islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент ислом институтида жума намозини ўқидилар

Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари ҳамда муфтий маслаҳатчиси, “Ҳилол нашр” нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ домла ҳамда ЎМИнинг етакчи мутахассиси Муҳаммадайюб Ҳомидов домлалар ҳамроҳлик қилдилар. Маърузалари сўнгидан институт раҳбарияти томонидан Тақий Усмонийга ўзбек миллий чопони ва дўппи кийдирилди ҳамда институт устозлари томонидан араб ва ўзбек тилида нашрга тайёрланган баъзи китоблар ҳадя этилди. Ҳазрат сўзларини ўзбекистонликларнинг жуда меҳмондўстлиги, қаерга борсалар, албатта, бир ҳадя билан қайтаётганлигини манмуният билан эслаб, институт жамосига ташаккур изҳор этиш билан якунладилар. Жума намозини барча меҳмонлар институт масжидида ўқидилар. Жума намози азонларини 2-курс талабаси Султонқулов Жўрабой ҳамда ТИИ битирувчиси Ҳасанхон Абдулмажидовлар айтдилар. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Кабиров Муроджон домла хутба ўқиб, жума намозига имомлик қилдилар. Намоз сўнгида ҳазрат барча устоз ва талабалар ҳамда ходимлар ҳақига хайрли дуолар қилдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 1 099

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг икки насиҳати

Суҳбат давомида Тақий Усмоний барчага икки қимматли насиҳатни айтиб ўтдилар. Улар: дуо ва шукр қилишдир. Бу гапларини баён қилишда Шайх ҳазратлари шариъат ва тариқат бир нарса экани, уларни бир-биридан айро ҳолда тасаввур қилиш катта хато эканини айтиб ўтдилар. Тариқат шариъат илмларининг амалий-ахлоқий қисми эканини, шариъатсиз тариқат, тариқатсиз шариъат бўлмаслигини тушунтириб бундай дедилар: “Амалсиз илм ўз эгасига бало ва уқубатдир. Илмсиз амал қилиш эса залолатдир”. Яна Шайх бундай дедилар: “Тариқатнинг бош вазифаси бандани ҳар бир ҳолатида Роббисига боғланиб туришни ўргатишдир. Бу эса мурид-талаба ва ҳар бир инсон доимий тарзда ҳар бир ишида Аллоҳ таолога дуо қилиши ва тинимсиз шукр қилишини талаб қилади. Бу нарсалар шариъатда мукаммал баён қилингандир. Жумладан,уйқуга кетишда дуо қилади, уйғонишда шукр қилади, уйдан чиқишда дуо қилади, ишлари битиб уйига киргач шукр қилиб дуо қилади, уловга минганда ва ундан тушганда ҳам шундай, ҳожатхонага киришда шайтоннинг ёмонлигидан, зараридан паноҳ сўрайди, чиқишда эса шукр қилади ва ҳоказо… Шайтон инсонни Роббисидан тўсишни аввало, уни дуо қилишдан тўсиш ва ношукрликка чорлаш билан бошлаб, бу мақсадига эришгач эса инсонни осонгина йўлдан оздиришини бир неча мисоллар билан тушунтириб бердилар ҳамда инсон ҳар бир ишида Аллоҳга дуо қилиб, ортидан шукр қилиши билан шайтоннинг макридан халос бўлишини уқтирдилар. Дуо ва шукр қилиш мусулмон умматининг энг асосий ва доимий вазифаси эканини уқтирдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 810

Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди

19 апрель куни Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига тақдим этди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар берди. Муфтий ҳазратлари Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук экани, уни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонасига жойлаштирилишини билдирдилар. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларига мос равишда миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов томонидан масжид-мадрасалардаги қадимий битикларни тадқиқ этиш ва халқимизга етказишда жуда катта ишлар қилинганини алоҳида қайд этдилар. Мана шундай ишларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга Диний идора ва уламолар доим тайёр эканини муфтий ҳазратлари изҳор қилдилар. Миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов улуғ мутафаккирларимиз ёзган, айни вақтда хориж мамлакатларида сақланаётган қадимий қўлёзма асарларнинг факсимиле нусхаларини юртимизга олиб келиш ва халқимизни баҳраманд этиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини айтди. Катта Лангар Қуръонининг мазкур факсимиле нусхаси ушбу йўналишда бошланган ишларнинг илк натижаси эканини айтиб ўтди. Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Юртимиздаги ана шундай маънавий мерослардан бири бўлган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонининг 13 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда. Эндиликда унинг ёнида қолган саҳифаларнинг факсимиле нусхаси ҳам ўрин оладиган бўлди. 828

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний таассуротлари

Ижозаларни бериб бўлгач, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари маърузаларини бошлаб, Бухорий, Термизий, Мотиридий, Нақшбандий каби буюк алломаларнинг юрти бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюрганларидан бахтиёр эканларини бот-бот таъкидлаб, бу юртнинг ҳавосида ҳам – ҳис қилганлар учун – ўзгача руҳият борлигини айтдилар. Жумладан, шайх қуйидаги маънода сўзладилар: “Араблар ажам(араб бўлмаган) юрт олимларига унча эътибор бермай, ўзларининг араблиги билан фахрланадилар. Бу дарҳақиқат тўғри. Зеро, Қуръон уларнинг тилида нозил бўлган, ҳадислар ҳам уларнинг тилида айтилган. Бу ҳақиқий фахрдир. Лекин Бухорийнинг олдида ҳар қандай араб бўйин эгади, бошқа чораси йўқ. Ахир, “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқимасдан  олим бўлиш мумкинми? “Жомиъут-Тирмизий”ни ўқимай олим бўлиш мумкинми? Мовароуннар диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фаахдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”. Бугунги кунда юртимизда Юрт раҳбари томонидан исломий соҳаларда олиб борилаётган хайри ишларни Тақий Усмоний нафақат, маъҳаддаги суҳбатларида, балки бутун сафарлари асносида такрор-такрор тилга олиб, кўплаб муборак масканларда хайрли дуолар қилдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 883
1 1 268 1 269 1 270 1 271 1 272 1 549