islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

БИРИНЧИ СУҲБАТ:ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА ЎРГАТИШНИНГ ФАЗЛИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА (давоми)

Эй Қуръон ўқувчи, агар сиз тиловат ҳаққини гўзал адо қилувчи бўлсангиз, сизни ажр эгаси қилиб қўйгани учун Аллоҳ таолога шукр қилинг! Агар сиз ўзига ортиқча ишонган, билганидан қолмайдиган, зеҳнига илашганигагина суянадиган ҳамда талаффузини тўғрилаб берувчи олим кишининг олдига боришдан кибрланадиган бўлсангиз, шубҳасиз, ғурурга кетган хатокор, оятларни ҳеч бир узрли сабабсиз бузиб ўқувчи бўлиб қоласиз. Агар сиз тилида қийинчилиги бор (яъни баъзи ҳарфларни талаффуз қилишда қийналадиган ёки тўғри ўқишни ўргатадиган устози бўлмаган) [1] киши бўлсангиз, билинг-ки, Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ вазифани юкламайди. Лекин сизга бор кучингиз билан саъй-ҳаракат қилишингиз вожиб бўлади, шояд, Аллоҳ таоло мана шундан сўнг бирор енгиллик пайдо қилса! Қуръон оятларини қироат қилувчи кишининг, айниқса, намозда тажвидга амал қилиши фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонни тажвид ила нозил қилиб, шундай марҳамат қилган: «Ва Қуръонни тартил ила тиловат қилинг!». [2] Саййидимиз Алий розияллоҳу анҳу ушбу оятни «Қуръонни тажвид ила қироат қилинг» деб тафсир қилганлар. [3] Модомики Қуръонни тажвид билан тиловат қилиш фарз экан, бу тажвиднинг зидди бўлган лаҳннинг ҳаром эканлигини тақозо қилади. [4] Шайх Муҳаммад Маккий Наср раҳимаҳуллоҳнинг «Лекин сизга бор кучингиз билан саъй-ҳаракат қилишингиз вожиб бўлади, шояд, Аллоҳ таоло мана шундан сўнг бирор енгиллик пайдо қилса!» деган гапларининг маъноси шуки: эй Қуръонни қийналиб тиват қилгувчи киши, тиловатингизни тўғрилашга бор кучингиз билан интилинг, бу эса, Қуръонни шайхдан ўрганиш билан, тажвид билан ўқилган тиловатларни кўп эшитиш ва уларга тақлид қилиш билан бўлади. Қанчадан-қанча кишиларга тажвидда моҳир қурроларнинг тартил ила ўқилган тасмаларини радио ва бошқа воситалар орқали тинглаганлари фойда берган. Агар кишининг Қуръонни ўрганишда нияти холис ва тўғри, қарори қатъий бўлса, Аллоҳ таоло албатта бу ишни унга осон қилади ва ёрдам беради. Бу эса воқеликда кўп бор тажрибадан ўтган. [5] Эй, Қуръонни қийналиб ўқигувчи! Сиз ундаги ҳарфларни талаффуз қилишда қанчалик қийналманг, ўз устингизда мунтазам ишлашдан, устозларингиз берган топшириқ ва тавсияларга амал қилишдан асло тўхтамаслигингиз зарур. Гарчи бунинг учун йилларни сарфлаган бўлсангиз-да, бундан ҳеч ҳам оғринманг. Мана шу Каломуллоҳ туфайли қийрот қийрот ажрларга лиммо-лим ўтган кунларингизни, Роббингиз жалла ва ало билан сирлашиб ўтказган тунларингизни бир эслаб кўринг-а, сизнинг ҳозиргача эришган даражангиз ҳам ўша саодатли кунлар ва сакинатли тунлар маҳсули эмасми? Баний Одамнинг душмани бўлмиш шайтон олдингизга келади-да, «сен Қуръонни ўргана олмайсан, уни ўрганиш жуда қийин ва имконсиз иш, вақтингни беҳуда сарфлама!» дейди, чунки агар сиз машаққатларга қарамасдан сабр билан шу йўлда давом этсангиз, оламлар Робби бўлган Зот бир кун келиб албатта сизга кўплаб фазл ва хайриятлар инъом этажагини у яхши билади. Зеро Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зоэ қилмас» [6] – дея марҳамат қилган. Агар таслим бўлсангиз ва мақсадингиздан чекинсангиз, билинг-ки сиз шайтонга енгиласиз. Қуръони каримдан йиллар мобайнида эришганингизни ҳам йўқотасиз. Ваҳоланки шайтоннинг кўзлаган нарсаси ҳам мана шудир. Қуръонни йўқотиш эса киши ҳаётидаги энг қимматли нарсасини йўқотиши демакдир. Аллоҳ таоло: «Ким Менинг зикрим (Қуръон)дан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур» [7] дея огоҳлантирган. Эй Қуръон толиби! Сиз, модомики олдингизга қўйган мақсад сари илдам одимлаб борар экансиз, бу йўлдаги ички ва ташқи тўсиқлар, қийинчиликлар сизни тўхтата олмас экан, сизга хушхабар бўлсин! Чин ихлос ва юксак матонат соҳиблари ҳақида Аллоҳ таолонинг «Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина насиб бўлур. Унинг қилган...

Фаришталарга иймон келтиришнинг мўмин ҳаётидаги таъсири

Фаришталарга иймон келтириш мўмин-мусулмонларнинг ҳаётида улкан таъсирга эга бўлиб, ундан кўплаб манфаатлар ҳосил бўлади: 1. Фаришталарга ва уларнинг ўзи қилаётган ҳар бир ишни кузатиб ёзиб бораётганларига аниқ ишонган киши, доимий равишда кузатувда эканини ҳис этади ва инсонлар кўрмаётган пайтларда ҳам гуноҳ ишларни қилишдан ҳаё қилиб қолади; 2. Қийинчилик пайтларида ҳам сабр қилиши осон бўлади. Чунки у чекаётган машаққатларини ҳар доим ўзи кўрмаётган фариштанинг ёзиб бораётганини, унинг ҳақига Аллоҳ таолодан истиғфор сўраб турганини ҳис қилиб туради. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 971

Миянгизни неча фоизини ишлатасиз?

Ҳаётимизда энг кўп ишониладиган афсоналардан бири шуки, биз миямизнинг атиги 10 фоизидан фаол фойдаланамиз ва 90 фоизи эса бекор ётади. Биологик фаол қўшимчалар ва шифобахш гиёҳларнинг сотувчилари, “неврология фанига таяниб”, бизнинг миямизда яширин салоҳият борлигини таъкидлашади ва ҳар хил кимёвий усуллар билан ўз онгимизнинг қувватини оширишга ваъда беришади. Аммо бундай йўллар билан улар фақатгина ҳамёнимиз ҳажмини камайишига муваффақ бўладилар, холос. Сўровномалар шуни кўрсатадики, оддий халқнинг учдан икки қисми ва ўқитувчиларнинг ярми ушбу афсонага ишонишади. 1890 йилларда Америка психологиясининг отаси Уилям Жеймс шундай сўзларни айтган: “Кўпчилигимиз ўз ақлимизнинг тўлиқ салоҳиятидан фойдаланмай ўтиб кетамиз ”. Жеймс бу гапни аслида бизни рағбатлантириш учун айтган, миянинг ҳамма қисмлари актив модда алмашинуви жараёнида қатнашмаслигини айб сифатида эътироф этиш учун эмас. Аммо бу тушунмовчилик одамларни онгида анчагача ўрнашиб қолди ва ҳозирги кунгача давом этди. Бундан ташқари, олимлар узоқ вақт давомида миямизда катта жой эгаллаган фронтал қисми ва кенг ўрта қисми қандай вазифалар бажаришини аниқлай олмаганлар. Ушбу соҳалар шикастланганида, ҳеч кимда ҳаракат ёки сезгирлик дефицити пайдо бўлмаган. Шунинг учун улар миянинг бу соҳалари ҳеч қандай вазифани бажармайди деб ўйлаганлар. Ўнлаб йиллар давомида, миянинг ушбу соҳалари жим жойлар деб номланган, уларнинг вазифасини англаш қийин бўлган. Биз кейин шуни билдикки, улар ижро этувчи органлар бўлиб, миянинг бошқа қисмлари операциясини бирлаштиришга жавоб берадилар. Бу уйғунликсиз бизни инсон деб аташ қийин бўлар эди. Бу қисмларнинг тўғри ишлаши абстракт фикрлаш, режалаштириш, турли ҳукмларни тарозига солиш ва турли хил вазиятларга мослашиш учун жуда муҳимдир. Миянгизнинг 9/10 қисми бош суяги ичида бекор туради деган фикрнинг қанчалик ҳақиқатдан узоқлиги, миянинг энергия сарфини ҳисоблаб кўрганимиздан кейин яққол намоён бўлади. Кемирувчилар ва итларнинг мияси танада бир кунда кетадиган энергиянинг 5 фоизини истеъмол қилади. Маймуннинг миясида ушбу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этади. Катта одамларда, тана массанинг атиги 2 фоизини ташкил этадиган мия, кундалик куйдириладиган глюкозанинг 20 фоизини истеъмол қилади. Болаларда ушбу кўрсаткич 50 фоизни, чақалоқларда 60 фоизни ташкил этади. Бундай кўрсаткичлар одам миясининг умумий тана ҳажмига бўлган нисбати учун анча юқори ҳисобланади. Одамлар миясининг вазни 1,5 килограммни, фил мияси 5 к.г.ни, кит мияси эса 9 к.г.ни ташкил қилади. Аммо оғирлик бўйича солиштирганда одамларнинг мияси бошқа жонзот турларига қараганда, ўта зич жойлашган жуда кўп нейрон-мия ҳужайраларига эга. Ушбу ўта зич жойлашув бизни ақлли қилади. Тана ҳажми ва приматлар кўтариб юра оладиган нейронлар сони ўртасида мутаносиблик мавжуд. 25 килограммлик маймун 53 миллиард нейронга эга мияни озиқлантириши учун, кунинг 8 соатини овқатланиш билан ўтказиши керак. Биз, инсонлар эса бир ярим миллион йил аввал биз таом пишириш маҳоратини ўрганганмиз. Бу эса энергия тежаш масаласида бизга катта устунлик берди. Пиширилган таом танамиздан ташқарида деярлик ҳазм бўлган ҳолатда -юмшоқ бўлади. Ошқозон-ичакларимиз бундай таомлардан осонроқ энергия олади. Овқат пишириш бизга кўпроқ вақт ва энергия беради. Агар биз бундан акси ўлароқ, озиқ-овқат маҳсулотларини хом истеъмол қилганимизда, 86 миллиард зич жойлашган нейронларни озиқлантира олмасдик. Бизнинг нейронларимиз сони эса маймунникига қараганда 40 фоиз кўпроқ. Миянинг озиқланиш жараёни қуйидагича ишлайди. Мия куйдирган калорияларнинг ярми ҳужайраларни ўз ҳолида сақлаб туриш учун сарфлайди. У электр зарядини бир ҳолатда ушлаш учун мембраналар орасига натрий ва калий ионларини юбориш орқали бунга эришади. Буларнинг ҳаммасини узлуксиз амалга ошира олиш учун бу мураккаб орган чексиз энергия истеъмолчисига айланиши керак. У бир дақиқада ҳайратланарли миқдордаги...

ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ ТУШУНЧАСИ

Фаришталарга борлигига қатъий ишониш иймон рукнларидан бўлиб, уларнинг мавжудлигига ҳамда сифатлари ва бажарадиган ишлари Қуръон ва Суннатда айтилганидек эканига қатъий ишонмагунча, банданинг иймони тўғри бўлмайди. Фаришталарга иймон келтириш ҳақида Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам жуда кўплаб хабарлар келган: “Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) иймон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига (ҳаммасига) иймон келтирди” (Бақара сураси, 285-оят). Ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَارِزًا يَوْمًا لِلنَّاسِ فَأَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ: مَا الْإِيمَانُ ؟ قَالَ: « الْإِيمَانُ أَنْ تُؤْمِنَ بِاللهِ وَمَلَائِكَتِهِ، وَكِتَابِهِ وَلِقَائِهِ وَرُسُلِهِ، وَتُؤْمِنَ بِالْبَعْثِ ». أَخْرَجَهُ الْبُخَارِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни одамларнинг олдиларига чиқиб турган эдилар. Бир киши у зотнинг ёнларига келди ва: “Иймон нима?”, деб сўради. У зот: “Иймон Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Китобига, Унга йўлиқишга, Унинг Пайғамбарларига ва қайта тирилишга ишонмоғингдир”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 1 078

«Фатҳул Қодир» соҳиби Камол ибн Ҳумом

Буюк бобомиз Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ҳанафий мазҳабида ўта юксак қадрланадиган асар ҳисобланади. “Ҳидоя” асарига жуда кўплаб шарҳлар ёзилган бўлиб, бу шарҳлар орасида “Фатҳул Қодир” асари энг мўътабар шарҳ деб айтсак, муболаға бўлмаса керак. Ушбу шарҳнинг муаллифи бўлмиш Камол ибн Ҳумом ислом оламида ўз замонасининг буюк олимларидан бири ҳисобланади. Бу зот ҳанафий мазҳабининг энг кўзга кўринган фақиҳларидан ҳисобланадилар. У зотни таржиҳ аҳлидан ва ҳатто мужтаҳид ҳам дейилади. Бу зотнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид ибн Масъуд Камол ибн Ҳумом асли Севасий сўнгра Қоҳирий Ҳанафийдир. Камол ибн Ҳумом ҳижрий 790-йили Мисрнинг Искандария шаҳрида қозилар оиласида таваллуд топдилар. Ёшлик чоғларида илм талабида Қоҳирага борадилар ҳамда Қуръони карим ва бир неча матн китобларини ёд оладилар. Сўнгра илм талабини давом эттириб туғилиб ўсган шаҳарларига қайтадилар ва Искандария уламоларидан дарс оладилар. Кейинчалик Камол ибн Ҳумом яна Қоҳирага қайтиб Изз ибн Абдуссалом, Шамний, Бисотий, Жалол Ҳиндий, Валий Ироқий, Изз ибни Жамоа ва Бадриддин Айний каби кўплаб олимларнинг ҳузурида бўлиб, таълим оладилар. Шунингдек, бу зот илм талабида Ҳалаб, Қуддус каби шаҳрларга сафар қилиб, бу шаҳарларнинг уламоларидан дарс оладилар. Камол ибн Ҳумом бобомиз Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китобининг энг мўътабар шарҳларидан ҳисобланадиган “Фатҳул Борий” асарининг муаллифи Шайхулислом Ибн Ҳажар Асқалонийдан ҳам дарс оладилар ва у зотдан ижоза оладилар. Ибн Ҳажар ушбу ижозада: “Олим, фазилатли алломага Аллоҳ уни Ўз паноҳида асрасин ва даражасини юксак қилсин” деб ўз шогирдларини мадҳ этадилар. Камол ибн Ҳумом шу тарзда ўша даврнинг кўплаб олимларидан таълим олиб илм чўққиларини забт этадилар. Бу буюк зот ўта дақиқ зеҳнли, фикрлаши ва қарашлари кенг, илмий бахсларда масалаларни ўта нозик жойларигача очиб берадиган аллома бўлиб етишдилар. Ҳатто ўз тенгдошларидан олдинлаб кетиб, у зотга “Агар дин ҳужжатлари талаб қилинадиган бўлса, бизнинг шаҳарда Камол ибн Ҳумомдан бошқа уларни келтира оладиган кимса йўқ” деб ишора қилинадиган даражага етдилар. Яҳё ибн Аттор айтади: “Иффат билан гўзал кўриниш, бойлик билан диёнат, одоб билан бахс-мунозара орасини жамлаш борасида Ибн Ҳумом доимо зарбулмасал қилинган. Ҳатто Саховий Камол ибн Ҳумом ҳақларида қуйидаги сўзларни айтади: “Албатта у зот ер аҳлининг олими ва асрнинг энг яхши муҳаққиқидир”. Камол ибн Ҳумом усул, тафсир, фиқҳ, фароиз, ҳисоб (математика), тасаввуф, наҳв, сарф, баён, бадиъ, мантиқ, жадал, адаб каби илмларда пешқадам бўлганлар. Бу зот ўта манфаатли тенги йўқ асарлар ёзиб қолдирганлар. Биз юкорида зикр қилиб ўтган “Фатҳул Қодир” асари Ибн Ҳумомнинг шох асарларидан ҳисобланади. Шунингдек, усулул фиқҳ борасида “Ат Таҳрир”, калом илмига оид “Мусояра”, намоз масалаларига оид “Зодул фақир” каби асарлари ҳам бор. Камол ибн Ҳумом муборак ҳаётлари давомида бир неча мадрасаларда мударрис ва муфтий сифатида фаолият юритдилар ҳамда у зотнинг қўл остиларида замонанинг пешқадам олимлари етишиб чиқди. Буюк имом хижрий 861-йили Рамазон ойининг еттинчиси жума кунида Мисрда вафот этдилар. Жанозага Султон ва кўплаб мусулмонлар хозир бўлдилар ва буюк имомдан ажралганлари сабабидан чуқур қайғуга ботдилар. Аллоҳ таоло бу зотни ўз раҳматига мушарраф айласин ва бизни ҳам шундай буюк уламоларнинг даражасига етмоқликни насиб қилсин! Имом Бухорий номидаги ислом инмтити 1-курс талабаси Мурод Музаффар ўғли . 1 108
1 1 078 1 079 1 080 1 081 1 082 1 555