islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 2017

Month

Дўстлашиш ва руҳият

Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана бундай деганларини эшитдим: Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади”. (Бухорий ривояти). Жамиятда яшовчи кишилар қайсидир инсонлар билан дўстлашишга, яқин бўлишга интилади. Агар ўша икки инсонни ўрганиб чиқилса, улар ахлоқ-одоб, ёки дин-диёнатда, фикрий қараш ёки касб-ҳунарда бир-бирига ўхшар эканлар.   Иёс раҳматуллоҳи алайҳ бир юртга бир жамоа кишилар билан сафар қилди. У ерлик аҳоли билан учрашадилар ва томонлар ўртасида гап-сўз ва гурунглар бўлиб ўтади. Иёс маҳаллий аҳолига қарата, биз икки кун ичида сизларнинг ораларингиздаги яхши ва ёмонларингизни ажратиб олдик, дейди. Қандай қилиб дейилганда, у зот, бизнинг ичимизда яхшилар ҳам ёмонлар ҳам бор эди. Ҳар ким ўзига ўхшаши билан, яъни яхшиларимиз яхшиларингиз билан, ёмонларимиз ёмонларингиз билан топишиб олиб, улфатлашиб қолди, дейди. Ташкил қилинган ҳар қандай мажлис ёки бошқа бир тадбирга қаралса, оз вақт ичида унинг иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб олиб, ҳар бир гуруҳ ўз муаммолари билан овора бўлиб кетгани кузатилади. Ҳаттоки, улар орасига бегона суқилмоқчи бўлса, дарҳол барчанинг кайфияти ўзгаради. Худди шунингдек, самолёт, поезд, автобус ёки бошқа нарсага минганда ҳам инсон қалби ундагиларнинг баъзиларига интилади ва бошқалардан қочади. Қизиғи шундаки, у инсон бунга қадар на улар ва на булар билан бирор марта учрашган. Бунинг сирини Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридаги ҳадис орқали баён қилиб берганлар, яъни, бандаларнинг руҳлари бир-бирларини кўрганда севинадиган, ўрталарида ўзаро таниш-билишлик ва ошна-оғайнилик қалин бўлган аскарлардир. Абу Яъло ўзининг “Муснад” китобида Амра бинти Абдурраҳмондан ривоят қилади: “Маккада кўп мазаҳ қилиб юрувчи бир аёл бўлар эди. У Мадинага келиб ўзи каби аёл ҳузурига тушгани хабари Оиша (р) га етиб келганда, у зот, Ҳабибим рост айтган эканлар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни руҳлар сафарбар қилинган қўшинлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади, деганларини эшитганман, дедилар”. Юқорида айтилган тадбир сабаб йиғилган жамоатнинг яна бир томонига аҳамият берайлик. Кўпинча бу ерда ҳозир бўлган покиза, солиҳ, тақводор ва улуғ инсонлар ўзлари томонга яхши инсонларни жалб қилаётган бўладилар ёки ўзларига ўхшаш инсонлар томон интилаётганликлари кузатилади. Ҳаттоки улар орасида маълум даражада ўзаро илиқлик пайдо бўлиб, мустаҳкам дўстликка ҳам айланиб кетиши мумкин. Айни шунга ўхшаш вазиятни шу ерда ҳозир бўлган фосиқ, фожир ва золим кишилар ўртасида ҳам кўринади. Яъни, улар ҳам ўзларига ўхшаш тубан кимсалар билан яқинлашиб, ўзаро ҳамтовоқларга айланишиб қолади. Ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) мана бундай деб марҳамат қиладилар: “Агар бир мўмин юзта мунофиқ ва биргина мўмин бор бўлган мажлисга кирса, ўша мўминнинг олдига ўтирмагунга қадар, унинг томонига яқинлашиб келаверади. Агар бир мунофиқ юзта мўмин ва биргина мунофиқ иштирок этаётган мажлисга кирса, ўша мунофиқнинг ёнига ўтириб олгунга қадар, унинг томонига интилиб келаверади”. Бу эса ҳар бир жон ўзи сезиб-сезмасдан ўзига табиатан ўхашаш жон томонга қараб интилишига далолат қилади. Молик ибн Динор айтади: “Ҳеч қачон ўзида шеригининг сифатларидан бири бўлмаган жуфтлик умргузаронлик борасида бир-бири билан топишмайди. Инсонлар ўзаро мутаносиблик бўлмай туриб парвозда бирлашиши мумкин бўлмаган қушларга ўхшайди”. Шунинг учун ҳам бир кун у зот қарға билан турган каптарни кўрганларида ҳайрон бўлган экан. Бир муддат сўнгра уларнинг ҳар иккиси ҳам чўлоқ эканлигини уча бошлаганларида пайқаб қолдилар ва ана шу сабаб бирга эканлар-да, деб қўйган эканлар. Ўз руҳий оламининг мазкур хусусияти ҳақида қисман тушунчага эга бўлган ака ва укаларимизга қуйидагиларни...

Дунё динлари келажаги: 2010-2050 йиллардаги демографик ўсиш прогнозлари

Мутахассислар фикрига кўра, глобал миқёсда энг юқори туғилиш кўрсаткичи мусулмонларга тегишли бўлиб, бу ўртача ҳар бир аёл учун 3,1 болани ташкил этади. Мазкур миқдор барқарор популяцияни таъминлаш учун зарур бўлган минимал қайта тикланиш кўрсаткичи бўлган 2,1 даражасидан анча юқоридир. Иккинчи ўринда бир аёлга 2,7 бола кўрсатгичи билан Христианлар жамоаси бормоқда. Ҳиндуийларда айни кўрсаткич 2,4, яҳудий жамоасида 2,3 ни ташкил қилади. Бу минимал даражадан юқоридир. Бошқа диний гуруҳларда популяцияни таъминлашга мос бўлган туғилиш даражаси кам. Мисол учун, қабилавий динларда ҳар бир аёл киши учун 1,8 бола тўғри келса, бошқа динларда – 1,7, мустақил диний гуруҳларда – 1,7 ва буддавийларда – 1,6 кўрсаткичига тенг. 2010 йил ҳолати бўйича христианлик Ер шаридаги 6,9 миллиард аҳолисининг учдан бир қисми (31%), яъни 2,2 миллиард эргашувчилардан таркиб топган энг катта диний жамоа бўлган эди. Ислом дини вакиллари сони 1,6 миллиард, яъни дунёдаги одамларнинг 23% миқдорида бўлиб, иккинчи ўриндан турган. Аммо, агар долзарб демографик тенденция шундай давом этадиган бўлса, XXI аср ўрталарига келиб ислом дини етакчи динга етиб олади. 2010-2050 йиллар мобайнида Ер шари аҳолисининг умумий сони 9,3 миллиард, яъни 35% га ўсиши кутиляпти. Мусулмонларнинг сони прогнозларга кўра бу муддада 73%га ўсади. Христианларнинг сони ҳам ошади, аммо бу секинлик билан содир бўлади. Ер аҳолисининг кўпайиш жадаллиги эса 35% га тенг бўлади. Pew Research Center прогозларига кўра, 2050 йилга бориб мусулмонларнинг сони (2,8 миллиар ёки 30 % дунё аҳолиси) деярли христианларнинг сонига (2,9 миллиард ёки 31% аҳоли) тенг бўлади. Бундай ҳолат тарихда илк бор кузатилади. Агар прогнозлаштиришнинг асосий моделени 2050 йилдан кейинги муддатга узайтирилса, дунё аҳолиси ичидаги мусулмонларнинг улуши тахминан 2070 йилга бориб христианлар улуши билан тенглашади. Бу миқдор икки диний жамонинг дунё аҳолисининг 32% даражасида бўлади. Шундан сўнг мусулмонлар христианлардан ўзиб кета бошлайдилар. 2100 йилга келиб эса мусулмонлар (35%) дунёда христианларидан (34%) 1% га кўпайиб кетади. Манба: www.pewforum.org https://telegram.me/joinchat/B_0BLD6ubhQOtMR-8xX3pQ 293

Имом Абул Муъийн ан-Насафий

Имом Абул Муъийн ан-Насафийнинг тўлиқ исмлари Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад   Макҳул ан-Насафийдир. Бундан бир оз фарқли шакллари ҳам учрайди. Унинг куняси барча манбаларда Абул Муъийн деб зикир қилинади. Аммо ан-Насафийнинг лақабларига келсак, ёзма манбаларда кўрсатилишича,у бир қанча лақаблар билан аталган, жумладан, имом фозил сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи) жомиъ ал-усул, ал-имом аз-зоҳид ,ал-фақиҳ ал-ҳанафий, ал-олим ал-бориъ (юксак билимдон олим) каби лақабларни олган. Абул Муъийн ан-Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқиҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл ан-Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқиҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқиҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди. Унинг ан-Насафий нисбаси билан аталиш хусусида барча тарихнавислар якдиллик билан бир хил ёзганлар. Шу билан бирга  баъзи манбаларда ан-Насафийни бир қанча муддат Самарқанда яшаганлиги, сўнгра узоқ йиллар Бухорода истиқомат қилганлиги ҳақида ҳам хабарлар келтирганлар. Абул Муъийн ан-Насафий таваллуд этган сана ҳақида ёзган тарихнавислрдан бири араб олими Хайриддин аз-Зириклий ўзининг «Ал-аълом» ва Умар Ризо Каҳҳола «Муъжам ал-Муаллифийн» номли асарларида унинг ҳижрий 418 (милодий 1027) йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганликлари ҳақида ёзганлар. Унинг вафоти ҳақида аксар манбаларда ҳижрий 508 (милодий 1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома Абул Муъийн ан-Насафий узоқ умр    кўриб 87 ёшда вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Ан-Насафийнинг илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ; Баҳр ал-калом фи иълм ал-калом; Табсират ал-адилла фи иълм ал-калом; Ат-Тавҳид ли қоваиъд ат-тавҳид фи иълм ал-калом; Ал-Оълим вал-мутааъллим; Ийзоҳ ал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан; Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабр лиш-Шайбоний фи фуруъ; Маноҳиж ал-аиммати фил фуруъ; Ал-Муътақидод. (Токентдаги Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик иниститутида бу асарларидан бир нусха сақланади (инв.№ 40008/2). Араб тилида ёзилган ушбу асар 52 варақдан иборат). Абул Муъийн ан-Насафийнинг устозлари ўзларининг ота-боболари ҳисобланади. Ш О Г И Р Д Л А Р И: Нажмиддин Умар ан-Насафий. Алоуддин ас-Самарқандий; Абу Бакр ал-Косоний; Абул Музаффар ат-Талақоний; Аҳмад ал-Паздавий; Абул Ҳасан ал-Балхий; Абул Фатҳ ал-Ҳилмий; Абдурашид ал-Валволижий; Маҳмуд ас-Соғаржий; Али ибн ал-Ҳусайн ас-Сакалкандий манбаа: muslim.uz 225

Аёллар ислом нигоҳида

Муқаддас динимиз Исломда барчага бирдек хитоб қилиниб, эркак ва аёлларга тенглик ила муомала қилинган. Ҳақ-ҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Шунингек, ислом шариати умумий шаклда аниқ мақсадга эришишни кўзлаган бўлиб, у “ҳимоя” деб аталади. Ҳимоя эса турли жабҳаларда, турли шаклларда намоён бўлади. Хусусан, аёлларнинг шаъни, уларга тааллуқли бўлган барча нарса ислом дини асосида ҳимоя этилади. Шу сабабдан ҳам Қуръони карим ва суннати набавийда аёлларга оид ҳақ-ҳуқуқлар, нозик ва дақиқ таърифлар алоҳида эътибор билан келтирилади, адолат,  латофат ва меҳр ила баён қилинади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, аёлнинг қиз, рафиқа ва она сифатида умр кечириши ва унинг умр босқичларида эҳтироми ва ҳимоясини кўзда тутган оят ва ҳадисларни этиборингизга ҳавола этамиз. Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтариб, уларнинг турмуш тарзини гўзаллаштирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўз эрларига итоат қилишни, эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Қизларни мажбурлаб эрга бериш, уларнинг молларини ейишни ман қилганлар. Чунки жоҳилият даврида аёллар мерос ололмас, агар бирор кишига қиз фарзанд кўрганининг хабари берилса, ғазабланганидан юзлари қорайиб, бўзариб кетар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг бу ҳолатини бундай баён қилади: وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُمْ بِالْأُنْثَى ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ  * يَتَوَارَى مِنَ الْقَوْمِ مِنْ سُوءِ مَا بُشِّرَ بِهِ أَيُمْسِكُهُ عَلَى هُونٍ أَمْ يَدُسُّهُ فِي التُّرَابِ أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир (“Наҳл” сураси, 58-59 оятлар). Қуръони каримда “Нисо” (Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ  олий ва улуғ зотдир (“Нисо” сураси, 34-оят). Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада солиҳа аёлнинг сифатларини баён қилиб, ортидан итоатсизлик содир этган аёлга раҳм-шавқат билан, босқичма-босқич қилиниши керак бўлган муомала услуби ҳақида таълим бермоқда. Бу услуб – аввал чиройли панд-насиҳат, сўнгра шунда ҳам итоат қилмаса, ўринларини алоҳида қилиш, бу ҳам кор қилмаса, қаттиқроқ чора – озор бермайдиган даражада таъзир беришга изн берилишидир. Ушбу таълим меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан аёлларга бўлган иззат-икром намунаси десак, адашмаган бўламиз. Аёлларга бўлган икромнинг намуналаридан яна бири шуки, ушбу сурада аёллар ва эркаклар лафзларининг тенг миқдорда келтирилганидир. Ислом ...

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари

«Мазҳаб» арабча «йўналиш» маъносини билдириб, истилоҳда эса «мужтаҳиднинг шаръий далиллардан шариат ҳукмларни чиқариб олишдаги ўзига хос йўлидир». Мазҳабларнинг ижтиҳод йўллари ва қоидаларида бир-биридан фарқ қилиши улар орасида жузъий ихтилофларга сабаб бўлган. Илк асрларда мужтаҳидлар кўп бўлиб, мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад ас-Шаъроний (ваф. 973/1565) ўзининг «ал-Мийзан» асарида ўн олтита мазҳабни зикр қилган. Ушбу мужтаҳидлар мазҳабларининг ҳаммаси ҳам маълум муддат амалда бўлган. Лекин кейинчалик кўпи амалдан чиқиб кетган ва одамлар Имом Абу Ҳанифа (ваф. 150/767), Имом Молик (ваф. 179/795),  Имом Шофеъий (ваф. 204/820) ва Имом Аҳмад (ваф. 241/855)ларнинг мазҳабларидан бирига эргаша бошлаган. Аммо ҳеч ким барча мазҳабларни бекор қилиб, одамлар фақат шу тўрт мазҳабдан бирига эргашиши лозим демаган. Мазҳабсизлик ғоясини илгари сурувчи кишилар ўзларини бир қанча турли номлар билан атайди: салафи солиҳларга эргашиш даъвоси билан «салафийлар», саҳиҳ ҳадисга эргашиш даъвоси билан «аҳли ҳадислар». Бу ғоянинг тарихи яқин бир ярим асрга тўғри келади. Бу ҳақда ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) фикр билдириб, шундай дейди: «Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда… Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини мухлис[1] ва муваҳҳидлар[2], деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир»[3]. Ушбу фикр ҳам бу қараш ХIХ аср охирларида пайдо бўлганлигини кўрсатади. Мазҳабсизлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш[4] ва мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар, гуруҳлар ва фирқалар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол, чунки ихтилофларнинг асл манбаи мана шу мазҳаб ва фирқалардир. Бир тарафдан, бу қараш вакиллари мазҳаблар ва гуруҳларни залолат деб биладилар-у, лекин ўзлари ҳам сезмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолган. Зеро улар ўзлари бир йўналиш бўлиб, ўзларидан бошқаларни нотўғри йўлда деб билади. «Улар ислом уммати қадимдан ақида ва фиқҳ масалаларида эргашиб келаётган мазҳабларни инкор қилиш билан бирга, ўзлари янги мазҳаб пайдо қилишга ўтганлар»[5]. Бошқа тарафдан эса, улар мазҳаблар орасидаги ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабларни ташлашга ҳамда Қуръон ва ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақиради. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида  даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради. Мазҳабсизлик тарафдорлари мазҳабларга тош отишда давом этиб, яна шундай дейди: «Қуръон битта ва Пайғамбар битта бўлса, тўрт мазҳаб орасида фиқҳий ихтилофлар бор, ҳақ битта эмасми?» Бунинг жавоби шуки, мазҳаблар орасидаги бундай (фиқҳий) ихтилофлар салафи солиҳлар – саҳобий, тобеий ва табаъа тобеийлар орасида ҳам бўлган. Мазҳаблар орасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам саҳобийлар ва тобеийлар орасида мавжуд бўлган ихтилофлар таъсирида юзага келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир»[6],- деб айтганлар. Шоҳ Валиюллоҳ лақаби билан машҳур Аҳмад ибн Абдураҳим ад-Деҳлавий (ваф. 1176/1762) айтади: «Баъзи саҳобий, тобеий ва улардан кейингилар басмалани ўқир эди, баъзилари эса ўқимас эди, баъзилари жаҳрий ўқиса, баъзилари...
1 2 3