Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўё “жиҳод” барча мусулмонларга фарз, шу боис ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминга бориши ва “кофирлар”га қарши курашиши зарур экани ҳақидаги даъватлар тарқатилаётгани сир эмас. - Ўткир ҲАСАНБАЕВ
Мутавотир хабар зарурий илмни, яъни яқийн – шак-шубҳаси йўқ илмни ифода қилади. Бошқача қилиб айтганда, киши ана шу илмни билганда жазм ила тасдиқ қилиши заруратга айланади. Ундан бошқа иложи қолмайди... - 4-курс талабаси Жуманов Абдулазиз
Муҳаддис уламоларимизнинг илмий жасоратлари бир неча илмларга асос бўлди. Инсоният тарихида ўзининг кенг кўламли ва аниқ экани, ихлос ва покликка қурилгани ҳамда бошқа жиҳатлари билан мисли кўрилмаган бу илмий ҳаракатларга Аллоҳ таоло улкан самаралар берди. - 4- курс талабаси Маҳаматхонова Мухлиса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамлаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари расмий равишда юзинчи ҳижрий йил атрофида халифалик қилган Умар ибн Абдулазизнинг даврида бўлгани маълум ва машҳур. - Махсус сиртқи бўлим талабаси Хожиев Шамсиддинхон