қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан билиши билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши (Африка давлатлари қорилари учун). Қуръони каримни тўлиқ тажвид қоидаси билан ёддан билиши, ўсмирлар учун (иштирокчининг ёши 12 ёшдан ошмаслиги керак). Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган  65 та давлатдан қорилар иштирок этади. Юртимиздан Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира  шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27-халқаро   Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз. ЎМИ Халқаро  алоқалар  бўлими Манба: muslim.uz 814

Алишер Навоий асарларини ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни

Яхши хотун сафоий зуҳдидин, Олам ичра гар ёруғлиқ бўлса фош. Йўқ ажаб, чунким араб алфозида Истилоҳ ичра муаннасдур қуёш Мустақиллик бизга барча қадриятларимиз қатори мутафаккир, жаҳон адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Алишер Навоий меросини ўрганишнинг кенг уфқларини очди. Эндиликда унинг ижодини аслича, моҳиятини тушуниб ўрганиш имконияти юзага келди. Буюк сўз султони, ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккирига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар Республикамизнинг  барча таълим муассасаларида кенг миқёсда нишонланмоқда.  Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари  иштирокида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоийдан ибрат….” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти филология фанлар номзоди, доцент М.Эшмуҳаммедова меҳмон бўлди. Меҳмон маъруза қилар экан: “Алишер Навоий асрларининг барҳаётлиги сирлари ҳақида гапириб, ҳазратнинг оталаридан мерос мол-мулклари ва ўзларига давлат амалдори сифатида ажратилган ерлардан келадиган даромад ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия» мадрасаси, «Халосия» хонақоҳи, масжиди жомеъ, «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, шу каби Марвда «Хисравия» мадрасасини, Ҳиротдан ташқарида «Работи ишқ», «Работи санг», кўплаб кўприк барпо эттирганлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Тадбирда иқтидорли талаба қизлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан ўзгача шукуҳ берди. Тадбир сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутухассисдан керакли жавобларни олишди. З.Суярова, ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи 1 068

Жидда Университети Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Iqna сайтининг хабар беришича, Саудия арабистонининг Жидда шаҳрида Жидда университети номи остида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада 21 та Университет ва Институтдан 500 нафар ўғил ва қиз талабалар иштирок этади. Бу йилги мусобақа ўн биринчиси бўлиб, мукофот миқдори ярим миллион реални ташкил этади. Душанба куни мусобақанинг очилиши бўлиб ўтди.Унга Жидда шаҳри ҳокими Машал бин Маджед бин Абдулазиз ҳамда фахрли мехмонлар ташриф буюрди. Айтиб ўтиш керакки, мусобақа 4 йўналишда бўлиб ўтади: 1-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни барчаси, 30 пора бўйича. 2-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни 20 пораси бўйича. 3-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни 10 пораси бўйича. 4-Ҳифз йўналиши,Қуръони каримни 5 пораси бўйича. Манба: Quran.uz канали 736

58 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади. Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 706

САМИМИЙ ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. 2020 йил 3 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбариятининг талабалар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, молия ва иқтисод ишлари проректори Ҳ.Аманов ҳамда 1 ва 2-курс талабалари иштирок этдилар. Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Сўнг Ректор томонидан  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз фаол ёшлари билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда учрашуви ва Олий Мажлисга қилган тарихий Мурожаатномасида ёшлар ҳақидаги фикрлари ҳамда  2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба ёшларга етказилди. Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада ўз навбатида талаба-ёшларнинг зиммасидаги масъулиятга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлмоқ талаб этилади. Очиқ мулоқот давомида талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ректор уларнинг таклифлари йўналиши бўйича проректорларга топшириқлар берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 733
1 445 446 447 448 449 732