islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Конституция -Ватан ва халқ тараққиёти кафолати

Янги таҳрирдаги конституция ҳақида қандай маълумотларни биласиз? Мазкур янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси конституцияси 2023- йил 30-апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси рефендиумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган...- “Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин.

Ростгўйликнинг фазилати

Ростгўйлик – эзгу хулқларнинг посбони бўлиб, ўзини ҳақиқий мўъмин-мусулмон ҳисоблаган инсон ҳеч қачон ёлғон сўзламайди ва ҳеч кимни алдамайди. Негаки, Ислом динининг муқаддас манбаи ҳисобланган Қуръони Каримнинг аксарият оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўплаб ҳадиси шарифларида ростгўйликка тарғиб қилинади, ёлғондан қайтарилади. Аллоҳ таоло ёлғон гапирадиган яъний ростгўй бўла олмайдиганлар ҳақида шундай баён қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир”, (Наҳл сураси, 105-оят)...- Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон

Зино касофати..

Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бӯлса, албатта у ҳаром қилинган. Юқори кучланишга эга электр симлари ёнига "симларга тегманг"деб эмас балки, "симларга яқинлашманг" - деб ёзиб қӯйилади. Чунки бу сим атрофида жуда юқори магнит майдон мавжуд бӯлиб, унга яқинлашаётганларни ӯзига тортади. Демак ҳалокатга йӯлиқиш учун яқинлашишнинг ӯзи кифоя, ушлаш шарт эмас...- ТИИ модул таълим тизими талабаси, Саъду Саид жоме масжиди имом хатиби Абдунабиев Рӯзибек.

“Sahihul Buxoriy”dagi roviy Muhammad Ibn Salom

Imom Buxoriyning shayxlaridan (ustozlaridan) biri Muhammad Ibn Salom Poykandiydir. Imom Buxoriy Sahihul Buxoriyning turli boblarida Muhammad Ibn Salom Poykandiydan 36 ta hadis rivoyat qilgan. Quyida Poykandiyni roviylik jihatidan tanib olsak...- Toshkent islom instituti talabasi AbdurRohman Mansur

Бекорчи сўзлардан тилни сақлаш

Исломнинг гўзал ахлоқларидан бири бу беҳуда-бекорчи сўзлардан тилни тийишдир. Қуръони азим уш шуаънда Худои таборак ва таоло мусулмон киши ўзаро ҳамсуҳбат бўлганда чиройли одобда бўлишини буюраяпти: “Менинг бандаларимга айт, (ўзаро сўзлашганда) яхши сўзларни сўзласинлар. Албатта, шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради ва албатта, шайтон инсонга очиқ душмандир” Дарҳақиқат, ҳаётимизда учрайдиган ҳолат кўп эътибор берганмизки, қўпол одамларнинг дўстлари жуда кам бўлади. улар ўзларининг ёмон муомаласи билан бор дўстларини ҳам йўқотадилар. Оятга кўра шайтон инсонларни ширинсўз бўлишдан узоқлаштириб, шу йўл билан уларнинг орасига душманлик солиши ва шунинг натижасида лаъин икки тараф орасини бузиш учун, уларнинг қалбларига бир-бирларига нисбатан васваса солади...- Тошкент ислом институти талабаси Муҳаммадумар Муҳаммаджонов
1 95 96 97 98 99 716