islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Мактубга жавоб

Кўчиб келган уйлари маҳалладаги бир бой қурган каттакон уйнинг соясида қолган, хом ғишт ва лойдан қурилган иккита хонадан иборат эди. Қўшни уйнинг баландлигидан уларнинг уйига қуёш ҳам, ёруғлик ҳам тушмас эди. Ҳовлининг бир четидан эни икки қарич, чуқурлиги бир бармоқчалик келадиган кир сувли бир ариқ оқиб ўтар эди. Ариқ Солиҳиядаги Туро деган жойдан бу ергача узоқ йўлдан одамларнинг барча «хайр-эҳсон»ларини оқизиб келар эди. Чироқлари эса учинчи навли керосин лампа бўлиб, у ҳам дам ёритса, дам қорайиб қолар эди. Уйнинг шифти бироз лой аралаштирилган тахтадан бўлиб, устида мушук юрса, ғичирлаб титрар, бир қатра ёмғир ёғса, хонани сувга бўктирар эди. Кенгчиликда ўсган, кўзаларда сут ичиб юрган болакайлар ёнма-ён қилиб ёзилган тўртта тўшак устида ётишар эди. Тўшакнинг тагида на ётоқ, на гилам бор эди. Уларнинг онаси ҳам худди сенга ўхшар эди, унча-мунча она кўтара олмайдиган машаққатни зиммасига олиб, болаларини деворларни қоплаган тахта кана-ю, хонани тўлдирган чивинлар галасидан, шифтдан томадиган сувдан ҳимоя қилиб, кечаларини бедор ўтказар, кўз ёшлари билан эса қалбидаги ёнғинга барҳам беришга ҳаракат қилар эди. Бу она зор-зор йиғлаб, аввал ўтган бахтиёр ва фаровон кунларни эслар, ҳозирги аҳволи ҳақида тафаккур қилар, эрининг уйини тўлдириб юрган, у вафот этгач эса, унинг фарзандларидан воз кечиб юборган бой-бадавлат қариндошларни эслар эди. Бундай қариндошларнинг айримлари уларнинг бой қўшниларини ҳайит билан табриклаш учун келиб, уларга эса парво ҳам қилмай, ҳатто эшикларини ҳам қоқмай кетган эди. Хуллас, бу онага ўша пайтда Мисрда яшайдиган биргина укасидан бошқа ҳеч ким ёрдам бермади. Аммо уканинг ҳам шароити оғир бўлиб, имкон топганда бироз пул юборар эди, холос. Ҳа, синглим, ҳолат тахминан шундай ёки ундан ҳам баттарроқ эди. Шунга қарамай, катта ўғил ҳам, укалари ҳам ўқишга, илм олишга жиддий бел боғлашди. Шаҳар атрофини инқилобчилар эгаллаган, марказ эса французлар қўлида эди. Болалар ҳар куни Тавба жомеъ масжидининг қаршисидаги уруш истеҳкомлари оралаб ўтиб, ўлим билан юзма-юз келиб, мактабга қатнашар эди. Хуллас, она ҳам, болалар ҳам сабр қилишди, Аллоҳга ва Унинг фазлига ишонишди. Натижада Аллоҳ ҳам уларга ёрдам берди, кўп яхшиликларга муваффақ қилди. Синглим, бу фарзандларнинг келажаги қандай бўлганини айтиб берайми? Иккинчи ўғил маҳкамада қози, ҳам адиб, ҳам шоир бўлиб етишди. Учинчиси эса университетда профессор, математика фанлари доктори деган унвонга Сурияда биринчи бўлиб эришган етук мутахассис бўлди. Тўртинчиси ҳам даъватчи, ҳам адиб, ҳам мударрис бўлди. Тўнғич ўғилнинг учта укаси ҳам илмли, ўқимишли, етук инсон бўлиб етишди. Аммо унинг ўзи ҳақида бирон нарса дея олмайман. Чунки менинг у ҳақдаги гувоҳлигим қабул қилинмайди. У туну кун мен билан, мендан асло ажралмайди. Ҳар сафар ойнага қараганимда уни кўраман. Унинг исми ҳам меники билан бир хил. Мен бу воқеани сенга тасалли бўлсин, кўнглингга хотиржамлик берсин деб? кийим ҳам, егулик ҳам топа олмаётган бу фарзандларингни ҳали бойларнинг фарзандлари ҳавас қиладиган келажак кутаётганига ишонишинг учун айтдим. Фарзандларингга айтадиган гапим шу: чиройли кийимингиз, янги китобингиз ёки пулингиз бўлмаса, асло тушкунликка тушманг, хижолат бўлманг. Чунки аксар етук инсонлар камбағал одамларнинг фарзандларидан етишиб чиққан. Ушбу сатрларни ёзаётган камина бу борада намуна бўлишга ярайдиган етук инсонлардан бўлмаса-да, у ҳам ўрта мактабга отасининг эски чопонини кесиб, онаси тикиб берган жулдур кийимда қатнаган, ҳуқуқ институтининг шартнома пулини тўлай олмай қолганда баъзи соҳиби эҳсонлар ёрдам берган оддий бир одам...

“Тафсир” фанидан очиқ дарс

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасасасида яна бир ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ниҳоясига етай деб қолган бўлсада, дарслар устозларнинг билим беришдаги муҳаббатлари ва талабаларнинг илмга чанқоқликлари сабаб қизғин давом этмоқда. Айниқса, араб тили ойлиги маносабати билан ўтказилган мусобақа, маънавий-марифий тадбирлар ва бирин кетин бўлиб ўтаётган очиқ дарслар орқали таълим муассасасининг илмий ҳаёти янада ранг-баранг тус олмоқда. Мана шундай очиқ дарслардан бири 12 декабр куни ушбу муассасада амалиёт ўтаётган Тошкент ислом институти 4-курс толибаси Нигматова Моҳира томонидан 3-курс талаба қизлари иштирокида ташкил қилинди. Очиқ дарс “Таҳрим сурасининг дастлабки оятлари” мавзусида бўлиб, унда Таҳрим сурасининг нозил бўлиш сабаблари, сура ҳақида умумий маълумотлар, аввалги уч оятнинг маънолар таржимаси ва уларнинг тафсири ўрганилди. Дарсда “тушунчалар таърифи”, “блиц-сўров” каби интерфаол методлардан фойдаланилди. Янги мавзу слайд намойиши, “идрок харитаси” орқали тушунтирилиб, Таҳрим сураси ҳақидаги тарқатма материаллар тарқатилди. Дарсда талабалар гуруҳларга ажратилиб, мусобақа тарзида олиб борилди. Дарс сўнггида ғолиб гуруҳ эълон қилиниб, талабалар баҳоланди ва уйга вазифалар топширилди. Тошкент ислом институти талабаси Моҳира Нигматова Манба: Xadicha.uz 796

Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Миллий тикланиш” партиясининг Олмазор туман кенгаши депутати Ж.Холиқов ва Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети кафедра мудири Т.Эшбеков иштирокида талабалар билан жорий йилги Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов компанияси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берилди. Жумладан бутун Республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйҳати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланиши, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши, халқаро матбуот маркази ишга туширилгани, ҳатто жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида айтиб ўтилди. Суҳбат сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан бўлими бошлиғи А.Олимов 938

Ижтимоий байрамларни нишонлаш ҳақида (аудио)

Ақидага зид бўлмаган байрамлар Исломда рад этилмайди! ©️ Тошкент ислом институти ахборот маркази котиби Аброр Мухтор Алий 764

Соғ танда соғлом ақл

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, конституция қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Соғ танда соғлом ақл” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни 102 гуруҳ билан 105 гуруҳлар ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган 102 гуруҳ жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. 105 гуруҳ жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин гол уришга эришди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. 1-бўлим 5:2 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 5 та голга гувоҳ бўлишди. Натижада 102 гуруҳ жамоаси 105 гуруҳ жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун учрашув 101 гуруҳ билан 104 гуруҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Натижага кўра 3 ўринни 101 гуруҳ талабалари қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мақтов ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  ёшлар биланг ишлаш бўлими  бошлиғи А.Олимов 805
1 461 462 463 464 465 732