islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Наманганда илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Наманган вилоятида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва ўқув ишлар бўйича проректор У. Ходжаев қатнашдилар. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, диний таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар мониторингини ўтказиш ҳамда битирувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таълимнинг кейинги босқичларига йўналтириш (олий таълим, магистратура, таянч докторантура), таълим муассасаларида ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳамда талабаларнинг одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларига риоя қилишларини такомиллаштириш, диний таълим муассасаларида ташкил этилган “Араб тили” курслари фаолияти, диний таълим соҳасида инновацион ғояларни ва илғор педагогик технологияларнинг татбиқ этилиши, диний таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик фанлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш бўйича йўл-йўриқлар каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди. 501

“Ҳар қандай тадбир устозлар дуоси билан файзли” (Маданий-спорт тадбиридан фотолавҳалар)

Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирга Яҳё қори Турдиев, Абдуқаюм долма Азимов, Зоҳиджон домла Қодиров каби фахрий устоз ва ректорлар ташриф буюриб, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳақига қилган дуои хайрлари билан даврани файз ва нурга тўлдирдилар. 923

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Жорий йилнинг 31 март санасида Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрам тадбирига институт фахрий устозлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбар-ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Бу йилги тадбир ҳам аввалгилари каби ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Байрам дастурхонига миллий таомларимиз ҳалим ва сумалак тортилди. Сўнгра миллийлигимиз акс этган спорт мусобақаларига старт берилди. Мусобақалар миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат каби спорт турлари бўйича барча курс талабалари ўртасида ўтказилди. Унда ҳар бир гуруҳнинг фаол талабалари иштирок этдилар. Бундан ташқари ҳар йили институтимиз кафедралар ўртасида “Кўклам палови” рукни остида ўтказиладиган ош мусобақаси тадбирга ўзгача руҳ баҳш этди. Унда устозларимиз жонбозлик кўрсатиб бир-биридан маззали ва ширин паловларни тайёрлашиб меҳмонларимиз дастурхонига тортиқ этдилар. Албатта спорт мусобақалари ҳам, “Ош” мусобақаси ҳам тадбирга келганларнинг гувоҳлигида ўтказилди. “Ош” мусобақасини мазкур меҳмонларимизнинг ўзлари баҳоладилар. Қуйида спорт мусобақаси натижаларини тақдим этамиз: Кураш бўйича: 1-ўринни  Норматов Сирожидин эгаллади. 2-ўринни Муродов Жалолиддин эгаллади. 3-ўринни Авлоёров Абдулманнон эгаллади.  Стол теннис бўйича:  1-ўринни Аллоёров Исмоил  эгаллади.  2-ўринни  Нодиров Ҳумоюн  эгаллади.  3-ўринни Зокиров Абдулазиз эгаллади.    Тош кўтариш бўйича: 1-ўринни Шаробиддинов Алишер эгаллади. 2-ўринни  Аслидинов Тожиддин эгаллади. 3-ўринни  Мавлонов Абдулаҳад эгаллади.   Арқон тортиш бўйича: 1-ўринни 3-курс талабалари эгаллади. 2-ўрини 1-курс талабалари эгаллади. 3-ўринни 2-курс талабалари эгалладилар. Шаҳмат бўйича: 1-ўринни Хайдаров Ҳайдарали эгаллади. 2-ўринни  Шодиев Юсуф эгаллади. 3-ўринни  Ғуломов Зарифжон эгаллади.   Ош мусобақасида қуйидаги натижалар белгиланди: 1-ўрин “Диний фанлар” кафедраси эгаллади. 2-ўринни “Тиллар” кафедраси эгаллади. 3-ўринни “Таҳфизул Қуръон” кафедраси эгаллади. 4-ўринни “Ижтимоий фанлар” кафедраси эгаллади. 647

Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,  Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.  У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,  Жонингга юз роҳат беради такрор.  Абдураҳмон Жомий Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Бугун жадал суратлар билан равнақ топиб бораётган Ўзбекистон нашриётлари ва матбаа корхоналари қатор жанр ва мавзуларга бой бўлган китоб махсулотларини китобхонлар эътиборига тақдим этиб келмоқда. Шунга асосан, Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан 2018 йил 29 март куни устоз ва талабаларни диний-маърифий, маънавий, бадиий ва сиёсий саводхонлигини янада юксалтириш мақсадида ТИИ Ахборот-ресурс маркази  ташаббуси билан “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил қилинди. Мазкур кўргазма савдода институт устоз ва талабалари иштирок этиб, уларга “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ходимлари томонидан жами 535 номдаги 1605 дона диний-маърифий мазмундаги адабиётлар, аср ошган асарлар, мумтоз адабиёт намоёндалари, бадиий тўқималарга бой асарлар, саломатлик рукнларидаги адабиётлар, сиёсий, бадиий, илмий-адабий, ҳажвий, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналари,  араб, инглиз, рус тилларидаги луғат китоблар, оила психологияси, тарих, юридик китоблар, шеърий тўпламлар ҳамда халқ табобатига оид асарлари намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш билан устоз ва талабалар юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишиб бориш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов   555

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари

2018 йилнинг 27 март куни Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров Республика маънавият тарғибот маркази “Маънавият тарғиботчиси” ўқув марказида Бухоро вилоятидан ташриф буюрган умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директорилари учун ташкил этилган тадбирда “Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш” ҳамда “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди. Инсоният яралибдики, тинч, бахтли, саодатли яшашга интилади. Лекин бу интилиш очкўзлик, ҳасад, ҳудбинлик каби иллатлар туфайли баъзиларга орзулигича қолиб келмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда сўнги олти минг йил ичида ер юзида 5700 марта уруш бўлган.  Бу тўқнашувларнинг асосий сабаби ҳудуд талашиш, бойлик орттириш учун бўлса, яна аксарининг сабаби диний келишмовчиликлардир. Ана шундай можароларнинг олдини олиш учун эса инсоният диний бағрикенглик ғояси остида бирлашиши зарур. Мумтаҳана сурасининг 8-оятида Аллоҳ таоло: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар”, деб марҳамат қилганини айтиб, машҳур муфассир олимларимиз  Абуллайс Самарқандий ва Абу Муин Насафийлар ўз тафсирларида ушбу оятни бошқа динга эътиқод қилувчилар билан яхши муносабатда бўлиш кераклигига далил қилган, Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Имоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир”. Чиндан ҳам, динимиз таълимотига кўра, бағрикенг бўлиш имон белгисидир.   “Бағрикенг” (“толерант”) атамасининг луғавий маъноси лотинча чидамоқ сўзидан олинган. Толерантлик бирор нарсани, ўзгача фикр ёки қарашни, ўз шахсий тушунчаларидан қатъи назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан қабул қилишни англатади. Диний бағрикенглик виждон эркинлиги ва маънавий жиҳатдан катта аҳамият касб этади, у бошқа шахс ё динга ҳурматни билдиради. Турли дин ҳамда конфессия вакиллари эътиқодида ақидавий фарқлар бўлишига қарамай, уларнинг ёнма-ён ва ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сони 32 миллиондан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Аҳолининг 94% ислом динига, 3,5%га яқини православ ва қолганлари бошқа конфессияларга мансубларни ташкил этади. Республикамизда 16 диний конфессияга мансуб 2242 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Тошкент ислом институти, “Мир Араб” Олий мадрасаси, 9 та ислом ўрта махсус таълим муассасаси, 2 та христиан семинарияларида диний соҳадаги етук мутахассислар тайёрланмоқда. Шунингдек, 157 та христиан ташкилотлари, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш жамияти ва будда ибодатхонаси мавжуддир. Бундан ташқари, республикада конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият юритмоқда 2016 йилнинг 29 октябрь куни Республикада фаолият олиб бораётган диний конфессиялар раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шэннон Ўзбекистон Ҳукуматининг диний соҳада олиб бораётган изчил сиёсатга юқори баҳо берган. Давра суҳбатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келтириб ўтилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга қаратилган йўналишнинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам сўз юритилиб, ўрта махсус таълим тизими ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш, ўқувчи-ёшларни турли диний оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 673
1 654 655 656 657 658 717