islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Динни ниқобга айлантиришдан ким манфаатдор?

Кейинги пайтларда диний соҳа ҳамда диндорларнинг ижтимоий фаолияти оммавий ахборот воситалари, хусусан, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда. Аммо дунёда дин билан боғлиқ таҳдид ва хавотирлар кучайиб бораётган бугунги шароитда мазкур соҳа ОАВ да қай даражада холис ва профессионал ёритиляпти? Журналистлар ушбу соҳадан қанчалик хабардорлар? Қандай қилиб ОАВ орқали экстремистик гуруҳларнинг бузғунчи ғоялари тарқалишини олдини олиш мумкин? Ахборот-технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда чиндан ҳам аксарият фуқаролар, айниқса, ёшлар учун турли веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, веб-каналлар диний маълумотлар олишда асосий манбага айланди. Бу эса ўз навбатида бузғунчи ғоялар таъсирининг оммавий ахборот воситалари орқали кириб келиши хавфини кучайтиряпти. Бу ҳолат ҳар биримиздан турли экстремистик гуруҳларнинг ОАВ имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг онгини заҳарлашларига йўл қўймаслигимиз, уларга қарши ахборот курашининг янги инновацион усулларидан самарали фойдаланишимиз зарурлигини кўрсатмоқда. Таъкидлаш жоизки, ОАВ орқали бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олишда журналистлар, айниқса, блогерлар яъни фуқаролик журналистикаси вакилларининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда соҳани тартибга солувчи бошқа ҳужжатлардан хабардор бўлишлари жуда муҳимдир. Чунки, ушбу ҳужжатлар давлатимизнинг дунёвий асосларини мустаҳкамлаш ва муқаддас динимиздан ғайрли мақсадларда фойдаланишларига йўл қўймасликлари учун умуминсоний қарашлар тизимини белгилаб беради. Тан олишимиз керакки, айрим журналистларнинг диний тушунчалари етарли даражада эмаслиги, улар томонидан диний таълимотни тўғри тарғиб қилиш, анъанавий динни турли оқимлардан фарқини кўрсатиб бериш, фуқароларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда тўлақонли фаолият юритишларига тўсқинлик қиляпти. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим гуруҳларнинг сиёсат билан дин ажралмасдир, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ислом дини қоидалари асосида бошқарилиши керак, деган демократия тамойилларига зид даъволари ҳам жамиятда бирёқлама кайфиятни келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, Конституциямизнинг 61-моддасида “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”, – деган норма қатъий белгилаб қўйилган. Аммо диннинг давлатдан ажратилгани унинг жамиятдан ажратилганини билдирмайди. Мазкур демократик назария, бир томондан, динни ундан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринишлардан ҳимоя қилса, бошқа томондан, уни мутаассиблик ва жаҳолатда айблашларидан асрайди. Маълумки, давлатни идора қилиш, жамиятни бошқариш диннинг эмас, балки сиёсий раҳбарларнинг вазифасидир. Диний раҳбарлар эса кишиларни ислом қадриятлари асосида тарбиялаб, жамият олдида турган долзарб вазифаларни амалга ошириш, ҳаётий масалаларни ҳал этишда давлатга ёрдам беришлари лозим. Бир сўз билан айтганда, давлат фуқароларнинг диний эътиқод ва ҳақ-ҳуқуқларини қанчалик ҳурмат қилса, диндорлар ҳам давлат қонунлари ва сиёсатига шу даражада эҳтиром кўрсатишлари талаб этилади. Оммавий ахборот воситалари вакиллари эса мана шундай тартиб-қоидалар асосида ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаёти мутаносиб ривожланиши сабабларини аҳолига холис тушунтиришлари керак. Шуни ёдда тутиш керакки, биринчидан, биз дунёвий давлатда яшаяпмиз, унинг эса ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Иккинчидан, ҳар қандай жамиятда келиб чиқаётган диний низолар аксарият ҳолларда экстремистик гуруҳлар томонидан уюштириляпти. Шунинг учун ҳам журналистлар, айниқса, блогерларимиз бирон-бир маълумот ёки ахборот тарқатишдан олдин уни чуқур танқидий-таҳлил қилиб, лозим бўлса дин соҳаси вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда чоп этсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки кейинги пайтларда дин мавзусида ҳақиқатдан йироқ бўлган кўплаб маълумотлар чоп этилаётгани кузатилмоқда. Ана шундай бир пайтда баъзи журналистларнинг тажовузкор ва тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилаётганларидан кўз юмиб бўлмайди. Гарчи улар қасддан тарқатилмаётган бўлса-да, кўп ҳолларда аҳоли томонидан ҳақиқат сифатида қабул қилинмоқда ва бу айрим ОАВда, айниқса, блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилмоқда. Энг ачинарлиси, мазкур материалларнинг айрим шахслар томонидан қасддан, ўз...

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (олтинчи мақола)

51. Имом Абу Абдуллоҳ Фахриддин Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Розий раҳматуллоҳи алайҳи (606-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Тафсирул кабир» ёки «Мафотиҳул-ғайб» номли тафсирларида қуйидаги оятни шундай тафсир қилганлар: وهو العلي العظيم (سورة البقرة – 255) – لا يجوز أن يكون المراد منه العلو بالجهة والمكان  У – олий ва буюкдир (Бақара сураси, 255-оят). У зотнинг Алий эканидан, тараф ва макон жиҳатидан баланддалиги ирода қилинган бўлиши жоиз эмас. 52. Қози Исмоил ибн Иброҳим Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи (629-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-баён эътиқоду аҳлис-суннати вал-жамоа» китобида айтадилар: ومن أول حمل الاستواء على الاستيلاء Истивога энг аввало, эгаллади деган маъно берилади. 53. Шайх Сайфиддин Омадий Ҳанбалий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (631-ҳижрий санада вафот этганлар) «Абкорул-афкор» китобида ёзадилар: أن تفسير الاستواء بالاستيلاء من أحسن التأويلات وأقربها Истивони эгаллаш деб тафсир қилиш таъвилларнинг энг гўзали ва энг яқинидир. 54. Мулла Сирожиддин Жавоҳирбек ибн Сулаймон Муршид раҳматуллоҳи алайҳи (634-ҳижрий санада вафот этганлар) қуйидагича ёзганлар: فالله موجود قبل الزمان والمكان وهو خالق الزمان والمكان ولا يحتاج إلي الزمان والمكان فهو مستو على العرش بلا كيف وما له من مكان ولا يجري عليه زمان ولا يقال متى كان وكيف وأين ولا يقال في كل مكان بل يقال الله موجود بلا كيف ولا مكان ولا زمان Аллоҳ таоло замон ва макондан олдин ҳам мавжуд эди. У зот замонни ҳам, маконни ҳам яратган. У зот замонга ҳам, маконга ҳам муҳтож бўлмайди. У зот «қандай»сиз Аршга истиво қилган. У зот маконсиздир. У зотга замон ҳам жорий бўлмайди. У зот қачон, қандай, қаерда бўлган дейилмайди. Ва ҳамма ерда деб ҳам айтилмайди. Балки, Аллоҳ «қандай»сиз, маконсиз, замонсиз мавжуддир деб айтилади («Тавҳиду Мавлоно» китобидан). 55. Фақиҳ ва наҳв олими Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Ҳожиб Моликий раҳматуллоҳи алайҳи (646-ҳижрий санада вафот этганлар) «Амолий»да айтадилар: فإنما أتى ب“على“ لما في الاستواء من معنى الاستيلاء ألا ترى إلى قوله تعالى: ثم استوى على العرش (سورة الفرقان – 59) وقول الشاعر: قد استوى بشر على العراق يريد بذلك علو القهر Истиво ҳақидаги гапда «алаа» билан келса, эгаллаш маъносида бўлади. Аллоҳ таолонинг «Сўнгра Аршга истиво қилди» деган оятига ҳамда шоирнинг «дарҳақиқат, Бишр Ироққа истиво қилди» деган сўзига қаранг, бу билан ҳукмронликнинг юксаклигини ирода қилади. 56. Шайхул-Ислом Муфтий Абу Муҳаммад Иззуддин Абдулазиз ибн Абдуссалом Суламий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (660-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-ишора илал-ийжоз» китобида айтадилар: استواؤه على العرش وهو مجاز عن الاستيلاء على ملكه وتدبيره إياه Аллоҳ таолонинг Аршга истиво қилиши У зотнинг Аршга подшоҳ экани ва уни фақат Ўзи тадбир қилишига биноан, эгаллаш деган маънодан мажоздир. 57. Муфассир алломалардан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Қуртубий Андалусий раҳматуллоҳи алайҳи (671-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» оятининг тафсирида айтадилар: إذا وجب تنزيه الباري سبحانه عن الجهة والتحيز فليس بجهة فوق عند العلماء المتقدمين والمتأخرين لأنه متى اختص بجهة يلزم أن يكون في مكان أو حيز و يلزم المكان والحيز: الحركة والسكون للمتحيز والتغير والحدوث Мутақаддим ва мутааххир уламолар наздида, модомики Борий сунҳанаҳуни тараф ва чегараланишдан пок деб билиш вожиб экан, демак (истивонинг маъноси) юқори тараф эмас. Чунки У зот тараф билан хосланса, бирор макон ёки чегаранинг ичида бўлиши лозим бўлиб қолади. Бирор макон ёки чегаранинг устида бўлиш эса...

Таржима ва тафсир ифтихори

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ахолисига ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-4354-сонли қарорининг ижроси юзасидан “INFOLIB-2019” – VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доираси ўтказилаётган Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур билан “Таржима ва тафсир ифтихори” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ матбуот котиби А.Абдуазимов, Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари И.Убайдуллаев, С.Қурбонов ҳамда 1-курс талабалари иштирок этди. Тадбир аввалида Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари сўзга чиқиб, илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, тингловчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Шунингдек, Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази директори У.Уватов тадбир иштирокчиларига юртимиздан етишиб чиққан таржимонлар ҳақида маълумот бериб, шайх ҳазратлари уларнинг гултожи эканлигини таъкидлаб ўтди. Талабалар тафсир ва таржима илми борасида етарлича маълумотга эга бўлди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 1 019

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди!

2019/2020 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 4 курс талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов, куратор О.Ҳошимов иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими 835

Заиф ҳадисларга амал қилиш масаласи

Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: «Модомики одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар, барбод бўладилар», «Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан асло бир сўз айта кўрманг. Суннатга эргашинг, чунки ким суннатдан четга чиқса, адашади», деганлар. Имом Шофеий: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ривоят қилатуриб, ундан бошқа гапни айтадиган бўлсам, мени қайси ер кўтаради», деганлар. Имом Молик: «Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси кабидир. Ким унга миниб олса, нажот топади, ким унга минмаса, чўкиб кетади», деганлар Имом Аҳмад: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирон ҳадисларини рад қилса, ўзини ҳалокат ёқасига ташлабди», деганлар. Имом Нававий ўзларининг «Ал-Азкор» китобида «Муҳаддис, фақиҳ ва улардан бошқа уламолар: «Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб масаласида заиф ҳадисга агар у мавзуъ бўлмаса амал қилиш жоиз ва мустаҳабдир. Аммо ҳалол ва ҳаром, бай, никоҳ, талоқ ва шу каби ишларда заиф ҳадисга амал қилинмайди» дейишган». Заиф ҳадисларнинг нима эканини тўғри тушуниб олишимиз учун, аввало, саҳиҳ ҳадиснинг илмий таърифини билишимиз лозим бўлади. Саҳиҳ ҳадис адолат ва забт шартларига эга бўлган ровийларнинг узлуксиз санад билан, шозз ва иллатдан узоқ ривоят қилган ҳадисларидир. Заиф ҳадис саҳиҳ ёки ҳасан ҳадиснинг шартларидан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаган ҳадисдир. Жумҳур уламолар саҳиҳ ҳадиснинг шарти бешта эканига иттифоқ қилишган. Санаднинг муттасиллиги. Ровийнинг адолати собит бўлиши. Ровий забтининг собит бўлиши. Санад ва матннинг шоззликдан ҳоли бўлиши. Санад ва матннинг путур етказувчи иллатдан холи бўлиши. Булардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса, ҳадис заиф ҳисобланади. Заиф деб ҳукм қилинишига кўпроқ ровийнинг шахсияти, ҳадис санадидаги нуқсони сабаб бўлади. Ҳадиснинг заиф ёки заиф эмаслигини аниқ билиш зарур. Бунинг учун ровийнинг сиқалиги (ишонарлилиги) борасида муҳаддислар орасидаги ихтилофларни билиш лозим. Чунки ровий ва ҳадис ҳақида берилаётган ҳукмлар олимларнинг шахсий ижтиҳодига боғлиқ. Кимдирнинг эътиборида заиф бўлган ровий, бошқа бир олимга кўра сиқа бўлади. Бир олим заиф ҳисоблаган ҳадис бошқа олимга кўра саҳиҳ ёки ҳасан бўлиши мумкин. Заиф ҳадисга амал қилиш борасида олимлар орасида ҳар даврда турлича фикрлар баён қилинган. Ушбу фикрларни уч гуруҳга умумлаштириш мумкин: Ҳеч қандай масалада заиф ҳадисга амал қилиш мумкин эмас, хоҳ ҳалол-ҳаромга, хоҳ амалларнинг фазилатига оид мавзуларда бўлсин, заиф ҳадисга амал қилинмайди. Бу фикрни Яҳё ибн Майн, Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил, Абу Бакр ибн ал-Арабий, Ибн Ҳазм каби олимлар айтишган. Аҳком масалаларида эмас, балки амалларнинг фазилатига оид масалаларда заиф ҳадисларга амал қилиш жоиздир. Бу фикрга ижмо (олимларнинг иттифоқи) қилинган. Ибн Салоҳ тарғиб ва тарҳиб (ёмонликлардан қайтариш) мавзуларида заиф ҳадис ривоят қилишни жоиз дейди. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ амалларнинг фазилатига оид масалаларда амал қилинадиган заиф ҳадисга учта шарт қўяди: 1) Ҳадис жуда ҳам заиф бўлмаслиги; 2) Ислом дини тамойилларидан бирига уйғун бўлиши; 3) Амал қилинаётган заиф ҳадиснинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид эканлиги хусусида эҳтиёт бўлиш ва ҳадиснинг субутига қатъий ишонмаслик шарт, чунки заиф ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид бўлмаслиги ҳам мумкин. Замонамизнинг кўзга кўринган уламоларидан Юсуф Қарзовий юқоридаги уч шартни етарли ҳисобламай, уларга яна икки шартни илова қилади: 1) Ақл, дин ва тил жиҳатидан қабул қилиб бўлмайдиган муболағалардан ҳамда қўрқитишлардан холи бўлиши. 2) Ўзидан кучлироқ бошқа бир шаръий далилга зид келмаслиги лозим. III. Баъзи шартлар билан...
1 1 173 1 174 1 175 1 176 1 177 1 555