islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2018

Month

Қалбинг билан яқинроқ таниш

Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи олам – бу қалбдир. У ички кечинмалар, инсон ҳис-туйғуларининг макони, ақл ва нафс ўртасидаги доимий курашнинг майдони. Айни пайтда инсон жисмининг бошқарув маркази. Зеро,  аъзоларингиз қалбингизнинг истак ва буйруқларига бўйсуниб хизмат қилади. Агар аъзоларингизни ёмонликлардан сақлашни истасангиз, қалбингизни поклашга киришинг! Чунки қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш ва поклаш диннинг асли ва асосидир. Қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса, бутун жисм соғлом бўлади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса, жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса, бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривояти. “Қалб” арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”, – дея жуда кўп дуо қилар эдилар. Имом Термизий ривояти. Аллоҳ Ўзидан ўзгаларга боғланган ҳамда Ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламайди. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Қалблар орасида фақатгина  саломат қалбгина ўз соҳибига Қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”(“Шуаро” сураси, 88, 89-оятлар). Қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Қалбда олтита манзил бўлиб, уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1.    Қалб учун безаниб турувчи дунё; 2.    Қалб билан доим сўзлашувчи нафс; 3.    Қалбни васваса қилувчи душман (шайтон). Олий манзиллар: 1.    Ҳақни танитувчи илм; 2.    Тўғри йўлга бошловчи ақл; 3.    Ибодат қилинадиган Аллоҳ. Қалбингизни барча ёмон иллатлардан поклаб, саломат ҳолга келтирганингиздан сўнг унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингини сарфланг. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш уни ҳасад, риё (одамлар кўриши учун амал қилиш), кибр ва ўз-ўзидан фахрланиш каби касалликлардан доимо авайлашингиз лозим бўлади. Илоҳий илм нур мисоли қалбга жойлашади. Унинг қалб диёридан мустаҳкам ўрин эгаллаши қалбнинг қай даражада саломатлигига боғлиқ, албатта. Қалб ва ақлнинг мақсадларда ҳамоҳанглиги инсонни юксакларга кўтаради, олийжаноб мақсадлар сари етаклайди. Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини ихлос билан бажаришга ундайди. Қалб илм ва ақл ёрдамида зоҳирий ва ботиний иллатлардан халос бўлади. Ана шунда саломат ҳолида ўз Роббисига йўлиқади! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Манба 225

Ҳисобли бебаҳо неъмат

Аллоҳ таоло инсонни яратишидан асосий мақсад албатта Ўзини танитишдир. Яратилган ҳар инсон борки муддатини яшаб бўлгач, боқий оламга Аллоҳ ҳузурига қайтишга мажбур ва бу дунё умрини ҳисобини бермоғи аниқдир. Суннати санияларида инсон бепарво бўлган аммо жуда қимматли нарса бу вақтдир дея умматларига ҳар сониясини таълимини берган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин. Давр ривожлангани сари инсонлар вақт деб номланган Аллоҳ томонидан берилган жуда қимматли бойликларини беҳудага сарфлаб юбормоқдалар. Ҳисобли дунё ҳақида ўйлаган мусулмонлар эса вақтларидан имкон қадар фойдаланиб қолишмоқда. Мусулмон бўлмаганлардан эса, вақт бу пулдир эътиқодида яшовчилар вақтларини пул билан ҳисоблаб жуда қадрлашади. Бугунги глобал ва тезкор даврда инсон нималар билан вақтини бой бераётгани ҳақида тўхталиб ўтамиз. Вақтимизни зое бўлишига сабаб бўлувчи нарсалар жуда кўп. Улардан баъзилари қуйидагилар: 1. Бекорчи, фойдасиз гапларни кўп гапириш. Кўп гапириш, сертакаллуфлик, ҳар-хил фойдасиз, бўлар-бўлмас гапларни гапириш, ғийбат қилиш нафақат вақтимизни олади, балки суҳбатдошларимизнинг ҳам дилини хира қилади. Инсон бошига кўп балолар ўйламасдан айтилган сўз сабабидан тушади. Фақатгина керакли гапларни гапиришимиз, атрофимиздагиларга самимий бўлишимиз, ўринсиз жойларда сукут сақлашимиз, муҳим бўлмаган гаплар учун суҳбатдошимизни вақтини олмаслигимиз зарур. Ҳар жойнинг ўз гапи бор, ҳар гапнинг ўз жойи бор . Бу борада барчамизга ўрнак сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Сўзлаётган тил борки, албатта, унинг олдида Аллоҳ турибди. Бас, нима деяётганини англаган киши Аллоҳдан қўрқсин”. 2. Телефонда узоқ гаплашиш. Баъзида яқинларимиздан ҳол-аҳвол сўраш учун телефон қиламиз. Бунинг учун узоғи билан 3 дақиқа кетади. Лекин суҳбатимиз чўзилиб кетади. Суҳбатда ўзимиз қолиб бошқалар ҳақида гаплашишга ўтиб кетамиз. Аслида бу бекорчи гаплар ўзимиз учун ҳам, суҳбатдошимиз учун ҳам қимматли бўлган вақтимизни кетказишга арзирмикан?! Суҳбат соатлаб давом этиши ҳам мумкин. Одамзотнинг гапи тугармиди? Телефонда кўп гаплашиш саломатлик учун ҳам зарарли. 3. Телевизорни ҳаддан ортиқ кўп кўриш, газета ва журналлардаги суратларга ортиқча тикилиб ўтириш. Масалан баъзи уй бекалари севимли сериалларига кўп вақт сарфлашлари оқибатида ўз вақтида овқат тайёрлай олишмайди. Бу эса турмуш ўртоқларининг норозиликларига сабаб бўлади. 4. Бирор қарор қабул қилиш учун анча вақт ўйланиб юриш. 6. Оилавий муаммолар. 7. Ўзига ортиқча оро бериш учун вақт сарфлаш. Масалан аёллар мустаҳаб бўлмаган ўринлар учун ҳам ортиқча зийнатланиш учун вақт сарфлашлари. 8. Йўқолган нарсани узоқ вақт қидириш. Бирор нарса йўқолиб қолса, аввал яхшигина асабийлашамиз, сўнгра бир нималарни гапириб уйимизни ҳар бир бурчагидан уни излашга тушамиз. Топилмаса яна излаймиз. Хуллас, уйни айланиб юраверамиз. Яхшиси фикримизни бир жойга жамлаб, йўқолган нарсани қаерга қўйганимизни эслашимиз, топилмаса қидирувни тўхтатиб кейинроқ изласак,қидирув муваффақиятли амалга ошади, вақтимиз ҳам кетмайди. 9. Муҳим бўлмаган ахборот учун компютер олдида, соатлаб қолиб кетиш. 10. Замонавий телефон ҳамда компютер ўйинларини ўйнаш. Интернетдаги “Facebook”, “Одноклассники” каби мулоқот сайтларида соатлаб қолиб кетиш. 12. Узоқ вақт бозор айланиш. 13. Кўп ухлаш,ортиқча дам олиш. Шу ўринда қайт этиш лозимки “Уйқучи ва очофат инсондан кўра шайтонга севимли киши йўқдир”. Демак овқат учун ҳам кўп вақт сарф этиш ҳа вақтни исроф қилади ҳам, шайтон алайҳи лаънага севимли қилиб қўяди. 14. Бефойда, ҳаттоки зарарли бўлган баҳс-мунозараларга киришиш. 15. Касал бўлмаса ҳам секин юриш, ишни жуда секин бажариш. Ишни тез ҳамда сифатли бажаришга ҳаракат қилсак, ўша ишни тезроқ тугатишимиз ва навбатдагисига киришишимиз мумкин. Вақтимизни бекорга сарфланишига сабаб бўлаётган омиллардан халос бўлишимиз керак.Бунинг учун бироз эътибор ҳамда шижоатли бўлишимиз лозим. Шунинг мусулмон киши ҳар вақтини қадрлаб, унумли фойдалангани маъқул. Аллоҳ таоло шижоатли ва фойдали иш билан машғул кишиларни...

Ўзбекистон қорилари Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди

Бугун 3 октябрь соат 08-20 да Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018» мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Мазкур мусобақада Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида жами 82 давлатдан 115 киши иштирок этади. Ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Шундай қилиб бу мусобақада юртимиздан икки нафар қори Й.Нуриддинов (30 порани ёддан ўқиш йўналиши), А.Сўфиев (15 порани ёддан ўқиш йўналиши) бўйича иштирок этса, устоз Ж.Неъматов баҳоловчи ҳакам сифатида иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Вакилларимизнинг қайси куни иштирок этиши қуръа йўли билан аниқланади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб қоламиз. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 357

Қадрият миллат кўзгуси

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу устоз ва мурраббийлардир. Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Қадрият миллат кўзгуси“ деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳар вакиллигидан, Нуроний хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан вакиллар таклиф қилинди, шунингдек институтнинг аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар иштирок этди. Тантанали байрам тадбири Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан ЎМИ раиси муфтий У.Алимов ҳазратларининг  устоз ва мураббийларга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттириш билан очилди. Тадбирда нуроний онахонларимиз институт аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар билан дилдан суҳбат қилишди. Олий қадрият ҳисобланган миллий урф-одат ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган давра суҳбатидан бошланиб, сўнгра институтнинг 1-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирига уланиб кетди. Тадбирда устозларни мадҳ этувчи шеър ва ҳикматли сўзлар ҳамда қизиқарли саҳнавий  кўринишлар намойиш этилди. ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи  З.Суярова 252

Сиз қандай юрасиз?

Инсон ўзининг эҳтиёжи сабабли доимо бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиб туради. Гоҳида ухласа, гоҳида ўтиради, гоҳида юрса, гоҳида югуришга тўғри  келади. Баъзида ибодатга машғул бўлса, баъзида касбу ҳунар билан машғул бўлади. Мўмин киши қайси ҳолатда бўлмасин, албатта, ўша ҳолатга тегишли динида кўрсатилган одобларга риоя қилиши лозим бўлади. Зеро, динида унинг ҳаётидаги ҳар бир ҳолатига тегишли одоблар баён қилиб қўйилгандир. Шу маънода эътиборингизга  пиёда юришга тааллуқли одобларни ҳавола этамиз. Биринчи одоб – эзгу ният қилиш. Мўмин киши барча ҳолатларида дастлаб эзгу ният қилиши лозим бўлади. Агар бир дўстини зиёрат қилишга борса, ушбу зиёрати билан Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлайди. Агар масжидга йўл олса, ибодатни адо этишга ният қилади. Агар касбу кор учун йўлга отланса, аҳли оиласига ҳалол ризқ топиш ниятини қилади. Агар бирор-бир ўйин ўйнамоқчи бўлса, ушбу ўйиндан олдин у билан соғлигини тиклашни, ибодатга қувватли бўлишни ният қилади. Шу маънода пиёда юришда ҳам мусулмонларга манфаат келтириш сингари эзгу ниятлар қилади. Иккинчи одоб –  ҳаром қилинган жойга бормаслик. Мусулмон киши ҳаромга олиб борувчи ҳар бир қадамга гуноҳ ёзилишини, ҳаромдан сақланиб, ҳалолга юрилган ҳар бир қадамга эса савоблар ёзилишини билиши лозимдир. Учинчи одоб  – кибр билан юришдан сақланиш.  Такаббурлик қилиб юриш ёмон оқибатга олиб борувчи қаттиқ қайтарилган ишдир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ “Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”[1]. Ушбу оятни Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ шундай тафсир қилган: “Ер юзида ўзига бино қўйган мутакаббир бўлиб юрмагинки, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқиб қоласан. Шунинг учун Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”, – деган. Оятда келган مُخْتَالٍ калимаси “ўзига бино қўйган” маъносини, فَخُورٍ калимаси “бошқага мақтанувчи маъносини англатади”. Тўртинчи одоб – ўртача тезликда юриш. Юришда ҳаддан зиёд тез ҳам, ниҳоятда секин ҳам бўлмасдан, ўртача ҳаракатланиш ҳам пиёда юриш одобидан ҳисобланади. Бешинчи одоб – юришда орқасига алангламаслик. Юриб кетаётган киши агар орқасига аланглайдиган бўлса, бошқаларда у ҳақида турли гумонлар юзага келиши, ёки бирор нарсага қоқилиб кетиши каби турли нохуш ҳолатларга дучор бўлиши мумкин. Шунинг учун мўмин киши тўғрига қараб виқор билан юриши лозим. Олтинчи одоб  – юришда сохта қўрқоқлик қилмаслик. Бошқаларнинг эътиборини тортиш учун ўзини қўрқиб кетгандек қилиб кўрсатиш ёки ўзини касалликка солиш каби сохтакорликлар Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган ишлар ҳисобланади. Шунинг учун мўмин киши судралмасдан шахдам юриши лозим бўлади. Умар розияллоҳу анҳу кўчада касалмандга ўхшаб юрган бир йигитни кўриб: “Касалмисан”, – деб сўради. У: “Йўқ”, – деб жавоб берди. Ҳазрати Умар уни дарралари билан бир уриб: “Бўлмаса дадил юргин”, – деб буюрди. Еттинчи одоб –  дадиллик билан юриш. Дадиллик билан юриш ҳам юриш одобларидан ҳисобланади. Дадиллик билан юриш деганда оёқларини судрамасдан шахдам қадамлар билан юриш тушунилади. Юришда пилдираб(жуда майда қадам билан) юриш, касалмандаларга ўхшаб “зўрға” юриш юришдаги одобсизлик ҳисобланади. Мусулмон киши виқор билан, ўзидаги куч-қувватни намоён қилиб юриши лозим. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра севимлидир”. Саккизинчи одоб – ман қилинган юришлардан сақланиш. Мусулмон кишининг одоби уни қуйидаги юришлардан қайтариб туради: – мутакаббирлик билан юриш; – хавотир билан атрофга аланглаб, довдираб юриш; – ўлиб бораётган касалманддек судралиб юриш; – нозланиб юриш; – бирор заруратсиз йўрғалаб юриш....
1 8 9 10