islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

КИМКИ ЕРГА МЕҲР БЕРСА, БУНИНГ САВОБИ КАТТАДИР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бугун Коронавирус касаллигининг шиддат билан Ер юзига тарқалаётгани бутун инсониятни жиддий ташвишга солмоқда. Ҳар бир давлат ушбу офат таъсирини юмшатиш, кенг тарқалишининг олдини олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир ибтидонинг интиҳоси бўлганидек, бундай синовли кунлар ҳам тез фурсатда Аллоҳ таолонинг иродаси ила тарихга айланишига ишонамиз. Бугун ҳар биримиз давлатимиз томонидан ўрнатилган талабларга риоя этсак, муҳтарам Юртбошимизнинг кўрсатаётган жонкуярлигини қалбан ҳис этиб, итоат қилсак, машаққатларни, албатта, енгиб ўтамиз, иншо Аллоҳ. Давлатимиз раҳбари ушбу касаллик кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш борасидаги мурожаатлари халқимизга руҳий мадад, самимий далда бўлди. Ҳар биримизга куч-қувват бериб, инон-ишончимизни мустаҳкамлади. Юртбошимиз тадбиркорларга, ёрдамга муҳтож аҳолига, якка-ёлғизларга, ногиронларга моддий кўмак ва ёрдамларни оширамиз, деганлари инсонпарварликнинг олий намунаси бўлди. Карантиннинг дастлабки кунлариданоқ юксак сафарбарлик чоралари кўрилгани халқимиз учун, оилалар учун, шу юрт фуқароси соғлиғини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Таассуфки, пандемия туфайли ўрнатилган тартиб-қоидаларни менсимаслик ҳолатлари учраётгани кишини ташвишга солади. “Бирники мингга, мингники – туманга”, деган гап бор халқимизда. Арзимас баҳона билан кўчага ошиқаётган, карантин қоидаларини писанд қилмай, важ-карсонлар тўқиётган, қочиб-пусиб шахсий транспорт воситалари билан кўчага чиқишга уринаётган кимсаларнинг мақсади нима? Ахир, улар ҳам вазиятни яққол кўриб, сезиб туришибди-ку. Ўтган даврда карантин қоидаларининг 47 мингга яқин бузилиш ҳолатлари, шу жумладан, 34 минг марта ниқоб тақмаслик, 11 минг марта автотранспортда карантинга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган. Ҳаттоки, 24 та ҳолатда юзлаб одамларни тўплаб, зиёфат ва маросимлар ўтказилгани аниқланганини қандай тушуниш мумкин. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари, аввало, ўзини, оиласини, бола-чақасини оғир дардга гирифтор қилиб қўйиши мумкин-ку. Аллоҳ таоло бундайга инсофи тавфиқ берсин. Ислом динида инсоннинг вабога сабр қилишига улуғ савоблар ваъда қилинган. Агар бирор жойда вабо ёки ҳалок қилувчи бирор юқумли касаллик тарқалса, у ердаги киши ўзига Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳеч нарса етмаслигини ишонган ҳолда сабр қилиб ўтирса, унга шаҳидлик савоби берилади. Агар бирор кимса бесабрлик қилиб, у ердан қочиб кетса, у бу ажрдан бебаҳра қолади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вабодан қочувчи кимса (гуноҳда) жанг майдонидан қочувчи кимса кабидир” деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Бунинг маъноси шуки, қайси жойда вабо тарқалса, у ердан қочмасдан, собит туриш лозим. У ердан қочиш эса бесабрлик ва Аллоҳ таолога таваккал қилмаслик белгиси бўлгани учун гуноҳдир. Шундай экан, ҳар бир фуқаро берилган тавсия ва кўрсатмаларга амал қилмаса, аввало, ўзининг, оиласининг, яқинларининг ҳаётига катта хавф туғдириши, ҳатто умрига зомин бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур. Баъзан касалликдан кўра ваҳима ва саросималар инсонни ҳушидан айираёзади. Тиб илмининг султони, бобокалонимиз Ибн Сино айтганидек: “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир”. Бемор ҳар қандай оғир дардни бандаликка хос сифатлар ила қабул қилиб, ажрини Аллоҳдан умид қилса, унинг ортидан ўзи билмаган яхшиликларга эришади. Зеро, ҳар бир дард ва мусибат беҳикмат эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қайси бир кишига тоъун (эпидемия) етса ва уйида сабр ила савоб умидида ўтирса, ўзига Аллоҳ тақдир қилганидан бошқа нарса етмаслигини билса, унга шаҳиднинг ажричалик савоб берилади» (Имом Бухорий ривояти). Вабога чалинган киши дардидан тузалса ҳам шаҳидлик ажри берилади. Алҳамдулиллаҳ, ҳар куни ойнаи жаҳон орқали коронавирус инфекциясини юқтириб олган юртдошларизнинг баъзилари соғаяётганини кўраяпмиз. Шу пайтгача 42 нафар киши бутунлай дарддан фориғ бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, тузалиб, соғайган беморнинг мисоли худди осмондан янги тушган дўл донасининг рангига ва софлигига ўхшайди», дедилар (Имом Термизий...

XIX асрда Бухоро амирлигида тарқалган вабо қандай бартараф этилганди?

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир. Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган, Бухоро амирлигининг XIX аср охирига оид ҳужжатларидан маълум бўлишича, юқумли касалликларга қарши курашишнинг энг тўғри ва самарали йўли бу — давлат томонидан жамоавий тадбирларни ўтказишни вақтинчалик чеклаш (чилла), одамлар билан кенг доирадаги ижтимоий мулоқотларни камайтириш (ўзини ўзи яккалаш), саранжом-саришталик, тозалик қоидаларига риоя қилиш ва ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш бўлган. Ҳужжатлардан бирида келтирилишича, Бухоро амирлиги билан қизғин савдо алоқалари йўлга қўйилган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида, Афғонистоннинг Ҳирот, Кобул шаҳарлари ва Қандаҳор вилоятида вабо кенг тарқалиб кетгани маълум бўлади. Ушбу ҳолатни эътиборга олиб, Бухоро ҳукмдори бир қатор чораларни кўришни амр этади. Жумладан, унинг фармонига кўра, Амударё ва Панж дарёлари атрофида жойлашган бандарларга кириб келган кемалар назоратга олиниб, улардан тушадиган одамларни тиббий текширувдан ўтказиш учун чегараларга шифокорлар билан бирга махсус қоровуллар қўйилган. Бошқа бир ҳужжат — Бухоро амири номига Фозилбекдан келган мактубда Келиф қўрғонидаги (ҳозирги Туркманистон) кемачилар жамоаси орасида вабо тарқалгани ва кунига 1-2 киши вафот этаётгани тўғрисида маълумот берилган. Шу сабабдан, кемаларда кириб келаётган маҳсулот ва одамларни қатъий назоратга олишга изн сўралган. Тез орада, амирнинг фармонига кўра, кемалар тўхташ жойида махсус қоровуллар қўйилган ва келган одамларни чиллада ушлаб туриш амалиёти жорий этилган. Яна бир ҳужжатга кўра, Алихон қоровулбеги Бухоро амирига ҳисобот юбориб, унда Тифлис вилоятидан Кармана поезд бекатига келган одамларни чиллада ушлаб туриш ва тиббий кўрикдан ўтказиш ишларига ёрдам бериш мақсадида 65 аскардан иборат қоровуллар жалб этилгани, улар уч қисмга бўлиниб, ҳар уч кунда навбат алмашиб ишлаётгани маълум қилинган. Бироқ олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан, 1892 йилнинг ёзида Бухоро амирлиги ҳудудида вабо барибир тарқаган. Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат хазинасидан 6 минг танга ажратилиб, шундан 900 тангаси тиббий ёрдамга муҳтож оилаларга берилиши, қолган қисми эса дори-дармон сотиб олиш ва тозалаш тадбирлари (дезинфекция) ишларига сарфланиши тўғрисида фармон имзоланган. Касаллик билан курашишда табиблар фаол ишлар олиб борганлар. Улар қишлоқларда юриб, аҳолига беминнат тиббий ёрдам кўрсатганлар. Жумладан, Мулло Абдурасулхўжа, Мулло Исматулла, Қори Мулла Раҳматулла ва Мулла Султон Муҳаммад каби табибларнинг Бухоронинг шарқий қисмида олиб борган фаолияти давлат томонидан кенг рағбатлантирилган. Табибларга хизмат ҳақи тўлаш билан бирга, турли совғалар ҳам туҳфа қилинган. Вабога қарши курашишда маҳаллий табиблар билан бирга, малакали рус шифокорларини жалб этиш учун 3500 танга ажратилган. Шундай фелдшерлардан бири Станислав Сталевский бўлган. У амирнинг таклифига кўра, 1892 йил 5 июлда Бухорога вабога қарши курашиш учун хизмат сафарига юборилган. Фелдшер ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан амалга оширганлигини Бухоро амири юксак баҳолаб, 1893 йил 18 августда уни катта олтин медаль билан тақдирлаган. Шифокорлар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида жойларда ҳар хил тадбирлар олиб борганлар. Шунингдек, амирликда тарқалган вабо ҳақида ёзма эълонлар тарқатилиб, уларда шифокорларнинг аҳолига эпидемияга қарши курашиш бўйича тавсиялари, беморларга биринчи тез ёрдам кўрсатиш тартиби, шахсий тозалик қоидалари, беморлар билан яқин мулоқотни чеклаш ҳамда уларнинг буюм ва идишларидан фойдаланмаслик бўйича маълумотлар берилган. Бундан ташқари, вабонинг белгилари, тарқалиши ва унга қарши биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида рисола шаклида махсус йўриқнома ҳам чоп этилган. Рисолада касалликни даволаш усуллари, аҳоли турар жойлари ва жамоат жойларни зарарсизлантириш (дезинфекция қилиш), беморларга тавсия этилган дори-дармон...

«Карантин» мусулмон олим томонидан тиббиётда жорий қилинган

Мусулмон олими Абу Али Ҳусайн ибн Сино ўз асарида биринчи марта «Карантин» атамасини ишлатганини биласизми? Ибн Сино ғарбда «Авиценна» номи билан машҳур. Абу Али Ибн Сино 980 йил август ойида Бухоронинг Афшона қишлоғида дунёга келган. Ўша вақтдаёқ Ибн Сино микроорганизмлар, бактерия, вируслар орқали юқадиган касалликларни даволаш устида иш олиб борди ва унинг олдини олиш учун бемор 40 кун давомида ўз-ўзини изоляциялаши, одамлардан ўзини четга олиши усулини тиббиётга киритди. Ибн Сино бу усулни «Ал-Арбаъин иййа» деб атади. Ушбу сўз «қирқ кун» деган маънони англатади. Ибн Сино мусулмон олими сифатида «Олтин Ислом» даври вакили ўлароқ дунёнинг машҳур астрономлари, табиблари, мутафаккирлари ва ёзувчилари қаторидан жой олди. Ибн Сино замонавий тиббиётнинг отаси сифатида ҳам тилга олинади. У ҳозирги давргача бутун дунёга машҳур қомусий олим ҳисобланади. Аристотел асарлари асосида Ибн Сино фалсафани ўрганди. У тахминан 450 та асар ёзган бўлиб, шулардан 240 таси бизгача етиб келган. У жорий қилган усул Венеция савдогарлари ёрдамида Италияга ва бутун Европага тарқалган. Ва ўз-ўзини изоляциялаш усулига италян тилида «қирқ» деган маънони англатувчи «quarantena-карантена», инглизча «Карантин» номини беришди. Ва аста-секин «карантин» сўзи оммалашиб борди. Дастлаб Ислом оламига тегишли бўлган ушбу усул ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб коронавирус билан курашишда қўлланилмоқда. Эътиборлиси, неча аср олдин яшаб ўтган олимнинг ушбу усули ҳозирги даврда ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Унинг машҳур «Тиб қонунлари» – тиббиёт энциклопедияси, ҳозирда кўплаб университетларда фундаментал тиббиёт дарсликлари қаторига киритилган. Шунингдек, у «Даволаш китоби» деб номланган илмий ва фалсафий энциклопедиясини ёзди. Унинг бошқа китоблари кимё, психология, мантиқ, математика, Ислом илоҳиётшунослиги, астрономия, физика, география ва геология ҳамда шеъриятга бағишланган. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 979

Фаришталарни асл қиёфаларида кўриш мумкинми ва уларнинг ададлари қанча?

Уламолар инсонларнинг фаришталарни кўришлари мумкинлиги ҳақида бундай деганлар: фаришталар нурдан яратилганлари сабабли уларни асл қиёфаларида кўришга башарнинг тоқати етмайди. Шунинг учун асл қиёфаларидан инсон кўринишига ўтганларидан кейингина инсонлар уларни кўришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброил алайҳиссаломни асл кўринишларида икки марта кўрганлари эса у зотнинг ўзларига хос хусусият ҳисобланади. Фаришталар жуда кўп ададда бўлиб, уларнинг қанча эканини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай баён қилинган: “Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас” (Муддассир сураси, 31-оят). Шунингдек, ҳадиси шарифларда “Байтул маъмур” (Каъбанинг тепасида, еттинчи осмонда фаришталар тавоф қиладиган уй)ни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилиши ва ададлари кўплигидан бир марта тавоф қилганлари қайта тавоф қила олмасликлари хабар берилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 1 180

Мудроқ тафаккурлар уйғонмоғи керак

Эл бошига иш тушган, бутун башарият кўринмас вабо билан курашаётган, одамлар тинчлик ва хотиржамлик нечоғлиқ улуғ неъмат эканини ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ ҳис этиб турган таҳликали вазиятда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тарихий аҳамиятга молик Қонунни имзолади.“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги бу қонун миллатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланган она тилимизга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир намунасидир. Зеро, миллий тил миллатнинг руҳидир, унинг тириклик шартидир. Ҳар қандай вабо маълум бир кишилар ҳаётига хавф солса, “Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдир” (Абдулла Авлоний таъбири – Н.Ж.). Шу жиҳатдан қаралса, ушбу Қонуннинг аҳамияти Ватанимиз, миллатимиз учун нечоғлиқ қадрли экани аён бўлади. Тангри давлат қуёшини бизнинг миллатимиз қўрғонларидан кўкка чиқариб, уни барчадан устун ва ер юзига ҳоким қилгани, унга ҳақиқат йўлида курашмоқ учун куч бергани, унинг ҳамкорлари ҳамда тарафдорларини азиз ва мукаррам этгани ҳақида ёзган буюк Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит-турк” орқали она тилимизга тенгсиз обида бунёд этган, унинг шуҳратини оламга ёйган эди. Ҳазрат Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида бу тил “асл тилларнинг маншаъи”, яъни дунёдаги асл тилларнинг келиб чиқишига асос, замин бўлганини рад этиб бўлмайдиган далиллар билан исботлагани тафаккур аҳлига кундай аён. Миллатимиздан етишган не-не улуғ мутафаккирлар беназир асарлари билан тилимизнинг нақадар бой ва ифода имконияти қанчалик кенг эканини дунё халқлари кўз ўнгида яққол намоён этган эдилар. Лекин, таассуфлар бўлсинки, тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг чорраҳасида келган, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган она халқимиз қисматида оғир синовлар ҳам бўлди. Миллатнинг истибдод исканжасига тушиши, тараққиёт ўрнини таназзул эгаллаши она тилимиз ривожига ҳам акс таъсирини кўрсатмай қолмади. Бунинг салбий оқибатларини ҳатто бугунги кунда ҳам сезиб-кўриб турибмиз. “Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳаққи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппа-роса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат равнақи учун, миллий тил тараққиёти учун зарур бўлганда, молу жонни нисор эта олмоқ. Сабот – миллатнинг шаъни-шарафи, ори-номуси тимсоли бўлган она тили ривожи йўлида метин иродани намоён қила билмоқдир. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар вориси эканимиз аён. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодлар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан муттасил суратда бойитмоқ зарур. Президентимиз имзолаган мазкур Қонун шу йўлдаги яна бир залворли қадамдир. Тўғри, она тилимиз мавқеини юксалтириш йўлида қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Тилимизнинг бугунги замон билан ҳамқадам ривожланиши учун камида қуйидаги тўрт омил талаб этилади: 1) она тили тақдири учун куйиниш ҳисси миллатнинг ҳар бир вакили қалбига кўчиши; 2) тил илмининг миллий негизда ривожланиши; 3) замонавий техника-технологиялар ва тилнинг ўзаро тенг таъсир асосида тараққий этиши; 4) миллий адабий тилда яратилган адабиётнинг равнақи. Энг аянчлиси, мустамлака замонларидан бизга ўта ёмон бир иллат мерос қолди: ўзга тилда фикрлаб, ўша тил қолипида сўзлайдиган, ташқаридан қараганда, ўзбекчага ўхшаса ҳам, аслида миллатнинг руҳига ёт нутқда сўзлайдиган “зиёли”лар (аслида “зиёнлилар”) қатлами шаклланди. Ўзбек тили илмини хорижий тилшунослик андозаларига солиб, улардаги тайёр назарий қолипларга ўзбекча мисоллар топиб, илмий даража даъво қиладиганлар пайдо бўлди. Тилимизнинг ахборот дастурини яратиш йўлида энди-энди дастлабки қадамлар ташланяпти,...
1 1 076 1 077 1 078 1 079 1 080 1 555