islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ташриқ такбири ва ташриқ кунлари

Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намоз кетидан такбири ташриқ айтилади. Бу суннат. Унинг кўриниши мана бундай: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”. Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозида охирги такбири ташриқ айтилади. Шу билан тугайди. Шунда беш кун давомида умумий 23 та намоздан сўнг такбири ташриқ айтилган бўлади. Бу Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг қавллари бўлиб, мазҳабимизда шу ихтиёр қилинган. Аммо, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозининг кетидан бошланиб, ҳайитнинг биринчи куни аср намози ўқиб бўлингач охиргиси айтилади. Бу қавлга кўра саккизта намоздан сўнг ташриқ такбирлари айтилади. Аммо, амалда бўлган қавл аввал келтирганимиз имомайннинг сўзларидир. Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқлаш деган маънони англатади. Одамлар бу кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини бузилиб қолишидан сақлаш учун офтоб нурига ёйиб, қуритар эдилар. Шунинг учун, бу кунлар ташриқ кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир ҳам «ташриқ такбири» деб юритилди. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!” (Бақара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «саноқли кунларни» ташриқ кунлари дейдилар. Ийд куни намозга чиқиб кетилаётганда ҳам ушбу такбирларни айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра, бу такбирларни товушни ортиқча баланд кўтармасдан ҳар ким ўзича айтиб юриши лозим. Негаки, такбир дуо ва зикр ҳисобидадир. Дуо ва зикр эса мулойимлик билан айтилади. Аммо “Бу такбирлар ҳайит ва ташриқ кунлари кўча-кўйларда, бозорларда ва таниш-билишлар билан учрашганда товушни кўтариб айтилади”, деган қавллар ҳам бор. Ийдул-Азҳонинг биринчи куни дохил ташриқ кунларида рўза тутиш ман этилади. Чунки бу кунлар еб-ичиб, чинакам байрам қилинадиган кунлардир. Нубайша ал-Ҳузалий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Ташриқ кунлари ейиш-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир!” (“Саҳиҳи Муслим”). Рўза тутиш ман қилинган бу кунларнинг неча кунлиги борасида ҳам ташриқ кунларининг қайси кундан эътиборан бошланиши ҳақида пайдо бўлган ихтилоф туфайли уламолар томонидан икки хил фикр билдирилди. Аксар уламолар ташриқ кунлари ҳайитдан кейинги уч кун дейдилар. Шунга биноан, рўза тутиш ножоиз бўлган кунлар умумий тўрт кунни ташкил этади. Алишер Султонхўжаев 759

“Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофаг ускуналари алмаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди. Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Толибов Маъмур, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти биология фанлари номзоди Махсумхонов Аҳмаджон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Масаитов Саиджамол, Германия Федератив Республикасидан келган мутахассис Маер Себастиан (Maier Sebastian), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона мудири Маҳкамов Камолиддин ва етакчи мутахассиси Икрамов Саидраҳматлар иштирок этдилар. Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Мўйи Муборак” музейида сақланаётган “Усмон Мусҳафи” ва унинг ватанимиз тарихи ва келажагида тутган муҳим аҳамияти ҳақида гапириб ўтдилар. “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагга ўрнатиш учун олинган RK-2/5 русумли ускунани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Германиянинг GLASBAU HAHN фирмаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, германиялик мутахассис Майер Себастиан ўзи билан олиб келиб, жорий йилнинг 5 август куни юқорида номлари зикр қилинганлар иштирокида ўрнатди. Мутахассис Майер Себастиан 6 август куни янги ўрнатилган RK-2/5 русумли ускунани ишлаш жараёнини назорат қилди. Ускуна талаб даражасида ишлаётганига амин бўлганидан сўнг, Мусҳафнинг сақланишида масъул бўлган кишиларга ускуна ишлаш жараёнидаги талабларни тушунтириб, уларга ускунани ишлатиш йўриқномасини топширди. Германиялик мутахассис GLASBAU HAHN фирмаси талабига мувофиқ саркофагнинг хизмат қилиш муддати тугаган эски RK-2 русумли ускунасини ўзи билан олиб кетди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 617

БАРБОД БЎЛГАН ЎҒРИЛИК

Ёвуз ниятлилар ҳамма даврда бўлган. Улар қора ниятларини амалга ошириш учун ҳар қандай разилликдан тап тортишмаган ва мақсадларига эришиш йўлида нима қилиш лозим бўлса уни қилишган. Мана шундай бадниятларнинг ишларидан бири тарихда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини Андалусга ўғирлаб олиб кетмоқчи бўлган испан роҳибларининг уринишидир. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ «Ал Бидоя ван Ниҳоя»да ёзилишларича ўн чоғли кишидан таркиб топган испан роҳиблари мусулмонларнинг Пайғамбари жасадини Европага олиб кетиб, шу йўл билан улар орасига шубҳа ва фитна солиш, умматни боши берк кўчага киритишга уриниш бўлган. Салб юришларида майдондаги жангавор мужодала орқали эриша олмаган муваффақиятларига номардларча мана шу хиёнат йўллари билан эришишга уриниб кўришган. Бугунги кунда ҳам Исломга душман тоифа олиб бораётган фаолиятларига этибор қаратилса айни провакатив ҳатти-ҳаракатлар янгича усулларда давом этаётганини кўрамиз. Масаланинг аслига келсак: – ХII асрда нима бўлган эди?! – Икки ғайридин Ислом либоси ва шиорлари билан Андалусдан Мадинага келди. Мақсадалари пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадини ўғирлаш. Улар бамисоли ҳажга келган мусулмон қиёфасига кириб, Мадинага кирдилар. Масжидун Набавийнинг қибла тарафидан Равзайи шарифга яқин жойда бир уйга жойлашишди. Намозларини масжидда ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини «зиёрат» қилишар, ҳар тонгда Бақиъ қабристонига, шанба кунлари эса Қубо масжидига боришарди. Юриш-туришлари ва фақирларга қилган ёрдамлари билан халқнинг ишончига кириб олган бу кишилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўғирлаш ниятида кечалари, ўзлари турган уйдан қабри шариф томон яширин ерости йўли қазий бошладилар. У ердан чиққан тупроқларни ҳалталарга тўлдириб, қабрларни зиёрат қилиш баҳонасида Жаннатул Бақиъ қабристонига олиб бориб тўкишар эди. Уларнинг бу ишидан мусулмонлар бехабар эди. Шундай кунларнинг бирида адолатли ҳукмдорлардан бири Салжуқли амирлардан бўлган Нуриддин Маҳмуд Зангий Оқсунгур (1146-1174) таҳажжуд намозини ўқигач ухлайди ва тушида Пайғамбаримизни кўради. Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бегона инсонни кўрсатиб: «Эй Нуриддин мени булардан қутқар!» дейдилар. Ҳукмдор бу тушининг таъсиридан бақирган ҳолда, чўчиб уйғонади. Таҳорат олиб, намоз ўқиб яна уйқуга кетади ва айни тушни яна кўради. Кетма- кет уч марта шу тушни кўргач, ўрнидан туриб, солиҳ инсонлардан бўлган вазири Жамолиддин Мувсилийни ёнига чақирди. Унга кўрган туши ҳақида хабар берди. Ўзаро маслаҳатлашиб Мадинага боришга қарор қиладилар. Ҳеч кимга хабар бермасдан ҳукмдор, вазири ва йигирмата отлиқ билан бир қанча нарсани олиб Шомдан Мадинага қараб йўлга тушадилар. Кеча-кундуз йўл юриб ўн олти кунда Мадинага етиб келишади. Ҳукмдор таҳорат олиб, Масжиди Набавийга кириб, икки ракаат намоз ўқийди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини зиёрат қилади. Мадина аҳли ҳукмдорнинг ёнига тўпланишади. Шунда вазир: «Ҳукмдоримиз , Пайғамбаримизни зиёрат қилиш мақсадида келдилар. Ўзлари билан Мадина аҳлига ҳадялар келтирдилар. Ҳар бир Мадиналикнинг исмларини ёзиб рўйҳат тузинг» дейди. Ҳамманинг исми ёзилади. Шунга кўра ҳамма бирма-бир келиб, ўз ҳадясини ола бошлайди. Бундан мақсад ҳукмдорнинг тушидаги икки кишини аниқлаш эди. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ҳадясини хукмдорнинг ҳузурига ўзи келиб олади. Ҳукмдор ҳар бир келган одамга диққат билан эътибор берарди. Исмлар рўйхати тугаб, ҳамма ҳадясини олиб бўлган лекин ҳукмдор тушида Пайғамбаримиз ишора қилган икки кишини кўринмаганди. «Ҳадя олмаган бирор киши қолдими?» деб сўради ҳукмдор. «Ҳеч ким қолмади, фақат Андалусдан келган икки «тақводор» киши бор. Улар ҳеч кимдан нарса олишмайди, муҳтожларга садақа беришади» дейишди. Шунда ҳукмдор уларни ҳам чақиришни буюрди. Нуриддин уларни кўргач айнан ўшалар тушида ишора қилинган кишилар эканини...

«Эрталаб, пешинда, кечқурун хабар чиқсин» – Арипов ахборот хизматларига бир ҳафтада бажарилиши керак бўлган топшириқ берди

Вазирлик ва давлат бошқарув идораларининг ОАВ билан алоқалари бўйича селектор ўтказган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов йиғилиш сўнгида қатнашчиларга топшириқ берди. «Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари. Президентимизнинг мазкур қарорлари ижросини таъминлаш учун қуйидаги дастурларни амалга ошириш зарур бўлади. Биринчидан, вазирликлар, қўмиталар, республика даражасидаги ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимлик органлари бир ҳафта муддат ичида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ахборот хизматларини тўлиқ ташкил қилиши керак. Иккинчидан, ҳар бир ташкилотларнинг веб-сайт, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифаларида ҳар куни камида уч марта — эрталаб, пешинда, кечқурун муҳим хабар берилиши шарт. Чунки ахборот ҳар дақиқада эскиряпти. Учинчидан, ташкилотлар веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ўтказилиши борасидаги ойлик, чораклик, йиллик медиа режалари бўлиши шарт. Тўртинчидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вазирлик, ҳокимликлар билан ҳамкорликда ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказишни ташкиллаштириш. Бешинчидан, ҳар бир ташкилотнинг ўз ижобий имижини шакллантириш учун сўровномалар ёрдамида доимий жамоатчилик фикрини ўрганиб бориши шарт. Бунга кўра журналист ва блогерларга ахборот етказиб бериш ва қабул қилинадиган норматив ҳужжатларида жамоатчилик фикрини инобатга олиш талаб қилинади», — дея Ариповнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. Арипов ташкилотларга хорижий нашрлар учун ҳам ахборотлар етказиб бериш талабини қўйди ва бу учун веб-сайтларнинг чет тилларидаги версиясини ривожлантиришни талаб қилди. Шунингдек мамлакатдаги хорижий элчихоналар билан ҳам алоқа ўрнатиш ҳукумат раҳбари томонидан талаб этиб қўйилди, деб хабар беради kun.uz сайти. 544

“Араб тили” ўқув курси 6-давра тингловчиларидан ТАШАККУРНОМА

“Биз “Араб тили” ўқув курси 6-давра тингловчилари 3 ой мобайнида Аллоҳ таолонинг марҳамати ила муқаддас Қуръони каримни ўқишга муяссар бўлганимиздан беҳад бахтиёрмиз. Бизга бу шароитни яратиб берган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти ва ташкилотчиларига чексиз хурмат ва миннатдoрчилигимизни билдирамиз. Каломуллоҳга нисбатан қалбимизда муҳаббат уйғотган, уни тафаккур ила ўқишни ўргатган, ўзининг беминнат илм маърифати, сабр-тоқати, таълим тадқиқоти ва юксак инсоний фазилатлари ила дарс берган устозимиз Аҳмадхон Рашидовга юксак ташаккур изҳор этамиз. Аллоҳ таолодан уларни икки дунё саодатига сазовор бўлишларини тилаб қоламиз. Ҳар бир эзгу ишнинг пойдевори илм ва маънавият бўлганлиги сабабли, халқимизнинг тинч-фаровон келажаги, маънавият ва маърифатининг юксак ривожи учун бундай илм даргоҳлари ва тажрибали-малакали устозларнинг кўпайишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. Биз каби талабаларга муқаддас илм ўргатишдек хайрли ишни ташкиллаштирда муносиб хизмат қилган инсонларни ҳамда институтнинг Ўқув-услубий бўлим услубчиси Баҳодирхонов Усмонхонни доимо Аллоҳ таолонинг ҳифзи ҳимоясида бўлишларини тилаб қоламиз. Чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила 6-давра тингловчилари 660
1 1 172 1 173 1 174 1 175 1 176 1 522