islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

Шайхулислом Оллоҳшукур ПОШШОЗОДА: Эзгулик нури ёғилган маърифат юрти

Ўзбекистон бутун ислом олами учун муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган муқаддас юрт сифатида дунёда шуҳрат қозонган. Ислом дини гарчи Арабистонда қарор топган бўлса-да, у ўзбек заминидан қувват олганини дунё мусулмонлари якдил эътироф этишади. Қадимдан Самарқанду Бухоро шаҳарларидаги мадрасаларда диний ҳамда дунёвий фанлардан бирдек сабоқ берилгани боис бу ерга келиб ўқишни ислом олами ёшлари орзу қилишган. Тошкент, Термиз, Насаф каби шаҳарларда ҳам илм-фан, маънавият ва маърифат, адабиёт, санъат илоҳиётшуносликка йўғрилган ҳолда гуркураб ривожлангани ҳақида тарихий маълумотлар гувоҳлик беради. Маълум бир вақтлар оралиғида эътиқоду имон синовдан ўтиб туриши рад этиб бўлмас ҳақиқат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ислом дини собиқ шўро расмийларининг тазйиқларига учраб, айрим дин пешволарининг атеизм деган фан билан шуғуллана бошлаганлари ҳам бор гап. Ўшандай мураккаб пайтларда ҳам Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро, Тошкент шаҳарларида ўзбек уламолари бир қатор диний мактабларни сақлаб қолишга эриша олган эдилар. Сўзимнинг исботи сифатида истибдод айни куч олган даврларда Бухородаги Мир Араб, Тошкентдаги Бароқхон мадрасалари ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти фаолият олиб борганини айтишим мумкин. Мавжуд ҳокимиятнинг қаршилиги, турли тазйиқу назоратлар остида бу даргоҳларда ўша даврларда ҳам толибу илмларга ислом динининг асосий ақоиду арконлари ҳақида чуқур билимлар беришга эришилар эди. Жумладан, Имом Термизий ва Имом Бухорийнинг ҳадис тўпламлари, Абу Муъин Насафийнинг ақида илмига оид “Ақоид ан-Насафий”, Абу Барокот Насафийнинг Қуръон тафсири илмига оид “Мадорик ат-танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил” (“Тафсир ан-Насафий”), Низомиддин Шошийнинг фиқҳ илмига оид “Усул аш-Шоший” каби нодир манбаларининг асл матнлари мазмун-моҳияти ҳақидаги сабоқларни мен ҳам Тошкентда, 1971 йилда муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг 1225 йиллик таваллуди муносабати билан ташкил этилиб, 1974 йилдан буён Имом Бухорий номи берилган Тошкент ислом олий ўқув юртида олганман. Собиқ иттифоқдаги ягона бу олий даргоҳда Кавказорти, Шимолий Кавказ, Озарбайжон, Сибирь ҳамда бошқа жойлардан ҳам талабалар келиб ўқишарди. Чуқур илоҳий билимларга эга ўзбек уламолари бу ерда бизга Қуръони карим қироати ва тафсири, фиқҳ, ҳадис илми, балоғат илми, араб тили ҳамда шу каби мутахассислик фанларини зўр иштиёқ билан ўргатишарди. Менинг шайхулислом бўлиб етишишимда ўзбек халқининг, атеизм ҳукм сурган ўша мураккаб даврда ҳам менда юксак маънавият, бағрикенглик, босиқлик, аҳиллик каби фазилатларни тарбиялаган ўзбек заминининг катта ҳиссаси бор. Айнан шу ерда биз, шўро даври мусулмонлари инсониятга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик келтирувчи чинакам ислом руҳи билан камол топдик. Ўзбекистоннинг ислом тамаддунига қўшган ҳиссаси хусусида сўз кетар экан, биз муҳтарам ўзбек устозларига ҳурмат кўрсатишни муқаддас бурчимиз, деб ҳисоблаймиз. Мен ўзимни муфтий Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон, Юсуфхон Шокиров, Абдулғани Абдуллаев, Махтум Саттиевнинг шогирди, деб билишдан фахрланаман. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Шу сабабли бўлса керак, бу муқаддас даргоҳда сабоқ олган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Усмонхон Алимов (Ўзбекистон), Аҳмад Қодиров (Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси), Талъат Сўфи Тожиддин, Равиль Гайнутдин (Россия), Исмоил Бердиев (Россия Федерациясининг Қорачой-Черкес Республикаси) сингари уламолар, сиёсатчилар дину диёнат масалаларига эътибор берила бошланган пайтларда турли республикаларда ислом динининг қаддини яна тиклаш йўлида жонбозлик кўрсатдилар. Халқларни имон-эътиқод, маънавият-маърифат, одоб-ахлоққа даъват этувчи китоблар ёзиб, Қуръони карим, ҳадиси шарифни таржима қилиш ҳамда тафсирлаш билан машғул бўлдилар. Шу боис уларнинг айримлари ҳозир ҳаёт бўлмасалар ҳам, амалга оширган эзгу ва савобли ишлари билан замондошлари хотирасида мангу қолдилар. Туркий халқларнинг фахри бўлган қирғиз адиби Чингиз Айтматов бир пайтлар ўзбек халқининг Марказий...

Шогирдларни эслаб

Қоронғу тунларни нурафшон этган, Муҳаббат боғида очилган гулзор. Гина-кудуратни ичига ютган, Шукрки, сиздайин шогирдларим бор. 127

Сизни соғиндим ё Расулуллоҳ

Ё Расулаллоҳ сизнинг туғилишингиз бутун оламни мунаввар этди. Сиз туфайли Аллоҳ таоло бутун оламга Ўз раҳмат нурларини ёғдирди. 299

Бировни куфрда айбламанг

«Гуноҳи кабиралар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди» (Саъдуддин Тафтазоний, «Шарҳул ақоидин Насафия»). Ояти карима ва ҳадиси шарифлардан биламизки, қотиллик, ўғирлик, сеҳргарлик, зино, ароқ ичиш, бўҳтон қилиш, ота-онага оқ бўлиш, рибо ейиш шариати исломияда қаттиқ қораланган гуноҳи кабиралар сирасига киради. Қатор ақийда китобларида куфрдан бошқа ҳар қандай гуноҳ мўмин бандани иймондан чиқармаслиги айтиб ўтилган. Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол санаган, фарзни инкор этган, куфр сўзларни гапирган, махлуққа сажда қилган, Қуръоннинг илоҳий каломлигига шак келтирганлар кофир саналади. Шундай экан, ҳар қандай мўминни куфрда айблаш асло мумкин эмас. Бу айрим «такфирчи»ларнинг ишидир. Бизнинг ақийдамизга кўра, иймон шартларини инкор этмаганлар иймонини ҳаргиз йўқотмайди. Мўътазилийлар наздида амаллар иймоннинг бир қисми саналиб, уларнинг фикрича, гуноҳи кабира қилган банда мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди, балки шу икки манзил ўртасида аросатда қолади. Исломда илк ихтилоф қўзғаб, аҳли сунна вал жамоадан ажралиб чиққан тоифа – хаворижлар «Гуноҳи кабира қилган кофир бўлади», деб эътиқод қилишган. Бугунги кунда шу каби ғояларни илгари сураётганлар мазкур тоифалардан қай бирининг услубини тутган экан-а? Биз – аҳли сунна вал жамоа мазҳабидагилар «Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқлашдан иборат, амаллар эса иймоннинг шартига кирмайди», деб эътиқод қиламиз. Буни машҳур мутакаллим Нуриддин Собуний (ваф.580/1184 й.) ҳам айтиб ўтганлар. Гуноҳи кабира қилган одам фосиқ бўлади. Фосиқлик тавба билан ювилади. Бу тавбадан сўнг қайта иймон келтириш шарт эмас. Тавбадан сўнг иймон калимасини айтиш эса муртадларга шарт, холос. Оят ва ҳадисларда гуноҳ қилган кишиларга «кофир», «мушрик», «муртад», «иймонсиз» деб мурожаат этилмагани фикримизнинг яққол исботидир. Уларнинг мўминлигига эса қуйидаги ҳадис далил бўлади: Набий алайҳиссалом: «Бирор банда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини айтса, сўнг мана шу эътиқодида вафот этса, албатта жаннатга киради», – деганлар. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» – деб сўраганларида, у зот: «Ҳа», – деб жавоб берганлар. Ушбу ҳадисни тан олмаган ёки аксинча инкор этганлар, шубҳасиз, аҳли сунна вал жамоадан ажраган ва адашганлардир. Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, Махсус  сиртқи бўлим 1-курс талабаси 186

Қахва тарихи

Ҳар куни дунё бўйлаб 1.6 миллиард финжон қаҳва истеьмол қилинади. Бу Олимпия ўйинларида ташкил этиладиган ҳовузларнинг 300 (уч юз)таси ҳажмига тенг деганидир. Қаҳва жаҳон саноатида истеьмол сифатида нефтдан кейинги ўринда туради. Шу ўринда қаҳванинг пайдо бўлиш тарихига назар соламиз: Бундан 1200 йил олдин Шимолий Африкалик деҳқонлар бепаён ерларда тиним билмай меҳнат қилишарди. Уларнинг орасида Холид исмли йигит бўлиб, унинг бир гала эчкиси бор эди. Кунларнинг бирида Холид эчкиларини боқаётган ерда ғалати ҳолатга гувоҳ бўлди: эчкилар ҳар гал ўша ернинг ўсимлиги донидан ейишганда олдингидан кўра тетик ва чаққон бўлиб қолишарди. Холид бу ўсимлик дони кейинчалик ҳаёт таъмини ўзгартириб юборишини, одамлар уни сув билан қайнатиб, қаҳва тайёрлашларини билмас эди. Яманда истиқомат қиладиган Сўфийлар қаҳвани кўп истеьмол қилишарди. Чунки, қаҳва ёрдамида улар кечанинг охирига қадар зикрда қоим бўлишар эди. Сўнгра Ислом оламида қаҳва савдогарлар ва ҳожилар ёрдамида тарқала бошлади. Натижада, XV аср охирларида Маккадан Туркияга, XVI асрда эса Қоҳирага тарқалди. Ҳатто миллий ичимликга айланди. Қаҳва Шимолий Африка, Миср ва Истанбулдан тижорат йўли билан Европага етиб келгач,  милодий 1645 йили Венеция(Venice)да биринчи қаҳвахона пайдо бўлди. 1650 йили Туркиялик савдогар Паску Рўзий(Pacque Rosee) қаҳвани Ангилияга олиб кирди. Лондондаги Ломбард кўчаси(Lombard Street)да жойлашган Жорж майдони(George Yard)да қахвахона очиб уни сота бошлади. Бундан 8 йил ўтиб, Корнҳил(Cornhill)да “Sultaness Head” номли қаҳваҳона очилди. XVII аср охирларида Лондонда яна бир машҳур қаҳвахона очилди. Унинг номи “Lloyds Coffee House” бўлиб савдогарлар ва кема аҳолиси учрашадиган жой эди. Кейинчалик у амалдорлар сиёсат ишларини баҳс қиладиган жойга айланди. Тарихдаги либераллар ҳаракати айнан мана шу жойдан бошланган. 1700 йилга келиб Англияда 3500 га яқин қаҳвахона бўлиб, унинг 500 таси Лондонда жойлашган эди. Европада қаҳва тайёрлаш усули мусулмонлар тайёрлаган услубга кўра амалга оширилган. Яъни, бунинг учун янчилган қаҳва дони, шакар ва сув керак бўлган. 1683 йилда қаҳва тайёрлаш ва ичишнинг янгича йўли ўйлаб топилди ва қаҳвахоналарда машҳур бўлди. Қаҳва ҳақида машҳурлар сўзи Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Ансорий ал-Жазийрий: “Қаҳва оддий инсоннинг олтини бўлиб, ичувчига улуғворлик ва олийжаноблик жалб этади”. Инглиз ёзувчиси Жонатан Свифт(Jonathan Swift): “Қаҳва бизни ғайратчан, тиришқоқ ва файласуф қилади”. Изоҳ: Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал- Ансорий ал-Жазийрий 1588 йилда қахва тарихи ҳақида биринчи бўлиб асар ёзган. “Muslims heritage in our world”китобидан. Инглиз тилидан: Тошкент ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси  1 127
1 2 3 4 5 12