Аллоҳга ҳамд-у саноларимиз бўлсинки, навбатдаги рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизни рамазон – рўза ойига соғ-омон етказсин. Рамазон ойи кириб келар экан, хайр-эҳсон, садақот қилиш, закот беришга одатланган кунларимиз ҳам яқинлашиб келмоқда. Уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсинки, улар фиқҳий ҳукмларни чиқариб, закотни рамазон ойида беришни тавсия қилганлар. Сабаби эса – рамазон ойида ҳар бир фарз ибодатга етти юз фарз, ҳар бир нафлга эса фарз ибодатининг савоби берилиши ваъда қилинган. Аммо, ислом дини шуниси билан гўзалки, унинг ҳукмлари ҳамма замон ва ҳамма маконга мос тушади ва хосланади. Ҳозирги кундаги узлатли (каратин) ҳолатни, аниқроқ айтганда инсонлар ишсиз, даромадсиз қолган ҳолатни этиборга оладиган бўлсак, закотни ҳозир бериш афзалми ё рамазондами? Уламоларимиз закотни рамазон ойида беришнинг савоби кўпроқ эканлигини айтар эканлар, шуни алоҳида таъкидлайдиларки: “Агар закотни бериш вожиб бўлган бўлса ва мухтож одам борлигини билган ҳолда рамазон ойини кутадиган бўлса, у инсон гуноҳкор бўлади. Чунки закотни бериш, йил айланиши билан вожиб бўлади”, – деб айтганлар. Демак, агар зиммамизга закотни бериш вожиб бўлган бўлса ҳамда мухтож одам борлигини билсак, муҳтож инсонни танисак, закотимизни бермасдан, рамазон киришини кутиб ўтирадиган бўлсак, гуноҳкор бўлиб қоламиз. Бу масалани нега кўтардик? Сабаби шуки: ҳозирги узлат (карантин) шароитида инсонлар ишлай олмай қолдилар, яъни даромад манбаидан узилиб қолдилар. Даромад тўхтади-ку аммо, харажатлар тўхтагани йўқ. Бу эса инсонларни янада мушкул ва мухтож ҳолатга солиб қўйиши ҳеч биримизга сир эмас. Куни – кеча эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси закотнинг бу йилги нисоби ва миқдори ҳамда “Вақф” жамоат фондининг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамларини маълумотларини тақдим қилдилар. Мусулмон шахс ўлароқ биз ён-атрофдагиларга эътиборли бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, имконимиз бўлса, ёрдам бериб яшашимиз лозим. Хусусан, шу кунларда янада зийрак бўлиб, агар закот адо қиладиган бўлсак, рамазонни кутмасдан адо қилайлик, ниятимиз гўзаллиги ҳамда биродаримиздан ғамхўр бўлганимиз учун закотни рамазонда бериб, олишимиз мумкин бўлган савобдан алақанча кўпроқ савобга эга бўлишимиз -мумкин, аниқроғи биродаримизни оч-ночор ҳолатда ташлаб қўймаганимиз учун эга бўламиз ҳам. Агар закот бериш вожиб бўлмаган бўлса-ку эҳсон қилишга қодир бўлсак, эҳсон қилайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мўминнинг хожатини чиқариш – минг кун эътикоф ўтиришдан кўра яхшироқдир”, – деб марҳамат қилганлар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти. “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил-жадид” китобининг муаллифи Абдулҳамид Муҳаммад Тоҳмоз раҳимаҳуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар: “Закот – тез беришликка кўра вожиб бўлади. Адо қилиш имкони топилган аввалги вақтидан кечиктирилмайди. Агар икки йил ўтгунича адо қилмаган бўлса, инсон хато қилган бўлади ва гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло закотни фақирга беришга буюришдан мақсади – фақирнинг ҳожатини чиқариш эди, ҳожатни эса тез чиқариш керак. Агар ҳожатни тез чиқаришга кўра вожиб бўлмаган эди, мақсад ҳосил бўлиб қолмас эди”. Доктор Валиб ибн Абдурраҳмон Фирён шундай дейдилар: “…Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳақларида саҳиҳ хабарларда собит бўлганки, у зот инсонларнинг энг сахийи бўлганлар. Хусусан рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Мана шунга кўра закотни ҳам хос равишда рамазон ойида бериш афзал ҳисобланади… Агар закот бериш вақти келган бўлса, мол соҳиби закот миқдорини чиқариб, муҳтожларни топиб, адо қилиш лозим бўлади. Агар закот рамазонда вожиб бўлиб қолса ёки рамазондан кейин йил тўладиган бўлса, рамазонда чиқариши авлороқ ҳисобланади. Аммо, шунга эътибор бериш лозимки, мусулмон шахс закот бериши...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши 2-иловаси билан тасдиқланган “2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан 2020 йил 21 апрель куни соат 10.00 да “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий online конференцияси ўтказилади. Унда республикамизда “Диншунослик” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шу мақсадда мазкур конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган: 1. “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар. 2. Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар. 3. Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти. 4. Ёшларда дин ниқобидаги экстремистик ва террорчилик фаолияти, миссионерлик ва прозелитизмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари. 5. Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари. Ушбу мавзуларга оид сўнги тадқиқотлар, янгилик ва маълумотлардан хабардор бўлишга қизиққан барчани “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф қилиб қоламиз. Конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирганлар Zoom дастуридан қуйидаги линк орқали уланишлари мумкин: https://us04web.zoom.us/j/77404526452?pwd=ZzhOYVU2M1FkMnpkM0VZMnMxUDRjUT09 Манба: iiau.uz 860
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало, бу муҳаббат иймон тақозоси экани таъкидланади. Яъни, Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз токи мен унга боласидан, отасидан ва барча инсонлардан севикли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”, дедилар”. Муслим ривоят қилган. Дунёда ҳеч бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик яхши кўрилиб, мақтов билан ёд этилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мақталган, улуғланиб мадҳ этилган зот эканликлари Муҳаммад деб номланишларида ҳам ўз аксини топган. У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи улуғлаб мадҳ этган, фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам мадҳ этганлар, ер юзидаги барча ақли бор инсонлар доимо у зотни мақтаб мадҳ этиб келганлар. Чунки у зотнинг сифатлари дўсту душман ҳамманинг ҳузурида энг мақтовли сифатлар бўлган. Бу ҳақда қуйидагича хабар берилган: عَنْ أَبِى سَعِيدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ فَخْرَ ». رواه البخاري. Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзини мақташ эмас-у, мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 888
Кунларнинг бирида Акмал исмли болакай дўстлари билан бирга беркинмачоқ ўйнаётган эди. Ўйин бошланган, болаларнинг барчаси беркиниш учун ҳар томонга тарқалиб кетишар эди. Акмал беркиниш учун йўл четидаги катта каштан дарахти ортидан жой топди. Шерикларини қидириб топиш вазифаси юклатилган болакай уни бу ердан топиб олиши қийин эди. Шу пайт оппоқ соқолли нотаниш бир киши каштан дарахти ортида беркиниб турган Акмални олдига келди ва: “Ўғлим, сендан бир манзилни сўрамоқчиман”,-деди. Акмал тезда ортига ўгирилди-да отахонга қараб кўрсатгич бармоқларини бурни устига қўйиб: “жим, жим!” – деди. Нима учун жим туриш кераклигини билмаган қария ҳайрат билан Акмалга эътироз билдириб деди: “Нега мен жим туришим керак ўғлим?! Сенга савол бердим, билсанг жавоб бер, билмасанг ўзинг жим бўл! Ҳақиқатдан ҳам, бу шаҳарлик болалар қандайдир ғалатида!” Болаларни қидириб топаётган бола кекса отахон дарахтнинг ортидаги ким биландир гаплашаётганини кўриб, дўстларидан бири ўша ерга яширинганини сезди ва оёқ учида юриб дарахт томонга яқинлаша бошлади. Бу вақтда тоқати тоқ бўлган қария ортига қайтиб кетишга чоғланди ва деди: “Афсус, бу болаларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларини ўргатишмаган экан: من هدى زقاقا كان له مثل عتق رقبة “Ким бир кишига йўл кўрсатиб юборса унга қул озод қилиш мислича савоб бўлади” (Термизий, Бирр 37). Акмал қариянинг бу гапларини эшитиб ўзидан уялиб кетди. Ўйинни ҳам унутди. Отахоннинг ёнига келиб қилган иши учун узр сўради ва уни қўлларидан тутиб керакли манзил томон етаклаб кета бошлади. Рус тилидан Оҳунжон Ахмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 865