Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда анбиёлар билан учрашишлари борасида турли ҳил қавллар айтганлар. Буларни умулаштириб 2та савол қўйсак бўлади: Ўша кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришиш учун Анбиёлар вужудлари билан борганларми? Абул Вафо ибн Ақил раҳимаҳуллоҳ жазм қилганларидек Пайғамбар алайҳим саломларнинг руҳлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учрашган осмон қаватларида жойлашиб турган-ку, учрашганларида руҳлари жасадларининг шаклларига кирганми?[1] Аксар машойихлар биринчи қавлни ихтиёр қилганлар. Ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадис билан ҳужжат келтирганлар. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Исро қилинган кечада Мусони қабрида тик турган ҳолида намоз ўқиётганини кўрдим”[2], – деганлар. Аммо, Пайғамбарларнинг манзилларига келадиган бўлсак, Анас розияллоҳу анҳу Абу Зарр Ғифорий раҳимаҳуллоҳдан қилган ривоятларида мушкила бўлган. У ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонларда Одам, Идрис, Мусо, Исо, Иброҳим алайҳим саломларни кўрганлар. Бироқ, дунё осмонида Одам алайҳи салом ва олтинчи осмонда Иброҳим алайҳи саломни кўрганларидан бошқа Пайғамбарлар алайҳи саломларнинг манзиллари ҳақида бирор сўз айтилмаган. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Икки ривоятдан бошқа барчаларида Иброҳим алайҳи салом еттинчи осмондалиги айтилган. Агар биз Меърож бир неча марта бўлган деб айтадиган бўлсак, муаммо йўқ. Агар бир неча марта бўлмади деб айтадиган бўлсак, унда энг рожиҳ сўз жумҳурнинг қавлидир. У қавлда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳи саломни Байтул Маъмурга суяниб ўтирган ҳолатида кўрганлар”, – деб ривоят қилинган. Ва Байтул Маъмур эса еттинчи осмондалигида бирор хилоф йўқ. Лекин, “Байтул Маъмур олтинчи осмонда Тубо дарахтининг олдида жойлашган”, – деб айтилган сўзга келсак, агар у ривоят собит бўлса, у олтинчи осмондаги Тубо дарахтининг ёнида жойлашан Байтлигига ҳамл қилинади. Чунки у ҳақида: “Ҳар бир осмонда Каъбанинг рўпарасида бир Байт бор. Ҳар бирини фаришталар қурган”, – деб айтилган”. Имом Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ бошқа бир ўринда қуйидагича айтадилар: “Қатода розияллоҳу анҳунинг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳумдан қилган ривояти Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган Собит розияллоҳу анҳу Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятига мувофиқ келади. Унда: “Биринчи осмонда – Одам, Иккинчи осмонда – Яҳё ва Исо, Учинчи осмонда – Юсуф, Тўртинчи осмонда – Идрис, Бешинчи осмонда – Ҳорун, Олтинчи осмонда – Мусо ва Еттинчи осмонда – Иброҳим алайҳим саломлар”, – деб айтилган. Анас розияллоҳу анҳу Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган ривояти борасида Имом Зуҳрий раҳимаҳулоҳ хилоф қилганлар. Ва айтганларки: “У ривоятда (Пайғамбарларнинг) исмлари собит бўлмаган. Ва унда “Олтинчи осмонда Иброҳим (алайҳи салом)”, – дейилган. Ва Шарик розияллоҳу анҳу Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “Идрис алайҳи салом учинчида, Ҳорун алайҳи салом тўртинчида, ва яна бирлари бешинчида”, – дейилган. Бу гапнинг сиёқи барча Пайғамбарларнинг манзилларини билмасликларига далолат қилади. Буни Имом Зуҳрий ҳам очиқ айтганлар. Шундай экан, билганларнинг ривояти авлороқ бўлади. Қатода ва Собит розияллоҳу анҳумонинг иттифоқ келганларини зарари йўқ. Уларга Язид ибн Абу Молик Анас розияллоҳу анҳумдан қилган ривоят ҳам мувофиқ келган. Лекин, у Идрис ва Ҳорун алайҳи саломлар борасида хилоф қилганлар ва айтганларки: “Ҳорун тўртинчида, Идрис бешинчида (алайҳим салом)”. Ва уларга Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ мувофиқ ривоят айтганлар, фақат ривоятида: “Юсуф иккинчида, Исо ва Яҳё учинчида”, – деганлар. Бироқ, биринчи ривоят собитроқ”[3] [4] [5]. Хулоса: Хулоса қилиб айтадиган бўлсак: маконларида ихтилоф қилинган Пайғамбарлар алайҳим салом қуйидагилар: Иброҳим алайҳи салом олтинчида, еттинчида. Идрис алайҳи салом учинчида, тўртинчида, бешинчида....
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фан доктори Илҳом Бекмирзаев “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан институтнинг барча биринчи курс талабаларига “Ғарб мамлакатлари ижтимоий ҳаётига Исломнинг таъсири ва ислом атамаларининг “ғарбча” талқинлари” мавзусида маъруза қилиб берди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 1 052
Тошкент ислом институти Маънавий- маърифий ишлар бўйича проректори, «Ижтимоий фанлар» кафедраси ўқитувчиси Дж.Меликузиев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Марказий Осиёда фаолияти кузатилаётган экстремистик ва тероррчи ташкилотлар: тарих, янги тенденциялар, қарши кураш йўллари” мавзусида маъруза қилди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 888
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши фиқҳ ўқитувчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда олиб борилади. Фиқҳ илми илмлар ичида фазл ва шарафга эга илмдир. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасининг 122-оятида фиқҳ илмини ўрганишга чақиради: “Мўъминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Ҳар бир фирқадан бир тоифаси динда фақиҳ бўлиш учун қолсаларчи? Қавмлари уларга қайтганларида уларни огоҳлантирардилар, шоядки эҳтиёт бўлсалар”. Мазкур оятда мусулмонлар жангга чақирилиб турилган бир даврда бир тоифа кишилар жангдан қолиб фиқҳ ўрганмайдиларми? – деб фиқҳнинг фазилати ва шарафи жангдан ҳам юқори эканлиги айтилмоқда. Демак, ҳар бир қавмдан бир гуруҳ кишилар сафарбарликдан қолиб бўлса-да, динни чуқур ўрганишга, унда фақиҳ бўлишга ҳаракат қилишлари лозимлиги ушбу оятда таъкидланмоқда. Шу маънода ҳадиси шарифда ворид бўлади: “Олимларнинг сиёҳи шаҳидларнинг қони билан ўлчанади ва олимларнинг сиёҳи оғир келади. Ваҳоланки, олимларнинг сиёҳи ишларидаги мартабанинг энг пасти ва шаҳидларнинг қони ўз аҳволларининг энг юқорисидир”. Фиқҳ илмининг бошқа илмлардан афзаллиги тўғрисида ҳадиси шарифлар жуда кўп. Жумладан: “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”. Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Бир фақиҳ киши шайтонга мингта обиддан кўра қаттиқроқдир”. Ҳанафий мазҳабимизда кечаси туриб ибодат қилишдан кўра, китобларга назар солмоқ, илм таҳсил қилмоқ афзал ҳисобланади. Мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ҳар бир илм билан шуғулланиб кўрдим. Бирорта илмни фиқҳдан кўра фойдалироқ топмадим. Фиқҳ билан қанча кўп шуғуллансам, шунча дақиқ маъноларни кашф этдим”. Танлов юқори савияда ташкиллаштирилди. Танловда қуйидаги иштирокчилар қатнашдилар: Жўрабоев Хабибулло Абдиғопорович (Тошкент ислом институти) Хамрокулов Исмаилджон Ибрахимович (Мир Араб олий мадрасаси) Холмўминов Жалолиддин Юсупалиевич (Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Якупов Ахмет Айтмуратович (Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти) Мардонов Хайрулло Маҳмудович (Хожа Бухорий номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Мелибоев Абдугулом Абдулахатович (Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Ғаниев Акмалжон Адҳамжон ўғли (Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Ишанов Исмоил Одилович (“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртидан) Исоқов Бахромжон (Фахриддин ар-Розий Ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Қурбонова Инобат Қудратиллоевна (Жўйбори Калом Ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Ибрагимова Сурайё Муратовна (Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Танловни ўтказишдан мақсад – педагог-ўқитувчиларнинг мутахассисликлари бўйича билим савияси ва кўникмаларини янада ривожлантириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда фаолияти бўйича замонавий услублари ва тажрибасини оммалаштириш, таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириб бориш, таълим-тарбия жараёнига янги педагогик технологияларни жорий этиш, педагог-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш, диний таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, педагог-ўқитувчиларнинг тажриба алмашишини йўлга қўйиш кабилардан иборат. Иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бориш ҳакамлар ҳайъат томонидан олиб борилди. Ҳакамлар хайъати таркиби қуйидагича: Шайх Абдулазиз Мансур. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари (ҳайъат раиси) М.Ҳомидов. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибаят бўлими мудири (ҳайъат раиси ўринбосари) У.Ғафуров. Тошкент ислом институти ректори (аъзо) С.Примов. Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири (аъзо) Я.Раззақов. Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар”...
Кунлардан бир куни бош вазир бир неча аъёнлари билан бозор расталарини айлангани чиқди. Айланиб юриш асносида у қул бозорига ҳам кириб кўришни хоҳлаб қолди. Бу бозорда озодлигидан маҳрум бўлган бечора қуллар сотилар эди. Вазир қулларни яхшилаб кўздан кечириш учун уларга яқинроқ жойга борди. Шунда ёши улуғ қуллардан бири унга қарата: «Хожам, саллангизда доғ бор экан», – деди. Вазир салласини ечиб қўлига олди. Кекса қул ҳак экан. Чиндан ҳам вазирнинг салласида доғ бор эди. Демак вазир кун давомида шу доғ билан юрган экану, ёнидагиларнинг бирортаси буни айтмабди. Вазир бундан қаттиқ ғазабланди. Сўнгра атрофидаги аъёнларига: «Сизлар шунча вақт мен билан бирга бўлсангиз ҳам шу ҳолатда юришимга кўз юмдингизми? Салламдаги доғни кўра туриб сукут сақладингизми?!»- деди ранжиган ҳолатда. Ва яна гапида давом этиб: «Оддийгина бир қул мен учун ҳақиқий дўст бўлиб чиқишини тасаввур ҳам қилмагандим. Энди эса дўстим қул бўлишига асло рози бўлмайман, дарҳол уни сотиб олинглар ва озод қилинглар!» – деди. Сўнгра вазир бу воқеа инсонларни ёдида сақланиб қолиши учун катта бир қоғозга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мўмин мўминнинг ойнасидир», деган ҳадисларини ёзишга ва уни жамоат жойларига ўрнатиб қўйишга буюрди. Чиндан ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилиш мўминлар учун нақадар фойдали! (المؤمن مرآة المؤمن) «Мўмин мўминнинг кўзгусидир». Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таримаси 964