Тарихда шундай олимлар яшаб ўтганки, бутун ҳаёти давомида бор-йўғи бир ёки икки асаргина ёзиб қолдирган. Шундай бўлса-да, шу биргина асарнинг ўзи, муаллифининг илм бобида савияси юқори эканидан дарак беради. Йирик ҳанафий фақиҳи, муҳаддис ва усулий олим Алоуддин Абу Бакр Косоний (в. 587/1191)нинг дунёга машҳур “Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” (Шариат қонунларини тартиблашда гўзал қонунлар) асари ҳам ана шундай манбалардан бири. Ханафий мужтаҳидларининг сўнги вакили Мухаммад Амин ибн Умар ибн Обидин (в. 1252/1836 й.): “Бадоиъ” бизнинг (ҳанафий) китобларимиз ичида тенги йўқ асар. Унинг муаллифи Имом Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косонийдир”, дея таърифлайди[1]. Ушбу мақолада “Малик ал-уламо” (Уламолар султони) дея ном олган Абу Бакр Косонийнинг устозлари ва шогирдлари ҳақидаги тўхталиб ўтмоқчимиз. Алломанинг илмий фаолияти, асарлари, услублари ва фазилатлари ҳақидаги кейинги тадқиқотларимизда баён қиламиз. Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косоний Фарғона водийсига қарашли Косон шаҳрида туғилиб, тахминан балоғат ёшига етгач Бухорога илм олиш мақсадида борди. Илм маркази бўлган Бухорода кўплаб устозларга, хусусан, Алоуддин Самарқандий (в. 539/1143 й.)га шогирд бўлиб, фиқҳ, ҳадис, ақида ва тафсир илмларида етук олим бўлиб етишди. Олим яшаган даврда Самарқанд ва Бухоро илмий марказ бўлиб, ўзида юзлаб йирик фақиҳ, муҳаддис ва муфассирларни жамлаган эди. Аммо олимнинг таржимаи ҳоли келтирилган манбаларда энг асосий устози ва қайнотаси Алоуддин Самарқандий (в. 539/1143 й.)[2] нинг номи келтирилган. Кам сонли манбаларда Абул Юср Паздавий (421/1030-493/1099)[3], Абул Муъин Насафий (в. 508/1115 й.)[4] ва Маждул Аъимма Сурхакатий (в. 518/1125 й.)[5] каби уламолардан ҳам дарс олганлари зикр қилинмоқда[6]. Алоуддин Косоний таваллуди ҳижрий беш юзинчи йилдан олдинроқ бўлгандагина Абул Юср Паздавий, Абул Муъин Насафийлардан дарс олганликларини эҳтимол қилиш мумкин. Яна шунингдек, Қози Абдулазиз ибн Усмон Фазлий Насафий (в. 533/1139 й.)[7], Шайхул ислом Али ибн Муҳаммад Исбижобий Самарқандий (453/1061-535/1141)[8], Ҳисомиддин Шаҳид Умар ибн Абдулазиз ибн Умар ибн Моза Бухорий (483/1090-536/1142)[9], Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али Насафий (462/1069-537/1143)[10], Абул Фатҳ Заҳириддин Абдуррашид ибн Аби Ҳанифа ибн Абдураззоқ Валволижий (467/1075-540/1145)[11], Алоуддин Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Абдуллоҳ Буҳорий (в. 467/1151 й.)[12] каби фақиҳларнинг ҳам Абу Бакр Косоний (р.ҳ.) билан бир даврда, ва бир шаҳарда фолият олиб борганликлари, ёшлари эса имом Косоний нисбатан каттароқ бўлганлигини эътиборга олиб, катта эҳтимол билан имом Косоний улардан ҳам дарс олган бўлиши мумкин. Алломанинг шогирдлари: Абу Бакр Косоний узоқ муддат Ҳалавия мадрасасининг бош мударриси, Ҳалаб ҳанафийлари раиси сифатида сон саноқсиз талабаларга таълим берган, омма халқни ҳам мавъиза ва суҳбатлари билан баҳраманд қилганлар,улар катта қизиқиш билан дарсларда, суҳбатларда иштирок қилишгани манбаларда зикр қилинган. Косонийнинг талабалари вақти келиб Ҳалаб ўлкасининг фахрига айланган, илмий савияси эътироф қилинадиган уламоларга айланишди. Ораларидан Ҳалавия ва бошқа мадрасаларнинг бош мударрислари, катта шаҳарлар қозилари, муфтийлари етишиб чиқди. Тарихчилар ушбу шогирдларнинг таржимайи ҳолини зикр қилганда “Имом Косоний қўлида таълим олган” дея алоҳида таъкидалайдилар ва бу билан уларнинг илмий савиялари юқори бўлганига ишора қиладилар. Аллома ва унинг шогирдлари таржимайи ҳоли ҳақида маълумотлар ўрганиб чиқганимиздан кейин Косонийдан таълим олиш бахтига муяссар бўлган кўпгина олимлар номларини аниқладик. Қуйида уларни келтирамиз: Жамолиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид Ғазнавий (в. 593/1197) ва ўғли Махмуд ибн Жамолиддин Ахмад Ғазнавий манбаларда зикр қилинган Косонийнинг асосий шогирдлари[13]. Жамолиддин Абу Сурайё Халифа...
2019 йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюрдилар. Шу куни музейда «Ипаклари тиллодан-безаклари сержило» номли кўргазма ташкил этилган эди. Кўргазмада Бухоро зардўзлигига оид чопонлар, оёқ кийимлар, дўппилар ва бошқа зарли экспонатлар намойиш этилди. Талабалар тарихий санъат асарларини томоша қилиб бой таассурот билан қайтдилар. 814
Тараққиётимизнинг янги даврида кўп асрлик ноёб ва нодир асарларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаёт давом этар экан, бу соҳада янги-янги замонавий талаблар кун тартибига қўйилиши табиий. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу ҳаётий зарурат нуқтаи назаридан қабул қилинган тарихий ҳужжатдир. Халқимизнинг жуда бой маданий мероси бўлган нодир қўлёзмалар, қадимги босма китоблар сони бугунги кунда 100 минг нусхадан зиёддир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳоли қўлида эъзозлаб сақланаётган ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, лекин давлат томонидан рўйхатга олинмаган нодир қўлёзмалар ва босма китоблар ҳам оз эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фонди энг нодир маънавий хазиналардан бири бўлиб, 3 минг жилд қўлёзма, 17 минг жилд тошбосма китоблар мавжуд. Энг ноёб қўлёзмаларимиздан бири – “Усмон Мусҳафи” Қуръони каримнинг қадимий ва табаррук нусхаси. Яна фондимизда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарий, Жалолиддин Румий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб улуғ аллома ва мутафаккирларнинг қўлёзмалари сақланмоқда. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср ва Туркия давлатларидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Миср давлатига хизмат сафарларини бошладилар. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари Муҳаммад Аюб домла ва Камолиддин устозни Қоҳира аэропортида кутиб олишди ва сафарга алоқадор барча ишларда амалий ёрдам беришмоқда. Маълумки, Миср юрти Қуръони каримда айнан шу ном билан бир неча марта зикр этилган. Бу эса унинг баракоти, хайри кўплигига далилдир. Бу замин юзлаб саҳоба ва тобиъийлар ҳокини бағрида яширган. Буюк алломалар бу ерда таълим олган, минглаб китоблар таълиф этишган. Миср билан Ўзбекистонни боғлаб турувчи алоқалар жуда қадим тарихга бориб тақалади. Аллома Аҳмад ал-Фарғонийнинг Мисрдаги илмий фаолияти, Ихшидийлар сулоласидан тортиб, Қоҳирадаги ўзбакийя маҳалласигача юртларимиз ўртасидаги минг йиллик алоқалардан сўзлайди. Сафар жараёнларини сайтимиз орқали ёритиб борамиз. 770
Энг ишончли 6 ҳадис тўпламларидан бирининг муаллифи муҳаддис Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ал-Хуросоний милодий 831 йилда Насо (Нисо) шаҳрида таваллуд топган. Она юртида Қуръони Каримни ёд олгач, кўпроқ илму маърифат ҳосил қилиш ниятида 15 ёшидан бошлаб хорижий мамлакатларга сафарга чиқади. Айниқса, Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Мисрга қилган илмий сафарлари самарали бўлиб, у Мисрнинг «Зуқоқул қанадил» маҳалласида узоқ вақт яшаб, сўнгра Дамашққа боради. У ерда турли сабабларга кўра тазйиққа учраб, оғир ҳолатга тушади. Баъзи манбаларга кўра, Маккада, бошқа ривоятларда Байтул Мақдис (Қуддус)да милодий 915 йили вафот этган, дейилади. Ҳадис бобида ёзган «Сунанул кубро» тўплами унинг шоҳ асари ҳисобланади. Ундан ташқари Имом Насаий «Сунанус суғро» ёки «Мужтабо», «Хасоис», «Фазоилус саҳоба», «Маносик» ва бошқа китоблар ёзиб қолдирган. Булардан, юқорида санаб ўтилган «Сунанус суғро»да 5758 та ҳадис мавжуд бўлиб, китоб фиқҳий боблар асосида тартибланган. Уламолар ушбу “Мужтабо”ни “Сунан” китоблари орасида заиф ҳадислари энг кам китобдир”, деганлар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 780
Аввалроқ, қўлёзмалар фондига эга бўлган Туркия давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу мамлакатга ташриф буюрганлари ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 21 январь куни Диний идора мутахассислари Топкапи Саройига Истанбул муфтийлиги вакиллари ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. У ерда Топкапи Саройи кутубхонасининг ходими Гоксел Эрдоған ва Топкапи Саройи қўлёзмалар кутубхонаси ходими Рамазан Актемур билан учрашув ўтказилди. Сарой кутубхона ходими кутубхонадаги қўлёзмалар фонди, китобларнинг сақланиш ҳолати ва баъзи қадимий мусҳафларнинг факсимил нусҳалари билан таништирди. Учрашувда нодир қўлёзмаларни сақлаш, уларга ишлов бериш масалалари юзасидан муҳокама ўтказилди. Ўзбекистон делегацияси томонидан Топкапи Саройи кутубхонасига Ҳазрати имом ва ЎМИ фотосуратлари тўплами ҳадя қилинди. 698