islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг адади қанча бўлган?

Саҳобаларнинг адади қанча бўлгани ҳақида тарих уламолари аниқ бир ададга иттифоқ қилишмаган. Фақат баъзи муҳаққиқ олимлар уларнинг адади юз мингдан ортиқ бўлган, деганлар. Абу Заръа Розий раҳматуллоҳи алайҳдан “саҳобаларнинг адади бир юз ўн тўрт мингта бўлган”, деган қавл ҳам ривоят қилинган. Жинлар ҳам саҳоба ҳисобланадими? Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб иймон келтирган ва мўмин ҳолида вафот этган жинлар ҳам саҳоба ҳисобланишини айтганлар. Бу ҳақда Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги қавлни ривоят қилган: “Саховий раҳматуллоҳи алайҳ: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ва у зотга имон келтирган жинлар ҳам саҳоба ҳисобланади, чунки Расулуллоҳ алайҳис солату вассаломнинг уларга ҳам пайғамбар этиб юборилганлари қатъий равишда аниқдир”, деган. Бадриддин Шиблий Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у зотга иймон келтирган жинларнинг охиргиси юзинчи ҳижрий сана атрофида вафот этгани ривоят қилинган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 886

​Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси қардошлик мактуби йўллади

​Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига Сирдарё вилоятида юз берган фавқулотда ҳолатда жабрланганларга ҳамдардлик билдириб, қўллаб-қувватловчи мактубини йўллади: Қадрли, муфтий Усмонхон ҳазратлари,Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги аҳоли яшаш жойларини сув босгани тўғрисидаги хабар бизни ҳам катта ташвишга солди. Қозоқ халқида “Офат айтиб келмайди” деган гап бор. Тўсатдан келган табиий офат Ўзбекистондаги қанчадан-қанча фуқароларга, бизнинг биродарларимизга қийинчилик туғдирмоқда. Қозоқ-ўзбек – туғишган халқ. Биз биродарлар бошига тушган қийинчиликни бирга кўтаришиб келаётган халқмиз. Қозоғистон Республикасидаги биродарларингиз Ўзбекистонда бўлган фалокатнинг тез орада бартараф бўлишини тилайди. Аллоҳ таоло ўзбекистонлик қондош биродарлар бошига тушган синовни енгиллатиб, ўз уй-жойларига қайтишларини насиб этсин! Ҳурматли Усмонхон ҳазратлари! Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ҳар қачон ёрдам беришга тайёр эканимизни маълум қиламиз”, дейилади ушбу мактубда. Манба: muslim.uz 898
1 1 040 1 041 1 042 1 043 1 044 1 548