islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Илм ва амал (тўртинчи мақола)

ТAҚВО ИЛМ КAЛИТИ: Эй, болам! Сен ўзингни нафсингга эътибор бер, ҳадди-худудлар борасидаги маърифатинг (яъни чегараланишларда) ва ўзинг бу чегараларни қанчасини ёд олгансан-биласан шуни хам ўйлаб кўргин. Чунки ким боқса боқилади, ким бефарқ бўлса унга хам бефарқлик қилинади. Aллоҳни фарзларини бажарсанг, албатта у сенга фарзандларингдан қайтади. Aгар сен ундан воз кечадиган бўлсанг, яъни уларга аҳамият бермайдиган бўлсанг, албатта у Aллоҳдан сенга қайтади. Шайхул Ислом ўз ўғилларига насиҳат қилиб айтадилар: “Болажоним! Мен ўзимдан келиб чиқиб баъзи вазиятларни сенга эслатиб ўтаман, негаки сен мени қандай тиришқоқ бўлганимни ва илм йўлида доим ҳаракатдан тўҳтамаганимни билгин. Мен Aллоҳдан хеч бўлмаганда сен менга ўхшашлигингни сўраб умид қиламан. Aллоҳни менга берган энг катта неъмати ва энг катта фазли меҳнатим-тиришқоқлигимдир, бу пул топишим билан бўлмаган, балки булар Aллоҳни менга берган тарбияси, ҳиммати билан бўлган. Ёдимда, 6 ёшлигимда кутубхонада бўлар эдим. Мен тенги дўстларим бўлса кўчада ўйин кулгу қилиб юришар эди. Aллоҳим менга ёшлигимдан ақл деб аталмиш ризқни берди, яъни ақл билан ризқлантирди. Ўзимдан анча ёши катта инсонларга, хатто ёши катта қарияларга хам дарс берар эдим. Бирон маротаба кўчада дўстларим билан ўйин кулгу қилганимни ва бирон маротаба кўчада овозимни баланд кўтариб кулганимни эслолмайман. 7 ёш атрофларимда масжид-мадрасаларга қатнардим ва ҳадис бўйича энг яхши устозларни излаб, кўпроқ вақтимни уларни олдида ўтгазганимдан вақт алламахал бўлиб қолганини сезмай қолар эдим. Улар билан жуда узоқ вақт сухбатлашар эдим, улар айтаётган хадисларини, илмларини ёд олар ва уйга бориб ёд олганларимни ёзиб қўярдим. Бир куни Aллоҳ Aбу Фазл исмли инсонни менга кўнгил қўйишларини, ёки улар билан учрашишимни муваффақ қилди. Aбу Фазл исмли муаллимим мени катта-катта устозларни олдига олиб борар эдилар. Хадис илми борасида менга катта-катта китобларни шархини эшиттирар ва шу китобларни менга ўргатар эдилар. Мен эса ажабланардим: “Нима учун менга бундай меҳр қўйган, нима учун мени катта-катта устозларни олдига олиб бораяпди, нима учун мени қилаётган хатоларимни мендан дарс олиб тўғирлаяпти?- деб. Мен ёд олган нарсаларни барчасини хатоларини тўғрилаб, менга тўғрисини баён қилиб берар эдилар. Мен бу устозимни ёнларида умримни охиригача шогирд бўлиб, ўқувчи бўлиб юрдим, хатто уларга фарзанд бўлиб юрдим. Шундан сўнг мен хадис илмини ва хадис уламоларини ажратиш илмини шу одам орқали ўргандим. Кичкина болалар тоғларни тепасига чиқиб, хар хил кўприкларни устига чиқиб олиб, мени томоша қилишарди. Лекин мен ёшлигимдан кичкина жойни эгаллар, одамларни орасида ўз жойимни топиб олиб, шу жойимда илм олиш билан банд бўлардим. Орадан вақтлар ўтди, мен тарки дунё қилиш борасида изланишлар олиб бордим. Кетма-кет рўза тутишни бошладим, Aллоҳнинг ибодатини ҳам қилдим ва ибодатдан роҳат олишни бошладим. Ибодатларимни Aллоҳ менга буюрганидек бажаришга харакат қилдим, сўнг ибодатим анча мустаҳкам бўлди. Шунинг натижасида кечалари уҳламасдан Aллоҳга ибодат қилишни яхши кўрдим. Мен бир фан билан кифояланмадим балки фиқҳни, маърузаларни ва хадисларни тинглардим. Тарки дунё қилган инсонларни маърузаларини эшитардим. Китобларни ёзган инсонлар ҳоҳ араб бўлсин ҳоҳ бошқа шаҳардан бўладими бизга етиб келган китобларни барчасидан хабарим бўлган ва уларни луғат китобларини, маърузаларини ва барча китобларини ўқиб чиқганман. Мени олдимда 2 хил ечим бўйича жавоб керак бўлган вақтда мен ҳар доим ўзимни динимга, тарбиямга, қалбимга қулоқ солиб жавоб қайтарардим. Шунунг учун менга қарши душманларни ҳасади, ёмонлиги Aллоҳимни изни билан менга тескари бўлди. Aллоҳим менга илм олиш учун...

Масжидул Ҳаромда тавоф ва жамоат намозларини адо этиш учун ҳозирлик кўрилмоқда

Ҳозир ҳам давом этаётган коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб ҳаётни фақатгина уйлар билан чеклаб қўйди, чунки дунёдаги миллиардлаб одамлар карантинда. Шу сабабли Саудия Арабистони ҳукумати 2020 йил Рамазон ойида масжидларни ёпиб қўйди, эътикоф, таровиҳ ва ифторлик тадбирларини вақтинча тўхтатди. Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавий масжидлари ишларининг бош бошқармаси президенти Шайх Судайс яқин орада муқаддас масжидлар барча мусулмонлар учун очиқ бўлишини эълон қилган эди. Масжидларни очишга тайёрлаш учун, иккита муқаддас масжид маъмурияти одамларни автоматик равишда стерилизация қиладиган эшикларни ўрнатишни бошлади. Масжидул Ҳаромнинг кириш қисмида ўз-ўзини стерилизация қилиш ва ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шлюзлари ўрнатилмоқда ва худди шундай тартиб Масжидун Набавийда ҳам амалга оширилади. Бунгача маъмурият лифтларга 90% микробларни ўлдирадиган қурилмани ҳам ўрнатган эди. Раҳбарият коронавируснинг Масжидул  Ҳаром ва Масжидун Набавийга киришига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганини қилишмоқда. 869

Қуръонни кўзойнаксиз ўқийдиган 100 ёшли уруш қатнашчиси ёхуд амали тўғри бўлишнинг ҳикмати

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2 нафар уруш қатнашчиси Раҳмон ота ва Бойқувват бобо бу йил 100 ёшни қарши олди. Эгрийўл қишлоғида истиқомат қилаётган Раҳмон ота Абилов Қуръони карим оятларини кўзойнаксиз ўқиши ҳақида сўзлаб берди. Тим қишлоғидаги Бойқувват бобо эса ҳарбийларга УАЗ-469 да саёҳат қилиш истаги борлигини билдирди. Уни урушга уйидан мана шундай техникада олиб кетишган экан. 1942-1944 йилларда 137-сонли мотоўқчи полкида миномёт ҳисобида душманга қарши курашган Раҳмон ота Абилов 82 миллиметрли миномётдан отилган ёндирувчи снаряд осколкаларидан жароҳатланади. Госпиталда 6 ой даволанишдан сўнг, бир умрга ногирон бўлиб қолган уруш қатнашчиси уйига қайтиб, техникумга ўқишга киради. Ўқиш ва меҳнат фаолияти давомида юртга фойдаси тегадиган кўплаб ишлар қилади. Қишлоқда 9-умумтаълим мактабини ташкил этиб, бу ерда болаларни 4-синфгача ўқитишни бошлаган. Отахондан узоқ умр кўриш сири сўралганда “Амали тўғри ва адолатли инсонларга ўлим йўқ экан”, дея жавоб қайтарди. Уруш фахрийси 40 йил аввал турмуш ўртоғини йўқотган экан. Фарзандларининг “қистовларига” қарамасдан уйланмабди. Суҳбат чоғида Раҳмон ота ҳарбий хизматчиларга Маҳмудқули шеърларидан ўқиб берди. Ҳарбий хизматчилар шу куни иккинчи уруш қатнашчиси Бойқувват бобо Садиновни “УАЗ” техникасида Ўзбекистондаги энг катта полигон – “Каттақўрғон” дала ўқув майдони бўйлаб, саёҳатга олиб чиқди. 9 май санасида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида истиқомат қилаётган кекса авлод вакилларига пул мукофоти, медал ҳамда эсдалик совғалар топширилди. Ғайрат Мадраҳимов, ҳарбий журналист Манба:uza.uz  872

Тошкент ислом институти ўқитувчилари томонидан тайёрланган «Саҳифалар» китоби нашрдан чиқди

Ушбу “Саҳифалар” китоби ХХ асрда яшаб ижод қилган муҳаддис, таҳқиқчи, фақиҳ, кўплаб алломалар устози, кўплаб нодир асарлар муаллифи Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг узоқ йиллик меҳнат самараси бўлиб, унда муаллиф салафи солиҳларнинг, хусусан, саҳобаи киромлар, тобеин, табаъ тобеъин ва кейинги олтин асрлар алломаларию солиҳларининг илм талабидаги ҳаёт йўллари ёритилган. Уларнинг бундай улкан илмга қандай эришганлари, нималарни амалга оширганлари, илм йўлида турфа қийинчиликларни қандай енгиб ўтганлари, ушбу қийинчиликларга сабр қилиб, қай тарзда охир-оқибат уммат олимига айланганлари келтириб ўтилган. Асарда салафи солиҳлар давридаги илмий муҳит, илм олишдаги зарур кўрсатмалар, олимларнинг Қуръон ва ҳадисга амал қилишдаги жонбозликлари акс этган. Шунингдек, асар олдинги даврдаги илм марказлари бўлган шаҳарлар, давлатлар, уларнинг номланишлари ва шу каби маълумотлар билан тарихий жиҳатдан ҳам муҳим асар ҳисобланади. “Саҳифалар” китоби барча китобхонлар учун, хусусан, илмга алоқадор кишилар, толиби илмлар учун мўлжалланган бўлиб, улар учун салафи солиҳлар ҳаётидан ибрат олиш, ўзларининг илмий ҳаёт йўлини қатъий белгилаши, илмга бўлган рағбатларини чархлашда ас қотадиган китобдир. Муаллиф: Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Таржимонлар: Фахриддин Муҳаммадносир, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Муҳаммадяҳё Ходжаев, Абдуллоҳ Қосим Нашриёт: Ғафур Ғулом нашриёт-матбаа ижодий уйи Сана: 2020 йил Ҳажми: 440 бет ISBN: 978-9943-6111-2-2 Ўлчами: 60х90 1/16 Муқоваси: қаттиқ Харид қилиш учун: +99890 934 33 34 (Муҳаммадяҳё) +99890 966 97 51 (Раҳматуллоҳ) https://t.me/Sahifalar_admin 982

Умрнинг қадри яхшилик билан ўлчанади

عَنْ عَبْدِ الرّحْمَنِ بنِ أَبِي بَكْرَةَ عَنْ أَبِيهِ: «أَنّ رَجُلاً قَالَ يَا رَسُولَ الله أَيّ النّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ. قَالَ فَأَيّ النّاسِ شَرّ؟ قَالَ: مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَسَاءَ عَمَلُهُ». Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади: “Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиниси афзал” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани” – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиниси ёмон” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани” – дедилар”. Имом Термизий ривояти. Саҳобий розияллоҳу анҳумлар Ислом шарафига эришгач, дин ва дунёси учун муҳим бўлган амалларга алоҳида эътибор берганлар. Ҳар икки дунёлари учун фойдали нарсаларни билиб ўрганиб уларга амал қилишга ҳамда зарарли нарсалардан хабардор бўлиб, улардан узоқ бўлишга интилганлар. Уларнинг мана шу қизиқиш ва интилишлари уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Энг афзал амал қайси?”, “Кимга кўпроқ яхшилик қилай?”, “Нима қилсам жаннат аҳлидан бўламан?”, “Жаннатга сабаб бўладиган амаллар қайсилар?”, “Инсонларнинг энг яхшиси ким?” каби саволларни беришга ундар эди. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир саҳобийнинг ёши, ҳолати, имкониятига қараб ёки Исломга янги кирганлигини ҳисобга олган ҳолда жавоб берар эдилар. Ушбу ҳадисда ҳам бир саҳобий Пайғамбаримиздан “Энг яхши инсон қандай бўладию, ёмон инсон қандай бўлиши” ҳақида сўради. Пайғамбаримиз унга жавобан узоқ умр кўриб ўша узоқ умри давомида яхши солиҳ амалларни кўп-кўп қилиб, натижада савобларини кўпайтириб олган киши инсонларнинг энг яхшиси бўлишини айтдилар. Ўз ўрнида узоқ умр кўришдек имкониятдан тўғри фойдаланмасдан бутун умрини ёмонлик билан ўтказган инсон энг ёмон инсон бўлиб қолишини таъкидладилар. Пайғамбаримиз ушбу жавоблари билан инсон ҳаётининг мазмунини белгилаб бердилар. Дарҳақиқат инсон ҳаётга келар экан қачон, қаерда, қайси ҳолатда вафот этишини билмайди. Зеро, узоқ ёки кам умр кўриш Аллоҳдан бўлиб, инсоннинг ихтиёрида бўлмаган ишдир. Чунки умрлар Аллоҳнинг қўлидадир. Инсоннинг имконида бори эса, ўша умрида яхши амал қилиб қолишидир. Чунки Аллоҳ таоло инсонга ақл берган, китоблар нозил қилган, Пайғамбарлар юборган, далилларни баён қилган. Ҳар бир инсоннинг солиҳ амал қилишга имконияти бор. Шу билан бирга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи солиҳ амаллар инсоннинг умри узайишига сабаб бўлишини айтганлар. Анас ибн Молик Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисда: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин” – дейилган. (Имом Бухорий ривояти). Инсонларнинг яхшиси умри узоқ бўлиб, амали гўзал бўлгани экан, доимо, Аллоҳдан умри узоқ, амали солиҳ бўлган бандалардан қилишини сўраши лозим. Мана шундан яхши амалларсиз кўрилган узоқ умрда инсон учун яхшилик йўқлиги маълум бўлади. Чунки гоҳо узоқ умр инсон учун ёмон ва зарар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи уламолар Аллоҳдан қуруқ узоқ умр эмас, балки тоат ибодатда яхши амаллар узра ўтадиган узоқ умрни сўраши лозим бўлади, дейишган. Тийбий раҳматуллоҳу алайҳ инсон умридаги лаҳзаларни тижоратчининг сармоясига ўхшатиб шундай дейди: Албатта, лаҳзалар ва вақтлар тижоратчининг сармоясига ўхшайди. Тижоартчи фойда кўрадиган ишларида тижорат қилади. Сармояси қанча кўп бўлса, кўрадиган фойдаси ҳам шунча кўп бўлади. Ҳудди шу каби инсон ҳам умридан яхши амаллар қилиб фойдаланиб қолса, муваффақиятга эришади. Ким (вақтини) сармоясини зое қилса, фойда кўрмай очиқ зиёнда қолади. Мусулмон инсон ўлимни орзу қилмайди. Чунки у ўзига берилган узоқ умрни яхши савобли ишлар қилишга имконият деб қабул қилади....
1 1 039 1 040 1 041 1 042 1 043 1 555