islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2018

Month

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи айлайҳ

Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан бири Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманофдир. Кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший бўлиб, ҳижрий 150 йил Разза шаҳрида таваллуд топдилар. Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. Оналари уни саводли қилишни хоҳлайди, лекин тўлайдиган пули бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Ва ниҳоят бир муаллим Шофеъийдаги туғма қобилият сабаб уни бепул ўқита бошлайди. Бўлажак олим етти ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олади. Шундан сўнг масжидга кириб, уламолардан билим ўрганиб кучли зеҳни сабаб ўн ёшида Имом Моликнинг “Муватто” китобини ёд олади.  Сўнгра Мадинага йўл олиб, у ерда Имом Моликнинг вафотларига қадар дарс олди. Шундан кейин Имом Шофеъий яна Маккага қайтиб, бу ерда бир неча кун тургач, бу гал Яманга сафар қилди. Кўп ўтмай бу зот Маккада ва Мадинадаги каби Яманда ҳам шуҳрат қозондилар. Ҳижратни 184 йили Бағдодга келиб илм олгач, яна Маккага қайтиб келадилар. Масжид ал-ҳаромда ҳалқа қилиб, шу ерда дарс бера бошлайдилар. У ҳалқада нафақат толиблар, балки Суфён ибн Уяйна, Аҳмад ибн Ҳанбал каби уламолар ҳам бор эди. Ҳижрий 195 йил яна Бағдодга қайтиб боради ва масжидда талабаларга дарс бера бошлайдилар. Имом Шофеъий бундан ташқари Мисрга бориб, у ердан кўп илмлар ўрганиб, шогирдлар орттириб қайтадилар. Имом Шофеъийга ўз замоналарида ҳадис, фиқҳ, тафсир ва шеъриятда ҳам етуклигини уламоларнинг у киши ҳақларида айтган қуйидаги сўзларидан билиш мумкин. Фазл ибн Диккийн: “Шофеъийдан кўра ақли етук, фаҳми комил, илми кўп одамни эшитмадик ҳам, кўрмадик ҳам”, деб айтдилар. Имом Абу Заръата ар-Розий: “Ислом умматига Шофеъийни миннат қилса арзийди”, дер эдилар. Басшр ал-Марисий: “Шофеъийга дунё ахдининг ярим ақли берилган эди”, деб айтадилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Кимки қўлига сиёҳ билан қалам олса, уни зиммасида Шофеъийнинг ҳаққи бордир. Агар Шофеъий бўлмаганларида ҳадис ва фиқҳни билмаган бўлур эдик. Фиқҳ эшикларига қулф солинган эди. Аллоҳ Шофеъий сабабли, у эшикларни очиб берди”, деб айтадилдр. Имом Шофеъийнинг таълиф этган китоблари 113 та бўлиб, шулардан машҳурлари: “Китобу ҳужжа”, «Рисола», “ал-Мабсут”, «Ихтилоф ул-ҳадис», “ас-Салавот”, “ал-Музораъа”, “ад-Даъво вал-Баёнот”, “Фазоилу Қурайш”. Имом Шофеий ҳижрий 204 йил 54 ёшларида вафот этди. Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 299

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нукус ислом билим юрти талабаларига маъруза қилди

Ислом дини илм-у маърифат динидир. Илм инсонни икки дунё саодатига элтувчи бир восита бўлиб, ҳар – бир қилинадиган амал илм асосида бўлиши лозим. Ҳар қандай иш ёки бир амал мукаммал адо этилиши унинг илм асосида бўлишлигига боғлиқ. Илм олиш инсонга ҳурмат ва фазилат олиб келади. Халқимизда “олим бўлсанг олам сеники” деган ибора бежиз айтилмаган. Инсон қанчалик илм олишда давом этар экан унинг билим доираси кенгайиб боради, тафаккури очилади, теран фикрлайди. Шунинг билан бирга ҳар қандай ишнинг ечимини топади. Муқаддас ислом динимиз ибтидосида нозил қилинган ояти кариманинг бошланиши “Ўқи” калимаси экани ҳам илм олишнинг зарурлигига далолат қилади. Жорий йилнинг 22 декабр куни Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида Тошкент ислом институти ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир томонидан билим юрти талабаларига “Илм олиш фазилатлари” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ташкиллаштирилди. Суҳбат асносида Баҳодир Аъзамов, билим юрти мудир муовинлари талабаларга фойдали, келажак ҳаётида манфаат берадиган, дарсларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган фойдали маслаҳат ва таклифларини бериб ўтдилар. Устозлар талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб берди. Талабалар бу суҳбатдан ўзлари учун зарур бўлган маслаҳатларни ва кўрсатмаларни олди ва бу маслаҳатларга амал қилишларини таъкидладилар. Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти,  Маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Адилбай Ережепов  141

ИНТЕРНЕТ ТУЗОҒИГА ИЛИНМАНГ

Интернет маълумотлари чексиз ахборот манбаи саналади. Бироқ, ундан ҳам яхшилик ва ҳам ёмонлик йўлида фойдаланиш мумкин. Маърифатли, ақлан баркамол инсон ундан тўғри мақсадда фойдаланса, жоҳил, бузуқ эътиқодли кишилар ундан турли ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида истифода этиши ҳеч кимга сир эмас. Агар манфур кимсаларни ўз эркига қўйиб берсангиз, ҳавойи нафсига эргашиб, разолат ботқоғига ботиши, тубанлик чоҳига қулаши тайин. Унинг гирдобига тушиб қолган киши осонликча қутулиши даргумон. Интернет тўрига илинганлар фитналар қурбони бўлади. Ҳам руҳан ва ҳам жисмонан унга мутеъ бўлиб қолади. Натижада улар орасида фаҳш, зулм, мункар ёйилади, ҳар хил миш-миш ва тўқималар, туҳмат, ғийбат, бўҳтон, бировларнинг иззат-нафсониятига тегиш ва бир-бирларига қарши гиж-гижлашлар авж олади. Маълумки, интернет тармоғида гуруҳ очганлар ўзларини ошкора қилмайдилар. Турли лақаб ва номлар билан атайдилар. Воҳаланки, биз уларнинг кимлигини билмаймиз. Билмаган, танимаган кишиларнинг маълумотини кўр-кўрона қабул қилиб олиш эса исломда қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй мўминлар), сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда, мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: “Бу очиқ бўҳтон-ку!” десалар бўлмасмиди?!” (Нур сураси, 12-оят). Шунингдек, эшитган ҳар бир сўзни унинг ростлигини аниқламасдан гапиравериш ҳам мусулмонга хос иш эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларнинг бирида: “Ҳар бир эшитган сўзини айтишлиги кишининг ёлғон гапириб қўйишига кифоя қилади”, деганлар (Муслим ривояти). Иғволарга учиб фитна тарқатувчилар шайтон янглиғ турли шакл-шамойилга кириб инсонларни тўғри йўлдан оздирмоқчи бўлишади. Шайтоннинг инсон учун азалдан очиқ-ойдин душман экани ояти карима ва ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир” деб огоҳлантирган. Мўмин киши буни тўғри англаб етади, ҳеч қачон душманига ишониб қолмайди, билиб туриб ўзини фитналар домига ташламайди, ақл-идрок билан иш юритади. Фитна энг разил, ҳатто қотилликдан ҳам тубанроқ эканини доимо ҳис этади. Бу борада доимо зийрак ва ҳушёр бўлади. Эътиборсизликка асло йўл қўймайди. Эътиборсизлик ва лоқайдликнинг охири вой бўлишини тушунади. Шундай экан, интернетдан тўғри фойдаланишни ўзимизга мақсад қилиб олайлик. Акс ҳолда, сўнгги пушаймон – ўзингга душман бўлиб қолишдан Яратганнинг ўзи асрасин. Мир Араб олий мадрасаси Қироат ва тажвид фани мударриси Абдулбосит Раҳимов 180

ИНСОН НEГА ЙИҒЛАЙДИ?

Инсон дунёга келган экан, ҳаётда турли воқеа-ҳодисалар ва турли ҳолатларга рўбарў бўлади.Уларнинг инсонга таъсири ҳам турлича, баъзан ҳаётдан мамнун, баъзан эса маҳзун бўлади. Ана шу ҳаёт тўлқинларида сузиб бораётган инсон умри давомида жуда кўп бора кўз ёш тўкади, йиғлайди. Лекин, инсон йиғисининг сабаблари ҳам турлича бўлар экан. Баъзилари таҳсинга лойиқ, баъзилари эса аксинча, Аллоҳ ундан паноҳ берсин. Уламолар йиғини бир неча турга бўлган эканлар. Улар қуйидагилар: 1. Меҳрибонлик ва юмшоқ кўнгиллик йиғиси; 2. Хавфсираш ва қўрқув йиғиси; 3. Муҳаббат ва шавқ йиғиси; 4. Шод-хуррамлик йиғиси; 5. Оғриқдан йиғлаш; 6. Маҳзунлик йиғиси; 7. Заифлик ва руҳий беқарорлик йиғиси; 8. Мунофиқлик йиғиси; 9. Бошқалар учун йиғлаб бериш; 10. Мувофиқлаштирилган йиғи. Энди ушбу йиғи турларига қисқача шарҳ бериб, мисоллар билан ёритсак: Меҳрибонлик ва юмшоқ кўнгиллик йиғиси. Кишининг юмшоқ кўнгиллигидан, бировга раҳми келиб йиғлаши бунга мисол бўлади. Уларнинг кўнгиллари нозик бўлгани боис атрофдаги воқеа ҳодисадан тез таъсирланиб кўз ёш тўкадилар. Ўз ўрнида буни фазилат деб аташ ҳам мумкин деб ўйлайман. Чунки бундай юмшоқ кўнгилли инсонлар ҳар доим ҳам топилавермайди. Хавфсираш ва қўрқув йиғиси – инсон энди бўладиган кўнгилсизликдан хавфсираб йиғлаши мумкин. У қўрққан нарса ҳали содир бўлмаган бўлса-да инсон қўрқиб йиғлайди. Аммо, ҳамиша яхши гумонли бўлган яхши. Шунингдек, охират қайғусида, амалларининг озлиги ва нуқсонли экани, гуноҳлари борлигини ва кўплигини ўйлаб, эртаси учун қайғуриб йиғлаши ҳам йиғининг ушбу турига мисол бўлади. Бундай қўрқув инсон ўзини ислоҳ қилишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, охиратини ўйлаб йиғлаш таҳсинга лойиқ. Зеро, Аллоҳ истаса уни ана шу кўз ёшлари туфайли уни мағфират қилади. Мана шу кўз ёшлари эса қиёмат кунида унинг юзидаги нур бўлади. Муҳаббат ва шавқ йиғиси – Инсон қалби муҳаббат билан тўлганда кўзларига ёш олади. Мана шу муҳаббат ва шавқ йиғиси бўлади. Шод-хуррамлик йиғиси – инсон бир нарсадан қаттиқ севинганида  кўз  ёш қилиши йиғининг ушбу турига киради. Бунга ҳожатманд кишининг  ҳожати раво бўлганида севинчдан йиғлаши ва абитуриентларнинг ўқишга қабул қилинганларидаги йиғиларини мисол қилиш мумкин. Оғриқдан йиғлаш – инсон тана аъзоларидан бирортасида оғриқ кучли  бўлганидан йиғлаши оғриқдан йиғлашга киради. Бунда ҳиссиётлар рол  ўйнамайди, балки инсон оғриқдан азоб чекканидан йиғлайди. Маҳзунлик йиғиси – содир бўлган кўнгилсизликдан йиғлаш демакдир.  Йиғининг ушбу тури билан хавфсираб, қўрқиб йиғлаш ўртасидаги фарқ-маҳзунлик йиғиси содир бўлган, амалга ошган кўнгилсизлик таъсирида бўлади, хавфсираб, қўрқиб йиғлаш эса энди келиши мумкин бўлган ёмонликдан қўрқиб, унинг амалга ошишини хоҳламасдан, ундан омонда бўлишидан ҳотиржам бўлмасдан хавфдан йиғлашдир. Заифлик ва руҳий беқарорлик йиғиси – кайфият тушганда йиғлаш ҳам йиғининг ушбу турига киради. Чунки инсон муаммога йўлиққанда уни бартараф этишга уриниши керак. Акс ҳолда унинг ўтириб йиғлаши заифлик йиғиси бўлади. Яқин инсони вафот этиши каби ҳоллардаги йиғи эса маҳзунлик йиғисига киради. Чунки, бунда инсоннинг сайъ-ҳаракати билан боғлиқ натижа йўқ. Мунофиқлик йиғиси – буни йиғининг энг ёмон тури дейиш мумкин. Қалби қотган ҳолда, сиртида кўздан ёш тўкиб йиғлаш мунофиқлик йиғисидир. Бундай кўз ёш тўкувчи инсон ўзи инсонлар ичида энг қалби қаттиғи бўла туриб ён-атрофдагиларга ўзининг камтарлиги ва тавозесини кўз-кўз қилади. Аллоҳ ундан паноҳ берсин. Бошқалар учун йиғлаб бериш – жаноза маросимларида аёллар пул эвазига йиғлаб беришлари бунга мисол бўлади. Улар Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек: “Бировнинг ғами учун йиғлаб кўз ёшини сотади”. Мувофиқлаштирилган йиғи – Инсонлар бошларига тушган нарса учун йиғлаб ўтирганларини кўриб, улар нега йиғлаётганларини билмаган ҳолда уларга қўшилиб йиғлаш йиғининг ушбу турига киради. Бунда инсон бошқаларни йиғлаётганларини кўради ва қўшилиб йиғлайверади, сабаб эса аҳамиятсиз. Хулоса қилиб айтганда, йиғининг ҳам турлари бор бўлиб, уларнинг баъзиларидан сақланиш, баъзиларини эса ўзимизда шакллантиришимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Интернет манбалари асосида Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти мударрисаси Г. Кенжабой 288

Нақшбандия машойихлари(4) Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ (роҳимаҳуллоҳ)

Имом Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ “Силсилаи Нақшбандия” (“Олтин силсила”)нинг тўртинчисидир. 80-ҳижрий йилда (милодий 699) ва ёки 83-йилида (милодий 702) да Мадинада дунёга келди. Отаси 12 имомнинг бешинчиси Имом Муҳаммад Боқир, онаси ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг набираси Қосим бин Муҳаммаднинг қизи Умму Фарводир. Яъни Имом Жаъфар Содиқ ота тарафидан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, она тарафидан ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Имом Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ Асҳоби Киромни кўриш шарафига муяссар бўлган тобеъинларнинг катталаридандир. Иршод фаолиятини 34 йил давом эттирди. Ниҳоятда хушчеҳра, ширинзабон киши эди. Қувватли ва ўрта бўйли эди. Сочлари қум ранг эди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга ўхшаб кетарди. Ўнта фарзанди бўлиб, еттитаси ўғил, учтаси қиз эди. Ўғилларининг исмлари Мусо Козим, Исҳоқ, Муҳаммад, Исмоил, Абдуллоҳ, Аббос ва Али. Уларнинг ҳаммаси ўша даврнинг олими ва авлиёларининг катталаридан эди. Имом Жаъфар Содиқ илмни отаси Муҳаммад Боқирдан ўрганган эди. Илм ва фазилатда даврининг ягонаси бўлди. Диний илмлар каби, фанда ҳам илғор эди. Унинг талабалари алжабр ва кимё илмларида турли кашфиётлар қилган. Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари Имом Жаъфар Содиқнинг тадрис ва суҳбатларида қатнашиб, унинг хос ва ошкор маърифат манбаидан, илм ва авлиёлик йўлида кўп истифода қилган. *** Бир куни замонасининг машҳур олими ва зоҳидларидан Довуд Тойи ҳазратлари Имом Жаъфар Содиқ ҳазратларининг ёнига келиб: – Эй Пайғамбаримизнинг набираси, менга бир насиҳат қилинг, қалбим қорайди!– дея илтижо қилди. – Эй Довуд, сен давримизнинг зоҳиди, Аллоҳдан энг кўп қўрққан инсон, менинг насиҳатимга не эҳтиёжинг бор?– деб сўради Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари. – Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набираси, сизнинг қолганлардан устунлигингиз бор, томирларингизда буюк Пайғамбарнинг қони айланмоқда, шу боис ҳар кимга насиҳат бериш сизларга вожибдир, –деди Довуд Тойи. – Эй Довуд, қиёмат куни аждодим Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва саллам менинг қўлимдан тутиб “Нечун мен билан уйғун ҳаракат қилмадинг?” деса, нима қиламан? Ахир бу уруғ-аждод масаласи эмас, ибодат ва амал ишидир!– деди Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари. Довуд Тойи ҳазратлари буни эшитиб, йиғлай бошлади ва: – Ё Раббий, у Пайғамбарлик уруғидан дунёга келди, сўзлари ҳар кимга далилдир. Бобоси Пайғамбар солаллоҳу алайҳи ва саллам, онаси Батул (ҳазрати Фотима) бўлгани ҳолда, шундай деб турса, Довуд Тойи ким бўлибдики, қиймати бўлсин!– деди. *** Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари орифларнинг, ҳақ ошиқларининг сарвари, тафсир илмининг ҳам буюкларидан эди. Калом илмида бузуқ эътиқодли аҳли бидъат ва фалсафачиларга қарши соғлом васиқали жавоблари Аҳли Суннат китобларидан ўрин олди. Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари ҳадис илмида ҳам ишончли бир ровий ўлароқ машҳурдир. Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари Имом Жаъфар ҳақда “Ундан ҳам фақиҳ, фиқх илмини теран билган бир киши кўрмадим”, деганлар. Тўғрилиги ва садоқати туфайли унга “Содиқ” тахаллуси берилган. Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари бир муддат узлатга чекилди. Уйидан ташқари чиқмай, ёлғизликни танлади. Буюк авлиёлардан Суфён Саврий унинг уйига бориб: – Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набираси, инсонлар баракатли нафасингиздан– суҳбатингиздан маҳрум қолди, нечун узлатга чекилдингиз, – деб сўради. – Бугун шуниси маъқул. Замон бузилди, дўстлар ўзгарди. Сўзимизнинг ҳақиқати ўртага чиқди,– деди ва шу маънодаги байтни ўқиди: Кечган кун каби кечди вафо ҳам. Ким хаёл изида, ким умид олдида. Дўстлик, вафо қолди шаклда, Қалбларда эса ғиж-ғиж чаёнлар. *** Бир куни Имом Жаъфар ҳазратларидан: “Аллоҳ Таоло фоизни нега ҳаром қилди?” деб сўрашди. – Инсонлар бир-бирига яхшилик ва эҳсон қилишлари учун ҳаром қилди. Агар фоиз ҳаром бўлмасайди, бир-бирига беғараз (бадалсиз) яхшилик этган одам қолмас эди. Қилинган ҳар бир яхшилик учун бир манфаат кутмаган одам қолмас эди, – деб жавоб берди Имом Жаъфар ҳазратлари. *** Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари дуоси...
1 3 4 5 6 7 24