islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

СЎНГГИ КАЛОМ

Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади: «Абу Зуръа ўлим тўшагида ётган эди. У зотнинг икки шогирди Абу Ҳотим Розий билан Муҳаммад ибн Муслимлар устозни зиёрат қилмоқчи бўлишди. Аммо ўлим тўшагида ётган устозга калимаи шаҳодатни талқин қилишга хижолат бўлиб, бироз тараддудланиб қолишди. Абу Зуръа улуғ муҳаддис, бутун Ислом оламига машҳур имом эди, шунинг учун шогирдлар устозга очиқчасига шаҳодат калимасини айтинг дейиш ёки уни талқин қилиб туришдан уялишарди. Ниҳоят, бир тўхтамга келиб, «Устознинг ҳузурида «Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради» деган ҳадисни ривоят қиламиз. Шояд у зот ўша ҳадисни эслаб, шу баҳона калимаи шаҳаодатни айтсалар», дейишди. Гапни бир жойга қўйиб, устознинг ҳузурига киришди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, мақсадга ўтишди. Муҳаммад ибн Муслим: «Заҳҳок ибн Махлад менга Абдулҳамид ибн Жаъфардан ҳадис айтиб берди, у Солиҳдан…» деб гап бошлади, аммо ҳолатнинг оғирлиги, кўз ўнгида ўлим тўшагида ётган устозига ачингани боис, хижолат тортиб, дудуқланиб, гапира олмай қолди. Шундан сўнг Абу Ҳотим сўз бошлади. Бироқ, «Бизга Бундор ҳадис айтиб берди, у Абу Осимдан, у Абдулҳамид ибн Жаъфардан, у эса Солиҳдан», деди-ю, у ҳам дудуқланиб, гапира олмай қолди. Шунда Абу Зуръа секингина: «Мени ўрнимдан тургазинглар», деди. Шогирдлар унинг елкасидан, қўлтиғидан тутиб, ўтирғизишди. Абу Зуръа ҳорғин овоз билан пичирлай бошлади: «Бизга Бундор ҳадис айтиб берди, у Осимдан, у эса Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилади. У Солиҳ ибн Абу Ғарибдан, у эса Касир ибн Мурра Ҳадрамийдан ривоят қилади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимнинг охирги сўзи Лаа илааҳа иллаллоҳ…». Абу Зуръа ҳадисни охиригача айта олмади. Унинг жони узилган эди». Умрини ҳадис тўплаб, ҳадис ривоят қилишга бағишлаган бу буюк зотнинг сўнгги лафзи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлди». Аллоҳим! Ўзинг Раҳмонсан, Раҳимсан, бизга ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган эътиқод билан яшаб, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» лафзи билан кўз юмишни насиб этгин! Нодирбек Хидиров 757

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Мазкур ташаббусга асосан жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти мажлислар залида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ходимлар бўлими бош мутахассиси З. Қосимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси М.Абдуллаева, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудири ўринбосари З.Комилжонова, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири Ю.Комилова, З.Омонова ва бошқа ходималари, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ҳамда Тошкент ислом институти талаба қизлари, Тошкент ислом институти аёл ўқитувчи ва ходималари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди ва тадбирни олиб бориш учун сўзни АРМ ходимаси И. Акмаловага берди. Тадбир аввалида Қуръони карим мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китоб, илоҳий дастурул-амал экани билдирилиб, ушбу Китобнинг оятлари остида ўта теран маъно-мазмун мужассамлиги, шунингдек, Қуръон тили, мазмунини англай билмаган одам ҳам Унинг ўта таъсирли оятларини эшитган-да, бутун вужуди билан берилиб тинглаши Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканига очиқ-ойдин далолат экани таъкидланди. Тафсир илмининг тарихи, унинг турлари, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан муфассир алломалар, Қуръони карим тафсири бўйича ёзилган асарлар, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан таълиф этилган Қуръони каримнинг маънолари таржимаси ва тафсири китобининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида ТИИ ўқитувчилари томонидан қайд этиб ўтилди. “Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қуръони каримни ўзбек тилида тафсир қилишда уни иложи борича халқчил, матнларини барчага тушунарли бўлиши учун жуда катта меҳнат қилингани, йирик олим ва етук уламоларнинг маслаҳатлари инобатга олинганига алоҳида эътибор қаратди. Тадбир якунида тақдимот иштирокчилари Муфтий хазратларининг Аллоҳ таолодан улуғ ажру савоблар билан мукофотлашини сўрашди ва ушбу “Тафсири Ирфон” китоби халқимизга муборак бўлишини тилаб қолишди. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Ирода Акмалова 972

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади. Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Манба: prezident.uz 777

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган савдо кўргазмасида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги турли китобларни ҳарид қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари томонидан 285 номда 645 дона диний-маърифий мазмундаги “Тафсири Ирфон”, “Қурбонлик рисоласи”, “Абу Муин Насафий”, “Нурул-анвор”, “Ал-Мухтор фи сийратин-набиййил мухтор”, “Мўминларнинг ибодатдаги даражалари”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» (Рисолаи соҳибия) «Васиятнома”, “Зиёрат – улуғ ибодат”, “САБР”, “Маърифатул асрор”, “Исломда болалар ҳуқуқлари”, “Комиллик пиллапоялари”, “Элсеварлик – гўзал фазилат” каби адабиётлар намойиш қилинди. Бу кўргазма талабалар томонидан хушнудлик билан кутиб олинди ва катта қизиқиш билан қаршиланди. Нафақат ўзбек тилидаги балки рус тилларидаги бир-биридан ажойиб асарлар илмга чанқоқ талабалар жамоасини мафтун этди. Бундай китоблар кўргазмаси институтда ҳар ойда ўтказилиб, талабаларнинг илмга эҳтиёжини қондириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга уларнинг ҳар томонлама ҳам маънан, ҳам ақлан юксалишларига ҳамда талабаларни мамлакатимиздаги нашриётлар чоп этаётган янгидан-янги китоблар билан танишиб чиқишига замин яратади. АРМ ходимаси И.Акмалова 902

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШНИНГ ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ

Оламларнинг Роббиси бўлган зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳнинг элчиси, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин! Албатта, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннати шарифлари Ислом динининг ҳукм чиқариш учун Қуръони каримдан кейинги иккинчи манбасидир. Суннат Қуръони каримда келган ҳукмларни аниқлаштирувчи, мубҳамларни очиб берувчи, умумий лафзда келганларини хословчи, мутлақ келганларини қайдловчи асосдир. Шу билан бирга Суннат Қуръонда ҳукми келмаган масалаларни ҳам баён қилувчидир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари, хатти‑ҳаракатлари, феълу‑атворлари, ҳаракоту‑­саканотлари, амалу­‑тарклари, барча‑­барчаси Аллоҳ таоло рози бўладиган суратда, ҳар бир инсон фарзандига икки дунё саодатини кафолатлайдиган шаклда бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи таминлади. Оламлар Робби бўлган зот Ўзининг абадий мўъжиз Каломини башар авлодига етказишда Ўзи билан уларнинг ўртасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни восита қилар экан, бандаларни Парвардигорларининг розилигини топиш, икки олам бахт‑­саодатига эга бўлиш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳтож қилиб қўйди. Суннатнинг Қуръони карим каби шариъат манбаи эканига Ислом уламолари иттифоқ қилганлар ва қатор далил ва исботларни келтирганлар. Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло Ўзига бўлган итоат билан Расулига бўлган итоатни бир-бирига боғлаб қўйди. Яъни, бири бўлмаса, иккинчиси қабул қилинмайдиган бўлди. Қуръони каримда Аллоҳга итоат қилиш билан унинг Росулига итоат этиш доимо ёнма­-ён келтирилди: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ва унинг Росулига итоат этинг. Эшитиб туриб, ундан юз ўгирманг”. (Анфол сураси, 20-оят). “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Аллоҳга ва Росулга итоат этинг», деб, айт. Агар юз ўгирсаларингиз, у(Росул)нинг зиммасида унга юкланган нарса, сизларнинг зиммангизда сизларга юкланган нарсадир. Агар унга итоат этсангиз, ҳидоят топасиз. Росулнинг зиммасида очиқ­ ойдин етказиш бор, холос”. (Нур сураси, 54-оят). Аллоҳ таоло Расулига бўлган итоатни айнан Ўзига бўлган итоат қилди. Нур сурасининг 54-оятида: “Аллоҳга итоат қилинг. Унинг Расулига итоат қилинг”, деб, итоат қилиш феъли икки марта келтирилди. Бу эса, ушбу оятларда келган итоат алоҳида мустақил тарзда келган итоатдир. Бошқа ояти карималарда Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Агар Аллоҳни севсаларингиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кўп мағфиратли ва раҳмли зотдир”, деб айт”. (Оли Имрон сураси 31-оят). Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръондан ташқари шаръий кўрсатмалари ҳам ваҳийдан бошқа нарса эмас. У зот ўз нафсу‑ҳавосидан гапирмайдилар: «Сизнинг Соҳибингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан гапирмас. У ваҳйдан ўзга нарса эмас». (Нажм сураси, 2‑4-оятлар). Аллоҳ таоло Расулининг амрига хилоф қилганларни қаттиқ огоҳлантириб шундай дейди: «Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар!» (Нур сураси, 63-оят). Ҳадиси шарифлардан далил: Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом доримийлар Миқдом Ибн Маъдий­кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳой, огоҳ бўлинглар! Бир кишига у ўз ўриндиғида суяниб ўтирган ҳолида мендан бир ҳадис етса, у: «Бизлар билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг Китоби бор, холос. Биз нимани унда ҳалол деб топсак, уни ҳалол билдик, нимани ҳаром деб топсак, ҳаром билдик» дейишига оз фурсат қолди. Албатта Аллоҳ Расулининг ҳаром қилгани ҳам Аллоҳнинг ҳаром қилганидир!”. Имом Абу Довуд ўзларининг “Сунан” китобларида Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилган ҳадисда Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бир куни бизга намоз ўқиб бердилар. Намоздан сўнг бизга юзланиб, кучли мавъиза қилдилар. Унда шундай дедилар: “Сизлар мени ва рошид халифаларимнинг суннатларини ўзингизга лозим...
1 1 175 1 176 1 177 1 178 1 179 1 547