Жорий йилнинг 24 апрел куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мезбонлигида “Жар” спорт соғломлаштириш комплексида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2019” спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди. Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бойича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, таълим бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Халқаро ислом академияси проректори Шоислом Акмалов, диний таълим муассасаларининг раҳбарлари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган ушбу маданий-спорт тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Республикамиз мадҳияси билан бошланди.Тадбирни очиб бериш учун билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриев сўзга чиқдилар ва ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар. Байрамона тадбир билан барча меҳмонлар ва иштирокчиларни қутладилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур сўзга чиқиб муқаддас динимизда мўмин-мусулмонларни бадантарбия, отда чопиш, пойгада мусобақалашиш, сувда сузиш, мерганлик, ақлни чиниқтириш каби машқлар билан мунтазам шуғулланиб юришга тарғиб қилинганлига, ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини, каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан мусобақалашган эдилар, мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг мени жисмим оғирлашганида яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва “ҳалиги билан биру бир”, дедилар» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган) айтиб бердилар. Тадбир давомида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов сўзга чиқиб диний таълим соҳасидаги эришилаётган ютуқлар ва ислоҳотлар ҳақида малумот бериб ўтдилар. Ушбу тадбир давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ташаббусининг амалий ижроси эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир давомида “Жар” спорт соғломлаштириш комплексининг спортчи-тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари бўлиб ўтди. Сўнгра мусобақанинг асосий қисми бошланди. Иштирокчилар спортнинг стол тенниси, тош кўтариш, кураш, шахмат турлари бўйича ўз кучларини синовдан ўтказишди. Мусобақа жараёнларини адолатли баҳолаб бориш мақсадида тажрибали спорт мутахассислари-ҳакамлар ҳайъати жалб этилди. Айниқса, мусобақага ташриф буюрган Ахрор бахши томонидан ижро этилган халқ достонлари барчанинг кўнглига хурсандчилик улашди. Муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар фаол иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди. Ғолибларни қуйидаги жадвал кўринишида тақдим этамиз: Шахмат бўйича совриндорлар 1. Охунов Бобиржон – Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 2. Иброҳимов Исмоил – «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти 3. Атовуллоев Абдураҳмон – Мир Араб олий мадрасаси Аёл-қизлар ўртасида шахмат бўйича ғолиблар: 1. Ахмеджонова Комила – Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2. Акбарова Ҳавасхон – Тошкент ислом институти аёл-қизлар жамоаси 3. Амирова Ойгул – «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти Стол тенниси бўйича совриндорлар 1. Аметниязов Ильяс – Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти 2. Мўйдинов Абдулҳамид – Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 3. Жиемуратов Ажинияз – Тошкент ислом институти Аёл-қизлар 1. Саъдуллаева Осима – «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2. Муҳаммадодилова Ислома – Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус...
Бугун, 25 апрель куни Тошкент ислом институтида диний таълим муассасалари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танлови республика босқичи бўлиб ўтмоқда. 900
Бу масала борасида қилинган ривоятлар турлича бўлганидан бир қанча эҳтимоллар келиб чиқади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Меърожга Жибрил алайҳи салом олиб чиққан. Олтин ва кумушлар билан безалган зинапояда кўтарилганлар. Буроқда чиққанлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган Меърож борасидаги ҳадисларда, осмонга кўтарилиш ҳақида шундай дейилади: Анас розияллоҳу анҳу Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “…Жибрил мени то дунё осмонига етиб боргунча олиб кетди ва эшикни тақиллатди…”[1]; Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “… сўнг қўлимдан ушлади ва мени осмонга олиб чиқди…”; Шарик ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “… сўнг уни дунё осмонига олиб чиқиб кетди…”, – деб айтилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жибрил мени олиб кетди” ва бошқа бир ривоятда “Жибрил билан кетдим” деган сўзларида ҳар хиллик йўқ. Иккинчиси борасида баъзи уламолар: “Бу иккинчи гаплари осмонга кўтарилишда Жибрилга муҳтож бўлмаганликларини англатади”, – деганлар. Лекин, аксар ривоятлар биринчи лафз билан келган. Имом Бухорий ривоят қилган Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса: “сўнг мени қўлимдан ушлади ва мени (осмонга) кўтарди”, – деганлар. Бу гап эса Жаброил алайҳи салом бу ҳолатда ёрдамчи бўлган, шунинг учун ҳам сиёқи калом шундай келган[2]. Ҳадисдаги “…сўнг бир чорпоя ҳайвон олиб келинди, ҳачирдан паст, эшакдан баланд, оқ. Унга Жоруд: “У Буроқми эй Абу Ҳамза”, – деди. Ва Анас: “Ҳа, кўзи етган жойга туёғини қўяди”. Мен унга миндирилдим ва Жибрил мени то дунё осмонига етгунча олиб кетди…” деган сўзларининг зоҳири осмонга Буроқда кўтарилганларини кўрсатади. У эса Ибн Абу Жамра раҳимаҳуллоҳ айтган сўз. Ва бу сўзни: “Байтул Мақдисга Исро бўлган кечадан бошқа кечада Меърож содир бўлан”, – деб айтадиган олимлар ҳам тутганлар. Бироқ, осмонга кўтарилиш Молик ибн Соъсоъанинг ривоятидан бошқа ривоятларда Буроқда бўлмаганлигини кўрсатади. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зинапоядан кўтарилганлар деб айтилади. Бу ва Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ Ибн Исҳоқ ва Байҳақий раҳимаҳумаллоҳ “Далоил” номли китобда ривоят қилинган ҳадисниг очиқ айтилган лафзида шундай дейилади: “Қарасам, бир чорпоя ҳайвон турган экан, уни Буроқ деб номланади. Уларни Пайғамбарлар мендан олдин минар эдилар ва мен ҳам миндим… Сўнг мен ва Жибрил Байтул Мақдисга кирдик, мен намоз ўқидим, сўнг Меърожга чиқдим”. Ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ ривоятларида шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Байтул Мақдисдаги ишлардан фориғ бўлганимда, Меърож олиб келинди. Ҳеч қачон унданда чиройлироқ нарса кўрмаганман. Айнан ўша майит иҳтизор бўлганида кўзи тикилиб қоладиган нарсадир. Ва то осмоннинг эшикларидан бирига етиб боргунча у борасида соҳибим менга ёрдам берди”[3]. Каъб розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса: “Олдига кумушдан бўлган зина ва олтиндан бўлган зина қўйилди. Лекин, уни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни) Жибрил олиб чиқди”. “Шарофул Мустафо” номли китобда Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ қилган ривоятларида эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Фирдавс жаннатидан зинапоя олиб келинди, у маржон билан безатилган эди. Ўнг томонида фаришталар, чар томонида фаришталар бор”. Шунингдек, ҳаммамизга маълум бўлган, ҳаммамиз ўқиган, билган ҳадисларда: “… мен Байтул Мақдисга бордим, ҳалқага Буроқни боғладим, сўнг масжидга кирдим”, деган маънода ҳадиси шарифларни эшитганмиз, ўқиганмиз. Бу ҳадисда “… масжидда намоз ўқиб чиқиб, Буроқни арқонидан ечиб, миниб, омонга кўтарилдим”, деб айтилмаган. Бизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга Буроқда кўтарилдилар деган фикрлар ғазалларда акс этган сабабли вужудга келиб қолган. Ғазал бўлганлиги учун ҳам, бу...
Аҳмад чўпоннинг юраги дарду аламга тўла эди. Дахшатли уруш йилларида у кўп нарсасидан жудо бўлди. Аёли вафот этди сўнгра ўғли бедарак йўқолди. Ўзи ҳам шаҳардаги ишидан айрилгач чекка бир қишлоқда чўпонлик қила бошлади. Кунлардан бир куни Аҳмад чўпон катта йўл четида қўйларини ўтлатиб юрган эди. Шунда у бир бемор ўсмир йигитни шаҳарга олиб кетаётган одамларни кўриб қолди. Кўринишидан бу ўсмир ўзидан ҳам фақирроқ эди. Буни у йигитнинг эгнидаги ўта юпун кийимдан билиб олиш қийин эмасди. Бечора йигит совуқдан дир-дир титрар эди. Шу чоғда Аҳмад чўпон устидаги узоқ йиллардан буён кийиб юрадиган эски чопонини ечиб йигитнинг елкаларига ташлади. Одамлар ўсмир йигитни шифохонага олиб кетишди. Шифохонанинг узун йўлакчасидаги ўриндиқда оғриқдан инграб ўтирган йигит ортидан елкасига кимнингдир «ота» дея қўл ташлаганидан чўчиб ортига ўгирилди. Унинг ортида ўрта ёшли бир нотаниш киши турарди. Бу киши ушбу касалхонада боғбон бўлиб ишлар эди. У ортига қараган болани кўриб ажабланди ва: «Кечирасиз, сизнинг эгнингиздаги чопон худди мен бир неча йиллардан буён қидириб юрган отамнинг чопонига ўхшар экан. Мен сизни отам деб ўйлабман, минг бор узур» , деди. Бола ундан отаси ҳақида сўраб-суриштирди. Кўп ўтмасдан у кишининг отаси Аҳмад чўпон эканлиги маълум бўлди. Ўсмир йигит шифохона хизматчисига адашмаганини, ушбу чопон ҳақиқатда унинг отасининг чопони эканлигини айтди. Шифокор кўригидан сўнг улар иккиси биргаликда қишлоққа қайтишди. Ушбу ҳикоя Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари нақадар ҳақиқат эканлигига мисол бўлади: (من جاء بالحسنة فله عشر أمثالها) «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилади». Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдулқаюм таржимаси 1 024
Исро ва Меърож ҳодисаси ҳақида, барча мўътабар ақидавий китобларимизда Меърожга иймон келтириш борасида алоҳида матнлар келган. Чунки Исро Қуръони карим билан собит бўлгани учун ақидавий китобларда бу ҳақда гаплар йўқ. Биз ҳам юртимиз диний ўқув юртларидан ўқитиладиган ҳамда она тилимизга ўгирилган машҳур ақидавий китоблардан иқтибослар келтирамиз. Биринчи бўлиб ақидавий китобларнинг каттаси ва энг улуғи “Ал-фиқҳул акбар” китобида Меърож ҳақида шундай дейилади: وَ خَبَرُ المِعْرَاجِ حَقٌّ وَ مَنْ رَدَّهُ فَهُو مُبْتَدِعٌ ضَالٌّ «Меърож хабари ҳақ ва ростдир. Ва ким уни инкор этса, бас у адашган битъатчидир[1]». Бу матнни шарҳ қилиб Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-ҳанафий ас-Самарқандий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ким (Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) осмонга кўтарилишларини инкор қилса, у бидъатчи ва залолатда бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқ ҳолларида осмонга жасадлари билан кўтарилишлари машҳур хабар билан собитдир. У эса қувватда мутавотир хабарга яқиндир. Ақоид борасида юртимиз уламоларидан яна бири Али ибн Усмон Ўший раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф қилинган “Бадъул амолий” манзумасида ҳам Меърож воқеаси ҳақида қуйидагича байт бор: وَ حَقٌّ اَمْرُ مِعْرَاجٍ وَ صِدْقٌ فَفِيهِ نَصُّ اَخْبَارٍ عَوَالِ «Меърож кечаси ҳақ ва ростдир. У тўғрида олий хабарлар – ҳадислар бордир[2]». Исро Қуръон ояти билан собит бўлгани учун уни инкор қилган киши кофир бўлади. Меърож эса ҳадислар билан собит бўлгани учун уни инкор қилган киши кофир бўлмаса ҳам бидъатчи ва адашувчи саналади[3]. Сўфий Оллоҳёр ҳазратлари ўзларининг “Маслакул муттақин” китобларида шундай ёзадилар: “Аларнинг меърожлари ҳақдур. Маккадин Масжиди Ақсоғача борғонлари оят бирла собит бўлубтур. Масжиди Ақсодан осмонга борғонлари машҳур (хабарлар) орқали собитдур. Андин ҳар неча жойға борсалар (у ердан қаерга борган бўлсалар, барчасига) иқрормиз. Ва гумон йўқдур, етти қат осмон, беҳишт, дўзах ва Аршу Курсини бир соатда кўрсатса, Худони қудратиға ажаб эрмас[4]». Кимки Меърож воқеасини ва бу борадаги оятларни рад этса, кофир бўлади. Оятлар билан Пайғамбаримизнинг Байтул Мақдисга – Масжидул Ақсога борганларини тасдиқ этса-ю, лекин Меърожни, яъни осмонларга чиққанларини инкор қилса ёки “осмонларга чиққан, чиқмаганини билмайман”, деса, бундай кимса бидъатчи дейилади[5]. Меърож ҳақида “Ал-ақидатут-таҳовия” китобида ҳам қуйидагича жумлалар бор: وَ المِعْرَاجُ حقٌّ، وقَدْ أُسْرِيَ بالنَّبِيِّ صلى الله عليه وآله وسلم، وَعُرِجَ بِشَخْصِهِ في اليقَظَةِ إلى السَّماءِ، ثُمَّ إلى حيث شاءَ الله مِنَ العُلا، وأكْرَمَهُ الله بِمَا شَاءَ، وأوْحَى إليْهِ مَا أَوْحَى «Меърож воқеасини ҳақ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғоқ ҳолларида осмонга сўнг олий маконларга Аллоҳ таоло хоҳлаган жойгача руҳ ва жасадлари билан Исро қилиндилар. Ва Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсалари билан икром қилди. Ва хоҳлаган нарсаларини унга ваҳий қилди[6]». Яна бир мўътабар ақидавий китобларимиздан бири “Ақоиди Насафия”да ҳам бу воқеа ҳақида шундай жумлалар бор: وَالْمِعْرَاجُ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ فِى الْيَقْظَةِ بِشَخْصِهِ اِلَى السَّمَاءِ ثُمَّ اِلَى مَا شَاءَ اللَّهُ تَعَالَى مِنَ الْعُلَى حَقٌ «Меърож Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ўз шахслари ила уйғоқ ҳолда осмонга сўнг улога Аллоҳ таоло хоҳлаган жойигача (чиқишлари) ҳақдир [7]». Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ мазкур матнларни шарҳлаб шундай деганлар: “Масжидул Ҳаромдан Байтул Мақдисга қилинган Исро китоб билан собит бўлган, қатъийдир. Ердан осмонга кўтарилишлари машҳурдир. Самодан жаннатга, ё Аршга, ё ундан бошқа жойга кўтарилишлари оҳоддир. Хулоса: Юқорида келтирилган мўтабар асарларда зикр қилинган матнлардан шуни хулоса қиламизки, ким Исро ҳодисасини инкор қилса, Аллоҳ сақласин, диндан чиқади,...