islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 3, 2019

Day

Рақамлар тилга кирганда…

Интернет маълумотларига назар соладиган бўлсак, сайёрамиз аҳолиси 7111 тилда сўзлашаркан. Ана шу тилларнинг атиги бир фоизида  (70 тилда) Ер шари аҳолисининг 90 % гаплашади. Қолганлари жуда кам миқдорда аҳоли гаплашадиган, йўқолиб кетиш арафасида турган тиллардир. Ҳар икки ҳафтада Ер юзида битта тил умуман йўқолиб кетмоқда. Қувонарлиси шуки, бизнинг ўзбек тилимиз ана шу барқарор 0.5 фоизга киради. Ўзбек тилида Ер юзида 40 миллиондан ортиқ аҳоли гаплашади.  Бу Ер юзида ҳар 200 нафар одамдан бири ўзбек тилида сўзлайди, деганидир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ўзбек тили сўзлашувчилар сонига кўра сайёрамизда энг кенг тарқалган 40 тилдан биридир. (Бу тилларнинг ҳар бирида камида 30 миллион аҳоли гаплашади). Кўриниб турибдики, ўзбек тилининг мақоми халқаро миқёсда ҳавас қиладиган даражада. Бугун бу тил мамлакатимизнинг давлат тили бўлибгина  қолмай, қўшни Афғонистоннинг расмий тилларидан бири ҳособланади. Бу мамлакат шимолидаги саккизта вилоят аҳолисининг катта қисмини ўзбеклар ташкил қилади. Расмий маълумотларга кўра, қўшни Тожикистон аҳолисининг 13 % и, Қирғизистоннинг 15 %и, Қозоғистоннинг 4 %и, Туркманистоннинг 6 %и ўзбек тилида гаплашади. Бундан ташқари, Туркия, Хитой, Эрон, Россия, АҚШ, Швеция, Латвия, Украина, Мўғулистон сингари мамлакатларда ҳам ўн минглаб миллатдошларимиз яшайди. Шу ўринда,  жаҳонда мавжуд тиллар ҳақида баъзи қизиқарли маълумотлар келтириб ўтамиз: хозирги кунда дунё миқёсида 5000 га яқин тил ва шеваларда гаплашилинади. Шулардан 845таси Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади; инглиз ва хитой тилларидан сўнг дунёдаги энг кенг тарқалган ва энг кўп гаплашилинадиган тил бу Испан тилидир; ҳозирги кунда дунёда йигирма бешта турли алфабетлардан фойдаланилади; дунёдаги энг кўп харфлардан ташкил топган тил бу Комбоджа тилидир. Ушбу тилда оз эмас кўп эмас 72 харф мавжуд; Вэтнамликларнинг тили бўлмиш Сэданг тили дунёдаги энг кўп унлилар мавжуд тил сифатида эътироф этилади. Ушбу тилда 55 та унли товушлар бор; энг кам унли товушли тил эса Абхазия тили деб юритилади. Унда атиги 2 та унли товуш бор; АҚШнинг Миннэсота штатидаги Шимолий Америка ҳиндуларининг “Чиппэва” деб аталувчи тилида 6000 та феъл замонлари бор; жаҳон тилларининг ҳеч бири “а” унлисисиз мавжуд ҳам машҳур ҳам эмаc, яъни дунё тилларининг барчасида “а” харфи мавжуд. Интернет маълумотлари асосида “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Дилшод Насиров тайёрлади. 257

Ҳадисни инкор қилувчиларнинг даъволари ва уларга раддиялар (6-фасл)

Ҳадисни  инкор қилувчилар қуйидаги даъволарни қилади. Биринчи даъво. Қуръони карим динга тегишли барча ишлар  ва ҳукмларни ҳеч бирини четда қолдирмай ҳаммасини ўзида қамрайди. Аллоҳ таоло айтади:   4 مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْء “Китобда ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз” (Анъом, 38 -оят). Барча ҳукмларни мукаммал тарзда баён қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақида  хабар бериб айтади:   وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ “Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилгувчи этиб, нозил қилдик.” (Наҳл, 89-оят). Агар  ҳадис ва суннат Қуръони каримни баён қилади дейилса Аллоҳнинг  сўзига тўғри келмайдиган гап айтилган бўлади. Оятда келган маънога тескари фикр туғилган бўлиб чиқади. Аллоҳ таолонинг каломига эса ҳеч ҳам хилоф қилиб бўлмайди. Биринчи даъвога жавоб. Ҳақиқатдан ҳам Қуръони карим дин асосларини ва умумий ҳукмлар қоидаларини ўзида мужассам қилди. Айримларига очиқ далил келтирди. Бошқаларининг баёнини эса Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қолдирди. Модомики, Аллоҳ таоло инсонларга динларининг ҳукмларини баён қилиш учун пайғамбар юборар экан, ўша пайғамбар ҳукмларни баён қилиши Аллоҳнинг Китобига баён бўлади. Бунда эса Қуръони карим ва ҳадиснинг тармоғи бўлган бўлган ижмо ва қиёсдан олинган шаръий хукмлар Аллоҳнинг китобидан ҳукм ёки насс (матн) ёки далолат бўлади. Бундай ҳолда ҳадисни ҳужжатлиги ва Қуръони карим ҳар бир нарсага баён бўлиб келганида бир-бирига зиддият йўқ. Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ: “Бирор кишига дин ишидан бирон нарса келса, албатта, унга Аллоҳни китобида кўрсатма бор”, деганлар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтди: وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилгувчи этиб, нозил қилдик. (Наҳл, 89-оят) Баён – бир неча фаръий қоидалар жамланмасининг маъноларини ўзида қамраган исм. Аллоҳ таоло бандаларга ибодат қилишни баён қилиши ҳар-хил жиҳатлардан бўлган. Шулардан: Бандаларга насс тарзда баён қилган. Масалан, бандаларга намоз, закот, рўза ва ҳажни фарзлиги, фаҳш ишларнинг зоҳири-ю ботини ҳаромлиги, зино қилиш, ўлимтик ейиш, қон ва чўчқа гўшти ҳақидаги насслар. Фарзлигини Қуръон карим билан ҳукм қилиб Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали кайфиятини баён қилди. Масалан, намозни неча ракатлиги, намоз вақти, закотни ҳукмлари, закотнинг миқдори. Уларни Қуръони каримда Аллоҳ айтган, бошқа жиҳатларини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилдилар. Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат бўлиб, унда Аллоҳ таоло тарафидан ҳукмга насс йўқ. Аллоҳ таоло Китобида Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни, ҳукмларда У зотга мурожаат қилишни фарз қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабул қилган киши Аллоҳ таолонинг фарзи билан қабул қилган бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига ижтиҳод қилиб топишни фарз қилган. Фарз қилинган ишларда бандаларнинг итоат этишини синагани каби ижтиҳоддаги бўйсунишларини ҳам имтиҳон қилди. Хулоса ўрнида айтганда, банда Қуръони каримдаги фарзларни Аллоҳдан қабул қилади. Аллоҳ таоло ҳар бир инсон Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни ва ҳукмларга бўйсунишни фарз қилди. Демак инсон Аллоҳ таолонинг ҳукмларини Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали қабул қилади. Ҳукмларни Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабул қилган киши Аллоҳдан қабул қилган бўлади. Аллоҳ таолонинг Китоби  ва  Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳукмларни қабул қилиш юзаки қарагандан икки хил йўл. Лекин ҳукмларни Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабул қилиш ҳам Аллоҳ таолодан қабул қилиш билан баробар. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Ойбек Хошимов 249

“ҲИДОЯ” КИТОБИДА ИМОМ МАРҒИНОНИЙНИНГ ОДАТЛАРИ (бешинчи мақола)

Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ китобни ёзиш асносида бир қанча одоб ва одатларга риоя қилганлар. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, бу дегани имом ушбу одатлардан ташқари чиқмаганлар, доим шунга риоя қилганлар, дегани эмас. Балки китобда аксар ҳолда одатланган масалаларига нисбатан айтилади. Улар қуйидагилар: 1. Агар китобда قال رضي الله عنه десалар, бунда ўзларини назарда тутган бўладилар. Шайх Абдулҳақ Деҳлавий “Мидрожун нубувва” китобида шундай деган. Абус Сауд шундай дейди: “Ҳидоя” китоби соҳиби ўзларини назарда тутиб قال العبد الضعيف деганлар. Бироқ шогирдлари у кишининг вафотидан сўнг бу иборани رضي الله عنه га ўзгартиришган”. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ “Мен” дейишдан сақланиш учун аслида ўзларини биринчи шахс сийғасида келтирмаганлар. Бу одат барча буюк фақиҳ ва муҳаддисларнинг одати ҳамдир. 2. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ўзлари наздида ихтиёр қилинган сўзнинг далилини охири келтирганлар. “Ниҳоя” китобида “Қозининг одоблари китоби”нинг охирида шундай келтирилган. Шунингдек, “Иноя” китоби “Фосид бай боби”да, “Фатҳул Қодир” китоби “Сарф китоби”да, “Натоижул афкор” китобида: “Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг доимий одатларидан бири – турфа қавллар келтирилган пайтда кучли далилни охири зикр қилишлари бўлиб, охири келтирилган далил олдинги сўзларга жавоб ўлароқ айтилган бўлади”. 3. Агар мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ مشايخنا (“Шайхларимиз”) десалар, бундан мақсад Бухоро ва Самарқанддаги шайхлар назарда тутилган. “Иноя” китобида шундай келган. “Вақфун наҳр” китобида аллома Қосимдан нақл қилинишича, “машойихлар” деган сўздан мурод – имом ўзлари кўрмаган устозларни назарда тутганлар. 4. Агар فى ديارنا (“Диёримизда”) десалар, Мовароуннаҳрдаги шаҳарлар назарда тутилган. “Фатҳул Қодир”даги сўзлардан шундай тушуниш мумкин. 5. Агар ما تلونا десалар, юқорида келтирилган оят назарда тутилади. ما ذكرنا ва ما بينا дейдиган бўлсалар, юқорида ўтган ақлий далил назарда тутилади. ما روينا десалар, юқорида ўтган ҳадис назарда тутилади. “Натоижул афкор” китобида шундай келтирилган. Баъзи ҳолатларда ما ذكرنا деб, ҳадисга ишора қилинган. “Фатҳул Қодир” китоби “Сарф китоби”даги сўзлардан шундай тушуниш мумкин. Гоҳида ما بينا деб Қуръон, суннат ва қиёсга ишора қилинган. “Кифоя” китоби “Қасосни вожиб қиладиган ва вожиб қилмайдиганлар боби”да келтирилган маълумотлардан шуни тушуниш мумкин. 6. Ақлий далилни “фиқҳ” деб ишлатганлар. “Бу борадаги фиқҳ шундай” дейилган бўлса, бундан мурод ақлий далил деган маънодадир. “Мифтоҳус саода” китобида шундай келтирилган. 7. Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ “Асл” китобини зикр қилсалар, бундан мурод имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мабсут” китобини назарда тутган бўладилар. 8. Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ “Мухтасар” китобини зикр қилсалар, ундан мурод имом Қудурийнинг “Мухтасарул Қудурий” китобини назарда тутган бўладилар. 9. Агар китобда “Ҳадис фалон маънога ҳамл қилинади (йўйилади)” дейдиган бўлсалар, бундан мурод – муҳаддислар наздида ўша ҳадиснинг маъноси шу бўлади. Агар бордию “Бу ҳадисни фалон маънога йўямиз” десалар, ҳадисни гарчи муҳаддислар у маънога бурмасалар-да, бироқ шундай эканини билдиради. “Мифтоҳус саода” китобида шундай келтирилган. 10. Агар китобда عند فلان десалар, унинг мазҳаби шундай эканини, عن فلان десалар, “Фалончидан бир ривоятда” деган маънони билдиради. Имом Айний “Биноя” китобида айтишларича عن فلان “Зоҳирур ривоя”дан бошқа ривоятлар назарда тутган бўлинади. Ибн Ҳумом айтишларича, عند сўзи “мазҳаби” деган маънога далолат қилади.  Манбалар асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри Абдуллоҳ Қосим тайёрлади. 233