islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Din va dunyo ilmlarini birlashtirgan zot – Alisher Navoiy

Alisher Navoiy (1441-1501) — buyuk shoir va mutafakkir, davlat arbobi. To‘liq ismi Nizomiddin Mir Alisher. U chig‘atoy tilida (eski o‘zbek tilida) ham, fors tilida ham (fors tilidagi asarlarda) Navoiy taxallusi bilan she’rlar yozgan. U G‘arbda Chig‘atoy adabiyoti nomi bilan mashhur bo‘lgan o‘zbek adabiyotidagi eng yirik siymodir. Hamma turkiy xalqlar adabiyotida esa undan kattaroq shaxs yo‘q...- Toshkent islom instituti modul ta'lim tizimi talabasi, Uchqo‘rg‘on tuman “Muhammad Zarif” jome masjidi imom xatibi Shuhratillo Isroilov

Алишер Навоий – таълим-тарбия жонкуяри

Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, атоқли давлат ва жамоат арбоби, таълим-тарбия ва илм-фан, маънавият ва маданият, она тилимиз ва адабиётимиз ҳомийси бўлган Алишер Навоий ҳазратлари – халқимиз маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ аждодларимиздан ҳисобланади. Ул зотнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади...- ТИИ модуъ таълим тизими талабаси, Янгийўл туман «Имом Султон» жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

Пайғамбар алайҳиссаломнинг жин саҳобалари

"Жинлар орасида иймон келтирганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлганлар борлиги ҳақида ихтилоф йўқ” – “Муҳалло”, 4/9. Аҳқоф сураси 29-оятда марҳамат қилинади: “Эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар ҳозир бўлишгач: “Жим туринглар”, дедилар. Энди қачонки тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар”...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Муҳаққиқ шайх Аҳмад Шокир

Ҳар бир асрнинг етук олими бўлганидек, шайх Аҳмад Шокир ҳам шундай олимлардан эди. Шайх Аҳмад Муҳаммад Шокир ҳижрий ХIV аср (мил. ХIХ аср) бошларида Азҳари шарифнинг йирик кўзга кўринган олимларидан бўлиб, тўлиқ исми шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Шокир ибн Аҳмад ибн Абдулқодир Абул Ашбол. Шайх Аҳмад ҳижрий 1309 йилда (мил. 1892 йилда) жумадус соний ойининг йигирма тўққизинчисида жума куни тонг отгандан кейин Қоҳира шаҳрида дунёга келди. У шаҳарнинг шарафли оилаларидан бўлган “Абу Алиа” оиласида дунёга келган, бу оила насл-насаби Имом Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толибга бориб тақалади. Отаси  унга Аҳмад (Шамсул аимма Абул Ашбол) деб исм қўйган...- Тошкент ислом институти талабаси Абдуллаев Муҳаммадсодиқ

Муҳаммад Темиртоший

У киши илмни талаб қилишни жуда эрта бошлаган. Илм талабида Қоҳирага тўрт марта сафар қилган. Охиргиси 998 ҳижрий санада бўлган. Ундан кейин Ҳалабга келган. Сўнгра ўз она шаҳрига қайтган. Ўз асрида ҳанафий олимларининг етакчиси бўлган ва у кишига тенг келадиган олим топилмаган...- Тошкент ислом институти талабаси Гадаев Фурқат
1 73 74 75 76 77 716