Ўз аро мулоқот пайти айримлар эътибор бермайдиган аммо ташқаридан хунук кўринадиган ҳолатлардан бири бу мулоқот пайти овозни баланд кўтариб гапиришдир. Аллоҳ таоло айнан шу ҳолатни ўз китобида Луқмон сурасида қуйидагича келтирган: «Эй ўғилчам, юрганингда ўртача юргин ва сўзлаганингда овозингни паст қилгин. Чунки шак-шубҳасиз, овозларнинг энг ёқимсизи, ёмони эшаклар овозидир»...- Тошкент ислом институти талабаси Салиева Бийбиайша