islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат, дўзах ва турли гуноҳкорларнинг ҳолини кўришлари

Ибн Шиҳоб раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “…Сўнг жаннатга киргизилдим, қарасам унда маржондан бўлган қуббалар бор экан. Ва тупроғи миск экан…”, – деб айтилади.[1] Муттафақун алайҳ бўлган ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда жаннатга кирганларида нималарни кўрдилар? Ҳар куни нарса экадиган ва ўрганидан кейин яна (ўрган нарсаси ўришдан олдин) бўлган ҳолига қайтиб қоладиган қавмни кўрдилар. Жибрил алайҳи салом: “Улар Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидлардир. Уларнинг яхши амаллари етти юз баробарига кўпайтирилади. Ва “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизни ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир”[2] Сўнг намозни тарк қилувчиларнинг азобларини кўрдилар. Уларнинг бошлари тош билан босилар ва ҳар сафар янчилганида олдин қандай бўлса, ўша ҳолига қайтиб қолар эди. Сўнг зония ва болаларини ўлдирган аёлларни кўкракларидан осилган ҳолда кўрдилар. Сўнг умматларидан гап ташийдиган ва чақимчиларини кўрдилар. Уларнинг тарафларидан гўштлари кесилар ва уни ейишарди. Ва улардан бирига: “Ҳудди биродарингни гўштини еганингдек егин”, – деб айтилар эди. Ва ғийбатчиларни ҳам кўрдилар. Уларнинг тирноқлари мисдан бўлиб, улар билан юз ва кўксларини тимталашар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким улар эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “Улар инсонларнинг гўштларини ейишар ва уларнинг шаънига тегинишар эди”, – дедилар. Сўнг зонийларнинг иқобини кўрдилар. Улар бир қавм бўлиб, уларнинг олдида қозонда тоза гўшт ва бир қозонда кир гўшт бор эди. Улар эса покизаси қолиб, кирини ейишар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким улар эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “Умматингиздан бўлган бу киши унинг олдида ҳуш, ҳалол аёл бўлиб, нопок аёлга бориб, унинг олдида то тонг отгунча тунайди. Ва аёл ҳалол, ҳуш эрининг олдидан туриб, нопок эркакнинг олдига бориб, то тонг отгунча унинг олдида тунайди”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи кўтаролмайдиган катта боғ ўтинни кўтаришга уринаётган кишини кўрдилар ва: “Ким у эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “У умматингиздан бўлган ўзи адо қилолмайдиган даражада кишиларнинг омонатини олади ва уни кўтаришга уринадиган  бир киши”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитна тарқатадиганларни кўрдилар. Улар тиллари ва лаблари темирдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишилар эди. Ҳар сафар қирқилиб бўлганида, олдин қандай бўлса, шундай ҳолга қайтиб қолар эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик бир тошни кўрдилар. Ундан катта ҳўкиз чиқар эди. Кейин ҳўкиз чиққан жойидан қайтиб киришга уринар, бироқ киролмас эди. “Бу нима эй Жибрил?”, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Жибрил: “У катта гапирадиган, сўнг гапига надомат қилиб, лекин уни қайтариб оломайдиган киши”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларнинг молларини зулм ила ейдиганларни кўрдилар. Уларнинг ҳудди туянинг лаблари каби лаблари бор эди. Оғизларига оловдан бир бўлак солишса, орқаларидан (тешиб) чиқар эди. Болаларидан (яъни маҳрамларидан) бўлмаган эркакларнинг олдига (бемалол) кирадиган аёлларни кўкракларидан боғлаб қўйилган ҳолда кўрдилар. Сўнгра хамр ва маст қилувчи ичимликларни ичадиганларнинг азобини кўрдилар. Улар Хобал(дўзахдаги йирингдан бўлган анҳор)нинг лойидан ичишар эди. У эса зинокорлардан чиқадиган йиринг эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахнинг фариштасини кўрдилар. У юзини буриштирган ва кулмайдиган эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “У дўзах яратилганидан бери кулмаган”, – дейилди. Шунингдек, Мошита бинти Фиръавн қабрини кўрдилар. Ва унда ҳушбўй ҳид топдилар. “Бу ҳид нима?”, – деб сўрадилар. Жибрил: “У Мошита бинти Фиръавннинг қабри”[3], – дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир...

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал

Суннат ҳақида кенг маълумотга асосланган фиҳқий асосларни ишлаб чиққан олимлардан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Шайбоний ҳисобланади (780-855). Имом Аҳмад Бағдодда туғилган, оиласи Хоросондан у ерга имом туғилганидан кўп ўтмай кўчиб келган. Аҳмад уч ёшга кирганда отаси вафот этди. У болаликданоқ машҳур Бағдод уламоларидан илм ўрганди ва Ҳижоз, Яман, Куфа, Басра ва Шом каби мамлакатларда бўлиб ҳадисларни тўплаш билан машғул бўлди. Унинг устозлари Абу Юсуф Куфий, Яҳё ибн Майн, Исҳоқ ибн Раҳав, Муҳаммад Шофеъий ҳисобланади. Аҳмад ибн Ҳанбал чуқур илм билан бирга юксак ахлоқий фазилатларга эга инсон эди. Имом Шофеъийнинг у ҳақда: «Ироқдан чиқиб кетганимдан кейин Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра билимдон ва тақводор одамни кўрмадим», деган гапи машҳурдир. Имом Аҳмад фаолиятининг кўп қисми мўътазилийларга қарши раддиялар бериш бўлди. Бунинг натижасида буюк имом қамоққа ташланди ва шафқатсиз қийноқларга солинди. Фақат Халифа Мутаваккил (847-861) ҳокимиятига келгандан кейин таъқиблар тўхтатилди ва имом Аҳмадга алоҳида эҳтиром кўрсатила бошланди. Кейин эса, адолатсизлик қилиб қўйишдан қўрқиб, таклиф этилган давлат хизматидан, қозиликдан воз кечди. Баъзи маълумотларга кўра, Имом Аҳмад бир миллиондан ортиқ ҳадисни билган. Кейинчалик имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳанифанинг машҳур шогирди Имом Юсуфдан, шунингдек Имом Шофеъийдан фиқҳ ва ҳадис илмларини ўрганди. Имом Аҳмад ҳадисни йиғиш ва шарҳлашга катта эътибор берди. «Муснадул кабир» деб номланган тўпламида 30 мингдан зиёд ҳадис ва уларнинг шарҳлари ўрин олган. Агар муайян бир муаммони ҳал қилиш учун муносиб ҳадис ёки саҳобаларнинг фикрини топа олмаса, у ўз раъйини айтар ва буни ёзиб қўйишдан шогирдларини манъ этарди. Натижада, унинг мазҳаби ўз шогирдлари эмас, балки унинг шогирдларининг шогирдлари томонидан ёйилди. Ўша вақтда ҳам унинг издошлари бошқа мазҳабларга қараганда камчиликни ташкил этган. Ҳозир эса асосан ҳанбалий мазҳабидаги мусулмонлар Саудия Арабистони ва Кўрфаз давлатларида яшайдилар. Ҳанбалийлар, барча салафларидек, Қуръонни мазҳабнинг асосий манбаи деб ҳисоблашди. Иккинчи муҳим манба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ҳисобланади. Бу масала бўйича бошқа имомлардан фарқли ўлароқ, имом Аҳмад марфуъ, яъни Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган (изофа қилинган) маълумотлар қабул қилинди. Имом Аҳмад, барча имомлар сингари, саҳобанинг ижмоъсини мазҳаб манбалари сифатида қабул қилди. Саҳобаларнинг айрим масалалар бўйича келишмовчилиги бўлганда, Имом Аҳмад ҳар бир саҳобанинг шахсий ижтиҳодини ҳисобга олди. Ҳанбалий мазҳаби ичида муайян бир фиқҳий муаммони ҳал қилиш бўйича кўплаб ҳукмларни баён қилади. Шариъатнинг асосий манбаларида ечим топишнинг имкони бўлмаган фатволарни чиқаришда заиф ҳадисларни ишлатишни ҳам лозим кўради. Имом Аҳмаднинг асосий шогирдлари – унинг икки ўғли Солиҳ (873 йилда вафот этган) ва Абдуллоҳ (903 йилда вафот этган). Ушбу мазҳабнинг энг кўп издошлари Фаластин ва Саудия Арабистонида яшайдилар. Ибратуллоҳ Навфал, мазҳаб асосчиларини таърифлаб, «Буюк устозлар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад, булар мусулмон ҳуқуқий амалиётининг шубҳасиз асосчилари, шубҳасиз, чуқур ақл ва қобилият соҳибларидир…», деган эди. Албатта, юқорида айтилган мазҳабларнинг фаолияти ислом қонунчилигини янада ривожлантириш, ижтимоий ҳаётнинг янги ҳодисаларини оқилона тушуниш ва бир қатор қоидаларни ишлаб чиқишга ёрдам берди. Ҳозирги кунда айрим “фақиҳ”лар мазҳаблардан воз кечиш зарурлигини гапиришмоқда. Бу бутунлай нотўғри фикр, чунки мазҳабларни инкор этиш шариъат ва ислом қонунчилигига хавф туғдиради. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: http://islam.ru/content/person/42006 1 354

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлар билан учрашишларидаги ҳикматлар

Меърож ҳодисасида бир қанча ҳикматлар бор, улар: Меърож нега айнан кечаси бўлди, кундузи эмас? Имом Ибнул Мунир раҳимаҳуллоҳ шундай деб айтадилар: “Урфда  кечаси хилват ва хосланиш вақти. Шунингдек, у Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос фарз қилинган намознинг вақти эди “Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ”[1]. Ва яна мўминлар учун иймон келтиришда, мушриклар учун эса фитна бўлишда муболаға бўлиши учун. Чунки тун маҳбуб билан бирга бўлиш вақти”. Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ: “Файласуфларнинг сўзларини инкор қилиш учун ҳам меърож тунда содир бўлган. Улар: “Тун сабабидан хорлик ва ёмонликлар бўлади”, – дейишади. Аллоҳ таоло бир қанча қавмларни тунда берган кароматлари билан сийлаганидан кейин улар қандай қилиб шундай дейишади? Мисол учун:  Иброҳим алайҳи салом қиссасида “Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди”; Лут алайҳи салом қиссасида: “Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар”[2]; Мусо алайҳи салом қиссасида: “Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма»[3], деди”; Ва тунда Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳи саломни дуоларини ижобат қилиши: “У: «Сизлар учун Роббимга сўнгра истиғфор айтаман. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир», деди”[4]. Муфассир уламолар: “Эрталаб саҳар тонг вақтларида дуо ижобат бўлишида, тунда ой ёрилиши ҳодисасини бир оят-белги қилишида, жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб иймон келтиришлари тунда бўлишида ҳамда улар ўша тундаёқ бошқа жинлар олдига бориб нубувват хабарини етказишларида, тун яратилиш ва бошланиш жиҳатидан биринчи бўлиши ва тун наҳордан олдин келишини батафсил қилиб Қуръоннинг барча оятларида айтилишида, минг ойдан биттагина тун устун бўлиши-ю[5] кунларнинг бирортасида ундай фазилат йўқлигида, ҳаракатларнинг энг яхши самараси айнан тунда бўлишида, чунки тунда инсоннинг зеҳни бўш бўлади ва висолларнинг энг лаззатлиси айнан тунда бўлишида “Ва кечани либос қилиб қўйдик”[6] туннинг нақадар баракотлилигини белгиси бор”. Имом Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ: “Меърож яшил зумраддан бўлган зинапоядир”, – деганлар. Шайхул Ислом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: “Ибн Каъб меърож кумушдан ва олтиндан бўлган зинапоя”, – деб айтганлигини ва Имом Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ эса: “Маржонлар билан безалган”, – деб айтганларини ривоят қилганлар. Осмон эшикларига яқинлашганда Жибрил алайҳи салом тақиллатиб очишларида ҳам бир ҳикмат бор. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон эшикларини очиқ ҳолда турганлигини кўрганларида, “ўзи доим шундай очиқ турар эканда” деб ўйлашлари мумкин эди. Жибрил алайҳи салом эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражотларини кўрсатиш ва улуғлаш учун бориб, тақиллатиб очдилар. Ва яна шунингдек Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга осмонларда у зотни ҳамма билишини кўрсатиб қўйиш учун ҳам шундай қилди. Чунки очиқ турганида “Муҳаммад юборилдими?” деган саволга эҳтиёж қолмас эди. Имом Хозин раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Муҳаммад юборилдими?” деган савол Пайғамбар қилиб юборилиш ҳақида эмас эди, чунки осмонларда ҳамма буни билар эди. Балки у савол “Муҳаммад Меърожга юборилдими?” деган маънода эди”. Шайхул Ислом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: “Дарвозабон фаришталар “Ёнингиздаги ким?” деб сўрашларида Жаброил алайҳи салом олдидаги инсон дўст эканлигини белгисидир. Акс ҳолда фаришталар “Ёнингизда кимдир борми?” деб сўрар эдилар. Анбиёлар осмоннинг...

Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазирининг Тошкент ислом институтига ташрифи

2019 йил 25 апрель куни бошланган ва “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) Халқаро юридик форуми иштирокчилари Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анвар ва вазирликнинг Ташқи алоқалар Департаменти раҳбари Эзмарай Усмоний 27 апрель куни Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамроҳлик қилди. Ташриф буюрган меҳмонларни ТИИ проректори Ж.Мелиқўзиев ва Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухорбоев кутиб олдилар. Дастлаб уларга институт ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти, амалга оширилган ислоҳотлар, ТИИ жамоаси, хусусан, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ташриф давомида меҳмонлар ТИИ Ахборот-ресурс маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Сўнг улар ислом тарихи ва балоғат фанлари бўйича кўргазмали воситалар билан жиҳозланган аудиторияларда устоз ва талабалар билан дарс жараёнида суҳбат олиб бордилар. Ташриф ниҳоясида Афғонистон Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анварга ТИИ жамоаси номидан институт устозларининг араб тилида нашр этилган китоблари совға қилинди. Ўз навбатида бундан мамнун бўлган мўътабар меҳмон ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганини билдирди ва жамоага муваффақиятлар тилади. ТИИ Ахборот хизмати 861

Имом Молик ибн Анас – Мадина имоми

Исломдаги турли хил фиқҳий мактаблар-мазҳабларнинг мавжудлиги мусулмонларга муқаддас манбаларда кўрсатилган вазифаларни бажариш учун энг мақбул йўлни танлаш имкониятини очиб беради. Бу йўллардан бири, Имом Молик ибн Анас асос солган Моликийлик мазҳабидир. Имомнинг таржимаи ҳоли Сунний йўналишига мансуб фиқҳий мактаб асосчиси Молик ибн Анас 93-ҳижрий (милодий 717) йилда Мадинада туғилган. Унинг ота-боболари илмли кишилар бўлиб, хусусан, Имом Моликнинг бобоси Амир ансорлардан эди. Умуман олганда, мазҳаб асосчиси бутун умр Мадинада яшаб, «Имом» ёки «Имомуд дарул ҳижр» тахаллусига эга бўлди. Молик ибн Анас болаликданоқ асосий вақтини таълим олишга бағишлади, устозлари берган вазифаларга диққат билан эътибор қилди ва ҳадисларни ўрганишда қалбида улкан завқни туйди. Мадинада яшаб таълим олиш уни қаноатлантирар эди, чунки саҳобалар ва тобиъйнлардан ҳадис ривоятларини тинглаш учун доимий Мадинада бўлиш талаб этилар эди. Шу билан бирга, у ақида ва ислом ҳуқуқи каби бошқа соҳалардаги илмларни эгаллашни ҳам назардан қочирмади. Имом Молик Қуръон илмларидан ҳам яхши билимга эга бўлиб, шу орқали фиқҳий қоидаларни ишлаб чиқди. Унинг кенг қамровли ишларининг тожи сифатида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг қимматли сўзлари ва у зотнинг шахсияти билан боғлиқ ривоятлардан иборат бўлган ҳадис тўплами бўлган «Муватто» китобини кўрсатиш мумкин. Молик  ибн Анас илмий изланишлари билан бир қаторда савдо билан шуғулланган. Буюк имом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарларига бўлган юксак муҳаббати сабаб Мадинадан узоқ кетмай яшади, Мазҳаб асосчиси Молик  ибн Анас касаллик туфайли 179-ҳижрий (милодий 803) йилда 86 ёшида вафот этди. Имом Молик мазҳаби Имом Молик ибн Анас мазҳабининг характерли хусусияти шундан иборатки, унда ансорларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтироми уфуриб туради. Ушбу фиқҳий мактабда имомнинг Мадинада яшаганлик тажрибаси катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қўшимча равишда, моликийлар илмий ва оддий ҳаётга оид амалий саволларга жавоб топиш учун кўплаб бошқа усул ва манбаларга таянадилар: Биринчи навбатда ҳукм чиқаришда Қуръонда муҳкам, яъни маъноси аниқ ва равшан бўлган оятларга эътибор берилади. Ҳукм олишда Молик ибн Анас фақатгина суннатнинг ўзигагина суянишни қоида қилиб олган. Мисол учун, агар оход (мутавотир даражасига етмаган) ҳадис Қуръон оятларига зид бўлмаса, у ҳам ҳукмнинг манбаи сифатида қабул қилинган. Мадиналикларнинг кундалик ишлари. Ансорлар, мадина аҳлининг Қуръон ва суннатга зид бўлмаган анъанавий ҳаракатлари Моликий мазҳабига кўра оход ҳадисга қараганда афзалроқдир. Саҳобалар ва тобиъйн қавллари. Агар юқоридаги 3 та бўлимларга зид бўлмаса, манба сифатида қаралиши мумкин. Бироқ улар суннатга тенглаша олмайди. Қиёс – мавжуд қоида ва ҳукмларга асосланиб қарор қабул қилиш. Лекин, қиёсни бошқа илож қолмагандагина ишлатиш лозим, деганлар. Истиҳсон – қиёсга кўра чиқарилган фиқҳий ечимни тузатиш ва янги шароитларга мослаштириш. Истислоҳ – жамият ҳаётида фойдадан ҳоли бўлмаган ижтимоий қарашлар. Агар ислом фиқҳининг асосий манбаларида ушбу долзарб муаммо бўйича зарур кўрсатмалар бўлмаса, мавжуд жамият аъзолари томонидан урфда бўлган масаларга мурожаат қилинади. Бу усул биринчи Имом Моликнинг ўзи томонидан таклиф қилинган. Мадина шаҳрида пайдо бўлган имом Молик ибн Анаснинг мазҳаби дунёнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди. Ҳозирги вақтда ушбу фиқҳий мактаб тарафдорлари асосан Шимолий (Миср, Тунис, Жазоир, Марокко) ва тропик Африка (Нигерия, Мали), шунингдек Форс кўрфази (Баҳрайн, Қатар, Қувайт) мамлакатларида яшайди. Мазҳаб, давом этаётган миграция оқимлари туфайли Европада ҳам аста-секин тарқалмоқда. Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: https://islam.global/obshchestvo/islamskoe-pravo/imam-malik-ibn-anas-vozhd-mediny/...
1 543 544 545 546 547 736