islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2018

Month

Шогирднинг устози ҳузуридаги одоблари

Шогирднинг устози ҳузуридаги одоблари қуйидагилардан иборат: Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши; Устози сўрамаган масалалардан сўз очиб очиб, мавзудан чалғитмаслиги; Талаба устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги; Шогирд устоз ўртага қўйган масалада уни мулзам қилиш учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда, унинг фикри сизникидан устун кўриняпти”, деган гаплар қилмаслиги; Устозининг ҳузунли ва сукутли дамларида ўринсиз саволарга тутиб, безовта қилмаслиги; Талаба устози айтмоқчи бўлган сўзни ёҳуд саволни ярмидан олиб, оғзидан олиб давомини айтишга одатланмаслиги лозим. Шунингдек, талабалар устозини ғийбат қилиш каби гуноҳлардан жуда ҳам эҳтиёт бўлишлари керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди: Эй мўминлар, кўп гумондан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир. (Ҳужурот,12). Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 260

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ундайди. Инсон ўзи учун ҳаловат ва тинчликни ўз идроки ва билими билан таъминлайди. Аллоҳ ато этадиган бу буюк неъматни асрай олиш унинг ўз ҳатти-ҳаракатларига боғлиқдир. Бугунги глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун жиддий кураш кетмоқда. Турли манфаатлар тўқнаш келган ва шунга хизмат қиладиган ахборот хуружлари кўпайган бир шароитда бундай жараёнлар салбий таъсиридан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли бу соғлом фикр юритиш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишдир.Айниқса, ёшлар онгида ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, уларнинг билимини ошириш турли таҳдидларига тўсиқ қўйишда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфиддинов иштирокида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда ҳозирги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан амалий ишлар амалга оширилаётган бир пайтда тирноқ ичидан кир қидираётган кишилар томонидан турли фитналарга алданиб қолмаслик кераклиги ҳақида айтиб ўтилди. Бугун талаба ёшларнинг асосий вазифаси юксак илм-маърифат ва одоб-ахлоқни эгаллаш зарурлиги эслатиб ўтилди. Суҳбат давомида саҳобалар ва илм аҳлларининг фазллари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди. Суҳбат сўнгида институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга Раҳматуллоҳ домла томонидан мазмунли жавоб олдилар. Тадбир якунида Устоз талабаларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ   349

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ПОКЛИК

Аллоҳ таоло: “Албатта, у Қуръони каримдирки, (у) яширин Китобда (Лавҳул-маҳфузда) дир. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар”, деган ( Воқиаъ, 77-79). Абдурраҳмон ибн Язид ҳикоя қиладилар: Биз Салмом (розияллоҳу анҳу) билан бирга эдик. У бизни ёнимиздан туриб, чиқиб кетди ва ҳожатини қилиб келди. Мен эй Абу Абдуллоҳ таҳорат қилдингизми? Биз Аллоҳнинг каломидан сўрамоқчи эдик дедим. У мен Мусҳафни ушламайман, уни покланганлар ушлайди, деди. Ва бизга сўраган оятларимизни тиловат қилди, (Байҳавий ва Дорақутний ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуронни фақатгина таҳоратли кишигина ушлайди”, деганлар, (Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Сунани Доримий 447-ҳадис). Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хайз ва жунуб ҳолатдаги кишини Қуронни тиловат қилишдан қайтарган”, эдилар ( Мабсут Сарахсий 3-жуз 301-саҳифа). Қуръони каримни жунуб, ҳайз, нифос ва таҳоратсиз ҳолдагилар ушлаши мумкин эмас. Фақат Қуръони каримнинг ташидан унга ёпишмаган нарса ила ушлашлари жоиз. Улар бутун бир ояти карима ёзилган қоғозни ҳам ушлашлари дуруст эмас. Баъзи уламолар: балоғатга етмаган болалар Қуръонни ўрганаётган вақтларида енгил таҳоратсиз ушлашларини жоиз деганлар. Агар таълим берувчи жунуб, ҳайз, нифос ва таҳоратсиз ҳолда бўлса, ана шу ҳолатларда Каломуллоҳни ушламасдан сўзма-сўз ўқиш ила таълим беради. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 281

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАЛАБА ҚИЗЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯ МАРКАЗИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба-қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова бошчилигида 1-2-курс талаба-қизлари Ислом цивилизацияи марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида талабалар қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Ислом цивилизацияси маркази умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказиш, жамиятда “жаҳолатга қарши – маърифат” тамойилини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Уч қаватли марказ қадимий мадрасалар услубида қурилади. Бинонинг симметрик марказига Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватда кутубхона, анжуманлар ва кўргазма заллари бўлади. Учинчи қават ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналарни ўз ичига олади. Кўргазмалар залида Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилиши назарда тутилган. Ташриф давомида талаба-қизлар қизиқарли маълумотларга эга бўлиб қайтдилар. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 09-2831 сонли топшириғига асосан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режасига асосан ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 372

Истамбулда Евроосиё Фатво кенгашининг III-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари Туркия Республикасининг Истамбул шаҳрида Евросиё Фатво кенгашининг III-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш “Замонавий даврда фатво мавзусида дуч келинаётган муаммолар ҳамда долзарб иқтисодий масалалар” мавзуси остида бўлди. Мазкур йиғилишда Европа, Россия, Кавказ, Марказий Осиё, Афғонистон каби бир қатор давлатлардан Фатво масалалари бўйича мутасадди уламолар иштирок этишди. Ўзбекистондан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбеков қатнашди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Йиғилиш кун тартибидан: – ҳозирги кунда диний масалаларга жавоб беришда учраётган услубий муаммолар; – қонуний жиҳатдан тартибга солинган масалаларда фатво бериш сиёсати; – баъзи замонавий иқтисодий масалалар ва уларнинг шаръий аҳкомлари каби мавзулар ўрин олган эди. Йиғилишнинг биринчи кунида кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масала юзасидан уламолар ўзаро фикр алмашдилар. Жумладан, ҳозирги замонда Фатво бериш масаласида баъзи бир кишилар томонидан бирор-бир мазҳабнинг усулий қоидаларига риоя қилмаган ҳолда, умумий қоидалардан келиб чиқиб фатво бериш мўмин-мусулмонлар орасида зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқараётганлигини таъкидлаб ўтдилар. Хусусан, интернет тармоғи орқали аҳолидан берилаётган саволларга жавоб бераётган кимсалар савол бераётган жиҳатнинг ижтимоий, иқтисодий аҳволини ҳатто диний савиясини ҳам билмай туриб жавоб беришлари тўғри эмаслиги айтиб ўтилди. Иккинчи куни ҳозирги замонда учраётган баъзи иқтисодий-тижорий масалалар (олтин асосидаги вексель савдоси ва уни ижарага олиш-бериш, форекс, рақамли криптопуллар савдоси, тармоқли савдо ва ҳ.к.з) устида баҳс ва мунозара олиб бордилар ҳамда уларнинг шаръий ҳукмлари бўйича бир тўхтамга келдилар. Эслатиб ўтамиз, Евроосиё фатво кенгаши 2016 йилнинг октябрь ойида Евроосиё Ислом кенгашининг IX-йиғилишида таъсис этилган. Унинг асосий вазифаси евроосиё ҳудудида истиқомат қилаётган мусулмонларнинг ҳаётида учраётган диний масалаларни ҳамкорликда ҳал этишдан иборатдир. 188
1 2 3 4 5 6 24