islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эълон қилинди

Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади. Мукофотнинг рейтинг кўрсатгичларида инсон яшаши учун қулай мамлакат номидан энг қашшоқ, ривожланишдан ортда қолган ва сиёсий инқирозга учраган давлатлар номи қайд этилади. Мукофотнинг бу йилги умумий таҳлилий ҳисоботида дунё мамлакатлари ўртасида миллатлар ва динлар ўртасидаги кучли зиддиятлар ҳукмронлик қилгани қайд этилган. Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда мажбурий пахта теримини бекор қилиниши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган. “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади ”, дейилади “The Economist” нашрида. Манба: uza.uz 710

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида учрашув

Куни кеча Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг “Жамият тараққиётининг асоси – маърифатдир” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларимизни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий иммунитетини кучайтириш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ҳамда ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида халқимиз онгу тафаккурини шакллантириш юзасидан фикрлар билдирилди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган. 979

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Жорий йилда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 декабрь куни Тошкент ислом институти 1-курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. А.Шукуров мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-ахлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва Интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек,  2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар тартиби ҳамда бундай  сиёсий жараёнларда талабаларнинг ҳам фаол бўлишлиги таъкидлаб ўтилди. Талабаларнинг бундай муҳим сиёсий жараёнда доимий яшаш манзилида туриб иштирок этишлари учун қишки таътил 20 декабридан бошланаётганлиги ҳамда таътил мобайнида талабалар учун керакли тавсия ва маслахатлар айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов   790

Эр-хотиннинг мероси ҳақида

Исломдан олдинги тузумларда, жумладан, Арабистон яриморолидаги жоҳилият даврида ёш болалар ва аёллар мерос олиш ҳақидан маҳрум эдилар. Жоҳилият давридаги араблар ҳукмида, меросга фақат қурол олиб, душманга қарши уруша оладиган, яъни, вояга етган эр кишилар ҳақли эди, холос. Қолганлар, жумладан, ёш болалар ва аёллар бунга лойиқ эмасди. Ислом меросни эркак бўлсин, аёл бўлсин, катта бўлсин, кичик бўлсин, қариндошлик ҳақи, деб эълон қилди. Улар меросни қариндошлик мартабаларига қараб, шариат ҳукми бўйича, кимга қанча кўрсатилган бўлса, ўшанчадан бўлиб олишади. Бу ҳол оилани ва қариндош-уруғчилик ришталарини мустаҳкамлашнинг бир йўлидир. Чунки қариндошлар, Ислом ҳукмига кўра,  бир-бирларига қийин ҳолатларда ҳам ёрдам беришга мажбурлар. Мисол учун, бир одам бошқасини хато билан, билмасдан ўлдириб қўйса, хун тўлайди. Ўзиниг моли хунга етмаса, ота тарафдан бўлган қариндошлардан ҳам олинади. Шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар ҳам бор. Шу эътибордан қариндошлар мерос олиши айни адолатдир. Фарзандлар эса, ўша ота ёки она сабабидан дунёга келганлар. Фарзандларни боқиш, тарбия қилиш ота-онанинг бурчидир. Мабодо улар вафот этсалар, болалари мерос олиши зарурийдир. Қуйидаги Нисо сураси 7-оятига кўра эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам ота-оналар ва қариндошлар қолдирган меросдан насиба оладилар. “Ота-оналар ва қариндошлар колдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар колдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор” (Нисо сураси, 7-ояти). Ибн Мардавайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича Умму Каҳҳа исмли саҳобия аёл Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг саккизта қизим бор, оталари ўлиб қолди. Уларнинг ҳеч нарсалари йўқ. Оталарининг қариндошлари меросни қизларимга беришмаяпти”, деганида, Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримани нозимл қилган. Мана шу ҳадиснинг ўзи ҳам бу ҳукм қанчалик адолатли эканини кўрсатиб турибди. “У оз бўлсин ёки кўп бўлсин – фарз қилинган насибадир”.  Эр ва хотин бир-биридан мерос олиш учун алоҳида оят нозил қилинган. “Сизларга хотинларингиз колдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар боласи бўлса, сизга улар колдирган нарсанинг тўртдан бири тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларни адо этгандан сўнг. Аёллар сиз колдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – тўртдан бири тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васият ёки қарзингизни адо этгандан сўнг” (Нисо сураси, 12-оят).  Ушбу ояти каримадаги мерос тақсими инсон ақлини лол қолдирадиган даражада аниқлик билан келган. МЕРОС ОЛАДИГАН ЭРКАКЛАР МЕРОС ОЛАДИГАН АЁЛЛАР Ўғил Қиз Ота Ўғилнинг қизи Ота-она бир туғишган ака-ука ёки ота бир ё она бир ака-ука Она Ота-она бир туғишган ака-уканинг ўғли Момо. (отанинг ёки онанинг онаси) Ота бир ака-уканинг ўғли Ота-она бир опа- сингил ёки ота бир ё она бир опа-сингил Ота-она бир ёки ота бир амаки Хотин Ота-она бир амакининг ўғли Озод қилган хўжайин хотин Ота бир амакининг ўғли Эр Қулликдан озод қилган хожаси Ўғил Ота Ота-она бир туғишган ака-ука ёки ота бир ё она бир ака-ука   Аймуҳаммедов Зиёуддин 862
1 460 461 462 463 464 732