Жорий йилнинг 24 апрел куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мезбонлигида “Жар” спорт соғломлаштириш комплексида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2019” спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди. Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бойича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, таълим бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Халқаро ислом академияси проректори Шоислом Акмалов, диний таълим муассасаларининг раҳбарлари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган ушбу маданий-спорт тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Республикамиз мадҳияси билан бошланди.Тадбирни очиб бериш учун билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриев сўзга чиқдилар ва ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар. Байрамона тадбир билан барча меҳмонлар ва иштирокчиларни қутладилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур сўзга чиқиб муқаддас динимизда мўмин-мусулмонларни бадантарбия, отда чопиш, пойгада мусобақалашиш, сувда сузиш, мерганлик, ақлни чиниқтириш каби машқлар билан мунтазам шуғулланиб юришга тарғиб қилинганлига, ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини, каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан мусобақалашган эдилар, мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг мени жисмим оғирлашганида яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва “ҳалиги билан биру бир”, дедилар» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган) айтиб бердилар. Тадбир давомида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов сўзга чиқиб диний таълим соҳасидаги эришилаётган ютуқлар ва ислоҳотлар ҳақида малумот бериб ўтдилар. Ушбу тадбир давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ташаббусининг амалий ижроси эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир давомида “Жар” спорт соғломлаштириш комплексининг спортчи-тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари бўлиб ўтди. Сўнгра мусобақанинг асосий қисми бошланди. Иштирокчилар спортнинг стол тенниси, тош кўтариш, кураш, шахмат турлари бўйича ўз кучларини синовдан ўтказишди. Мусобақа жараёнларини адолатли баҳолаб бориш мақсадида тажрибали спорт мутахассислари-ҳакамлар ҳайъати жалб этилди. Айниқса, мусобақага ташриф буюрган Ахрор бахши томонидан ижро этилган халқ достонлари барчанинг кўнглига хурсандчилик улашди. Муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар фаол иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди. Ғолибларни қуйидаги жадвал кўринишида тақдим этамиз: Шахмат бўйича совриндорлар 1. Охунов Бобиржон – Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 2. Иброҳимов Исмоил – «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти 3. Атовуллоев Абдураҳмон – Мир Араб олий мадрасаси Аёл-қизлар ўртасида шахмат бўйича ғолиблар: 1. Ахмеджонова Комила – Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2. Акбарова Ҳавасхон – Тошкент ислом институти аёл-қизлар жамоаси 3. Амирова Ойгул – «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти Стол тенниси бўйича совриндорлар 1. Аметниязов Ильяс – Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти 2. Мўйдинов Абдулҳамид – Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 3. Жиемуратов Ажинияз – Тошкент ислом институти Аёл-қизлар 1. Саъдуллаева Осима – «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2. Муҳаммадодилова Ислома – Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус...
Бу масала борасида қилинган ривоятлар турлича бўлганидан бир қанча эҳтимоллар келиб чиқади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Меърожга Жибрил алайҳи салом олиб чиққан. Олтин ва кумушлар билан безалган зинапояда кўтарилганлар. Буроқда чиққанлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган Меърож борасидаги ҳадисларда, осмонга кўтарилиш ҳақида шундай дейилади: Анас розияллоҳу анҳу Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “…Жибрил мени то дунё осмонига етиб боргунча олиб кетди ва эшикни тақиллатди…”[1]; Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “… сўнг қўлимдан ушлади ва мени осмонга олиб чиқди…”; Шарик ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “… сўнг уни дунё осмонига олиб чиқиб кетди…”, – деб айтилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жибрил мени олиб кетди” ва бошқа бир ривоятда “Жибрил билан кетдим” деган сўзларида ҳар хиллик йўқ. Иккинчиси борасида баъзи уламолар: “Бу иккинчи гаплари осмонга кўтарилишда Жибрилга муҳтож бўлмаганликларини англатади”, – деганлар. Лекин, аксар ривоятлар биринчи лафз билан келган. Имом Бухорий ривоят қилган Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса: “сўнг мени қўлимдан ушлади ва мени (осмонга) кўтарди”, – деганлар. Бу гап эса Жаброил алайҳи салом бу ҳолатда ёрдамчи бўлган, шунинг учун ҳам сиёқи калом шундай келган[2]. Ҳадисдаги “…сўнг бир чорпоя ҳайвон олиб келинди, ҳачирдан паст, эшакдан баланд, оқ. Унга Жоруд: “У Буроқми эй Абу Ҳамза”, – деди. Ва Анас: “Ҳа, кўзи етган жойга туёғини қўяди”. Мен унга миндирилдим ва Жибрил мени то дунё осмонига етгунча олиб кетди…” деган сўзларининг зоҳири осмонга Буроқда кўтарилганларини кўрсатади. У эса Ибн Абу Жамра раҳимаҳуллоҳ айтган сўз. Ва бу сўзни: “Байтул Мақдисга Исро бўлган кечадан бошқа кечада Меърож содир бўлан”, – деб айтадиган олимлар ҳам тутганлар. Бироқ, осмонга кўтарилиш Молик ибн Соъсоъанинг ривоятидан бошқа ривоятларда Буроқда бўлмаганлигини кўрсатади. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зинапоядан кўтарилганлар деб айтилади. Бу ва Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ Ибн Исҳоқ ва Байҳақий раҳимаҳумаллоҳ “Далоил” номли китобда ривоят қилинган ҳадисниг очиқ айтилган лафзида шундай дейилади: “Қарасам, бир чорпоя ҳайвон турган экан, уни Буроқ деб номланади. Уларни Пайғамбарлар мендан олдин минар эдилар ва мен ҳам миндим… Сўнг мен ва Жибрил Байтул Мақдисга кирдик, мен намоз ўқидим, сўнг Меърожга чиқдим”. Ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ ривоятларида шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Байтул Мақдисдаги ишлардан фориғ бўлганимда, Меърож олиб келинди. Ҳеч қачон унданда чиройлироқ нарса кўрмаганман. Айнан ўша майит иҳтизор бўлганида кўзи тикилиб қоладиган нарсадир. Ва то осмоннинг эшикларидан бирига етиб боргунча у борасида соҳибим менга ёрдам берди”[3]. Каъб розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса: “Олдига кумушдан бўлган зина ва олтиндан бўлган зина қўйилди. Лекин, уни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни) Жибрил олиб чиқди”. “Шарофул Мустафо” номли китобда Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ қилган ривоятларида эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Фирдавс жаннатидан зинапоя олиб келинди, у маржон билан безатилган эди. Ўнг томонида фаришталар, чар томонида фаришталар бор”. Шунингдек, ҳаммамизга маълум бўлган, ҳаммамиз ўқиган, билган ҳадисларда: “… мен Байтул Мақдисга бордим, ҳалқага Буроқни боғладим, сўнг масжидга кирдим”, деган маънода ҳадиси шарифларни эшитганмиз, ўқиганмиз. Бу ҳадисда “… масжидда намоз ўқиб чиқиб, Буроқни арқонидан ечиб, миниб, омонга кўтарилдим”, деб айтилмаган. Бизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга Буроқда кўтарилдилар деган фикрлар ғазалларда акс этган сабабли вужудга келиб қолган. Ғазал бўлганлиги учун ҳам, бу...
Исро ва Меърож ҳодисаси ҳақида, барча мўътабар ақидавий китобларимизда Меърожга иймон келтириш борасида алоҳида матнлар келган. Чунки Исро Қуръони карим билан собит бўлгани учун ақидавий китобларда бу ҳақда гаплар йўқ. Биз ҳам юртимиз диний ўқув юртларидан ўқитиладиган ҳамда она тилимизга ўгирилган машҳур ақидавий китоблардан иқтибослар келтирамиз. Биринчи бўлиб ақидавий китобларнинг каттаси ва энг улуғи “Ал-фиқҳул акбар” китобида Меърож ҳақида шундай дейилади: وَ خَبَرُ المِعْرَاجِ حَقٌّ وَ مَنْ رَدَّهُ فَهُو مُبْتَدِعٌ ضَالٌّ «Меърож хабари ҳақ ва ростдир. Ва ким уни инкор этса, бас у адашган битъатчидир[1]». Бу матнни шарҳ қилиб Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-ҳанафий ас-Самарқандий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ким (Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) осмонга кўтарилишларини инкор қилса, у бидъатчи ва залолатда бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқ ҳолларида осмонга жасадлари билан кўтарилишлари машҳур хабар билан собитдир. У эса қувватда мутавотир хабарга яқиндир. Ақоид борасида юртимиз уламоларидан яна бири Али ибн Усмон Ўший раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф қилинган “Бадъул амолий” манзумасида ҳам Меърож воқеаси ҳақида қуйидагича байт бор: وَ حَقٌّ اَمْرُ مِعْرَاجٍ وَ صِدْقٌ فَفِيهِ نَصُّ اَخْبَارٍ عَوَالِ «Меърож кечаси ҳақ ва ростдир. У тўғрида олий хабарлар – ҳадислар бордир[2]». Исро Қуръон ояти билан собит бўлгани учун уни инкор қилган киши кофир бўлади. Меърож эса ҳадислар билан собит бўлгани учун уни инкор қилган киши кофир бўлмаса ҳам бидъатчи ва адашувчи саналади[3]. Сўфий Оллоҳёр ҳазратлари ўзларининг “Маслакул муттақин” китобларида шундай ёзадилар: “Аларнинг меърожлари ҳақдур. Маккадин Масжиди Ақсоғача борғонлари оят бирла собит бўлубтур. Масжиди Ақсодан осмонга борғонлари машҳур (хабарлар) орқали собитдур. Андин ҳар неча жойға борсалар (у ердан қаерга борган бўлсалар, барчасига) иқрормиз. Ва гумон йўқдур, етти қат осмон, беҳишт, дўзах ва Аршу Курсини бир соатда кўрсатса, Худони қудратиға ажаб эрмас[4]». Кимки Меърож воқеасини ва бу борадаги оятларни рад этса, кофир бўлади. Оятлар билан Пайғамбаримизнинг Байтул Мақдисга – Масжидул Ақсога борганларини тасдиқ этса-ю, лекин Меърожни, яъни осмонларга чиққанларини инкор қилса ёки “осмонларга чиққан, чиқмаганини билмайман”, деса, бундай кимса бидъатчи дейилади[5]. Меърож ҳақида “Ал-ақидатут-таҳовия” китобида ҳам қуйидагича жумлалар бор: وَ المِعْرَاجُ حقٌّ، وقَدْ أُسْرِيَ بالنَّبِيِّ صلى الله عليه وآله وسلم، وَعُرِجَ بِشَخْصِهِ في اليقَظَةِ إلى السَّماءِ، ثُمَّ إلى حيث شاءَ الله مِنَ العُلا، وأكْرَمَهُ الله بِمَا شَاءَ، وأوْحَى إليْهِ مَا أَوْحَى «Меърож воқеасини ҳақ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғоқ ҳолларида осмонга сўнг олий маконларга Аллоҳ таоло хоҳлаган жойгача руҳ ва жасадлари билан Исро қилиндилар. Ва Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсалари билан икром қилди. Ва хоҳлаган нарсаларини унга ваҳий қилди[6]». Яна бир мўътабар ақидавий китобларимиздан бири “Ақоиди Насафия”да ҳам бу воқеа ҳақида шундай жумлалар бор: وَالْمِعْرَاجُ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ فِى الْيَقْظَةِ بِشَخْصِهِ اِلَى السَّمَاءِ ثُمَّ اِلَى مَا شَاءَ اللَّهُ تَعَالَى مِنَ الْعُلَى حَقٌ «Меърож Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ўз шахслари ила уйғоқ ҳолда осмонга сўнг улога Аллоҳ таоло хоҳлаган жойигача (чиқишлари) ҳақдир [7]». Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ мазкур матнларни шарҳлаб шундай деганлар: “Масжидул Ҳаромдан Байтул Мақдисга қилинган Исро китоб билан собит бўлган, қатъийдир. Ердан осмонга кўтарилишлари машҳурдир. Самодан жаннатга, ё Аршга, ё ундан бошқа жойга кўтарилишлари оҳоддир. Хулоса: Юқорида келтирилган мўтабар асарларда зикр қилинган матнлардан шуни хулоса қиламизки, ким Исро ҳодисасини инкор қилса, Аллоҳ сақласин, диндан чиқади,...
Ҳадис Қуръонга нисбатан уч хил вазифани ўтайди: Таъкидловчи. Ҳадисларнинг катта қисми Қуръонда келган маъноларни таъкидлаб, ёритиб келади. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир”, деб гувоҳлик бериш; намозни тўкис адо этиш; закотни бериш; Рамазон рўзасини тутиш; Байтуллоҳни ҳаж қилиш”, дедилар. Бу ҳадисда Ислом динининг беш асоси зикр қилинган бўлиб, улар ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида турли кўринишдаги буйруқлар бор. Имом Буҳорий Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингизга ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди, яхшилик эса жаннатга етаклайди”, деганлар. Қуръони каримда ростгўйликка буюрувчи, уни мадҳ этувчи оятлар жуда ҳам кўп. 2. Изоҳловчи. Ҳадислар асосан мана шу вазифани ўтайди, Қуръонга шарҳ ва изоҳ сифатида хизмат қилади. Бу маъно Қуръони каримда ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади: “Ва сенга Зикрни одамларга уларга нозил қилинган нарсани баён қилиб беришинг учун ва шоят, тафаккур қилсалар, деб нозил қилдик” ( Наҳл, 44). Қуръон оятлари кўпинча мавзуларга умумий маънода ёндашади, масалалар юзасидан одатда қамровли ҳукм чиқаради, шу боис улар шарҳ ва изоҳга, мақсадни ёритиб берадиган баёнга муҳтож. Ҳадис эса кўпинча айнан мана шу вазифани бажаради. Масалан, Қуръонда намозга умуий маънода буйруқ бор, лекин унинг қандай адо этилиши, ракатларининг сони ва бошқа масалалари ҳақида тўхталинмаган. Ьалки булар ҳадисларда баён қилинган. Закот, рўза, ҳаж ва бошқа кўп амаллар хусусида ҳам мана шу гапни айтиш мумкин. Қуръон батафсил баён қилмаган кўплаб масалаларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида муфассал ёритиб берганлар. Чунки у зот Аллоҳ томонидан етказучи, одамлар ичида шариатнинг мақсадларини ва ғояларини энг яхши англовчи шахсдирлар. 3. Тўлдирувчи. Қуръонда насс – далилий матн келмаган ҳолатларда ҳадис орқали ҳам ҳукмлар жорий қилинади. Масалан, “Ҳайзли аёл рўзани қазо қилади, намозни қазо қилмайди”, “Насаб сабабли ҳаром бўлган нарса эмизиш сабабли ҳам харом бўлади” ҳадислари шу турдаги ҳадислардан ҳисобланади. Яна бир мисол: бир кампир Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига меъросдаги улуши ҳақида савол сўраб келди. У киши: “Сен учун Аллоҳнинг китобидан бирор нарса топа олмаяпман ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг учун ечим бўладиган бирор нарса деганларини ҳам билмайман”, дедилар. Шунда Муғийра розияллоҳу анҳу туриб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай аёлга олтидан бирни берар эдилар” , деди. У киши: “Сен билан бирга (гапингни тасдиқлайдиган ) яна бирор одам борми?“ дедилар. Шунда Муҳаммад ибн Маслама туриб, гувоҳлик берди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўша ҳукмни ижро қилдилар. Суннатдаги аҳкомларнинг Қуръон каримга нисбатан тутган ўрни Қуръон Ислом шариатида энг авваги асл манба ва суннат эса иккинчи манба ҳисобланади. Чунки Қуръони каримнинг барча матни қатъий равишда собит бўлган. Қатъий нарса зонний нарсадан устун қўйилади. Қолаверса Қуръон асл, суннат эса Қуръонга нисбатан фаръ ҳисобланади. Чунки суннат Қуръони каримни баён қилувчи ҳисобланади. Шундай экан асл фаръдан, баён қилувчи баён қилувчидан муқаддам қўйилади. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади[1]. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Ҳимслик соҳибаларидан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозни яманга юборишни ирода қилганларидан: “ Агар сен бирор масалага дуч келсанг қандай қилиб ҳукм чиқарасан” – дедилар, “ Аллоҳнинг китоби ила” –деди. “Аллоҳнинг китобида топмасангчи” –дедилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидан...
Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом институтига бутун дунё олимлари эътироф этган шайхлардан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ташриф буюриб, у зот билан давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу давра суҳбатига Англия ва Туркиядан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган эди. Англиялик меҳмонлардан бири – муфтий Тақий Усмонийнинг шогирди муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий шу куни кечки пайт Тошкент ислом институтига қайта ташриф буюриш истаги борлигини изҳор қилди. Шу муносабат институт раҳбарияти маслаҳатига кўра, 20 апрель куни катта танаффус вақтида учрашув белгиланди. Белгиланган вақтда Англиянинг Лестер шаҳрида истиқомат қилувчи муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий, доктор Абдураҳмон Юсуфлар ташриф буюрдилар ва маъҳад устоз-талабалари иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири меҳмонларни бу ташриф билан табриклаб, меҳмонлар билан устозларни ўзаро таништирди ва Британиядаги ислом институт ва университетлар фаолияти ҳамда уларнинг ўқув дастурлари, дарслик китоблар ҳақида сўраб давра суҳбатини очиб берди. Сўнг Раззоқов Яҳё домла, Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домла баъзи фиқҳий масалаларни сўрадилар. Талабалар меҳмонлардан араб ва инглиз тилларида ўзини қизиқтирган саволларини сўраб олдилар. Муҳаммад ибн Одам Кавсарий Тошкент ислом институти ҳамда Бухоро Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва бошқа мадрасалар талабаларининг илмий савияси ўзи ўйлагандан чандон зиёда эканини таъкидладилар. “Бу юртнинг устоз-талабалари ўзлари кўп нарсани билсалар ҳам, камтарлик қилиб, ўзларидан бошқа олимларни устун қўйишар экан. Лекин уларнинг араб ва инглиз тилида бемалол савол беришлари, саволларининг савияси ўз илмий салоҳиятларини намоён қилмоқда. Ўзбекистонга сафарим олдидан бу юртни ҳам сафар қилган баъзи давлатлардек тасаввур қилган эдим. Келгач эса, бу юртнинг шаҳарлари обод, кўчалари покиза, одамлари меҳмондўст ва камтарин-тавозеъли эканини кўриб, фикрим мутлақо ўзгарди”, деган маънода сўзлади муфтий Кавсарий суҳбати асносида. Доктор Абдурраҳмон Юсуф докторлик диссертациясини буюк аллома бобомиз – Фақиҳ Абу Лайс Самарқандийнинг “Навозил” китоби бўйича ёқлаган экан. У китобдаги баъзи туркий сўзларни тушуна олмаганини айтиб, устозлардан туркий сўзлар маъносини сўраб олдилар. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Азамов меҳмонлардан интервю олди: Б.Азамов: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз меҳмонлар. Биз сизларнинг юртимизга ташрифингиздан беҳад хурсанд бўлдик. Сизлар етти кундан бери Ўзбекистонда саёҳат қилиб юрибсизлар, Бухоро, Самарқанд, Термиз шаҳарларига бордингиз. Икки кундан бери Тошкентнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб турибсизлар. Сизларнинг институтимиз ҳамда юртимиз ҳақидаги таасуротларингиз бизни қизиқтиради, шу ҳақда тўхталиб ўтсангизлар. Марҳамат! Муҳаммад ибн Одам Кавсарий: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Биз ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан хурсандмиз. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтамиз. Бу бизнинг биринчи ташрифимиз. Биз бу мамлакат жуда тоза ва покиза эканини кўрдик. Бу покизалик ташқи кўринишда ҳам, инсонларнинг ботинида ҳам, уларнинг ихлосларида ва қалбларида ҳам кўриниб турибди. Самарқанд, Бухоро ва Термизда ҳам – мана шундай – ҳам зоҳирий, ҳам ботиний покликга шоҳид бўлдик. Икки кундан бери биз Тошкентдамиз. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Кеча бу ерда Имом Бухорий маъҳадида жума намозини шайхимиз Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ билан бирга ўқидик. Бугун яна бир марта бу ерга келдик. Чунки бу ерда жуда ажойиб бир ифорни топдик. Мен яна ўша ифордан кўпроқ баҳра олиш учун яна бу ерга келишга қарор қилдим. Биз бу ердаги устозлар, мударрислар, шайхлар ва талабаларда жуда кўп хислатлар бор эканлигини кўрдик. Бу ерда ўқитиладиган фанлар ва...