islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 6-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратларига “нафсингга берган энг енгил жазо надир?” дея савол беришди. – Бир марта нафсим бир итоатсизлик қилди. Бунга жазо ўлароқ бир йил сув ичмадим,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Бир куни Боязид Бастoмий ҳазратларининг қалбига шундай илҳом келди: “Эй Боязид, хазиналарим одамлар тарафидан қилинган ибодатлар ва гўзал амаллар билан тўладир. Сен бизга шундай бир нарса билан келгинки, у бизда бўлмасин”.  – Ё Рoбби, хазинангда бўлмаган нарса нимадир? – деб сўради Боязид Бастoмий ҳазратлари. – Ожизлик, аянчлилик, чорасизлик, зиллат ва муҳтожликдир, – дейилди. *** Боязид Бастoмий ҳазратларидан “бу даражага нима билан юксалдинг”, деб сўрашди.  – Ҳар ерда Аллоҳ таолонинг кўриб турганини, билиб турганини ўйлаб, адабга риоя этиш билан, – деб жавоб берди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари ўз талабаларига шундай дерди: “Сиз ҳавода учган биттасини кўрсангиз, дарров унинг каромат соҳиби экани ҳақда ҳукм чиқарманг. Унинг чиндан ҳам фазилат ва каромат соҳиби эканини билиш учун унинг дин амирларига бўйсунишдаги ҳассосиятига, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи билан ахлоқланишига, суннати санияга амал қилишга, дин олимларига боғлиқлигига қаранг. Агар у буларга уйғун ҳаракат қилишда энг кичик заифлик бўлса, у кимсани фазилат ва каромат соҳиби дейиш мумкин бўлмайди. Бир кишининг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатининг ҳақиқий бўлган бўлмаганининг аломати – унинг денгиз каби сахий, қуёш каби шафқатли, тупроқ каби тавозеъли бўлишида кўринади. Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳар он ҳар кимга келмоқдадир. Демак, ҳар он унга шукр этмоқ лозимдир. Бизнинг сўзларимиз китоб ва суннатдандир. Кучини ва маъносини шу икки манбадан олмаган сўзда қиймат йўқдир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари даимо “Аллоҳ, Аллоҳ” дерди. Ўлим тўшагида экан, шундай дуо этди: – Ё Рoббим, сен учун қилган бутун ибодат, тоат ва зикрларни доим ғафлат ичида қилдим. Мана, энди жон бераяпман. Аллоҳим, менга зикр ва ҳузур ҳолини эҳсон айла! Бу сўзлардан сўнгра зикр ва ҳузур ҳоли ичида руҳини таслим этди. Вафоти ҳижратнинг 231 ёки 232-йилида (мелодий 875) Шаъбон ойида юз берди. У зотнинг қабри Хуросонда, Бастом шаҳридадир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари вафот этгандан сўнгра буюклардан бири уни тушида кўриб, ундан: “Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?” – деб сўради. Бастoмий шундай жавоб берди: “Мени тупроққа қўйганларида бир овоз “Боязид, биз учун нима олиб келдинг?”  – деди. Мен: “Ё Рoбби, сенга лойиқ ҳеч нарса олиб келмадим. Аммо ширк ҳам олиб келмадим”, – дедим”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Рустам Эргашев 821

У Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Нидерландиянинг “Озодлик партияси” собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен Ислом дини ҳақидаги танқидий китоб устида ишлаш жараёнида қарашлари ўзгариб, Исломни қабул қилди. “Агар сиз Ягона Аллоҳга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо Масиҳ каби унинг пайғамбари бўлганига ишонсангиз, у ҳолда сиз мусулмонсиз“, деб ёзилган ван Клаверен асарида. Сиёсатчи илгари антиислом қарашларига асосланган машҳур Герт Вилдерснинг “Озодлик партияси” аъзоси бўлиб, 2014 йилда уни тарк этган. Ван Клаверен ўтмишда Ислом танқидчиларидан бўлиб, бу динни “ёлғон“ деб ҳисоблаган. “Мен Исломнинг салбий имижини яратиш ва унинг сақланиб қолиши учун ҳаракат қилганман. Лекин, нотўғри тушунчалар, уларга ўзинг тўқнаш келмагунингча қандай таъсир этишини билмас экансан”, дейди ван Клаверен. Нашриётнинг таъкидлашича, у Исломни қабул қилган нидерландиялик сиёсатчиларнинг биринчиси эмас. 2011 йилда нидерландиялик яна бир сиёсатчи Арно ван Доорн ҳам “молиявий қоидабузарлик” сабабли “Озодлик партияси” сафидан чиқарилгандан сўнг Исломни қабул қилган. 885

Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди

Тафсирун насафийда оятул курсийнинг фазилати баёни اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим Зотдир. عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم من قرأ آية الكرسي في دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه من دخول الجنة إلا الموت ، ولا يواظب عليها إلا صديق أو عابد ، ومن قرأها إذا أخذ مضجعه أمنه الله على نفسه وجاره وجار جاره والأبيات حوله Алий розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос. У ишга эса фақатгина сиддиқ ёки обид бардавом бўлади, холос. Ва яна ким уни Кўрпасига кириб ётганида, ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ўзига, қўшнисига, қўшнисининг қўшнисига ва унинг уйининг атрофидаги уйларга тинчлик ва омонлик беради» дедилар. قال عليه السلام » سيد البشر آدم ، وسيد العرب محمد ولا فخر ، وسيد الفرس سلمان ، وسيد الروم صهيب ، وسيد الحبشة بلال ، وسيد الجبال الطور ، وسيد الأيام يوم الجمعة ، وسيد الكلام القرآن ، وسيد القرآن البقرة ، وسيد البقرة آية الكرسي » وقال » ما قرئت هذه الآية في دار إلا هجرتها الشياطين ثلاثين يوماً ، ولا يدخلها ساحر ولا ساحرة أربعين ليلة « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад. Лекин (менда) фахрланиш йўқ, Форсларнинг саййиди Салмон, Румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тоғларнинг саййиди Тур тоғи, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оятул Курсийдир дедилар. Ва яна «Бу оят унда ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар еркак ва аёл қирқ кеча кирмайди» дедилар. عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : » لكل شيء سنام وإن سنام القرآن البقرة ، وفيها آية هي سيدة القرآن وهي آية الكرسي « Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг ўркачи (улуғи, саййиди, афзали) бўлади. Албатта Қуръооннинг ўркачи Бақара (сураси)дир. Ва унда бир оят бор бўлиб, у  Қуръоннинг саййидасидир. Ва у Оятул Курсийдир», дедилар. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдуссомад Тожиддинов Манба 944

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб ном беришган.[1] Самъоний айтади: “Бизга Паздавий ҳақида у кишининг шогирди хатиб Абул Маолий Муҳаммад ибн Насрдан бошқа киши сўлаб бермаган. У айтади: “Паздавий Мовароуннаҳрдаги уламоларнинг имоми эди, у кишининг катта китоблари бор эди”. Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ 400 ҳижрий йилда туғилганлар. Самарқандда дарс бериб, 482 ҳижрий йил ражаб ойида Кисс деган жойда вафот этганлар. У киши мазҳабни сақлаб қолишда зарбул масал қилинадиган даражадаги кишилардан бири эди.[2] Имом Паздавийнинг кўпгина китоблари бўлиб, улар қуйидагилар: “Амолий”. “Тафсирул Қуръон”. “Ал-Жомиул кабир фил фуруъ”. “Сийратул мазҳаб фи сифатил адаб”. “Шуруҳу тақвимил адилла фил усул”. “Шарҳул жомиус саҳиҳ лил Бухорий”. “Шарҳул жомиус сағир лиш Шайбоний фил фуруъ”. “Шарҳу зиёдатуз зиёдот лиш Шайбоний”. “Ғиноул фуқаҳо фил фуруъ”. “Кашфул астор фит тафсир” (120 жуз). “Ал-Мабсут фил фуруъ” (11 мужаллад).[3] “Манор”  китобига ёзилган шарҳлар: Имом Ҳусомиддин Ҳусайн Алий Сафноқий Ҳанафий (710 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кофий” китоби. Шайх Акмалуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобартий Ҳанафий (786 ҳ. йил вафот этган)нинг “Ат-Тақрир” китоби. Шайх Абул Макорим Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (746 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Қовамуддин Атрорий Ҳанафий (700 ҳ. йиллар атрофида вафот этган)нинг шарҳи. Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Зоёул Маккий Ҳанафий (854 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Умар ибн Абдул Муҳсин Урзанжонийнинг шарҳи. Имом Алоуддин Бухорий (730 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кашфул асрор ан усули фахрил ислом Паздавий” китоби.[4] “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Абдуллоҳ Қосим [1]Мифтоҳус саода. 2/185. [2]Сияру аъломин нубало. 18/602-603. [3]Ҳадийятул орифин. 1/693. [4]Кашфуз зунун. 112. 1 227

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман қизғин паллада

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман ўз ишини давом эттирмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбирда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари долзарб маърузалар ўқимоқдалар. Ушбу анжуманда нотиқлар халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, ҳар бир ишда одамлар манфаатини назарда тутиш зарурлигига алоҳида урғу қаратмоқдалар. Мазкур анжуман жуда ҳам мураккаб бир даврда, дунёда кескинлик ва қарама-қаршилик авж олган бир паллада ўтказилаётгани унинг амалий аҳамиятини янада оширади. Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этмоқда. 860
1 580 581 582 583 584 736