Аҳмад чўпоннинг юраги дарду аламга тўла эди. Дахшатли уруш йилларида у кўп нарсасидан жудо бўлди. Аёли вафот этди сўнгра ўғли бедарак йўқолди. Ўзи ҳам шаҳардаги ишидан айрилгач чекка бир қишлоқда чўпонлик қила бошлади. Кунлардан бир куни Аҳмад чўпон катта йўл четида қўйларини ўтлатиб юрган эди. Шунда у бир бемор ўсмир йигитни шаҳарга олиб кетаётган одамларни кўриб қолди. Кўринишидан бу ўсмир ўзидан ҳам фақирроқ эди. Буни у йигитнинг эгнидаги ўта юпун кийимдан билиб олиш қийин эмасди. Бечора йигит совуқдан дир-дир титрар эди. Шу чоғда Аҳмад чўпон устидаги узоқ йиллардан буён кийиб юрадиган эски чопонини ечиб йигитнинг елкаларига ташлади. Одамлар ўсмир йигитни шифохонага олиб кетишди. Шифохонанинг узун йўлакчасидаги ўриндиқда оғриқдан инграб ўтирган йигит ортидан елкасига кимнингдир “ота” дея қўл ташлаганидан чўчиб ортига ўгирилди. Унинг ортида ўрта ёшли бир нотаниш киши турарди. Бу киши ушбу касалхонада боғбон бўлиб ишлар эди. У ортига қараган болани кўриб ажабланди ва: “Кечирасиз, сизнинг эгнингиздаги чопон худди мен бир неча йиллардан буён қидириб юрган отамнинг чопонига ўхшар экан. Мен сизни отам деб ўйлабман, минг бор узур” , деди. Бола ундан отаси ҳақида сўраб-суриштирди. Кўп ўтмасдан у кишининг отаси Аҳмад чўпон эканлиги маълум бўлди. Ўсмир йигит шифохона хизматчисига адашмаганини, ушбу чопон ҳақиқатда унинг отасининг чопони эканлигини айтди. Шифокор кўригидан сўнг улар иккиси биргаликда қишлоққа қайтишди. Ушбу ҳикоя Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари нақадар ҳақиқат эканлигига мисол бўлади: (من جاء بالحسنة فله عشر أمثالها) “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилади”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдулқаюм таржимаси 376
Қадим замонларда бир мамлакатда жуда ҳам дахшатли жазо тури бор эди. Айбдор деб топилган инсонни оч ҳолатдаги шернинг олдига ташлашарди. Йиғилган оломон эса бу дахшатли томошани кузатиб турар эди. Кунларнинг бирида хожасидан қочган бир қул айбдор деб топилди. Шу боис қулни баланд деворлар билан ўралган махсус томошагоҳнинг ўртасига ташлаб қўйишди. Сўнг ўша майдонга тўққиз кун давомида ҳеч нарса емаган жуда оч шерни ҳам қўйиб юборишди. Қулга шиддат билан ташланаётган шер бирдан тўхтаб қолди ва унинг қўлларини ялай бошлади. Томошабинлар ҳайратдан тош қотишди. Сўнгра қулдан шундай йиртқич ҳайвон нима сабабдан унга бу қадар меҳр кўрсатганини сўрашди. Қул қуйидагича жавоб берди: “Кунларнинг бирида бу шерни ўрмонда кўриб қолгандим. Унинг панжасига ўткир бир тикан санчилиб қолганди ва у бу жароҳатдан азият чекиб қаттиқ ўкирар эди. Мен дарҳол унинг панжасидан тиканакни суғуриб олдим. Шу тариқа биз иккаламиз дўст бўлиб қолдик”. Халқ қулнинг ҳикоясидан қаттиқ таъсирланди. Қул ва шер озодликка чиқарилди. Барча чексиз ҳайрат ва таажжуб билан қулнинг ортидан худди итоаткор мушукдек эргашиб кетаётган баҳайбат шерни кузатиб турар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ушбу сўзлари нақадар гўзал: (الراحمون يرحمهم الرحمان، ارحموا من في الأرض يرحمكم من في السّماء) Раҳмлиларга Раҳмон (Аллоҳ) раҳм қилур. Ер юзидагиларга раҳм қилинглар, сизларга осмондаги Зот раҳм қилади. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 328
Кунларнинг бирида бир киши қуш овлаш учун анҳор бўйига тўр ташлаб қўйди. Тўр остига сепиб қўйилган дон билан алданган бир гала қушчалар дарҳол келиб у ерга қўнишдию, тўрга тушиб қолдилар. Қуш овчиси етиб келган вақтда қушчаларнинг барчаси шовқин-сурон солганича тўр билан бирга юқорига кўтарилдилар. Кўз олдида гўёки келишиб олгандек бир томонга қараб учиб кетаётган қушларни кўрган овчи уларнинг ортидан югурди. У югуриб кетар экан, йўл давомида бир кишига йўлиқиб қолди. У киши овчидан бунчалар шошилиб қаёққа кетаётганини сўраганида, овчи осмонда учиб кетаётган бир гала қушларга ишора қилиб, уларни тутиш учун ошиқаётганини айтди. Шунда ҳалиги киши итстеҳзоли кулиб деди: “Худо хайрингни бергур, наҳотки сен шу ишингни тўғри деб ўйлаётган бўлсанг! Осмонда учиб кетаётган қушларни ҳам тутиб бўлар эканми?!” Овчи унга жавобан: “Албатта, агар тўрга битта қуш тушганида эди эҳтимол мен уни тута олмасдим. Лекин булар кўп. Мана кўрасан, мен уларни тутиб оламан”, деди. У айтганидек бўлди. Шом қоронғуси тушгач, қушчаларнинг ҳар бири тўрни ўз уяси томон торта бошлади. Бири ўрмонга, бошқаси кўлга, яна бошқалари тоққа қараб интиларди. Айримлари эса бутазорга қараб учишга ҳаракат қиларди. Натижада уларнинг ҳеч бири мақсадига эриша олмади. Барчаси тўр билан биргаликда ерга пастлай бошлади. Шу вақтда овчи етиб келди ва уларни тутиб олди. Бечора қушчалар, агар улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганларида эди, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишарди ва овчига ўлжа бўлмас эдилар. (عليكم بالجماعة فإن الذئب لا يأكل من الغنم إلا القاصية) “Бир-бирингиздан ажралманглар, албатта бўри ҳам подадан ажралган қўйнигина ейди”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдуқаюм таржимаси 428
Фарзанд тарбиясида ота-онадан катта маҳорат, улкан масъулият, теран ақл ва чуқур мулоҳаза талаб қилинади. Боланинг феъл-атворини синчковлик билан ўрганиб, унга меҳр ва тадбир билан ёндашилса, иншааллоҳ, кўзланган мақсадга эришилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бизга энг гўзал намунадирлар. У зот (алайҳиссалом): “Фарзандларингизни хурмат қилинг ва уларга чиройли одоб ўргатинг” (Ибн Можа ривояти), деб биз умматларга шу каби кўплаб фазилатли тавсияларини берганлар. Насиҳатларига амал қилган киши ҳатто тунда ҳам йўлидан адашмай, қоқилмай манзилига етади. У зот (алайҳиссалом) болаларга салом бериш ва унга муносиб алик олишни ўргатишдан бошлаганлар. Кўчадан ўтиб кетаётиб ҳам уларга биринчи салом берганлар. Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Мен болалар билан ўйнаётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимга келиб, бизга салом бердилар”. У кишидан (розияллоҳу анҳу) яна бир ривоятда: “Эй ўғлим, аҳли оиланг ҳузурига кирадиган бўлсанг, салом бер. Чунки саломинг сенга ва оиланга барака келтиради”, деб марҳамат қилганлар. Болага ёлғон гапирманг ва уни алдаманг, чунки сиз унга намунасиз. Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу бундай ҳикояни қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг уйда ўтирган эдилар. Онам мени чақирдилар: “Қани, бу ерга кел-чи, сенга бир нима бераман”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга нима бермоқчисан?” деб сўрадилар. Онам: “Бир дона хурмо бераман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агарда унга бирор бир нарса бермасанг, сенга ёлғон ёзилади”, дедилар”. Фарзандларни жазолашда ўта қаттиққўллик ярамайди. Жазо унга яраша бўлиши учун юзга уриш ёки тупуриш ва бошқа нарсалар билан болани таҳқирланмайди. Чунки юз мукаррамлик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин”, деб марҳамат қилганлар (Табароний ривояти). Ўғрилик барча даврларда инсонларнинг нафратига сазовор бўлган жирканч одатдир. У ижтимоий муҳитни издан чиқаради ва жамиятни таназзулга олиб боради. Айрим ота-оналар фарзандларининг ёшликда қилган ўғирлигига бепарво бўлиб, қилмишини гўдакликка йўядилар. Бу мутҳиш хатодир. Бундай бепарволик болада ўзгалар молига хиёнат қилишдан қўрқмаслик ҳиссини уйғотади. Қуйидаги ҳикоя сўзимизнинг далилидир: Маҳкамалардан бирида ўғрилик билан қўлга тушган ўғрини жазолашга ҳукм чиқарилади. Ҳукм ижро этиладиган кун келганда ўғри овозининг борича бундай деб бақиради: “Мени эмас онамни жазоланг! Биринчи бор қўшнимизникидан тухум ўғирлаганимда у мени койимади ва эгасига қайтариб беришимни талаб қилмади. Аксинча, қилган ишимдан қувониб: “Ҳудога шукр! Менинг ўғлим ҳақиқий эркак бўлибди”, деган эди. Агар онамнинг тили бўлмаганида эди, мен ўғри бўлмасдим”. Сўкиш ва ҳақорат сўзларни айтиш ёшлар орасида энг кўп тарқалган ёмон иллатлардандир. Бунда катталарнинг “хизмати” катта. Чунки энди тили чиқаётган болага: “Битта сўкиб қўй”, деб ёмон одатни сингдириб боришади. Айрим ота-оналар жаҳл отига миниб, ўзаро тортишиб уятсиз сўзларни айтишлари фарзандларида маънавий аҳлоқсизликни шаклланишига, шунингдек, уларни кўча-кўйда қаровсиз қўйиб, хулқи бузуқ болалар билан ўртоқлашиб қолишига сабаб бўлишади. Бунинг учун бола тарбияси узлуксиз равишда диққат марказида туриш керак. Бугунги кунда кўпчилик ёшлар ахлоқий меъёрлар буткул таназзулга юз тутган оломонча маданиятга кўр-кўрона тақлид қилаётганлари боис ахлоқий бузуқликка юз тутмоқдалар. Тарбияга масъул шахслар ёшларни маънавий ва моддий ҳужумлардан ҳимоялашлари, уларни доимо эзгулик сари чорлаб, панд-насиҳатлар қилишлари лозим. Юртимизда ота-оналарга бу борада ёрдамчи бўла оладиган диний-марифий, касб-ҳунар ва спорт ташкилотлари бисёр. Улардан унумли фойдаланиш барчамизнинг қўлимизда. “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21...
Ислом чақалоқнинг туғилиш чоғларига ҳам намунали эътибор қаратган. Фақат ахлоқий ё жисмоний томонига бир ёқлама ёндашиб, иккинчи жиҳатини назардан четда қолдирмаган. Насл соғлом, оила фаровон бўлиши учун бола туғилишидан аввал унинг келажагини қайғуриб, унга ҳам ахлоқий, ҳам жисмонан соғлом ота-она танлашга буюрган. Ҳаётнинг барча босқичларида унинг манфаатларини тўлиқ кафолатлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Бирор бир ота ўз фарзандига чиройли одобдан-да афзал бўлган бирорта совғани туҳфа қила олмас” – деган сўзлари ҳар бир боланинг ахлоқий комил инсон бўлишига тўла кафил бўлса, жисмоний комил инсон бўлиши гарови бўлган кўрсатмаларининнг мўжизакорлигини қуйида ўрганамиз: Чақалоқ дунёга келган куни қилиниши жорий этилган ишлар: яқинларга хушхабар бериш, ота-онани табриклаш, гўдак ҳақига дуо қилиш, икки қулоғига азон ва иқома айтиш, танглайини кўтариш. Танглай кўтариш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Бу суннат – соғлом одамнинг оғзида хурмо ё бошқа ширинликни чайнаб, чайналган нарсани покиза бармоғига қўйиб, бармоғини чақалоқнинг оғзига киргизиб, ўша бармоғини ўнг ва чап томонга ҳаракатлантириб, ширинлик оғзига тўлиқ етиб боргунича унинг танглайини енгил ишқалаш билан амалга оширилади. Сувли, юмшоқ хурмонинг бир жузини шимиб, фойдаланиши учун гўдакни оғзига солиб қўйиш ҳам мумкин. Хурмо топилмаса, ширинликдан фойдаланиш ҳам дуруст. Асал бошқа ширинликдан кўра яхшироқ. У ҳам бўлмаса, олов тегмаган – пиширилмаган – нарса билан қилса ҳам бўлади. Суннатда танглай кўтариш мавзуси Танглай кўтариш борасида кўп ҳадислар бор. Жумладан, Асмо бинт Абу Бакр Макка шаҳридан ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайрга ҳомиладор ҳолда Мадинга келганларидаги ҳолатни баён қилиб, бундай деганлар: “Мен Маккадан ҳомилам тўққиз ойга тўлганда йўлга чиқдим. Мадинага келиб, Қубо қишлоғига тушдим ва Қубода кўзим ёриди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. У зот чақалоқни қўйинларига олиб, хурмо олиб келишга буюрдилар, (олиб келингач), уни чайнадилар, сўнг (биринчи бўлиб) чақалоқнинг оғзига туфладилар. Унинг қорнига биринчи кирган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак тупуклари бўлди. Сўнг хурмо билан унинг танглайини кўтардилар, сўнг унинг ҳақига барака тилаб, дуо қилдилар. У Ислом дини келгач, мусулмон оилалари орасида туғилган биринчи чақалоқ бўлди” . Ҳамма жуда хурсанд бўлиб қувонди. Чунки уларга “Сизларни яҳудийлар сеҳрлаб қўйган. Энди сизларда туғилиш бўлмайди” – деб айтилган эди… Танглай кўтаришнинг тиббий фойдалари Доктор Муҳаммад Али ал-Бар – Тариқул-Ислом маркази, илмий мўжизаларни ўрганиш ҳайъат аъзоси – замонавий илм янги туғилган боланинг танаси соғлиги, яхши униб-ўсишига танглай кўтаришнинг кўп фойдалари бор эканини таъкидлади. У бу ҳақда қаноатлантирувчи илмий хулоса ва изоҳларни тақдим қилиб, бундай деган: Танглай кўтариш борасида келган ҳадислар чақалоқнинг қорнига биринчи бўлиб кирувчи нарса хурмо ёки ширин озуқа бўлиши лозим эканига ҳамда унинг ҳаёти баракали бўлиши умидида бу амалиётни гўдакни фазилатли, солиҳ эркак ёки аёллар ҳузурига олиб борилиб, уларнинг қўлида амалга ошириш мустаҳаб эканига далолат қилади. Танглай кўтаришнинг ҳикматини замонавий илм ўн тўрт асрдан сўнг кашф этиб, топди. Яқин даврда барча гўдаклар, хусусан, янги туғилган, энди сутга кирган чақалоқларнинг ўлимига икки нарсадан бири сабаб бўлиши маълум бўлди: 1. Қондаги шакар (глюкоза) миқдорининг пастлаб кетиши; 2. Онадан янги туғилган чақалоқ совуқ об-ҳавога тўқнаш келганда, тана ҳарорат даражасининг пастлаб кетиши. Чақалоқлар қон таркибидаги шакар (глюкоза) миқдори пастроқ бўлади. Унинг вазни қанча енгил бўлса, қон таркибидаги глюкоза нисбати янада пастроқ бўлади. Чала туғилган (вазни 2,5 кг дан кам) болаларда бу...