islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ТАҒАННИЙ (1-қисм)

Қуръони каримни оҳанг  билан ўқиш масаласида саҳобалар ва тобеинларда бўлганидек, фақиҳ имомларимиз ўрталарида ҳам ихтилоф мавжуд. Биз қуйида уларнинг бу борадаги фикрлари ва далилларини келтириб ўтамиз: Моликий ва ҳанбалий мазҳаблари Ушбу мазҳаб соҳиблари Қуръони каримни оҳанг  билан ўқишни макруҳ дейдилар. Бу сўз Анас ибн Молик, Саид ибн Мусайяб, Саид ибн Жубайр, Қосим ибн Муҳаммад, Ҳасан Басрий, Иброҳим Нахаий, Ибн Сирийнлардан нақл қилинган. Ҳанафий ва шофеъий мазҳаблари Бу мазҳаб соҳиблари Қуръони каримни оҳанг  билан ўқишни жоиз дейдилар. Бу ҳукм Умар ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдурраҳмон ибн Асвад ибн Зайдлардан нақл қилинган. Муфассирлардан Абу Жаъфар Табарий, Абу Бакр ибн Ал-Арабий ушбу фикрни қўллаганлар[1]. Моликий ва Ҳанбалийларнинг далиллари Мазкур мазҳаб соҳиблари Қуръони каримни оҳанг билан ўқиш макруҳлигига қуйидаги ҳадисларни далил сифатида келтирадилар: Ҳузайфа ибн ал-Ямонидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Қуръонни арабларнинг оҳанглари ва овозларида ўқингиз. Аҳли фисқ ва аҳли китобларнинг оҳангларидан четланинг! Чунки, мендан кейин бир қавм келиб Қуръонни қўшиқчилар, роҳиблар ва вафот этган одамга йиғловчиларнинг оҳангига ўхшатиб оҳанг билан қироат қиладилар. (Қуръон) уларнинг томоқларидан пастига ўтмайди. Уларнинг ва уларнинг ишини ёқтирган кишиларнинг қалблари фитналангандир. Улар Қуръонни ўзларига “най” қилиб оладилар. Улар  фақиҳ ҳам, олим ҳам бўлмаган кишини олдинга чиқариб қўядилар. Уни ўзларига куйлаб бериши учунгина олиб чиқадилар”,-дедилар”. Байҳақий “Шуабул иймон” да ривоят қилган. Имом Жазарий: “Ҳадисдаги “لحون” сўзи “لحن” калимасининг кўплиги бўлиб, ундан овозни тараннум билан чиқариш, Қуръон, шеър ёки қўшиқда овозни гўзал қилиш тушунилади”-дейдилар. Юқоридаги ҳадисдаги аҳли фисқдан мурод: бирор ҳарфни зиёда қиладиган ёки камайтирадиган даражада Қуръонни ўзининг аслидан чиқариб қироат  қиладиганлардир. Чунки, бу иш барча уламоларнинг ижмосига кўра ҳаромдир. Аҳли китоблар эса яҳудий ва насоролардир. Уларнинг оҳанги билан ўқиш деганда уларнинг Таврот ва Инжилни ўқиганлари каби ўқиш тушунилади[2]. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади. У зот айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг татриб (яъни оҳанг) билан азон айтадиган муаззинлари бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:  “Азон енгил, мулойимдир. Агар (сенинг ҳам) азонинг енгил, мулойим бўлса, (азон айтгин). Борди-ю, ундоқ бўлмаса, азон айтма”,-дедилар”. Дориқутний ўз сунанида ривоят қилган. Ривоят исноди жуда заиф[3]. Абдулваҳҳоб ал-Моликийдан ривоят қилишича, имом Молик Қуръонни оҳанг  билан қироат қилиш ҳаромлигини айтган. Буни Абу Тоййиб Табарий, Мовардий, Ибн Ҳамдон Ҳанбалий аҳли илмларнинг кўпчилигидан ривоят қилганлар. Ибн Баттол, Иёз, моликийлардан Қуртубий, Банданийжий, Ғаззолий бу иш макруҳ эканини ривоят қилишган. Ва яна айтадилар: албатта оҳанг  ва куйга солиб тиловат қилиш Аллоҳнинг каломига зиёдаликни олиб келади яъни мад йўқ жойни мад қилиб тиловат қилади шу сабали бир ҳарф бир неча ҳарфга зиёда бўлади вахоланки бу ҳолат жоиз эмасдур. Шунингдек оҳанг ва куйга солиб тиловат қилиш эшитувчиларнинг қалбларини оҳанг  ва куй ила банд қилади ва Қурони карим маъноларига эътиборни, тадаббур ва тафаккурни йўқ бўлишига олиб келади. Имом Моликдан намозда оҳангга солиб тиловат қилиш ҳақида сўралганида, У зот менга ёқмайди, албатта у куйдур, пул топиш учунгина уни куйга соладилар деган эканлар. Имом Аҳмад: лаҳнга солиб ўқиш менга ёқмайди, лаҳнга солиб ўқиш бидъатдир, унга қулоқ тутмагин (эшитмагин) деганлар. Ва яна У зотдан тиловатдаги лаҳн ҳақида сўралганида, сўровчига, исминг нима дедилар, сўровчи Муҳаммад деган эди, сени исмингни Муууҳаааамааад деб айтилиши сенга ёқадими дедилар[4]. Ҳанафий ва Шофеийларнинг далиллари Мазкур...

Имом Табарий – тафсир илмининг отаси

Улуғ имом ва мужтаҳид олим, кўплаб машҳур асарлар муаллифи Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Язид ибн Касир ибн Ғолиб ат-Табарий раҳимаҳуллоҳ 224 ҳижрий санада Табаристонда туғилганлар. Ёшлигидан илмга муҳаббат қўйган олим  ўн икки  ёшларида илм талаби билан Миср, Шом, Ироқ диёрларида бўладилар. Сўнг Бағдодда қолиб таълим оладилар, бир қанча талабаларга устозлик қиладилар. Умрларининг охиригача шу ерда истиқомат  қиладилар. У кишининг ёзган машҳур китоблари: Жомеъул баён фи тафсирил Қуръон; Китобут-тарих; Китобул-қироот; Вал-адад ват-танзил; Китоб ихтилофил-уламо; Тарихур-рижал минассаҳобати ваттобеъин. Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ ўз асрининг тенгсиз илм соҳиби эдилар. У киши тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва бир қанча илмларнинг билимдони эдилар. Қуръон оятларининг маъноларини дақиқ жойларигача тушунган, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини билувчи, унинг саҳиҳ ва заифи, носих ва мансухини  ажратувчи олим эдилар. Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ тафсир илмида “Тафсир илмининг отаси” деган номга сазовор бўлганлар. Худди шунингдек, тарих илмида ҳам ушбу улуғ номга мушарраф бўлганлар. “Тафсири Табарий” ҳақида “Тафсири Табарий” китоби тафсир китобларининг ичида энг машҳур китоблардан бўлиб, тафсир илмида мукаммал ёзилган китоблардан биридир. Муҳаммад Ҳусайн аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳ  айтадилар: “Ибн Жарирнинг тафсири тафсир китобларининг энг буюк ва  машҳурларидан ҳисобланади. Ушбу китоб муфассирлар наздида нақлий тафсирларининг биринчиси, аҳамиятга ақлий тафсир манбаларидан биридир”. “Тафсири Табарий” китобининг дастлабки нусхаси (ўттиз минг варақ) ҳозирги нусхасидан (уч минг варақ) анча катта ва кенг бўлган, сўнгра муаллиф уни қисқартириб, ҳозирги кўринишга келтирганлар. Имом Табарий раҳимаҳуллоҳнинг Қуръони каримни тафсир қилиш усуллари ҳар жиҳатдан очиқ-равшанлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар бир оятни тафсир қилишда: “Бу сўз Аллоҳ таоло каломининг таъвилида мана бундай ва бундай”, – дер ва ундан сўнг оятни тафсир қиладилар ва далил сифатида саҳоба ёки тобеъиндан қилинган ривоятларни санади билан келтирадилар. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу китобнинг шаъни ҳақида сўз юрита туриб, жумладан, қуйидагиларни айтганлар: “Бу уммат  Имом Табарийнинг тафсиридек тафсир китобини ёзмаганига ишонч ҳосил қилдим!”. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 1 260

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ТАДАББУР

Аллоҳ таоло ўз каломида тиловат қилувчи Аллоҳнинг каломини тиловат қилаётганда тадаббур ила тиловат қилиши кераклиги ҳақида марҳамат қилиб айтганки: “Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир”, деган (Сод, 29). “Албатта, у (Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар”, (Зухруф, 44). Дунё ва охиратнинг барча баракаси ушбу китобдир. Ким икки дунёнинг баракасини олишни хоҳласа, ушбу муборак китобга амал қилсин. Ким икки дунёнинг бахт-саодатига эришишни истаса, ушбу Қуръонни ўзига дастур қилиб олсин. “Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар”, (Нисо, 82). Мана, ўн тўрт аср  ўтаётган бўлсада, илоҳий мўжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато  жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. Фалакиёт, коинот, ҳайвонот, наботот, илоҳиёт, табииёт ва бошқа нарсаларга доир оятларнинг нақадар тўғри ифода этилгани кун сайин ўз тасдиғини топиб келмоқда. Қуръон каримни тадаббур қилиш, яъни, уни чуқурроқ англашга интилиш жуда зарур ишдир. Исломни билмоқчи бўлган одам, ҳақиқатни англамоқчи бўлган киши бевосита Қуръони каримга мурожаат қилмоғи керак. Қуръонга мурожаат этиб, уни тадаббур қилиб кўрган одам ҳақиқатни англаб етади. У илоҳий китобдир, унинг илоҳийлигини тадаббур қилган одам дарҳол англайди. Чунки Қуръонни жиддий ўрганишга киришган одам, унда ҳеч қандай зиддият йўқлигини пайқайди. “Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар”. Албатта, инсон ақли етганича ўрганади. Ҳеч ким: “Мен Қуръонни охиригача фаҳм этдим, бундан бошқа тушунча бўлиши мумкин эмас”, дея олмайди. “Ахир, улар Қуръон (оятлари) ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларда қулфлари бордир?!” (Муҳаммад, 24). Бу ердаги баъзи мунофиқларнинг дилларида, эҳтимол, келажакда имон келтириш ниятининг ўзи йўқдир. Балки уларнинг дилларига Аллоҳ “имон келтирмайди” деб муҳр босиб қўйгандир, дейилмоқда. Қуръон оятлари ҳақида фикр юритишга ҳам ўша муҳрланган қалбларда салоҳият бўлмаслиги мантиқ юзасидан барчага маълумдир. Қуръони карим тиловат қилинаётган вақтда, уни тинглаш, жим туриб қулоқ солиш кераклиги ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида қуйдагича амр қилади: “Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз” (Аъроф, 204). Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон карим Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор. Ҳар бир мўмин-мусулмон Қуръони карим тиловати қулоғига тушиши билан Аллоҳ таолонинг ушбу оятдаги амрини эсга олиб, дарҳол уни тинглаши ва жим туриши вожиб бўлади. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 892

Йил якунларига кўра диний таълим муассасаларининг “Энг илғор ўқитувчи”лари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 29-декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида жорий йил якуни бўйича “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги йил сарҳисоби” мавзусида йиллик ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди. Унда кўплаб масалалар қатори йил якуни бўйича ЎМИ тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида самарали фаолият юритган устоз ҳамда ходимлар турли наминациялар бўйича тақдирландилар. Жумладан, институтимизнинг “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари“ кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов “Энг илғор ўқитувчи” наминацияси бўйича ЎМИнинг мақтов ёрлиғи билан тақдирланди. Баҳодир Аъзамов, 2015-2017 йиллар мобайнида Андижондаги “Саййид Муҳйиддин махдум“ислом билим юртида ўқитувчи, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ислом институти “Диний фанлар“ кафедраси Ҳадис фани ўқитувчиси, 2018-2019 ўқув йилидан буён янги ташкил этилган “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари“ кафедраси мудири сифатида фаолият юритиб келмоқда. 1 097

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ТАРТИЛ

Қуръони каримни тартил билан тиловат қилиш борасида Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади: “Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил”, деган (Муззаммил, 4). Қуръонни тартил билан ўқиш деб, уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ва оятнинг маъноларини тадаббур қилишга имкон бўладиган ҳолатда ўқишга айтилади. Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мўмин-мусулмонларга оммавий фармондир. Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом Қуръонни тартил билан ўқиб берганлар. Ўз навбатида Пайғамбар алайҳиссалом умматларига тартил билан ўқиб берганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У кишидан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандоқ бўлган, деб сўралганда, чўзиб ўқиш бўлган, деди ва Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, деб “бисмиллаҳ”ни чўзиб, “ар-Роҳман”ни чўзиб, “ар-Роҳийм”ни чўзиб қироат қилди”. (Сунан суғро лил имам Аҳмад Бйҳақий 994-ҳадис.). Шарҳ: Албатта, Аллоҳ таоло Қуръони каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилган. У зот Қуръони каримни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, худди шундоқ қилиб саҳобаларга ўргатганлар. Саҳобаи киромлар эса худди ушбу ривоятда Анас розияллоҳу анҳу ўргатаётганларидек тобеъинларга ўргатганлар. Ана шу тарзда Қуръони карим ва унинг қироати авлоддан авлодга омонат ила ўтиб келмоқда. Демак, Қуръони карим тиловати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига ўхшаши керак. Бунинг учун эса, устоздан ҳар бир ҳарфни, ҳар бир сўзни, ҳар бир оятни ўрганиш лозим бўлади. Устозлар ушбу ривоятда васф қилинаётгандек, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ўхшаб аниқ қилиб ўргатмоқлари керак. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатларини узиб-узиб қилар эдилар. “Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн” деб, сўнгра тўхтар эдилар. “Ар-Роҳманир роҳийм” деб, сўнгра тўхтар эдилар. Кейин “Малики явмидийн” деб, қироат қилар эдилар”, (Термизий Шамоил Муҳаммадийя 307-ҳадис.). Шарҳ: Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо Қуръони каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўлиқ ёдлаган ҳамда бошқаларга устозлик қилган зотлардан эдилар. У киши бу ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларидаги бир хусусиятни, ҳар бир оятнинг охирида тўхташларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақдаги барча далилларни ўрганиб чиққан уламолар, ҳар бир оятда тўхтаб қироат қилиш мандубдир, деганлар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охири қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади”, дедилар”, (Сунан Термизий 3914-ҳадис.). Имом Шофеий эса: тартилнинг энг ози тиловатда шошилишни тарк этишдур деганлар. Ёдда сақланг! Тажвид илми қуйидагиардан иборат: Чўзиш ҳарфларини табиий миқдоридан ортиқча чўзиш Ғунналарни чўзиш Сакта (нафас олмай бир оз тўхтаб сўнгра давом эттириш) Танғим (овозни гўзал қилиш) Табиий савол туғилади тажвид китобларидаги булардан бошқа қоидаларчи? Улар нима? Жаваб: Улар соф араб тилининг асл қоидаларидур. Соф араб тилида у қоидаларга амал қилинган ва ҳозирда ҳам амал қилинади. Юқоридаги 4 қоида Аллоҳнинг каломига хос бўлган қоидалардир. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 1 657
1 592 593 594 595 596 736