islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Avgust 4, 2017

Day

Дўстлашиш ва руҳият

Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана бундай деганларини эшитдим: Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади”. (Бухорий ривояти). Жамиятда яшовчи кишилар қайсидир инсонлар билан дўстлашишга, яқин бўлишга интилади. Агар ўша икки инсонни ўрганиб чиқилса, улар ахлоқ-одоб, ёки дин-диёнатда, фикрий қараш ёки касб-ҳунарда бир-бирига ўхшар эканлар.   Иёс раҳматуллоҳи алайҳ бир юртга бир жамоа кишилар билан сафар қилди. У ерлик аҳоли билан учрашадилар ва томонлар ўртасида гап-сўз ва гурунглар бўлиб ўтади. Иёс маҳаллий аҳолига қарата, биз икки кун ичида сизларнинг ораларингиздаги яхши ва ёмонларингизни ажратиб олдик, дейди. Қандай қилиб дейилганда, у зот, бизнинг ичимизда яхшилар ҳам ёмонлар ҳам бор эди. Ҳар ким ўзига ўхшаши билан, яъни яхшиларимиз яхшиларингиз билан, ёмонларимиз ёмонларингиз билан топишиб олиб, улфатлашиб қолди, дейди. Ташкил қилинган ҳар қандай мажлис ёки бошқа бир тадбирга қаралса, оз вақт ичида унинг иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб олиб, ҳар бир гуруҳ ўз муаммолари билан овора бўлиб кетгани кузатилади. Ҳаттоки, улар орасига бегона суқилмоқчи бўлса, дарҳол барчанинг кайфияти ўзгаради. Худди шунингдек, самолёт, поезд, автобус ёки бошқа нарсага минганда ҳам инсон қалби ундагиларнинг баъзиларига интилади ва бошқалардан қочади. Қизиғи шундаки, у инсон бунга қадар на улар ва на булар билан бирор марта учрашган. Бунинг сирини Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридаги ҳадис орқали баён қилиб берганлар, яъни, бандаларнинг руҳлари бир-бирларини кўрганда севинадиган, ўрталарида ўзаро таниш-билишлик ва ошна-оғайнилик қалин бўлган аскарлардир. Абу Яъло ўзининг “Муснад” китобида Амра бинти Абдурраҳмондан ривоят қилади: “Маккада кўп мазаҳ қилиб юрувчи бир аёл бўлар эди. У Мадинага келиб ўзи каби аёл ҳузурига тушгани хабари Оиша (р) га етиб келганда, у зот, Ҳабибим рост айтган эканлар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни руҳлар сафарбар қилинган қўшинлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади, деганларини эшитганман, дедилар”. Юқорида айтилган тадбир сабаб йиғилган жамоатнинг яна бир томонига аҳамият берайлик. Кўпинча бу ерда ҳозир бўлган покиза, солиҳ, тақводор ва улуғ инсонлар ўзлари томонга яхши инсонларни...

Дунё динлари келажаги: 2010-2050 йиллардаги демографик ўсиш прогнозлари

Мутахассислар фикрига кўра, глобал миқёсда энг юқори туғилиш кўрсаткичи мусулмонларга тегишли бўлиб, бу ўртача ҳар бир аёл учун 3,1 болани ташкил этади. Мазкур миқдор барқарор популяцияни таъминлаш учун зарур бўлган минимал қайта тикланиш кўрсаткичи бўлган 2,1 даражасидан анча юқоридир. Иккинчи ўринда бир аёлга 2,7 бола кўрсатгичи билан Христианлар жамоаси бормоқда. Ҳиндуийларда айни кўрсаткич 2,4, яҳудий жамоасида 2,3 ни ташкил қилади. Бу минимал даражадан юқоридир. Бошқа диний гуруҳларда популяцияни таъминлашга мос бўлган туғилиш даражаси кам. Мисол учун, қабилавий динларда ҳар бир аёл киши учун 1,8 бола тўғри келса, бошқа динларда – 1,7, мустақил диний гуруҳларда – 1,7 ва буддавийларда – 1,6 кўрсаткичига тенг. 2010 йил ҳолати бўйича христианлик Ер шаридаги 6,9 миллиард аҳолисининг учдан бир қисми (31%), яъни 2,2 миллиард эргашувчилардан таркиб топган энг катта диний жамоа бўлган эди. Ислом дини вакиллари сони 1,6 миллиард, яъни дунёдаги одамларнинг 23% миқдорида бўлиб, иккинчи ўриндан турган. Аммо, агар долзарб демографик тенденция шундай давом этадиган бўлса, XXI аср ўрталарига келиб ислом дини етакчи динга етиб олади. 2010-2050 йиллар мобайнида Ер шари аҳолисининг умумий сони 9,3 миллиард, яъни 35% га ўсиши кутиляпти. Мусулмонларнинг сони прогнозларга кўра бу муддада 73%га ўсади. Христианларнинг сони ҳам ошади, аммо бу секинлик билан содир бўлади. Ер аҳолисининг кўпайиш жадаллиги эса 35% га тенг бўлади. Pew Research Center прогозларига кўра, 2050 йилга бориб мусулмонларнинг сони (2,8 миллиар ёки 30 % дунё аҳолиси) деярли христианларнинг сонига (2,9 миллиард ёки 31% аҳоли) тенг бўлади. Бундай ҳолат тарихда илк бор кузатилади. Агар прогнозлаштиришнинг асосий моделени 2050 йилдан кейинги муддатга узайтирилса, дунё аҳолиси ичидаги мусулмонларнинг улуши тахминан 2070 йилга бориб христианлар улуши билан тенглашади. Бу миқдор икки диний жамонинг дунё аҳолисининг 32% даражасида бўлади. Шундан сўнг мусулмонлар христианлардан ўзиб кета бошлайдилар. 2100 йилга келиб эса мусулмонлар (35%) дунёда христианларидан (34%) 1% га кўпайиб кетади. Манба: www.pewforum.org https://telegram.me/joinchat/B_0BLD6ubhQOtMR-8xX3pQ