islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ИХЛОС ВА НИЯТ (1-қисм)

Ибодатда ихлос ва ният алоҳида ўрин тутади. Ибодатнинг сиҳҳати, қабулияти ундаги ниятга боғлиқ. Ихлос ва ният шу даражада аҳамиятлики, у билан ибодатлар ухровий ва дунёвийга ажраб кетади. Ташқи кўриниши ибодат бўлиб кўринган амалга риё, ужб каби дунёвий ғаразлар аралашиб қолса охират амалидан дунё амалига айланади. Аммо ташқаридан қаралганда дунё амалидек кўринган амаллар тўғри ният билан охират амалига айланади. Мисол тариқасида, бир вақтда вафот топган икки кишини оламиз: Бири масжидда жон берди; иккинчиси тунги клубда. Масжидда ўлган жаҳаннамга, тунгги клубдагиси эса жаннатга дохил бўлди. Нима учун? Тунгги клубда жон берган одам у ерга яхшилликка даъват учун кирган эди. Қазо етиб ўша ерда вафот этди. Масжидда ўлган эса, намозхонларнинг нарсаларини ўғирлаш учун кирганди. Ажали етиб ўғирлик жараёнида ўлди. Уларнинг ниятидан бехабар одам жон топширган маконларига қараб уларнинг оқибати ҳақида хулоса бериши мумкин. Масжиддаги жаннатга, тунгги клубдаги жаҳаннамга. Аммо уларнинг нияти борар жойларини алмаштириб юборди. Ана ниятнинг аҳамияти! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Амаллар ниятга боғлиқдир”, деб марҳамат қилганлар. Бу мазмундаги ҳадисни уламолар “диннинг ярми” деб баҳолаганлар. Бундан ташқари ибодатдаги ихлос ва ният ҳақида кўплаб ҳадис ва саҳобаларнинг таълимлари ворид бўлган. Қуйида улардан бир қанчасини бирга баҳам кўрамиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси Савбон розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ билан бир йиғинда бирга ўтириб қолдим. Ул зот: “Амалларида Аллоҳнинг ризолигини кўзловчи ихлослиларга Тубо бўлсин-ки, улар билан ҳар қандай фитна зулмати ёришиб кетади”—дедилар. Довуд ибн Муҳаммад Абу Абд Наббожийдан эшитиб айтади: «Бешта хислат бор, ўшалар билан кишининг иймони мукаммал бўлади: Аллоҳни танимоқ; ҳақ билан ботилни фарқига бормоқ; амалларни ихлос ила Аллоҳ учун қилмоқ; Амалларни суннатга мосламоқ; ҳалолдан емоқ. Булар билан иймон камол топишлигининг маъноси шуки, банда Аллоҳни танисаю аммо ҳақ билан ботилни фарқига бормаса, унга маърифати фойда бермайди. Шунингдек, ҳақни билсаю, аммо Аллоҳни танимаса бунда ҳам унга ухровий манфаат йўқ. Агар Аллоҳни таниса, ҳақ билан ботилни ҳам ажратса, бироқ амалларида ихлос етишмаса у ҳам бесамардир. Аллоҳни ҳам, ҳақни ҳам таниб, амалини ихлос ила бажариб лекин суннатга хилоф иш қилса унинг ҳам фойдаси йўқ. Мабодо тўрт шартни тўлиқ бажариб лекин ризқини ҳаромдан топса бунда ҳам нафлана олмайди». Рабийъ ибн Анасдан ривоят қилинди: «Диндорликнинг аломати амалдаги ихлос, илмдорликнинг аломати эса Яратгандан қўрқмоқдир!». Абдулазиз ибн Руфай Абу Сумомадан ривоят қилади: «Исо пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаворийлари сўради: Аллоҳ учун ихлос қилиш нима? У киши деди: Амал қилганда унинг ортидан одамларнинг олқишларини кутмаслик ихлосдир! Улар яна сўради: Аллоҳ учун насиҳат қилувчи деб кимга айтилади? У киши жавоб берди: Аллоҳнинг ҳаққини одамларнинг ҳаққидан юқори қўя олган, олдида бири дунёвий иккинчиси ухровий бўлган икки иш кўндаланг бўлганда дунёвийсидан ухровийсини устун қўя олган киши Аллоҳ учун насиҳатгўй кишидир!» Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Солиҳ амал бу шундай амалки, уни амалга оширганда Аллоҳдан бошқасидан мақтов умид қилинмайди!». Аллоҳ таоло барчаларимизни амалларни ихлос билан қиладиган бандалар қаторида қилсин! Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжиди имом хатиби Авазбек Мўминов  833

Буюк хизмат арафасида

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йил 25 январдаги 01А/013-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимотини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ битирувчиларни тўлиқ иш тақсимоти амалга оширилиши йўлга қўйилган. Мазкур Низомга кўра ҳар ўқув йили якунида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидлар билан ишлаш, Таълим, Ходимлар бўлимларининг масъул ходимларидан иборат Тақсимот ҳайъати томонидан, ЎМИнинг ҳудудлардаги вакилликлари билан келишган ҳолда, битирувчи талабалар билим савияси, салоҳияти, қобилияти, малака ва кўникмаларини инобатга олган ҳолда жойлардаги вакант ўринларга камида 2 йил ишлаб бериш шарти билан ишга жўнатилади. Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 29 апрелида 2018-2019 ўқув йили битирувчи талабаларини иш билан таъминлаш мақсадидаги иш тақсимоти бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири М.Қаюмов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, институт ректори У.Ғафуров, проректорлар У.Ходжаев, Ж.Мелиқўзиев ва кафедра мудирлари иштирок этди. Йиғилиш иштирокчилари битирувчиларнинг доимий яшаш жойига яқин масофада бўлган масжидларда имом-хатиб, имом ноиби ҳамда диний билим юртларида ўқитувчи вазифаларига тайинлаш мақсадида ишлаб чиқилган тақсимоти лойиҳаси бўйича талабалар билан юзма-юз суҳбатлашиб, фикрлари ўрганиб чиқилди. Суҳбат охирида битирувчиларнинг олдида турган вазифалари нақадар шарафли, масъулиятли эканини яна бир бор эслатиб ўтилди ҳамда буюк хизмат арафсида турган ёш кадрларга ишонч билдирилди ва уларнинг келгуси фаолиятларига доир қимматли тавсия ва насиҳатлар билдирилди. Ўқув-услубий бўлим 1 060

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган анҳорлар

Анҳорлар ҳақидаги зикр Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган. Унда: “(Жибрил) айтди: “Бу Сидротул Мунтаҳо”. Қарасам, тўртта анҳор бор экан. Иккитаси зоҳир ва иккитаси ботин. Шунда мен: “Бу нима эй Жибрил?”, – дедим. У: “иккита ботини жаннатдаги анҳорлар. Иккита зоҳири эса Нил ва Фурот”, – деди”[1], – дейилади. Молик розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа ривоятда: “Унинг аслида (яъни Сидратул Мунтаҳонинг) тўртта анҳор бор”, – деб айтилган. Шарик розияллоҳу анҳунинг ривоятида эса: “Дунё осмонида иккита анҳор бор экан, тинмай оқиб туришган эди. Ва: “Эй Жибрил, бу икки анҳор нима?”, – деб сўрадилар (Расулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам). У: “Бу Нил ва Фурот, иккаласининг унсури (боши)”,  деди. Сўнг осмонда давом этдилар ва бошқа бир анҳор кўрдилар, унинг устида маржон ва забаржаддан бўлган қаср бор. Қўли билан урсалар, у ўткир ҳидли миск экан. “Бу нима эй Жибрил?”, – дедилар. У: “Роббингиз сиз учун яшириб қўйган Кавсар”, – деди….”. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Саҳиҳи Муслим”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Жаннатдаги тўрт анҳор: Нил, Фурот, Сайҳон ва Жайҳон”, – деб айтилади. Бу эса Сидратул Мунтаҳо жаннатда экилганлигини эҳтимол қилади. Анҳорлар эса унинг остидан чиқади. Шунда у (Сидратул Мунтаҳо) жаннатда эканлиги саҳиҳ бўлади”[2], – дейдилар. “Дунё осмонида иккита анҳор бор экан, тинмай оқиб туришган эди. Ва: “Эй Жибрил, бу икки анҳор нима?”, – деб сўрадилар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам). У: “Бу Нил ва Фурот, иккаласининг унсури (боши)”,  деди. Ушбу ҳадисдаги “унсур” сўзи луғатда “асл”, бу ерда эса “иккаласининг жамланиш жойи”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сидротул Мунтаҳонинг олдида жаннатнинг икки анҳорлари билан яна иккита анҳор кўрдилар. Ва бу дунёда эса Сидратул Мунтаҳонинг остидан чиққан анҳорларни ёлғиз, жаннатнинг икки анҳорисиз кўрдилар. Бу ҳадисдаги  “унсур”лафзи билан дунё осмони билан ажралиб туришлари ирода қилинган. Шундай деб Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ айтганлар. Ибн Абу Ҳотим розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса қуйидагича айтилади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳи саломни кўрганларидан сўнг айтдилар: “Сўнг мени еттинчи осмоннинг устига олиб кетди то устида ёқут, забаржад ва маржондан бўлган чодирлар бор анҳорнинг олдига етиб тўхтади ва унинг устида яшил қуш бор. Мен кўрган энг чиройли қуш. “Бу Аллоҳ сизга берган Кавсар”, – деди Жибрил. Қарасам, тилло ва кумуш идишлар ёқут ва зумрад тошлар устида унинг ичида сузаётган эди. Суви эса оқликда сутданда оқроқ. Айтдиларки: “Унинг идишидан бирини олиб, у сувдан идишни ботириб олдим ва ичдим. Унинг таъми эса асалдан ширинроқ, ҳиди мискданда ёқимлироқ”, – дедилар”. Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг ҳадисида эса: “Унда оқаётган булоқ бор экан, уни “Салсабил” деб айтилади. Ундан иккита анҳор ажраб чиқади: бири “Кавсар”, иккинчиси “Раҳмат” анҳори деб номланади”. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Мен айтаманки, бу икки анҳорни (Кавсар ва Раҳмат анҳорлари) шу бобдаги ҳадисда ўтган “иккита ботин анҳор” деб тафсир қилса бўлади. Муқотил раҳимаҳуллоҳдан ҳам шундай ривоят қилинган: “Икки ботин: Салсабил ва Кавсар”. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Имом Муслим: “Сайҳон ва Жайҳон ва Нил ва Фурот барчаси жаннат анҳорларидандир” лафзи билан  ривоят қилган ҳадисга келадиган бўлсак, юқоридаги ҳадис бунга қарши келмайди. Чунки бундан мурод: “ерда тўртта анҳор бор, уларнинг асли жаннатдан”, дегани. Шунда Сайҳун ва Жайҳун Сидротул Мунтаҳонинг остидан отилиб...

“Суннатларнинг онаси”

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Бизларнинг бирортамиз уни танимадик ҳам. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  тўғриларига ўтирди.  Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва “Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга Ислом  ҳақида ҳабар бер”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ислом – Лаа илаҳа илаллаллоҳу Муҳаммадур  Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни  тўкис адо этмоғинг, закотни бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг байтни ҳаж қилмоғинг, дедилар”. “Тўғри айтдинг”, -деди. Биз унинг ишидан ажабландик. Ўзи сўрар ва ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга иймон ҳақида ҳабар бер”-деди. “Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди. У “Менга эҳсон ҳақида ҳабар бер”, деди. “Эҳсон – Аллоҳга ҳудди уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен уни кўрмасанг У сени кўриб турибди”, дедилар. “Менга қиёмат ҳақида ҳабар бер”, деди. “Бу борада сўралинаётган киши сўраётган кишидан билгувчи эмас”, дедилар.  “Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди.  “Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-биридан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.  Сўнгра у қайтиб кетди. Бир муддат туриб қолдим.  Сўнг У зот менга “Эй, Умар, сўровчи кимлигини билдингми?”, дедилар. “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчи”, дедим. “Албатта У Жаброилдир. Сизларнинг динингизни ўргатиш учун келибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Бу ҳадис жуда  муҳим ҳадис бўлиб, у барча зоҳирий ва ботиний амалларни ўзида мужассам этган. Шариат илмларининг барчаси бу ҳадисдан тўйинган. Чунки, бу ҳадис барча суннат илмларини  жамлаган. “Фотиҳа” сураси Қуръоннинг онаси деб номлангани каби бу ҳадис ҳам суннатнинг онасидир”. “Жибрил ҳадиси” номини олган бу ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Зеро, бу ҳадисни Абу Ҳурайра, Умар, Абу Зарр, Анас, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Омир Ашърий, Жарийр Балхий каби буюк саҳобийлар ривоят қилганлар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар; Кийим бош ва кўринишни чиройли тутиш. Масжид ва илм мажлисларига бориш учун покиза кийимларни кийиш ва ҳушбўйликларни суриш мустаҳаб саналади. Шунингдек илм мажлисларида олимлар билан одоб доирасида муомилада бўлиш. Зеро, Жаброил алайҳиссалом инсонларга гаплари ва холатлари билан илм ўргатиш учун ташриф буюрган эдилар. Эҳсон нима? Эҳсон – бирор ишни пухта ва ихлос билан қилишликдир. Яъни, Аллоҳ таолога ибодат шу даражада холис бўлиши керакки, гўёки банда ибодат вақтида Аллоҳни кўриб тургандек бўлиши керак. Агар бунинг уддасидан чиқа олмаса, шуни ёдига тутсинки, Аллоҳ таоло уни кўриб турибди ва ундан содир бўлаётган барча катта ва кичик амаллардан хабардор эканини ҳис қилиб туришидир. Қиёмат ва унинг аломатлари. Қиёмат қачон қоим бўлиши фақатгина Аллоҳ таолонинг ўзигагина маълум бўлган ғайбий ишдир. Бироқ ҳадисда унинг аломатлари зикр қилинмоқда. Илм ҳақида сўрашнинг зарурлиги. Мусулмон инсон ўзининг дунёси ва охирати учун фойдали нарсалар ҳақида сўраб ўрганиши ва бефойда нарсаларни тарк қилиши лозим. Шунингдек, бир илм мажлисига борса ва бу ердагилар бирор масалага мухтож эканликларини кўрса-ю, бироқ бу масала ҳақида ҳеч ким сўрамаётган бўлса, агарчи ўзи бу ҳақда билса ҳам ҳудди билмаган одам сингари бу ҳақда олим  одамга савол бериши керак. Чунки унинг  саволи натижасида шу масаладан бехабар бўлганлар унинг  моҳиятини билиб оладилар. Кимки ўзи билмайдиган нарсалар ҳақида савол берилса унга “билмайман” деб жавоб қайтариши вожиб бўлади. Бу унинг тақвоси ва илмини тўғри йўналтирганининг далилидир....

Байтул Маъмур

Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у зот Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “…Бўшаганимдан сўнг, қарасам, Иброҳим алайҳи салом (ўтирган эканлар). (Жибрил) айтди: “Бу отангиз, унга салом беринг”, мен салом бердим, алик олдилар. Сўнг (Иброҳим алайҳи салом): “Солиҳ ўғил ва солиҳ Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг Сидратул Мунтаҳога кўтарилдим, қарасам унинг барглари филнинг қулоқлари каби (катта) экан. (Жибрил): “Бу Сидратул Мунтаҳо”, – деди. Унда тўртта анҳор бор экан, иккита ботин (ички) анҳор ва иккита зоҳир (ташқи) анҳор. Мен: “Бу иккиси нима эй Жибрил?”, – дедим. У: “Икки ботин (ички) анҳорлар жаннатдаги анҳорлар, зоҳирлари (ташқилари) эса Нил ва Фурот”, – деди. Сўнгра мени Байтул Маъмурга кўтарди…”[1]. Имом Бухорий бошқа бир ўринда шундай ривоят қиладилар: “Ҳудба ибн Холид бизга ривоят қиладилар, Ҳаммом бизга ривоят қиладилар Қатодадан ва менга Халифа: “Бизга Язид ибн Зуройъ ривоят қиладилар, Саъид ва Ҳишом бизга ривоят қиладилар, иккалалари айтдилаки: “Бизга Қотада Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан у эса Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Ва еттинчи осмонга бордик ва: “Ким у?”, – дейилди. “Жибрил”, – дейилди. “Ёнингиздаги ким?”, – дейилди. “Муҳаммад”, – дейилди. “Унга рисолат юборилдими? Унга марҳабо бўлсин, қандай ҳам яхши келувчи келди”, – дейилди. Ва Иброҳим алайҳи салом олдиларига бордим, унга салом бердим. У менга: “Ўғил ва Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг мени (Жибрил) Байтул Маъмурга кўтарди ва: “Бу Байтул Маъмур, унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Чиққанларида эса унга қайтмайдилар”, – дедилар…”. Шунингдек, Меърожда Байтул Маъмур ҳақида яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Қатода розияллоҳу анҳу қилган ривоятида: “(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) Байтул Маъмурни кўрдилар унга ҳар куни етмиш минг фаришта киради ва унга қайтмайдилар (навбат етмаганлигидан)”, – деб айтилган. Бу ривоятни Исмоилий раҳимаҳуллоҳ Ҳасан ибн Суфёндан, у зотдан ташқари  Абу Яъло ва Бағавий ва бир қанча уламолар раҳимаҳумуллоҳ ҳам ривоят қилганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Саъид ибн Абу Аруба розияллоҳу анҳудан у зот эса Абу Қатода розияллоҳу анҳумолардан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айтдилар: “Байтул Маъмур осмонда Қаъбанинг рўпарасидаги масжид. Агар қуласа, Каъбанинг устига қулайди. Ҳар куни етмиш минг фаришта киради, агар чиқишса, қайтмайдилар”[2]. Шунингдек, Имом Исҳоқ ўзларининг “Муснад”ларида, Имом Табарий ва бир қанча уламолар Холиб ибн Аръара раҳимаҳуллоҳ Али розияллоҳу анҳудан қилган ривоятини ривоят қиладилар. Унда: “Али розияллоҳу анҳу Сақфул Марфуъ ҳақида сўралдилар”, ва “Осмон”, дедилар. Ва Байтул Маъмур ҳақида сўралдилар. Айтдиларки: “Байтнинг (Каъбанинг) рўпарасидаги Байтдир. Унинг ҳарамлиги, ердаги бу(яъни Каъба)нинг ҳарамлиги каби. Ҳар куни унга етмиш минг фаришта киради ва унга қайтмайдилар”, – дедилар[3]. Ибн Мирдавайҳ раҳимаҳуллоҳ эса Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шу каби ҳадисни ривоят қилиб, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан солиҳ санад билан, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан заиф санад билан ривоят қилган зиёдасида: “У Байтул Ҳаромнинг рўпарасида. Агар қуласа, унинг устига қулайди”, – дедилар. Бу ривоят Имом Фокиҳийнинг “Макка китоби” номли китобларида  Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга борган саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар, бироқ мавқуф ҳолда. Шунингдек, Ибн Мирдавайҳ раҳимаҳуллоҳ ва Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда шу каби ривоятни ривоят қилиб, зиёда ҳам қилганлар: “Самода анҳор бор, уни “Тириклик анҳори” дейилади. Ҳар куни унга Жибрил алайҳи салом кириб, шўнғийдилар,...
1 542 543 544 545 546 736