islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 5, 2019

Day

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида БРИФИНГ

(2019 йил 5 июнь, соат 12:00 ҳолати) Ассалому алайкум, ҳурматли Брифинг иштирокчилари! Қадрли журналистлар! Эътироф этиш керак-ки, сўнгги икки-уч йил ичида Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилди. Қувонарлиси, ушбу саҳифалар зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга арзигулик ислоҳотлар, янгиликлар, хушхабарлар билан тўлмоқда. Ана шу ижобий ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар жаҳоннинг олий минбарлари, нуфузли теле ва радиоканаллари орқали баралла янграмоқда. Халқаро нашрларда юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида мақола ва янгиликлар чоп этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқ мафаати йўлида барча соҳаларда илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, амалий саъй-ҳаракатлар, нафақат юртдошларимиз, қолаверса халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Айниқса, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, аждодларимизга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг бой илмий меъросларини ўрганиш ва ёшларга етказиш бўйича олиб борилаётган эзгу ишлар юртдошларимизни бирдек мамнун қилмоқда. Буни, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда             жорий йилнинг 4 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Рамазон ҳайити табриги мисолида яққол кўриш мумкин. Айниқса, ушбу байрам табригида: “Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди”, деб таъкидланиши юртдошларимизга бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир. Мазкур Қарорларда белгиланган вазифа ва топшириқлар асосида, Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда турли мутасадди ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ҳурматли брифинг иштирокчилари! Энди эса, Ҳайит намози бўйича қўйидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз! Бугун, Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь соат тонгги 05:00 дан то 05:50 дақиқагача бўлган вақт оралиғида Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити намози адо этилди. Республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқароларимиз жам бўлдилар. Намозларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик туфайли исломий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши, диний эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгулик ишларига Муҳтарам Юртбошимиз томонидан берилаётган юксак эътиборга шукроналик билдирдилар ва дуолар қилдилар. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозини жойларда...

Ўзбекистонда ҳайит намозини ўқиган фуқаролар сони маълум қилинди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқаролар ҳайит намозини ўқиди. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқаролар жам бўлди. 152

Дин ишлари бўйича қўмита: 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. “Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди”, – деди у. 140

Ҳанафий фиқҳининг тарқалиши

Имом Абу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Куфа шаҳри — Ироқ диёри марказида юзага келиб, оз муддат ичида ислом дунёсининг кўп мамлакатларида тарқалиб ривожланди ва мусулмонларнинг катта қисмини ўзига жалб этиб, ахли сунна вал жамоанинг энг катта ва кенг ёйилган мазҳабига айланди. “Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар” китоби муаллифи берган маълумотларга кўра: “Бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,3 миллиард мусулмон аҳолисининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этиб, улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: Ҳанафийлар-47%, Шофеийлар-27%, Моликийлар-17%, Ҳанбалийлар-7,5%ни ташкил килади[1]”. Ҳанафий мазҳабининг юзага келиши борасида алоҳида тўхтаб ўтмадик. Чунки мазкур мавзу доирасида жуда кўп маълумотлар мавжуд. Шу билан бирга мазкур мазҳабнинг пайдо бўлиши унинг тарқалиши асносида бўлган десак ҳам сўзимиз хато бўлмайди. Ҳанафий мазҳаби иккинчи ҳижрий асрдан шарқу ғарб, шимолу жанубга ўз нуфузини ўтказа бошлади ва биринчи босқичда Аббосийлар давлати худудида тарқалди, сўнгра кўп ўлкаларда барча халқларнинг ичига кириб бориб, улар томо­нидан қабул қилинди ва айрим мамлакатлар, масалан, Ироқ, Эрон, Мовароуннахр, Хуросон ва Туркия ҳудудларида Аббо­сийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Мисрда Айюбийлар, Мамлуклар, Темурийлар, Бобурийлар, Шайбонийлар давлатлари ва Усмонийлар империяси томонидан расмий мазҳаб сифатида қабул қилиниб, уларнинг кенг соҳали барча ҳудудларида қозилик ишлари ушбу мазҳаб асосида олиб бориларди[2]. Ҳозирги кунда ҳанафий мазҳабининг жўғрофий ҳудуди Марказий Осиё давлатларидан бошлаб, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Арабистон, Яман, Миср, Жазоир, Тунис, Марокаш, Туркия, Индонезия ва бошқа мусулмон ўлкаларига етиб боради[3]. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби айтиб ўтилган мамлакатларнинг айримларида асосий мазҳаб бўлса, айримларида иккинчи ёки учинчи ўринда туради. Ҳанафий мазҳаби шимолий Африка мамлакатлари (Тунис, Жазоир, Марокаш)да тарқалган эди. Бу ўлкаларда ҳанафийлар сони кўп бўлмаса ҳам, бу мазҳаб олимлари катта иззат ва ҳурматга эга. Тунис пойтахтида суд ишлари ҳанафий ва моликий мазҳаблари асосида юритилиб, унда ҳанафий суд тизими моли­кий суд тизими билан бирга қўлланилади. Ҳанафий мазҳаби тарафдорлари Ҳиндистонда 48 млн.га етиб боради. Жанубий Америка ва Бразилияда 25 млн ҳанафий мусулмонлари мавжуд[4].   4-курс талабаси Авазбек Жумабоев [1] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 12. [2] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 13. [3] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 14. [4] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 15. 302

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қозиюл қузот ва қози шогирдлари

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари “қози ал-қузот” ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафий мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг ҳиссаси катта бўлгани шубҳасиз. Улар қуйидагилардир: Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ал-Ансорий (731-798). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бош шогирди. У 166/782 йилдан бошлаб Бағдодда ўн олти йил бош қози бўлиб турган. У ислом тарихида илк қози ал-қузот бўлган ҳанафий олимидир. 2) Ҳасан ибн Зиёд ал-Луълуъий ал-Куфий (ваф. 204/819). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг учинчи шогирди. У 194/809 йилда Кўфага қози қилиб сайланган, лекин озгина муддат ишлаб, истефога чиққан. 3) Асад ибн Амр ибн Омир ибн Абдуллоҳ ад-Қушайрий ал-Бужалий (ваф. 188/804). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга илк бор устоз дея мактуб ёзган ҳанафий олими. Восит шаҳрида бир муддат қози бўлган, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан сўнг Бағдод қозилигини эгаллаган. Ҳорун ар-Рашид (786-809) билан биргаликда ҳаж зиёратига борган. 4) Абу Исмат Нуҳ ибн Зайд ибн Жаъуна ал-Марвазий (ваф. 173/790). Халифа Мансур (754-775) даврида Марвга қози этиб таъйинланган. Узоқ муддат қозилик қилган, у қози этиб сайланганидан сўнг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ унга ваъз-насиҳатлар қилиб мактуб йўллаган. 5) Абу Муҳаммад Нуҳ ибн Дуррож ан-Нахаъий ал-Кўфий (ваф. 182/799). Кўфада уч йилча, кейин Бағдодда қозилик қилган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларидан бири. Унинг тўрт ўғли бўлган, тўртови ҳам қозилик қилган. 6) Офият ибн Язид ал-Авдий (ваф. 170/787). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиборли шогирдларидан бири. Бағдодда қози-аскар бўлган. Муҳаддислардан Абу Абдурраҳмон ан-Насоий (830-915) уни ҳадис ривоятида ишончли, деган. 7) Али ибн Забён ал-Абасий (ваф. 192/808). Қармисин деган жойда вафот этган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бу шогирди асли кўфалик бўлиб, Бағдодда етти йилча қози ал-қузот бўлган. 8) Али ибн Ҳармала ал-Куфий (ваф. 199/815). Бағдодда Ҳорун ар-Рашид (786-809) даврида “қози ал-қузот” бўлган. Аввал Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кейин Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан сабоқ олган. 9) Абу Зайд Ҳаммод ибн Далил (VIII аср). Мадоин шаҳрида қозилик қилган. Муҳаддислардан Ибн Ҳиббон (885-965) уни ишончли, деган, Абу Довуд (817-889) эса ундан битта ҳадис ривоят қилган. 10) Абу Абдуллоҳ ал-Қосим ибн Маън ибн Абдурраҳмон ал-Ҳузалий ал-Куфий (ваф. 175/792). Куфада қозилик қилган. Муҳаддислар уни ишончли деб, ундан ҳадислар ривоят қилганлар. 11) Яҳё ибн Закариё ибн Абу Зоида (738-800). У Ҳорун ар-Рашид (786-809) даврида Мадинада қози бўлган, тўрт ойча Мадоинда ҳам қозилик қилган. У Куфада фиқҳ соҳасида биринчи китоб ёзган олим сифатида ҳам танилган[1]. Муаррих Абдулқодир ибн “Абул Вафо ал-Қурайший (1297-1373) ўз асарида “ўн икки нафар қози” дея мана шу ўн бир нафарининг номини санаган, холос[2]. Лекин ўз вақтида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан дарс олиб, унинг мазҳабига амал қиладиган кейинчалик қозилик вазифаларида ишлаган қуйидаги олимлар ҳам борлиги маълум: 1) Абу Ҳонеъ Нўъмон ибн Абдуссалом ибн Ҳабиб ат-Тамимий ан-Найсобурий (ваф. 183/800). Исфаҳонда бир муддат қози бўлган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ, Суфён ас-Саврий (716-778) ҳамда Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ(728-775)дан таълим олган. 2) Абу Али Умар (Амр) ибн Маймун ибн Баҳр ал-Балхий (ваф. 171/788). Балхда йигирма йилдан кўпроқ қози бўлган. Унинг ўғли ҳам Нишопурда қозилик қилган. Муҳаддислардан Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий (824-892) ундан битта ҳадис ривоят қилган. 3) Абдулазиз ибн Холид ибн Зиёд ат-Термизий (VIII аср). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бири, Термизда бир муддат қозилик қилган. Ишончли...
1 2