islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Dekabr 17, 2019

Day

Соғ танда соғлом ақл

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, конституция қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Соғ танда соғлом ақл” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни 102 гуруҳ билан 105 гуруҳлар ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган 102 гуруҳ жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. 105 гуруҳ жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин гол уришга эришди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. 1-бўлим 5:2 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 5 та голга гувоҳ бўлишди. Натижада 102 гуруҳ жамоаси 105 гуруҳ жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун учрашув 101 гуруҳ билан 104 гуруҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Натижага кўра 3 ўринни 101 гуруҳ талабалари қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мақтов ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  ёшлар биланг ишлаш бўлими  бошлиғи А.Олимов

Тошкент ислом институтида “Усулул фиқҳ билимдонлари” мусобақаси бўлиб ўтди

Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 122-оятда шундай марҳамат қилади: فَلَوْلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرْقَةٍ مِّنْهُمْ طَائِفَةٌ لِّيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ “Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фиқҳнинг фазилати борасида шундай марҳамат қилганларлар:  مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” Юқоридаги оят ва ҳадислардан маълумки Шариъатимизда фиқҳ ва фақиҳларнинг юксак ўрни бор. Усулул фиқҳ илми эса фиқҳнинг ажралмас бўлагидир. Киши бу фанни билмасдан туриб ҳақиқий фақиҳ бўла олмайди. Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий бу борада шундай деганлар: “Фиқҳ билан машғул бўлган киши албатта маълум вақтини усул фиқҳни ўрганишга ҳам сарфлаши зарур. Чунки бу илм фақиҳ учун энг муҳимидир”. Кейинги йилларда юртимиз илм аҳллари орасида ҳам бу илмга эътибор кучайди. Бунинг натижаси улароқ бир  бир неча китоблар ўзбек тилига таржима қилинди. Ислом билим юртларида эса бу фанга доир муҳим адабиётларни ўқитиш тизими жорий қилинди. “Декабрь ойи – фиқҳ, илмул фароиз ва усулул фиқҳ фанлари ойлиги” муносабати билан 2019 йил 17 декабрь кунии Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари ўртасида “Усулул фиқҳ билимдонлари” мавзусида  мусобақа ташкил этилди.  Қуръон тиловати қилиниб, сўнг Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров мусобақани очиб берди. Иштирокчиларни чиқишларини ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Умид домла Ходжаев ҳамда “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчилари С.Примов, Я.Раззоқов, Ф.Жўраев, Ҳ.Жўрабоевлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар. Мусобақа жами 4 шартдан иборат бўлиб, ҳар бир жамоада 4 тадан иштирокчи қатнашди. “Абул Баракот Насафий шогирдлари”, “Низомиддин Шоший издошлари” ва  “Фахрул ислом Паздавий ворислари” жамоалари ўртасида ўтган мусобақа жуда қизғин ва мазмунли бўлиб ўтди. Мусобақа натижаларига кўра, “Низомиддин Шоший издошлари” жамоаси  66 балл билан 1-ўринни, “Фахрул ислом Паздавий ворислари” жамоаси 62 балл билан 2-ўринни, “Абул Баракот Насафий...

​Диний идора раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди. Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди. Мажлисда якунига етиб бораётган 2019 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, масжидлар, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва тизимдаги бошқа ташкилотлар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ишматбеков Ҳомиджон Баҳромович номзоди бир овоздан маъқулланди. Маълумот ўрнида, Ишматбеков Ҳомиджон 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар “Муҳаммад Носир ҳожи” масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган. Бир қатор китоб ва илмий мақолалар муаллифидир. Манба:  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мактубга жавоб

Почтадан ҳар ҳафта ўттизга яқин хат оламан. Уларни радиодаги тингловчиларим ёки газета-журналлардаги мақолаларимни ўқиган кишилар юборишади. Лекин кеча келган хат аввалгиларига асло ўхшамас эди. Бир она юборган бу хат Оналар кунида ёзилган бўлиб, иборалари унчалик ҳам фасоҳатли, чиройли бўлмаса-да, балоғат жиҳатидан айни мўъжиза эди. Аслида балоғат ҳам инсоннинг кўзлаган мақсадига элтувчи гапни айтиши эмасми?! «Оналар куни деган байрамни эшитганман, лекин кўрмаганман. Оналар фарзанд сабабли азобу машаққат чекишини биламан, лекин фарзанднинг онага яхшилик қилганини, у сабабли бахтли ҳаёт кечиришини билмайман», деб ёзган эди у. Йўқ, бу онанинг фарзандлари унга оқ бўлмаган, бу хатни уларнинг итоатсизлигидан шикоят қилиш учун ёзмаган, чунки улар ҳали кичкина, ота-онага оқ бўладиган ёшга етишмаган. Мактубни ёзган она қашшоқлигидан, фақирлигидан, оиланинг таянчи бўлган турмуш ўртоғини йўқотганидан, йўқчиликка ҳар қанча сабр қилмасин, баъзан сабр косаси тўлиб кетаётганидан шикоят қилади. У мендан «Нима қилсам экан? Болаларимни мактабдан чиқариб олиб, бир бурда нон топиш учун бирор ишга берсаммикан? Мактабнинг бошқа харажатлари у ёқда турсин, ҳатто мактаб формасига ҳам пул топиб бера олмасам, ахир улар бу эски жулдур кийим-у, бўм-бўш чўнтак билан ўқишни қандай қилиб тамомлашади?» деб сўрабди. Очиғини айтсам, шу кунгача бой бўлишни орзу қилмаган эдим. Аммо шу бугун мана шу аёлга қаламим, сўзим билан эмас, балки мол-дунёим билан ёрдам бериш, тасалли бериш учун бой бўлгим келиб кетди. Лекин начора, мен бир ёзувчи бўлсам, ёзувчининг эса қалами-ю тилидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Лекин хатни ўқиб, қалбимдан отилиб чиққан икки гапни айтишга барибир қарор қилдим. Синглим, бири сенга. Иккинчиси эса ўқувчиларимга. Синглим, сенга айтадиган гапим бир қарашда одамларга ғайритабиий туюлиши мумкин, чунки ёзувчилар одатда бундай гапларни айтишмайди. Чунки улар одамларга ўзларининг асл кўринишларини эмас, балки, таъбир жоиз бўлса, бироз қалам теккизилган, безалган, тузатилган шаклларни намойиш қилишади. Эҳтимол, бундай расм гўзал ва жозибалироқ бўлиши мумкин, лекин бу уларнинг ҳақиқий сурати, ҳақиқий кўриниши бўлмайди. Бундай ёзувчилар ўз ўқувчиларига қалби билан эмас, балки ақли билан...

Қандай тақинчоқлардан фойдаланиш мумкин?

Мамлакатимиз мустақил бўлганига чорак асрдан кўпроқ вақт бўлишига қарамай, унинг ҳар жабҳада изчил ва босқичма-босқич ривожланиши аҳолининг турмуш тарзини янада яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Халқимизнинг маънавий салоҳияти ортиши билан бир қаторда моддий имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Юртимиз аҳолисининг аксар қисми мусулмонлардан иборат эканлигини инобатга оладиган бўлсак, қон-қонимизга сингган динимизнинг софлигини асраб, унга ҳар хил бидъату хурофотларнинг аралашишига йўл қўймаслик эзгу вазифамиздир. Аҳолининг моддий имконияти кенгайиб бораётганини бежиз тилга олмадик. Чунки, биз ёритиб бермоқчи бўлган мавзу ҳам айнан мусулмон киши ҳаётида фойдаланадиган қимматбаҳо буюмлар борасидадир. Қимматбаҳо тақинчоқларнинг тури кундан кун кўпайиб боргани сайин инсон ундан фойдалангиси, ўз манфаати йўлида ишлатгиси келади. Бунинг учун авваламбор ислом шариатида мўътабар ҳисобланадиган ислом алломаларининг фикрларидан ва уларнинг ёзиб қолдирган асарларидан фойдаланишимиз ўринли бўлади. Айниқса бу борада Имом Бухорий, имом Термизи Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиз алломаларининг бу борада қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Тилла ва кумушлар аслида пул сифатида яратилгани боис ундан тақинчоқ сифатида фойдаланса шариатда белгилаб қўйилган миқдорга етганда закот вожиб бўлиши фиқҳ китобларида баён қилинган. Аммо тақинчоқлардан фойдаланишда кўпчилигимиз эътибор бермайдиган муҳим жиҳати борки, биз айнан шу ҳақида, яъни, исломда қандай турдаги қимматбаҳо тақинчоқлардан фойдаланиш мумкинлиги борасида сўз юритамиз. Аллоҳ таоло ўз бандаларига уларнинг ташқи кўринишларини чиройли қилиб турадиган неъматларни берганини  Қуръони каримда бундай дейди: «Эй одам болалари, батаҳқиқ сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир»1. Яна бошқа оятда бундай дейилган: “Сен: “Аллоҳ ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?! деб айт”2. Ояти карима ер юзидаги зийнатлар ҳаром эмаслиги, ундан фойдаланиш мумкинлигини ифода этяпти. Бу ҳукм ҳаммага эркагу аёлга, ёшу қарига баробардир. Зийнат бу умумий сўз бўлиб кийим-кечак, тақинчоғу ҳушбўй мушкларни ҳам ўз ичига олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир ўринда: «Аллоҳ гўзалдир гўзалликни яхши кўради»3. деган бўлсалар, яна бир ўринда: Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин (парвариш...